|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi? | |||
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. | 9 | 8.26% | |
Ba'zan-ba'zan borib turaman. | 64 | 58.72% | |
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. | 21 | 19.27% | |
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. | 15 | 13.76% | |
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
14.10.2016 16:09 | #691 | ||
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44
113/50
– 0
0/0
|
Цитата:
Цитата:
|
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
14.10.2016 16:12 | #692 | |||
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44
113/50
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
14.10.2016 16:14 | #693 | |||
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44
113/50
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
14.10.2016 20:33 | #694 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Кеча Миллий театрда "Мирзо Улугбек" спектаклини кўрдим.
Авваламбор, Мақсуд Шайхзоданинг драмасига жуда эркин ёндошилган, спектаклни "по мотивам" деса хам бўлади. Юқорида ёзилганидек, Хўжа Ахрори Вали га тегишли сатрлар хаммаси олиб ташланган, натижада Абдуллатифдан тортиб бошқа диний арбобларнинг нима учун Мирзо Улугбекка нисбатан мухолифлиги сабаблари бироз ноаниқ бўлиб қолган. Шу туфайли Абдуллатиф қарашларининг ўзгариши эволюцияси ноаниқ бўлиб қолган. Абдуллатиф қатнашган биринчи сахнада унинг отасига нисбатан хурмати нима учун кейинги сахналарда бирдан ўзгариши сабаблари очилмай қолгандай. Бошқа тарафдан драманинг ўзида хам бу савол фақат тахтга интилиш билан тушунтирилади. Улугбекнинг Пири Зиндоний билан мунозарасидан негадир сарбадорларга тегишли қисми олиб ташланган. Бобо Кайфий билан Абдуллатиф, Хўжа Ахрори Вали ўртасидаги мунозара хам спектаклга кирмай қолган. М.Шайзоданинг драмаси совет даврида ёзилгани туфайли ундаги айрим қарашлар бугунги кунга эхтимол тўгри келмас, лекин драмада тахтга фалсафий қарашлар, кучли мунозаралар бор, лекин унинг спектакл варианти фалсафийликдан йироқдек кўринди, қандайдир юбилей вариантидек. Хуллас, Миллий театрдаги "Алишер Навоий" спектаклининг эгизак версияси бўлиб қолган. |
|
Ответить |
"+" от:
|
17.10.2016 11:05 | #695 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Кеча "Китоб олами"да Дийдор студиясининг "Бизнинг Чаплин" спектаклини кўрдим.
Спектаклни кўриш учун дўкондан камида 30 минг сўмга китоб сотиб олиш керак экан. Бу шартни бажариб, савдо мажмуасининг кираверишида тайёрланган ўриндиқлар ва артистлар учун ширмалар қўйилган кичик залга ўтдим. Актерлар ва томошабинлар ўртасида масофа деярли йўқ ҳисоби. Ўз ўриндиғимга жойлашгач, кимлар келаётганини кузатдим. Нима учундир деярли ҳамма болалар билан кириб кела бошлади, натижада болалар сони катта томошабинлар сонидан ортиқ бўлди чамаси. Очиғи бу нарса мани жуда хавотирга солди, чунки 3-4 кун олдин Миллий театрда ёнимда ўтирган ёш қизча тузукроқ спектаклни томоша қилишга қўймади. Қизчани тиззасида олиб ўтирган давангирдек бир одам қизини ҳадеб "чўлп-чўлп" ўпавериб жонга тегди, қизча ҳам умуман тинч ўтиролмади. Хуллас, яна спектаклни тузукроқ кўриб бўлмас экан деган фикр ҳаёлдан ўтди. Лекин, спектакл бошлангач, ёш актёрларнинг ўйини болаларни маҳлиё қилиб қўйгандек, деярлик ҳамма болалар жим кузатишди. |
|
Ответить |
17.10.2016 11:33 | #696 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Спектакл Чаплиннинг "Огни большого города" фильмидаги эпизодларга қўрилган. Спектаклни бошида Чарлини ролини ўйнаётган йигитларнинг бири ҳадеб ҳар хил алфозда йиқилавериши бироз сунъийдек ("понарошку") туюлди. Секин-аста воқеалар ўзгариши билан, айниқса "соқол олиш" эпизодидан бошлаб, берилиб кузата бошладим. Бунга менимча, Чаплиннинг бетакрор мусиқаси ҳам ёрдам берди.
Бир соат бир нафасда ўтиб кетгандек, спектакл ҳам тамом бўлди. Дийдор студиясининг ёш актерлари маҳоратига тан бермай илож йўқ. Актёрларга ҳам, "Китоб олами"дан ташкилотчиларга ҳам ташаккур. |
|
Ответить |
"+" от:
|
31.10.2016 11:10 | #698 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Шанба куни "Китоб олами" мажмуасида Дийдор театр-студиясининг "Аршин мал алан" спектаклини томоша қилдим.
Спектаклда ҳар бир ролни параллель равишда 2та актёр ижро этади. Табиийки, томошабинда бундай ижродан ноқулайлик (дискомфорт) юзага келмаслиги учун, параллель ўйнаётган иккала актёрнинг ҳаракатларида ҳам, гапириши, куйлашида ҳам синхронликка эришиш керак. Бундай ижронинг яна бир қулай томони - иккала актёрнинг ижросини, куйлаганда эса овозини деярли онлайн режимида баҳолаш мумкин. Томоша қилаётиб, ҳар бир жуфтликдан ўзимга ёққан ёш актёрларни ижросини кузатдим. Спектакл ёшликка хос кўтаринкилик, завқ билан ўтди. "Китоб олами" га рахмат.. |
|
Ответить |
"+" от:
|
31.10.2016 20:03 | #699 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
31.10.2016 20:06 | #700 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|