|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
15.09.2017 07:52 | #231 |
|
Қирғиз биродарларимизнинг Ирина Карамушкина деган депутати ўзининг ўрис тилига Қирғизистоннинг иккинчи давлат тили мақомини бериш таклифи билан чиқибди.
Бундай кайфиятда юрганлар бизда ҳам йўқ эмас. Одатий тил муҳити тобора торайиб бораётганини ҳис этаётган, ўзи яшаётган юртда қабул қилинган давлат тилини билмайдиган, билишни ҳам истамайдиган, уни менсимайдиган касларнинг нафаси аста бўғилиб, табиийки, ўз муҳитини кенгайтириш йўлида ҳар нарсага тайёр турибди. Гап шундаки, собиқ Совет Иттифоқи таркибига мажбурий киритилган давлатларни ўша рус-совет оккупацияси режимида туғилган авлод боғлаб турибди. Эртами, кечми, у йўқ бўлиб кетади. Унинг ўрнига Марказий Осиё минтақасида азалдан яшаб келган, сони йилдан йилга ошиб бораётган маҳаллий халқларнинг янги авлоди ўсиб келяпти. Янги авлод эса асосан ўз давлат тилида мулоқот қилиб, юқорида тилга олинган тоифанинг ўрисчасини яхши тушунмаяпти ёки мутлақо бошқа тилларни ўзлаштиряпти. Натижада, ўхшаш таклифлар юзага келяпти. Тил билиш керак, албатта. Аҳоли қанча кўп тил билса, шунча яхши. Бу фақат давлат равнақи манфаатларига хизмат қилади. Лекин бировнинг тилига, айниқса, собиқ империя тилига расмий мақом берилиши оқил иш бўлмайди, Украина мисолида кўриб турганимиздай, ўхшаш ташаббуслар яхшиликка олиб келмайди... https://rus.azattyk.org/a/28732675.html
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
15.09.2017 08:40 | #233 |
|
Тил билиш керак, албатта. Аҳоли қанча кўп тил билса, шунча яхши. Бу фақат давлат равнақи манфаатларига хизмат қилади, - дейилди, агар диққат билан ўқиган бўлсангиз.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
15.09.2017 09:06 | #234 | ||
Сообщений: 869
+ 131
270/186
– 29
29/23
|
Shokir Dolimov, o'qidim,
Цитата:
Цитата:
|
||
|
Ответить |
18.09.2017 01:38 | #235 |
|
Ҳурматли дўстларим, сизларга яхши ва янги хабарларни билдирмоқчиман.
2017 йил 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида (бу тадбирни телевизордан ҳам кўрсатишди) “Миллий тикланиш” демократик партияси, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ДАВЛАТ ТИЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ МАВҚЕИНИ ОШИРИШ, ТИЛ ВА НУТҚ МАДАНИЯТИ муаммоларининг муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотни “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси, фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Сарвар Саъдуллаевич Отамуродов Кириш сўзи билан очди. Раис партиянинг давлат тилини нуфузини ошириш йўлида олиб бораётган амалий ишлари ҳақида гапириб, бу борада махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлигини, бу йўлдаги барча эзгу ишларни давом эттиришини маълум қилди. Кейинги сўз Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори профессор Шуҳрат Самардинович Сирожиддиновга берилди. Ректоримиз ўз тақдимотида алифбо ва имлони такомиллаштириш борасида ТошДЎТАУда олиб борилаётган ишларни аниқ жадвалларда солиштирма таҳлил қилиб берди. Тадбирда Самарқанд давлат университети филология факультети декани проф.Ж.Элтазаров ҳам нутқ сўзлаб, алифбога ўзгартириш киритиш зарурлигини асослаб берган ҳолда алифбонинг ўзига хос вариантини таклиф қилди. Очиқ мулоқотда, шунингдек, ТошДЎТАУ профессорлари С.Муҳамедова, З.Холмонова, доцент Р.Жомоновлар ҳам бу хусусидаги ўз фикрини билдирди. Очиқ мулоқотда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров ҳам давлат тилининг маънавий ҳаётимиздаги роли ва мақеи ҳақида жуда чиройли чиқиш қилди. Очиқ мулоқотда олимлар депутатларнинг тил, алифбо ва имло масалаларига оид саволларига батафсил жавоб беришди. Учрашувда “Миллий тикланиш” демократик партияси билан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. Энг муҳими , “Миллий тикланиш” демократик партияси бизнинг барча хайрли ишларимизда бизга сиёсий куч сифатида таянч, ҳамроҳ бўлишини билдириб, алифбо ва имло масалларига бағишланган Республика қурултойини чақириш ғоясини берди. Партия раҳбариятидан бизни қўллаб-қувватлаётгани учун жуда миннатдормиз. Битимимиз хайрли бўлсин! Саодат Мухамедова https://www.facebook.com/permalink.p...00005350032053
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
10.10.2017 18:29 | #236 |
|
Тилимизга эътибор берайлик.
Кўча-куйда кетаётиб магазин, кафе, сартарошхона, тўйхона ва бошқа маиший хизматларни реклама ва афишаларига кўзингиз тушса, ёзувларни кўриб одамга алам қилади. Деярли ҳамма реклама ва афишалар ўрис тилида ёзилган. Ҳатто бирор бир чойхона очиладиган бўлса хам, катта қилиб "скоро мьі откриваемся" ёки "мьі открьілис" деб ёзиб қўяди. Кўриб кулгинг келади. Ўрисча ёзиб нима қиласан, ахир қаерда кўргансан бирор ўрисни чойхонада ўтирганини. Шу реклама ва афишаларни ўзбекча ёзса, у-бу ким ўша магазин ёки кафени ёпиб қўядими. Ёки ўрисча ёзмаса одам кирмайдими. Ман миллатчи эмасман. Аммо Ўзбекистонда 32450000 ахолисининг қарийб 24 млн ўзбеклар яшайди (wikipedia 2017) Ўзбекистонда бор йўги 3 млн ўрис яшайди. Бироқ ўша 3 млн ўрис учун, ўзига ноқулай бўлса хам бизни 24 млн ўзбек халқи қулайлик яратиб берган. Ўзимизни уйда (Ўзбекистонда) туриб, 70-80 йилдан бери шу ерда яшаётган ўрислар учун биз ўрисча гапиришга мажбурмиз. Ахир улар бизни юртда яшаётгани учун ўзбек тилида гапириши керак эмасми? Аммо Рассияга 3-4 йилга ишлагани бораётган ўзбекларни ўрис тилини билмаганлиги учун депортация қиляпти. Бирор ишхона, кампания яна шунга ўхшаган жойларга телефон қилсангиз, гўшакни бир ўрис қиз олади. Ўзбекча гапирсангиз, "русский не знаете" деб сизни хижолат қилади. Мустақилликни илк йилларида Ўзбек тили – давлат тили деб эълон қилинган, қарорлар чиққан. Эй Ўзбек халқи, тилимизга эътибор берайлик. Ўзбек тилимиз хар-хил тиллардан кейин иккинчи даражали тил бўлиб қолмасин. Abu Abdulvadud саҳифасидан Maslahatim Uz https://www.facebook.com/maslahatimu...type=3&theater
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
10.10.2017 21:13 | #237 | ||
Сообщений: 869
+ 131
270/186
– 29
29/23
|
еххх, бу тил кимлардан колмаган,
кизик нимаси нокулай? Мы "открылись" деганими ёки "скоро откроемся" Цитата:
Цитата:
|
||
|
Ответить |
26.10.2017 12:47 | #238 |
|
Ўзбек ҳарфларининг ишлатилиш даражасига оид қизиқ маълумот
Касбий амалиётимга оид қизиқ бир ҳолатга эътибор қилдим. Ўрисчадан ўзбекчага таржима қиладиган ёзма таржимон эканлигимни кўпчилик билса керак. Бошқача қилиб айтганда, Word дастурида очилган файлда Худо берган куни асосан ўзбек тилида матн тераман. Бундан тўрт ой муқаддам компьютеримнинг клавиатураси яп-янги эди. Шу вақт давомида уни деярли тиним бермай ишлатдим. Натижада, клавиатура тугмаларида акс эттирилган ҳарфлар ҳолатида кучли ўзгариш юз берди, хусусан, айрим ҳарфлар батамом емирилиб, кўзойнак тақиб ишлашимга қарамай, кўринмай кетди, баъзи ҳарфлар кучли, баъзилари кучсиз хиралашган бўлса, аксарият ҳарфлар асл ҳолатини сақлаб қолди. Клавиатура тугмаларига елимланадиган ҳарфлар тўпламини харид қилар эканман, сотувчи-мутахассис Хитой маҳсулоти бўлмаган «оригинал» клавиатурада бундай ҳолат узоқ йилларгача кузатилмаслигини таъкидлаб ўтди. Муҳими, ўзбек ҳарфларининг ишлатилиш даражасига доир кутилмаган, ўзига хос хулоса чиқариб, уни сиз билан ўртоқлашгим келди. Батамом емирилиб кетган ҳарфлар: А, Г, И, Н, Р Кучли хиралашган ҳарфлар: Е, К, Л, О, Т, У Сал хиралашган ҳарфлар: Б, Д, З, М, С, Ш, Ў, Қ Асл ҳолатини сақлаб қолган ҳарф ва белгилар: В, Ё, Ж, Й, П, Ф, Х, Ц, Ч, Ъ, Ь, Э, Ю, Я, Ғ, Ҳ.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
21.11.2017 23:05 | #239 |
|
- Тушадиганлар борми? Вхадяше ест? - бақириб борди автобус эшиги ёнида турган ёш чиптачи йигит, ҳар сафар, навбатдаги бекатга яқин қолганда.
Мен унга яқин ўтирибман. - Ука, биринчидан, «Вхадяше» эмас, «Входящие ест?» деб сўралади. Иккинчидан, «Входящие есть?» дегани, «Автобусга кирадиганлар борми?» деган маънони англатади. Яъни бу савол нотўғри бўлиб, аслида «Выходящие есть?» деб сўраш керак. - Билетчиларнинг ҳаммаси шунақа дейди, мен ҳам шундай деб сўраяпман-да, амаки. - Умуман айтганда, сен Россияда эмассан. Мажбур эмассан сен ўзингни қийнаб, ўзинг билмайдиган тилда гапиришга. Ўзбек тили – давлат тили, уни барча фуқаролар билиши шарт. «Тушадиганлар борми?» саволи эса қийин эмас, оддий савол. Ҳар қандай ўрис тушунади уни. Шундай экан, уларга ўзингни, ўзингга қўшиб миллатни кулгили қилиб кўрсатмай, фақат ўзбекча мурожаат қил, - дея маслаҳат бердим мен.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
09.12.2017 15:01 | #240 |
|
4-модда: «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир»
Конституциямизнинг ушбу моддаси пойтахтимиз кўчаларида рўёбга чиқишини кўриш – энг катта орзуимдир. Оллоҳ ўша кунларга етказсин, ишқилиб. Омин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|