Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.10.2010 19:15   #101  
Аватар для Husniddin
Оффлайн
редакция
корреспондент
Сообщений: 55
+ 5  15/11
– 0  2/1

Uzbekistan
Ma'naviyatsiz inson - eshkaksiz qayiqdir.
Ответить 
Старый 30.10.2010 12:08   #102  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
“Юксак маънавият – енгилмас куч” китобининг бадиий адабиёт ҳақидаги фикрлар битилган саҳифаларидан сўнг мусиқа, театр, кино, тасвирий санъат, монументал санъат – ҳайкалтарошлик, замонавий, меъморий ёдгорлик мажмуалари, миллий қўғирчоқ ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш масалаларига эътибор қаратилади.
Муаллиф мусиқа ҳақида сўз юритиб, Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғидан топилган 3 минг 300 йиллик тарихга эга суякдан ясалган най чолғусини тилга олади, мусиқий маданиятимизнинг нақадар қадимийлигини эслатади. Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”сидага Амир Темур даври мусиқий анжуманлари тўғрисидаги маълумотларга тўхталади. Мумтоз мусиқий меросимизнинг авайлаб асралиши, “авлодларга безавол етказилиши” масаласи кўтарилади.
Яқиндагина буюк созанда Турғун Алиматов 90 ёшларга яқинлашиб дунёдан кўз юмдилар. Уларнинг шогирдлари, давомчилари йўқ эмас, албатта. Аммо афсуски иккинчи бир шундай созанда – танбуру, сато устаси ҳозирча бўй кўрсатгани йўқ. Аксарият ёшларнинг фикри асосан эстрада мусиқаси билан банд. Тўғри “миллий эстрада” санъатимиз бор, унинг ибратли намуналари кўп. Бироқ Ботир Зокиров, Эсон Қандов, Юнус Тўраев, Луиза Зокирова, Муҳаббат Шамаева, Раъно Шарипова, Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Нуриддин Ҳайдаров, Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева, Охунжон Мадалиев, Муҳриддин Ҳолиқов, Ғиёс Бойтаев, Маҳмуд Намозов каби санъаткорлар номлари билан боғлиқ “миллий эстрада” бугун тамомила бошқа таъсир ва тушунчаларда шитоб билан елиб боряпти. Шу муносабат билан китобдаги мана бу фикрлар диққатни тортади: “...агар инсонинг қулоғи енгил-елпи, тумтароқ оҳангларга ўрганиб қолса, бора-бора унинг бадиий диди, мусиқа маданияти пасайиб кетиши, унинг маънавий оламини сохта тушунчалар эгаллаб олиши ҳам ҳеч гап эмас”. Афсуски шундай бўляпти ҳам. Телевидение, турли диску кассеталар орқали тарқалаётган сон-саноқсиз клиплар, клипбозлик “оммавий маданият”ни бизнинг заминга осонгина кўчиб ўтиши, илдиз отиши учун жуда қулай шароит яратяпти.
Ана шу хавотир уйғотаётган ҳодисанинг кенг ёйилишдан хавфланиб муаллиф “... бизнинг миллий анъаналаримизга, ахлоқ-одоб қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган клиплар...” борасида ҳам сўз юритади. Улардаги тил эклектикаси, “номуносиб ҳаракатларни ... янгича услуб” деб билаётган ёш ижрочиларни танқидий нигоҳдан ўтказади. Агар турли телеканаллардан эфир вақтининг энг қулай палласида кунига бир неча соатлаб (ҳозирда бу яна оммалашиб, метро бекатлари, вокзаллар, аэропорт, шаҳарлараро ва шаҳар ичи автобуслари ҳамда яна бошқа транспорт воситаларига ўрнатилган телевизорларда куну тун давомида) такрор ва такрор қўйилаётган мусиқий клипларни кузатиб, уларнинг умумий жиҳатларини таснифлаб кўрадиган бўлсак, тенденция тусини олган ва олаётган ўта салбий ҳолатларни қайд этишимиз мумкин. Мана уларнинг айримлари:
I қўшиқлар мавзулари ва матнлари бўйича:
- Мавзуларнинг ўта саёз ва бачканалиги. Бу қўшиқлар муаллифлари – ижрочиларнинг ўзлари. (“Мини юбка”, “Мани машинам”, “Чикир-чикир”, “Чики-чики”...);
- абадий мавзулар – муҳаббат, гўзаллик, инсоний фазилатларни сийқалаштириш. Бундай қўшиқлар матнлари ҳам ижрочиларнинг ўзлари ёки нопрофессионал авторлар. (“Божалар” гуруҳи ва Шаҳриёрнинг репертуаридаги барча қўшиқлар);
- шеър мезонлари, адабий тил маданиятига мутлақо беписандлик ёки умуман бундай меъёрлар борлигини билмаслик, билишни ҳам истамаслик (Деярли барча “РЕП” усулидаги қўшиқлар);
- бир неча тилларни (ўзбек, рус, инглиз ваҳоказо) қориштириб, қўшиқ матнига суқиш (“бэйби гэрл (?) доим маники бўл” так что у мани севмиди бекор, чунки манда авторитет бор. Ботир ва Азиза “Дўстлик ва муҳаббат” клипи);
- араб, турк, форс-тожик тилидаги қўшиқларни ўша тиллар табиати, талаффуз хусусиятларини мутлоқ эътиборга олмай, мазмунини тушуниб-тушунмай куйлаш: (Ёдгор “Гуликам”, Севинч “Артик севмая жейим”).
II мусиқа бўйича:
-мусиқалар туссиз, бири бирига ўхшаш оҳанглар;
-мусиқа тақлидчилиги (турк, эрон, араб, ҳинд ва ғарб мусиқасига) – Жўрабек нафақат мусиқа, балки клип сюжети, ўз имижи, фони, қилиқлари ҳатто қўшиқ матнигача турк қўшиқчиси Тарканга кўр-кўрона тақлид қилади, “Чикир-чикир юракчалар так-так этиб, Аста бориб юзларингдан м...оҳ (ўпич тақлиди) этиб”;
-оҳангдан кўра шовқинга зўр бериш.
Ответить 
"+" от:
Старый 30.10.2010 12:09   #103  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
III ижрочилик бўйича:
-ижро профессинолизмининг йўқлиги (мусиқий саводсизлик, овоз имкониятларининг жуда чекланганлиги, ҳаваскорликни профессионал ижро сифатида тақдим этишнинг зўрайиши);
-ижро маданиятининг ночорлиги (овоз имкониятлари бордек, бироқ дидсиз, пала-партиш ёндошув, сохта ва суюқ имиж яратишга уруниш) (Даврон Эргашев, Асилбек Негматов) ;
-речетатив – хиргойи усулни суистеъмол қилиш, соф “оммавий – оламон маданияти” ҳисобланган мусиқа реперлигини сунъий тиқиштириш (Шаҳриёр, Шохрух, Ботир (ча), “Радиус 21”...);
-ижро жараёнидаги ҳаракатлар нораволиги, бепарда қилиқлар, шаҳвоний майлларни уйғотувчи ҳатти-ҳаракатлар, мимика, жест (тил чиқариш, қўл бармоқларини бигиз қилиш, авротларини ҳаракатга солиш, илонқилиқ қўл ҳаракатлари ваҳоказо);
-ижро таъсирини оширишга хизмат қилувчи жўрлик – фон унсурлари дискотека, яккахон ё ансамбл тарзидаги ярим яланғоч қиёфада арабча “кет” ўйинлари, хоразмча шўх рақслар, жумладан “Лазги”ни беҳаё қилиқлар (кўкрак силкиллатиш, елка учириш ваҳоказо), жестлар (қош қоқиш, кўз сузиш, қип-қизил рангга бўялган дўрдоқ лабларни чўчайтириб ишратга чорлаш) ҳисобига суистеъмол қилиш.
IV клиплар сюжетлари бўйича:
-ясама, ўта ибтидоий, сунъий воқеалар (камбағал йигит – бой хонадон қизи ёки аксинча, совчилар келиши – бошини йўқ ишора қилаётган оталар, энса қотираётган оналар; маъшуқ ё маъшуқасини бошқа биров билан учрашиб турганини кўриб қолган ошиқ ва унинг бевафоликка чидай олмаётган тўқ, бежанган, гулгун қиёфаси орқали “изтироби”ни кўрсатиш; машина ҳалокатига учраган ёки касалланиб ўлган севгилисига, агар бўлса болаларини қучоқлаб ё етаклаб олиб аза тутаётган хонанда ваҳоказо... ваҳоказо);
-билиб-билмай тарихий фонга зўр бериш, бунда турли фильмлардан олинган лавҳалар (аксарият ур-сур, жанг манзаралари)нинг монтажлари ё шунга тақлидан ҳаракатлар, либос, декорация, бутафориялардаги дидсизлик;
-фильмлар рекламаси учун тайёрланадиган “саунтрек” яъни муайян фильм сюжети бўйича олинган мусиқий клипларга ружўъ қилиш, монтаж мантиқсизлиги туфайли на фильм ва на қўшиқдан таассурот, завқ олиб бўлмаслиги.
V клиплардаги имиж ва фон бўйича:
- эркак қўшиқчиларда боғичи бўшашиб кетгандек таассурот берувчи жинси шим, футбол майкалари, қора кўзойнак, бошни рўмол билан аёлларга хос танғиш (асосан “репер”лар – Шаҳриёрдан то ёш болачаларгача);
- аёл ижрочиларда тана аъзоларини ним яланғоч ёки турли тасвир (наколка)лар чиздирган ҳолда намойиш этиб шаҳвоний майлга чорловчи қилиқлар қилиш, қуюқ бежаниш, жимжимадорлик, қимматбаҳо тақинчоқлар тақиш (Севинч Мўминова, Шаҳноза Абдуллаева);
- аксарият клипларда ҳашаматли ҳаёт тарзига зўр бериш (муҳташам қасрсифат иморатлар, жиҳозлар, офислар ва, айниқса, қизил, оқ, қора рангдаги алламбало чет эл автомобиллари);
- африкалик қиёфаларни бемақсад тиқиштириш (Ёдгор Мирзажонов, Радиус 21, Даврон Эргашев... клипларида).
Булар шунчаки дастлабки кўрикларда пайдо бўлган таассуротлар. Агар минглаб, ўн минглаб нусхаларда тарқатилаётган дисклардаги клиплар махсус ўрганилса, бу оммавий “санъат”даги ғалат қилиқлар рўйхати катта бир китобга жо бўлса ажабмас. Инчунун биз масаланинг кўзга яққол ташланган бадбин жиҳатларини қайд этдик. Бинобарин, моҳиятга қараб теранроқ нигоҳ қадалса ва мушоҳада этилса ўта қўрқинч манзара кишини даҳшатга солади. Орият қўзғалиб, киши ўзининг, муқаддас туйғулари ва ундан нари ота-бободан мерос қадриятларининг топталиб, ҳақоратланаётганини сезиб, алам оташида ёнади. Ахир Шаҳноза Абдуллаева деган хонандалик даъвосидаги қиз, балки жувоннинг “Бевафо ёр” клипидаги бири олиб бири қўяётган иккита ҳинд йигитининг қучоғи ва қўлларида кимсасиз денгиз бўйларида эротик кайфият ва қилиқларда тўлғонишини кўриб қайси ўзбек йигитининг иззат нафси қўзғалмайди?! Гўёки “ўзбекча” клипларда қиз ёки йигит хонанданинг орқа фонида ё ёнида тил чиқариб, қўлларини бигиз қилаётган африкалик қиёфаларни кўриб, шу кунларда “Ёлғонму” қўшиғи билан ёлғон эҳтиросларни қитиқлаб юрган Асилбек Негматев исмли “бачча”нинг клипларидаги ажабтовур қилиқларига қараб, яқин эрта бизда ҳам бир жинсли никоҳларни талаб қиладиганлар пайдо бўлиб қолмасмикан дея, даҳшатга тушмайсизми?! Шуларни мушоҳада эта туриб, ўша қўлини икки ёнидан елкалари оша илон нусха қилиб ўйнаётган йигитлар қадим “Авесто” китобидан, Эрон мифалогиясидан Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сига кўчиб, ҳозир ҳам китобхонга қўрқув ҳиссини солувчи Заҳҳоки морон қиёфасига кираётганларини билишармикан, деб ўйлаб қоласан. Ахир Заҳҳок исмли икки елкасидан икки илон ўсиб чиқиб, ҳар куни ўспирин йигитларнинг миясини тановвул қилиб нафси ором топадиган ваҳший бир образ мисолида аждодлар навқиронликни, тириклик ва эзгуликни ғорат этувчи, зулм-зўрлик билан инсониятга қайғу кулфат келтирувчи қора кучларни ифода этган ва одамларни яхшилик, ёруғликни маҳв этувчи хавф-хатарлардан огоҳ этмоқчи бўлганларку! Наҳотки ўша бадбин қилиқларни кўр-кўрона бажараётган йигитлар ақл-заковат хиргоҳи бўлмиш бош чаноғидаги мияни не бир қора ниятлар илинжидаги замонавий Заҳҳокларга емиш қилиб бераверса-ю, ақли солим жамоа, жамоатчилик - ота-она, устоз-мураббий, олиму фузало, шоиру адиб, қўйингчи эртасидан умиди бор жамики мардумдан бирортаси аюҳаннос солмай, лоқайд тураверса?! Юртбошимиз айтмоқчи “бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир”. Дарҳақиқат, “Бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида ҳиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади”.
Ответить 
"+" от:
Старый 30.10.2010 12:23   #104  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарининг “Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” деб номланган тўртинчи бобининг биринчи фасли “Инсон қалбига йўл” деб аталади.
Биз ана шу фаслнинг оммавий ахборот воситалари, хусусан матбуот, телевидение ва радио, адабиёт ва санъат масалаларига бағишланган саҳифалари ҳақида фикр юритмоқчимиз.
Дастлаб фасл бошланишидаги “одамни онгли яшашга, етукликка чорлайдиган ... беқиёс қудрат манбаининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини чуқур ва атрофлича таҳлил қилиш муҳим бир ҳақиқатни, яъни юксак маънавият – енгилмас куч эканини англатади ва тасдиқлайди” деган фикрга эътиборингизни қаратишни истардим. Китоб муаллифи мазкур фикрни айтиб, “маънавиятни чиндан ҳам ана шундай қудратли кучга айлантириш учун ... қандай масалаларга биринчи галда эътибор бериш зарур” дея савол қўяди ва қуйидагича жавоб қилади: “Маънавият ҳақида ҳар қанча даъватлар, муҳим назарий фикрлар билдирилмасин, агар уларни жамият онгига сингдириш учун доимий иш олиб бормасак, бу борадаги фаолиятимизни ҳар томонлама пухта ўйланган тизимли равишда ташкил этмасак, табиийки биз кўзланган мақсадга эриша олмаймиз яъни, инсон қалбига йўл топа олмаймиз”.
Дарҳақиқат, инсон қалбига йўл топилмас экан, нафақат маънавият, айни чоғда бошқа жабҳаларда ҳам ўсиш, ўзгариш, янгиланиш ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Зеро, инсоннинг инсонлик моҳияти унинг қалбидир. Қалби қаттиқ, заранг босган, тошбағир, ҳиссиётсиз инсон ҳар қандай ҳайвонликка қодир. Фақат қалб тарбиясигина инсонни маънан юксалтиради, эзгуликка сафарбар этади.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 30.10.2010 12:24   #105  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
Қалб шундай нозик ва айни чоғда шундай қудратли бир ҳодисаки, унинг моҳиятини фақат шоиргина бор салмоғи билан кўрсатиб, ифода этиб бера олади:
Қалб шундай уммонки, унинг бағрида
Даҳшатли долғалар силсиласи бор.
Қалб шундай заминки, оташ қаърида
Вулқонлар отгувчи зилзиласи бор.

У бир сайёрадир, Ердек шафақгун,
У бир оламдирки, билмас ниҳоя.
Уни меҳваридан чиқармоқ учун
Атом жанги эмас, бир сўз кифоя.
(Эркин Воҳидов)


Демак инсон қалбининг бўронлари, пўртаналари дунёни ўзгартириб юбориши, яъни илҳом, завқ, бунёдкорлик, ғайрат, шижоатларга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ у шундай нозик хилқатки, бир сўз билангина яраланиши, зада бўлиши ҳам мумкин. Яраланган, тош қотган қалб эса ҳар қандай ёмонлик, бадбинликларга қодир бўлса, эҳтимол. Ана шу беқиёс қудратли ва чиний пиёладек нозик қалбга йўл топгувчи энг қудратли восита ижодкор сўзи ва ҳайратлар уйғотувчи санъат асарларидир. Мана шу соҳаларга эътибор, уни ҳозирги замон талаблари асосида ривожлантириш маънавий баркамол авлодларни тарбиялашнинг энг самарали йўли.
Шундай ўйларга қанот бериб юртбошимиз телевидение ва радиога тўхталадилар. Бу соҳалар ҳозирда шунчаки ахборот ташувчи воситалар эмас, балки бир вақтнинг ўзида инсонга маърифат, маданий-эстетик озуқ берадиган макон бўлиб қолди. Бугун ҳеч биримиз ҳаётимизни телевидение ва радиосиз, матбуотсиз тасаввур этолмаймиз. Агар аввал ота-боболаримиз танча атрофида ўтириб, оила билан китобхонликлар қилган бўлса, ҳозир кичкинагина қути-телевизор атрофида тўпланиб, ахборот ҳам маданиий-бадиий завқ оламиз. Афсуски бу завқ бизни сўнгги пайтларда фақат яхшиликка, тўғриликка бошлаётгани йўқ. Хорижий сериаллар, ур-сур фильмлар, бепарда қилиқлар билан тўла мусиқий клиплар айниқса ёшларнинг онгига салбий таъсир ўтказяпти. Ўйин, шоу деган ном остида не-не бадбин ишлар таклиф қилинади. Айниқса Россия каналлари, “Камалак” орқали кўрсатиладиган ТНТ, НТВ каналларида “Дом 2- Город любви”, “Комеди клаб”, “Интуиция” ёки “Секс с Анфисой Чеховой” каби кўрсатувлар, МТВ каналидаги беҳаё клиплар Ўзбекистон халқи турмушига дадил кириб келаяпти. Акси ҳолда биздаги хусусий каналларда нусха кўчиришлар бунчалик ажв олиб кетмас эди.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 31.10.2010 03:25   #106  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shuhrat Rizayev Посмотреть сообщение
Россия каналлари, “Камалак” орқали кўрсатиладиган ТНТ, НТВ каналларида “Дом 2- Город любви”, “Комеди клаб”, “Интуиция” ёки “Секс с Анфисой Чеховой” каби кўрсатувлар, МТВ каналидаги беҳаё клиплар Ўзбекистон халқи турмушига дадил кириб келаяпти. Акси ҳолда биздаги хусусий каналларда нусха кўчиришлар бунчалик ажв олиб кетмас эди.
Мухтарам Shuhrat Rizaev
Рус тилида ёзганим учун узур сурайман.
Не все так плохо, та молодежь, с которой я знаком, не смотрит этих передач. И это меня радует. А тем, кому сейчас это интересно, что наше национальное телевидение и радио предлагает взамен? Вопрос риторический.
Есть радио С (классик), на котором звучит хорошая музыка, в основном джазовая и иногода, очень редко и не в прайм тайм, узбекская классика. Опять риторический вопрос, почему у нас нет радиостанции, на которой звучали бы национальные классические мелодии и песни не от случая к случаю, а 24 часа. Кто будет прививать вкус к хорошей, серьезной музыкальной культуре, а не крутить дешевую, бессмысленную попсу на потребу.
Есть Ташкентский джазовый клуб, который можно посетить каждую третью субботу месяца. А есть ли клуб любителей макома и катта ашула, в чем причина?
Не буду говорить театре Ильхом и о его сайте, я им не симпатизирую. Но наши национальные театры не считают нужным даже выставить свой репертуар на afisha.uz почему то.
И напоследок выскажу свое личное мнение, несомненно, нужны, очень нужны государственные гранты. Ну и конечно же спрос с редакторов ТВ, радио и студий звукозаписи, о чем в частности трубят небезизвестные журналисты ТВ "Ёшлар".
Оффтоп:
Маком, катта ашулаларни энди факат эрталабки ошда эштияпмиз, шунгаям шукур

Последний раз редактировалось Colorado; 31.10.2010 в 03:27.
Ответить 
"+" от:
Старый 31.10.2010 21:56   #107  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Colorado Посмотреть сообщение
Есть радио С (классик), на котором звучит хорошая музыка, в основном джазовая и иногода, очень редко и не в прайм тайм, узбекская классика. Опять риторический вопрос, почему у нас нет радиостанции, на которой звучали бы национальные классические мелодии и песни не от случая к случаю, а 24 часа. Кто будет прививать вкус к хорошей, серьезной музыкальной культуре, а не крутить дешевую, бессмысленную попсу на потребу.
Hozirda radiolar bilan hamnafas emasmanu, menimcha "Mash'al" jiddiyroq eshittirishlar tayyorlaydi. Mumtoz qo'shiqlarni ko'proq shu tarmoqdan eshitish mumkin. Ba'zi, boshqa yoshlarbop radiolar esa odamni charchatib qo'yadi. Shovqin-suron..
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Старый 05.11.2010 19:21   #108  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shuhrat Rizayev Посмотреть сообщение
“Юксак маънавият – енгилмас куч” китобининг бадиий адабиёт ҳақидаги фикрлар битилган саҳифаларидан сўнг мусиқа, театр, кино, тасвирий санъат, монументал санъат – ҳайкалтарошлик, замонавий, меъморий ёдгорлик мажмуалари, миллий қўғирчоқ ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш масалаларига эътибор қаратилади.
Энг қизиғи, "оммавий маданият"нинг тўрт томонга тарвақайлаб илдиз отишига мазкур масалаларнинг Президентимиз томонидан куюнчаклик билан эътироф этилиши ҳам тўсқинлиқ қилолмаётгандек. Ахир, маънавиятга тажовуз масалаларининг бутун бошли китобда ("Юксак маънавият - енгилмас куч" асари назарда тутиляпти) ёритилиши муаммонинг олдини олишда ёрдам беролмаётган экан, газате-журналларда тинимсиз бонг урилишидан нимани ҳам кутиш мумкин?
Ҳамма гап айтилаётган гапларнинг амалий ижросига бориб тақалган. Биргина қўшиқчиликдаги шармандаликларнинг олдини олиш учун "Ўзбекнаво"да, кинодаги кемтикларнинг ўрнини тўлдириш учун "Ўзбеккино"да етарлича ваколатлар, ҳуқуқлар ва имкониятлар мавжуд. Улардан қанчалик фойдаланиляпти ўзи?
Савиясиз кино ёки клип катта экранган чиқиш олдидан бадиий кенгашлар кўригидан ўтади. Демак, ўз-ўзидан бу каби кенгашлар фаолиятидаги холислик ва масъулиятга ҳам шубҳа туғилади! Шундай эмасми?
Ответить 
Старый 10.11.2010 18:54   #109  
Аватар для Javohir Mahmudjonov
Оффлайн
"Sardorlar Maktabi" vs Ziyonet kurs
Sm&ZiyoNet
Сообщений: 235
+ 165  43/31
– 0  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kavsar Посмотреть сообщение
Hozirda radiolar bilan hamnafas emasmanu, menimcha "Mash'al" jiddiyroq eshittirishlar tayyorlaydi. Mumtoz qo'shiqlarni ko'proq shu tarmoqdan eshitish mumkin. Ba'zi, boshqa yoshlarbop radiolar esa odamni charchatib qo'yadi. Shovqin-suron..
Haqiqatdan radioda inson ma'naviyatini boyituvchi eshittirishlar juda kam topiladi.
__________________
sardorlar.zn.uz Ziyonet mahsus kursi bilan hamkorlikda ochilgan sayt.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх