|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
31.01.2015 00:14 | #191 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Цитата:
Вазирликлардан бирор одам чиқиб (улар мазкур форумда актив иштирок этишсада), "Вей, сен нималар деяпсан ўзингча, ақлли? Оғзим бор деб валдирайверасанми?!" демади... Ustoz, бир пайтлар бошқа мавзуда мен билан таълим системсаси борасидаа талашиб-тортишиб, бироз хафа бўлгандингиз чоғи? Ўшанда нима демоқчи бўлганлигимни тушунгандирсиз энди? Последний раз редактировалось Maestro; 31.01.2015 в 00:16. |
|
|
Ответить |
31.01.2015 14:01 | #192 | |
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617
543/277
– 8
129/41
|
Цитата:
Eslolmayman. Umuman olganda ahamiyati yo`q. Ta`lim vazirligida o`tirganlardan ko`ra men bu sohaga ko`proq kuyib-pishaman, shu sababli unga otilgan toshni o`zimga qattiq olaman, ammo negadir shu narsaga mas`ul shaxslarning esa dunyoni suv bossa to`pig`iga chiqmaydi. Yaqinda "tarbiyasi og`ir" bolalarning muhokamasida kop`lab bolalar va o`qituvchilar orasida bir amaldor shunaqa chiroyli gap gapiribdi, eshitib lol qoldim. Nima sababdan "tarbiyasi og`ir" bolalar ro`yxatiga kiritilganini ko`rib o`tirib o`sha yerda sabablardan biri "darsda tinmay gaplashib o`tiradi" degan joyiga urg`u berib "Nima qilibdi gaplashib o`tirsa? Men ham darslarda gaplashib o`tirganman, mana katta mansabdor bo`lib o`tirbman-ku" debdi. Shu "buyuk gap"dan keyin bolalar o`qituvchilarining ustidan kulmasliklariga va ularning bundan keyin battar bo`lmasliklariga birov kafil bo`la oladimi? Последний раз редактировалось Ustoz; 31.01.2015 в 14:08. |
|
|
Ответить |
17.10.2015 12:11 | #194 |
|
21 ОКТЯБРЬ. ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН АРАФАСИДАГИ МУЛОҲАЗАЛАР
26 йил. Жўяли мулоҳаза юритадиган бўлсак, ушбу муддат у қадар қисқа ҳам эмас. Негаки, 26 йил муқаддам Ўзбекистонда, ўзбек оиласида туғилган инсон, ушбу вақт давомида нафақат тили чиқиб, бийрон-бийрон гапиришни ўрганиб, ўзбек тили соҳиби бўлиб олишга, балким дастлаб ўрта-махсус, сўнг олий таълим муассасасини тамомлаш, танлаган соҳасида меҳнат фаолиятини бошлаш ва соҳа мутахассиси сифатида фикр юритиб, аста-секин катта-кичик ҳужжатларни она тилида ишлаб чиқишга улгуради, уйланиб (турмушга чиқиб), энди ўз фарзандига ҳам гапиришни ўргата бошлайди, агар... Агар унинг қадрдон тили ўз оиласи, қавм-қариндошлари даврасида, туғилиб ўсган маҳалласида, туман, вилоят ва умуман давлат миқёсида нуфузга эга бўлиб, тегишлича ҳукм сурса, давлат тили мақомига нафақат қоғозда, балки ҳар қадамда, ҳар ерда эга бўлса. Акс ҳолда, Ўзбекистонда, ўзбек оиласида туғилиб ўсган инсонни ўзбек тили соҳиби деб бўлмайди. Зеро у, тўғрисини айтишим керак, ўзининг ўзбекчасида ҳаётининг чекланган қисмидагина, шунда ҳам фақат оғзаки нутқда (шевада, кўча тилида) гапириб, асосий қисмида эса юрти бир вақтлар забт этилган бўлиб, маданияти миллатига ёт, давлат тили мақомига қоғозда ҳам, амалда ҳам эга бўлган, фаолиятини назорат остида сақлаш қулай бўлган меъёрий рус тилида гапириш, ижод қилишга мажбур бўлади. Сир эмаски, мана шу «Агар» шарти бизда ҳамон қарор топмаган ва шахсий кузатувим натижасига қараганда, яқин орада қарор топмайдиган ҳам кўринади. Нега дейсизми? Биринчидан, у ёки бу соҳа сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган, унинг ташкилий-ҳаётий жараёнига оид қарорлар қабул қилинадиган асосий лавозимларни паспортида қайд этилган миллатидан қатъи назар, амалда русийзабон шахслар эгаллаган. Бундай шахслар юқорида тилга олинган 26 ёшли ўзбек томонидан давлат тилида ишлаб чиқилган ҳужжатлар, киритилаётган таклифларни тушунмайди. Улар тегишли ҳужжатларнинг рус тилида ишлаб чиқилган таҳририни тасдиқлаб, агар лозим топиб, вақт ва маблағ ажратса, «давлат тили»га таржима қилишга ижозат беради. Ҳаётий фаолиятим давомида бундай русийзабон ўзбеклар (ўзбексимонлар) билан кўп гаплашганман, аксариятини, кези келганда, она тилини билмаслиги, ўрганишга интилмагани учун кўп койиганман. Уларнинг фикрича, нима эмиш, ўз соҳасига оид тушунарли терминология ўзбек тилида шаклланмагани боис, 26 ёшли анави мутахассис тайёрлаган ҳужжатни ўқиса мутлақо тушунмас эмиш. - Менга қара ҳой ноинсоф, ўша терминологияни энанг ёки Путин келиб қилиб бермайди-ю, ташкиллаштир, ярат ўша терминологияни ёки шакллантирилишига шарт-шароитлар яратиб бер! Иккинчидан, мулоҳаза юритилаётган тоифага мансуб айрим шахслар рус тилини бизнес тили деб билади ва шу боис, юртимиз бизнесини рус тилида қолдириш учун тиш-у, тирноғи ила курашади. Бундайлар орасида бутун бошли миллат тилини менсимай, оёғи билан кўрсатадигани ҳам топилади. Тайёрига баковуллари эса ахборот маконида ўзбек тили ҳали ўз ўрнини топа билмагани туфайли қийинчилик сезаётганини баҳона қилиб, касбий фаолиятида рус тилидан фойдаланишни афзал билади. Буларнинг барини ботқоғи қуриб бораётган, одатланиб қолган ҳаётий макони, шарт-шароитларини имкон қадар узоқ сақлаб қолишга уринаётган балчиқ жониворларига ўхшатаман. Улар фақат бугунги кун билан яшаб, рус тилини мутлақо билмайдиган, тушунмайдиган келажак авлод ҳақида, ёш мутахассислар сифатида ўсиб келаётган авлод ҳақида қайғуришни, ушбу авлодга соҳанинг давлат тилида тайёрланган меъёрий-ҳуқуқий базасини тайёрлаб боришни хаёлларига ҳам келтирмайди. Қолаверса, баъзиларининг фарзандлари бошқа юртда, бошқа тил муҳитида яшайди ва мен айтаётган нарсаларни улар ҳатто тушунмайди. Қисқаси, бундай ўзбексимонлар, ўзларининг таъбири ила айтганда: «После меня хоть потоп!» - қабилида кун кўради. Табиийки, одатий савол туғилади: «Нима қилиш керак?» Нима қилиш кераклиги борасида ўз фикрингизни қизғанмайсиз деган умиддаман. Ўзимнинг фикри ожизимча эса: 1. Давлат тилининг нуфузини ошириш, «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросига эришиш мақсадида, ушбу Қонун таҳрири ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳририга давлат тилини қўллашга мажбурлайдиган, жавобгарлик масъулиятини оширадиган моддалар киритиш керак. 2. Давлат тилининг қўлланилиши устидан қатъий назорат юритадиган, тегишли ваколатлар берилган ташкилот яратиш лозим. 3. Тилга ҳурмат-ла қараш муҳитини қарор топтириш мақсадида давлат тилининг тўғри қўлланиши устидан оммавий назорат олиб борилишига эришиш ва бунинг учун жарима-рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш лозим. 4. Ўзбек тилини тарғиб этиш, унинг чиройи ва бойлигидан тўғри ва тўла-тўкис фойдаланишга даъват этадиган маданий-маърифий тадбирларни фақат 21 октябрь арафасида эмас, мунтазам ташкиллаштириб, ўтказиб бориш керак. 5. Ўзбек халқига қулай бўлиши учун, аҳолига хизмат кўрсатиладиган лавозимларга давлат тилидан бохабар шахсларни тайинлаш лозим. Таъкидлаб ўтишим жоизки, мазкур мақоламда мен фақат тил соҳиби бўлмиш ўзбеклар ва паспортига «Ўзбек» деб ёздириб олган ўзбексимонлар ҳақида фикр юритдим холос. Бошқа миллатга мансуб бўлиб, ҳанузгача: «Мен фақат ССРИ тилини биламан, сенинг тилингни давлат тили сифатида тан олмайман, уни шу кунга қадар ўрганмаганман ва ўрганишни ҳам истамайман» - мазмунидаги баёнот-ла яшаб юрган фуқароларимизни тек қўйдим.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
19.10.2015 11:10 | #196 |
Сообщений: 50
+ 9
22/12
– 0
6/3
|
Бу ишларнинг барига пул керак. Ҳозирги оғир инқироз даврида, ҳатто бундан илгариги нисбатан фаровонликка яқинлашган вақтларда ҳам давлат бюджетида бунақанги сарф-харажатлар учун пул йўқ эди. Аввал иқтисод, кейин сиёсат. Аввал иқтисодни тўғирлаб қўйиб, ана ундан кейин шуғулланса бўлади бунақа ишлар билан.
__________________
http://sihat-salomatlik.zn.uz - тиббий мақолалар тушунарли тилда |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
19.10.2015 11:22 | #197 | ||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
Цитата:
(давоми бор) |
||
|
Ответить |
19.10.2015 11:29 | #198 |
Сообщений: 50
+ 9
22/12
– 0
6/3
|
MY5 каналидаги чет эл киноларининг таржимасини айтмаса, ТВ да бошқа пичоққа илинадиган камчиликнинг ўзи йўқ тил масаласида. Ёки сиз Россия каналлари ҳам ўзбек тилида гапиришини ҳоҳлаяпсизми?
__________________
http://sihat-salomatlik.zn.uz - тиббий мақолалар тушунарли тилда |
|
Ответить |
3 "–" от:
|
19.10.2015 12:16 | #199 | |
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
|
Qayerda o'sha davr, Sihat-Salomatlik yashayotgan yer O'zbekistonmi?
Цитата:
Avval o'yla, keyin so'yla. Avval yozuvni to'g'rilab qo'yib... Yahshiyam Sihat-Salomatlik shug'ullanmaydi. "ОГО"...
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир. |
|
|
Ответить |
19.10.2015 13:04 | #200 | |
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
|
Цитата:
Капейка пул кетмайди бунга, хамма шу ишга тааллукли мутассадилар сал кетини стулдан кутариб озгина тер тукса булади |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
|