|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
21.05.2018 12:56 | #62 |
|
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
«Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумининг иккинчи қисми «Гарри Поттер ва Махфий хона» чоп этилди! Муҳтарам мухлислар, шахсан ўзим ва сизнинг номингиздан масъулияти чекланган «Gold star education» жамияти ва «Адабиёт учқунлари» нашриётига чексиз миннатдорлигимни изҳор этаман ҲУРМАТЛИ КИТОБХОН! Холасининг уйида улғайган ўн бир ёшли етим бола Гарри Поттер аслида сеҳргар эканини ўзи билмагани, бойқуш почтаси орқали унинг номига йўлланган хат ҳаётини тубдан ўзгартириб юборгани, «Хогварц» сеҳргарлик ва афсунгарлик санъати мактабида мисли кўрилмаган воқеаларни бошдан кечиргани, дунёдаги энг ёвуз сеҳргар билан юзма-юз келгани, дўстлари Рон ва Гермиона билан бирга Фалсафий тош сирини фош этганидан асарнинг биринчи қисмини ўқиб, хабар топдингиз. Ёзги таътилнинг зерикарли кунлари ўтиб, Гарри Поттер яна «Хогварц»га қайтди. Асарнинг иккинчи қисмини ўқир экансиз машиналар учадиган, дарахтлар уришадиган, ўргимчаклар гапирадиган, хатлар қичқирадиган ушбу ўқув йилида рўй берган кўплаб ташвишли воқеалар гувоҳи бўласиз, Гаррини таъқиб қилиб юрган уй эльфининг асл мақсадини, нима учун илонзабон боладан ҳамма юз ўгиришини билиб оласиз, мактабни ёпиб қўйишмаслиги учун асарнинг бош қаҳрамони ўз садоқатли дўстлари билан бирга бир замонлар очилган Махфий хона сири билан шуғулланасиз, Гарри билан ёлғиз қолиб, лорд Вольдеморт билан яна жанг қиласиз. Марҳамат, ўқинг ва завқланинг! Эҳтиром ила, таржимон – Долимов Шокир Зокирович
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
21.07.2018 08:55 | #63 |
|
«Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумининг таржимони Мария СПИВАК 20 июль куни 55 ёшида вафот этибди. Бу ҳақда «Фантом Пресс» нашриёти директори Алла Штейман ўзининг Facebook. саҳифасида хабар берибди.
Мария Викторовна Спивак – ёзувчи ва таржимон, «Год черной луны» ва «A World Elsewhere» асарлари муаллифи бўлган. У Жоан Роулингнинг «Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумини инглиз тилидан рус тилига таржима қилиб жаҳонга танилган эди. Мен эса асарни унинг таржимаси асосида ўзбек тилига ўгирган эдим. Афсус, ёш кетибди. https://lenta.ru/news/2018/07/20/spi..._medium=social
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|