|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
02.07.2015 17:59 | #41 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
02.07.2015 18:00 | #42 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
29.07.2015 12:25 | #44 |
|
Мен қайта туғилдим Ойбек ўлган кун
Ва «Чўли ироқ»ни йиғлаб эшитдим. Жоним чарсиллади, сачради учқун, Умримни оловга илк бор эш тутдим. Шу-шу бир манзара тинч қўймас ҳамон: Ойбекни кўраман чўли ироқда. Шом қўнар. Ғурубда ташналаб карвон Дарёни кўрмасдан юрар қиғоқда. Чайқалар, чайқалар сарбонсиз тўда: Товуш бор ва лекин йўқ эрур сўзлар. Тун жимжит. Саҳро жим. Олам уйқуда. Ойбекда тўхтайди Илоҳий назар. Шу зум булут очар ойнинг юзини, Юлдузлар жаранглаб айтадир такбир. Қумга тушиб қолган Ойбек изини Авайлаб силайди қудратли тақдир. Абдулла Шер, 23. 02. 13. |
|
Ответить |
"+" от:
|
13.01.2016 11:29 | #45 |
|
Жорий йилнинг 10 январида ўзбек халқининг севимли фарзанди Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топганлигига 111 йил тўлди. ХХ асрда яшаган бу буюк адибга ватандош, миллатдош эканмиз, унинг қайси замонда ва қандай инсон бўлганини билсак, унинг руҳий ва маънавий оламини чуқурроқ идрок этишга уринсак, у ҳақидаги тасаввуримиз мукаммал бўлади. "Навоий" романини ўқир эканмиз, негадир унинг руҳий олами Ойбекка яқинроқдек туюлаверади менга...
Тарихий шахс образини яратиш қандай кечади? Ойбек "Навоий", "Қутлуғ қон" романларини ёзишда тарихий жараёнга қандай ёндошган? Устоз, адабиётшунос олим Наим Каримов билан бўлган онлайн-суҳбатсуҳбат шу юзасидан бўлиб ўтди. Суҳбат 12 январь, соат 14.10 да эфирга узатилди. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
26.01.2016 15:12 | #46 | |
нафақахўр
филология фанлари номзоди, ёзувчи
Сообщений: 52
+ 111
50/19
– 0
1/1
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
13.04.2016 07:18 | #47 | |
|
Цитата:
Оффтоп: "Қутлуғ қон" романининг илк версияси яқиндагина (Петров ва улуғ рус халқининг "ўзбек оммасининг кўз очишига ёрдами" хусусидаги ўринлар киритилмаган) Ғафур ғулом номидаги нашриётда чоп этилди. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
13.04.2016 10:58 | #48 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
Оффтоп: Бу албатта жуда катта воқеа, лекин романнинг илк варианти қандай қилиб сақланиб қолган, бу вариант қанчалик ишончли, ким уни таҳрир қилиб, босмага берган ?Бу саволларга жавоб бормикан? |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
13.04.2016 20:26 | #49 |
|
Романнинг илк қўлёзма варианти Ойбек уй-музейида ёзувчининг рафиқаси Зарифахоним Саидносирова томонидан сақлаб қолинган. шунга кўра адабиётшунос олим Наим Каримов Ойбекнинг авлодлари илтимосига кўра, анча йиллардан бери Ойбекнинг ҳаёти ва ижоди билан шуғулланиб, Зарифахоним билан биргаликда тўпланган асарларига масъул бўлган шахс сифатида қайта нашрга тайёрладилар.
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|