Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.07.2013 22:08   #11  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Мана йигирма икки йилдир-ки, юртимизда дунёвий жамият, халқаро ҳуқуқ тамойилларига асосланган демократик давлат қуриш ишлари муваффақиятли амалга ошиб борилмоқда. Айни вақтда, жамики дин вакиллари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар ҳавола этилган бўлиб, давлат идоралари диний идоралар фаолиятига, агар хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келмаса, аралашмайди.

Динга эътиқод қилиш, диний урф-одатларга риоя этиш-этмаслик ҳар бир фуқаронинг шахсий иши, ҳуқуқи саналади, албатта. Бироқ Марказий Осиё минтақаси ҳудудида одамларнинг динга эътиқод қилиш, диний маросимларда иштирок этиб, удумларга риоя этишга бўлган ҳуқуқ, истак ва эҳтиёжлари билан бир қаторда, ёт экстремистик ғояларни илгари сураётган, турли-туман ноанъанавий диний ташкилот ва эмиссарлар томонидан амалга оширилаётган фаолият суръати тобора ошиб бораётгани кузатилмоқда. Бундай ташкилотлар ва айрим шахсларнинг хориждан қўллаб-қувватлаб борилаётган хатти-ҳаракатлари эса жамиятимизнинг барқарор ривожи ва тинч-тотув ҳаётига нисбатан жиддий таҳдид солади.

Маълумки, кўп динли юртимиз аҳолисининг аксарият қисми Ислом динига эътиқод қилади. Демак, халқимиз менталитети ва бир қатор миллий удумлар маълум даражада муқаддас динимиз – Ислом дини билан чамбарчас боғлиқдир. Айни вақтда, диний экстремизмнинг мазмун-моҳиятини доимо Ислом дини билан боғлаб бориш ярамайди. Халқ онги ва осойишта ҳаётига ғаразли мақсадларни кўзлаётган ёт диний ташкилот, оқим ва секталарнинг миссионерлик фаолияти ҳам сезиларли даражада путур етказади. Зотан, бундай оқимларга мансуб «диний арбоблар»нинг мазмунан қўпорувчи фаолияти Ўзбекистон халқи ва унинг қайси динга мансуб бўлмасин, тақводор табақасининг азалий манфаатлари билан бирон-бир умумий жиҳати йўқлиги шубҳасиз. Зеро, ўзбек халқи миллий ва диний бағрикенглик, бошқа динлар билан амалий ҳамкорлик борасида минг йиллик тарихий тажрибага эгадир.

Диний ва миллий бағрикенглик ўзбек халқига хос фазилатдир. Бунинг замирида турли дин, миллат ва элат вакилларининг эзгулик йўлидаги ҳамкорлиги ётади. Бу эса пулга сотиб олишнинг ҳеч иложи бўлмайдиган энг олий, бебаҳо неъмат – тинчлик ва барқарорлик шарти саналади.

Икки азим дарё орасидаги Мовароуннаҳр ҳудудида, хусусан, ушбу мамлакатнинг йирик шаҳарларида фаолият юритиб келган масжид, черков ва синагогалар маҳаллий диндорларга ҳам, Буюк Ипак Йўлидан ўтиб юрган турли халқларнинг минг-минглаб руҳонийларига ҳам, азалдан хизмат қилиб келган. Ҳатто солномамиз саҳифаларидаги энг оғир йилларда ҳам бетакрор юртимиз ҳудудида бирон маротаба бўлсин, диний можаролар юз бермаган.

Тарих саҳифалари ҳар қандай диний экстремистик ташкилот ва ҳаракатлар томонидан олиб бориладиган фаолият аксарият ҳолларда хунрезлик билан якун топиб келаётганидан далолат беради. Масаланинг жиддий хавф туғдирадиган жиҳати шундан иборатки, радикал ғоя ва қарашларга даъват этадиган диний ташкилотларнинг тарғиботчилари томонидан кўзланаётган асосий мақсадлардан бири – ҳаётий тажриба ва етарлича диний ва дунёвий билимга эга бўлмаган, маънавий-ахлоқий дунёси ва ҳаётий позицияси ҳали пухта шаклланмаган йигит-қизларни ўз сафларига жалб этишдир. Диний экстремистлар ёшлар онгига муқаддас дин, жумладан, анъанавий Ислом дини ниқоби остида динимизнинг асл қадриятларига дахли бўлмаган, ёт, уйдирма, баъзан жаҳолат сари етакловчи тушунчаларни сингдиришга уриниб келмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 20.07.2013 в 22:12.
Ответить 
"+" от:
Старый 21.07.2013 14:23   #12  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ТЕРРОРИЗМ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР

Модомики, кўплаб террористик тузилмалар айнан диний экстремизм ғоялари таъсирида вужудга келар ва бундай ғоялар зикр этилган халқаро жиноятчи тўдалар учун «мафкуравий байроқ» вазифасини ўтар экан, ўйлайман-ки, ушбу мавзуда терроризм ҳақида ҳам фикр-мулоҳаза билдириб ўтиш жоиздир.
Ишни, одатдагидек, терминга изоҳ беришдан бошлаймиз.

Терроризм – кўзланган мақсадга эришиш йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаслик, айниқса, жисмоний зўравонлик ва қуролли курашнинг ҳар қандай воситаларини чекланмаган тарзда қўллаш ва шу йўл билан муайян устуворликни (ҳукмронлик ёки ҳокимиятни) қўлга киритиш асосий муддао саналадиган сиёсий курашдир.

Илдизи ибтидоий тарихга бориб тақаладиган терроризм бугунги кунга қадар одамларни даҳшатга солишга уринганча, содир этиб келинаётган ўта оғир жиноят туридир.
«Террор» термини илк бор Аристотель томонидан қўлланилган бўлиб, таржимаси «даҳшат», «қўрқув» деган маъноларни англатадиган юнонча «terror» сўзидан олинган.

Террорчилар ўз мақсадларига эришиш йўлида жисмоний зўравонлик ва қуролли курашнинг турли воситаларидан кенг фойдаланар экан, терроризм сиёсий экстремизмнинг бешафқат шаклларидан бири, деб эътироф этилади.
Терроризм худди экстремизм турлари каби, аксарият ҳолларда салбий сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижасида юзага келиб, давлатлараро ва халқаро терроризмга фарқ қилади. Унинг намоён бўлишига олиб келадиган сабаблар жумласига, одатда:
давлатлараро зиддиятлар;
этник ва диний зиддиятлар;
ишсизлик, қаҳатчилик, қимматчилик ва қашшоқлик;
одамлар онгида ҳосил бўлган мафкуравий бўшлиқ ва шу каби, бошқа салбий омиллар киради.

Давлатлараро терроризм – агрессор давлат томонидан террористик воситалар қўлланилиб, душман давлатга таъсир ўтказиш ва даҳшат солиш усули.
Давлатлараро терроризмнинг мақсади душман-давлатнинг сиёсий раҳбарлари ва ҳарбий қўмондонлик вакилларини жисмонан йўқ қилиш ёки аҳолига қарши террористик ҳаракатларни уюштириш орқали душман ҳудудида оммавий ваҳима ва тартибсизликни юзага келтиришдан иборатдир.
Давлатлараро терроризмнинг энг хавфли кўриниши – бутун бошли халқни йўқ қилишни (геноцидни) ўз мақсади деб билган нацизм саналади.

Халқаро терроризм – миллатчилик руҳидаги халқаро экстремистик ҳаракатлар ёки диний мутаассиблар уюшмалари (тўдалари), диний экстремистик ташкилотлар томонидан давлат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилот ходимлари ва тинч аҳолига қарши қаратилган террористик ҳаракатларни амалга ошириш орқали давлатларга (халқлар, элатлар ёки миллий гуруҳларга) даҳшат солиш усули.
Халқаро терроризмнинг (аниқроқ айтиладиган бўлса, жиноий байналмилалликнинг) моддий (молиявий) негизи сифатида, одатда, ғайриқонуний корчалонлик, жумладан, одам савдоси, наркотик моддалар ва қурол-яроғнинг ғайриқонуний обороти, яширин миграция, молия соҳасидаги турли-туман жиноятлар ва шу каби, бошқа турдаги жиноий ҳаракатлар хизмат қилади.
Одатда, халқаро терроризм қатъий интизом, сир сақлаш қоидалари, ҳомийлар (шу жумладан, агрессор давлатлар), даъват этувчи-ташкилотчилар ва ижрочи-жанггарилар бўлиши кўзда тутиладиган ҳокимият иерархияси ва аниқ ички тузилиш қоидасига сўзсиз амал қилишга асосланади.
Аксарият ҳолларда халқаро терроризм бир қатор кўринишларда, хусусан:
ҳаддан ташқари миллий ва диний муросасизлик;
сиёсий режими беқарор давлатларда ички ижтимоий-иқтисодий, миллий ва хурофий қарама-қаршиликларга жиддий тус бериш;
халқаро жамият томонидан мураккаб давлатлараро, диний ва этник можароларнинг ҳал этилишига нисбатан умидсизлик кайфиятини қарор топтириб, оммалаштириш;
«совуқ уруш» оқибати, яъни бундай уруш давомида унинг иштирокчилари ўз душманларига қарши бузғунчилик ва қўпорувчилик ишларини амалга оширганлигининг оқибати, қолаверса, ушбу урушда иштирок этган давлатлар томонидан террористик ва ҳаттоки ҳарбий ҳаракатларни ташкиллаштириш учун миллатчилик руҳидаги турли-туман халқаро экстремистик ёки диний тузилмалар, диний экстремистик ташкилотлар хизматидан фойдаланганликнинг (баъзан эса бундай экстремистларни тайёрлаш ва қуроллантириш билан шуғулланганликнинг) ҳосиласи сифатида намоён бўлади.
Халқаро терроризм ХХI асрда инсониятга қарши йўналган янги ва энг ҳалокатли хавф жумласига киради. Халқаро ҳуқуқда халқаро терроризмга қарши курашнинг юридик жиҳатлари етарлича акс эттирилмаган. Бугунги терроризм солаётган таҳдид даражасининг ўта юқорилиги ва кескин тусга эга эканлиги, келгуси хатти-ҳаракатларини олдиндан кўриб бўлмаслиги – мавжуд ҳуқуқий меъёрларни уддабуронлик билан қўллашга мажбур қилмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 21.07.2013 14:25   #13  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Марказий Осиё минтақасида жойлашган давлатлар аҳолисининг аксарият қисми Ислом динига эътиқод қиладиган мусулмонлар оламининг кўп қиррали ажралмас қисмидир. Сир эмаски, расмий ва норасмий диний ҳаракатлар сони дунёда етарлидан ортиқ бўлиб, уларнинг айримлари Ислом динининг устунлигини аҳли жаҳонга тан олдириш, бошқача айтганда, ҳар қандай бошқа динга нисбатан муросасиз бўлиш, ўзларининг тор миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ислом динини ўз сиёсий режаларини ҳаётга татбиқ этиш воситаси сифатида қўллашга уринишмоқда.

Қадимдан қолган манбаларда доҳий ва ҳукмдорлар ўлдирилган, уларга таҳдид солиш, дўқ-пўписа қилиш орқали муайян амални бажариш ёки тож-тахтдан воз кечишга мажбур қилинган ҳолатлар батафсил ёритилган. Бундай ҳолатларнинг аксариятини бугунги тушунчаларга асосланган ҳолда, терроризм ва экстремизм сифатида таснифлаш мумкин. Зеро, террорчилар азалдан омманинг айрим табақалари, этник ёки ижтимоий гуруҳларини йўлдан уриш, онгига таъсир ўтказишга уриниб келган.
Маълумки, милоднинг VII асрида мусулмонлар оламида юзага келган биринчи диний-сиёсий экстремистик ҳаракат саналган хорижийлик вакиллари Хулафои рошидийн, яъни Пайғамбарнинг тўғри йўлдан юрадиган иккинчи ва учинчи ўринбосарлари Умар ва Усмоннинг ҳаётига суиқасд қилишган.
Хорижийлик вакиллари ўзларига эргашмаган мусулмонларни иймонсиз кофирга чиқариб, Ислом динининг софлигини сақлаш шиори остида кўплаб бегуноҳ болалар, аёллар ва қарияларнинг ҳаётига зомин бўлишган.
VIII асрнинг иккинчи ярмида Ироқ, Баҳрайн, Яман, Сурия ва Миср ҳудудида террористик ҳаракатлар содир этган қарматийлар ҳам диний-сиёсий экстремистик оқим вакиллари саналган. Хусусан, VIII аср ўртасида Ироқда вужудга келган қарматийлар ҳаракати шиа мазҳабидаги исмоилийлар ҳаракатининг асосий шохобчаларидан бири бўлган. Ушбу фирқа одамларни даҳшатга солган ҳаракат бўлиб, аксарият жангларда аббосийлар қўшинини мағлубиятга учратган. Қарматийлар Ислом қонун-қоидаларига итоат этмай, мусулмонлар ибодатхонаси бўлмиш Каъбага бориб, зиёрат қилишни бидъат, бутпарастлик, деб ҳисоблашган.
Мазкур фирқа қўшини 899 йили Баҳрайнни босиб олиб, Шарқий Арабистонда давлат тузгани, 930 йили ўтган ҳаж мавсуми давомида эса Маккага бостириб кириб, шаҳарни талон-торож қилгани, минглаб ҳожиларни ўлдириб, жасадларини Замзам қудуғига ташлаганча, кўмиб ташлагани тарих манбаларидан маълум.
Араб босқинига қарши курашган хоразмлик шаҳзода Ҳурзод ёки шайбонийлар сулоласининг ҳокимиятга келишига замин яратилган тарзда Мовароуннаҳр султони Мирзо Улуғбекнинг ўлдирилишини юқорида баён этилган фикрга мисол тариқасида келтириш мумкин. Тарих саҳифаларида қонли из қолдирган бундай ҳолатлар нафақат Мовароуннаҳр, балки Шарқ ва Европада ҳам юз берган. Чунончи, Миср давлатида Анвар Садат, Ҳиндистонда она-бола Индира ва Ражив Гандилар ҳаётига кетма-кет суиқасд қилиниб, мазмунан террористик ҳаракатлар амалга оширилган. Таассуфки, ўхшаш жиноятлар ҳокимиятни эгаллаш мақсадида турли шаклларда ҳалигача содир этилмоқда.
Сўнгги йилларда бир гуруҳ манфур шахслар-у, тоифалар Ислом динини ниқоб қилиб, ғаразли мақсадга эришиш йўлида жамиятнинг тинч-тотув ҳаётини издан чиқариш, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш, халқ ва диндорлар орасида низо чиқариб, орага нифоқ солишга уринишмоқда, ўзларини «Ислом дини ва мўмин мусулмонларни ҳимоя қиладиган халоскор фирқа», - дея танитганча, бегуноҳ фуқароларнинг ёстиғини қуритишмоқда, қанчадан-қанча тақдирлар бузилиб кетиши, минглаб болалар етим қолишига сабаб бўлишмоқда, ўз жиноий ҳаракатларининг оқлаш мақсадида эса ҳар қандай мўмин мусулмон учун муқаддас саналган Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни ўзлари билганча тафсир ва таъвил қилишмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 21.07.2013 14:27   #14  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Ислом дини ҳеч қачон, вазият қанчалик оғир бўлмасин, террористик ҳаракатлар содир этишга ижозат бермайди, инсоннинг қони, у ким бўлишидан қатъи назар ноҳақ тўкилишини гуноҳи азим дея эътироф этиб, оғир жазо белгилайди.
Бироқ сўнгги йилларда айрим доираларда Ислом дини ва терроризм тушунчаларини маънодош тушунчалар сифатида кўришга мойиллик кузатилмоқда.
Шу ўринда, Ислом дини билан терроризмга оид саволга бир немис мусулмон томонидан берилган муносиб жавобни келтириб ўтмоқчиман:

«Биринчи жаҳон урушини бошлаган ким? Мусулмонларми? Иккинчи жаҳон уришини-чи? Мусулмонларми? Австралиянинг қарийб 20 миллион туб аҳолисини ким ўлдирди? Мусулмонларми? Хиросима билан Нагасаки устига ядровий бомбалар ташлаган ким? Мусулмонларми? Шимолий Америка индеецларининг 100 миллионини ким қириб ташлади? Мусулмонларми? Жанубий Америкада яшаган 50 миллион индеецни-чи, ким уларнинг ёстиғини қуритди? Мусулмонларми? 88 фоизи ўлиб, мурдаси Атлантика океанига ташланган 180 миллион африкаликни қулликка олиб кетган ким эди? Мусулмонларми? Афғонистон, Фаластин, Ироқ ҳудудига ким бостириб кириб, миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди? Мусулмонларми?
Йўқ, ўша қилмишларни қилганлар мусулмон бўлмаган! Сиз дастлаб терроризм нима эканлигини аниқ англаб олинг.
Қаранг-а, мусулмон бўлмаган киши томонидан амалга оширилган мудҳиш қилмиш – жиноят саналади-ю, бундай ишни мусулмон содир этса террорчи бўлиб қоладими?!
»

Муқаддас манбаларда битилишича, бирор жонни ўлдирмаган ёки бузғунчилик, қароқчилик каби, фасод ишлар қилмаган инсонни ўлдирган одам жамики одамларни ўлдирган, аксинча, унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) инсон эса жамики одамларни тирилтирилган саналади.
Ислом динида ҳатто ёв билан кечаётган жанг жараёнида ҳам инсоф, адолат ва инсонпарварлик қоидаларига амал қилиш буюрилган бўлиб, ҳаддан ошиш, тажовузкорлик ва зўравонлик қаттиқ қораланади.

XX аср хотимаси башарият тарихи саҳифаларига таассуфки, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, диний мутаассиблик каби иллатлар-ла битилди. Кези келганда таъкидлаб ўтмоқ жоизки, терроризм айбини муайян миллат ёки дин зиммасига юклаш мутлақо ноўриндир. Зеро, терроризм дин ёки миллат томонидан оқланмайди. Кимнинг номидан ва қандай мақсадда содир этилганидан қатъи назар, террористик ҳаракатларни амалга оширган шахс жиноятчи саналиб, тегишли жазога тортилади. Ҳар қандай давлатда бўлгани каби, республикамизнинг миллий қонун ҳужжатларида ҳам, ушбу жиноят учун жавобгарлик белгиланган.

Мутаассиблик, шу жумладан, диний мутаассиблик террористлик маъносини англатмайди. Ушбу тушунчалар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, мутаассиб ўз иш услуби ила жамиятнинг диний ва ахлоқий эътиқоди, азалдан шаклланган урф-одатга зид келадиган илгари суради. Шундай экан, қарор топган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, мутаассибликни диний ёки жиноий мутаассибликка фарқ қилиш мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 21.07.2013 14:30   #15  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Ислом олами уюшмасининг Ислом фиқҳи кенгаши томонидан қабул қилинган Макка баёнотида терроризмга қуйидагича таъриф берилган:
Терроризм – инсон, жамоа ёки давлатнинг дини, жони, онги, моли ва номусига бузғунчилик-ла душманлик қилишдир. Бундай хатти-ҳаракатлар жумласига якка тартибда ёки жамоа таркибида жиноий тил бириктирган тарзда амалга оширилган қўрқитиш, азият бериш, таҳдид қилиш, ноҳақ ўлдириш, мол-мулкини тортиб олиш, йўлтўсарлик, зўравонлик, ҳар қандай шаклда хавф солиш каби ҳаракатлар киради. Ушбу хатти-ҳаракатлардан кўзланган мақсад, одамларни даҳшат ва таҳликага солиш, уларга азият бериш, қўрқитиш ёки ҳаётлари, эркинликлари, омонликлари, мол-мулкларини хавф-хатарга қўйишдир. Шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказиш, хусусий умумий мулк ва табиий бойликларни хавф-хатарга қўйиш ҳам, зикр этилган хатти-ҳаракатлар жумласига киради.

- Ислом дини бегуноҳ кишиларнинг жони, мулки ва номусига нисбатан зулм қилишни ман этади, - деган эди Бутунжаҳон Ислом уламолари кенгашининг раиси Юсуф Қарзовий.

Юқорида келтирилган далиллар Ислом манбаларида зўравонлик, бузғунчиликка эмас инсонпарварлик, одамларга осонлик, енгиллик яратишга аҳамият қаратилганини кўрсатмоқда. Бундай диний қадриятларни илмий нуқтаи назардан ўрганиб, идрок этиш киши зиммасига юкланган масъулиятдир.

Хулоса тариқасида айтиш жоизки, Ислом дунёсининг барча олим ва уламолари бугунги кунда қарор топган вазиятни инобатга олган ҳолда, Ислом таълимотини соф ҳолда асраб қолиш, қадрлаш, маърифий усулларни қўллаганча, дин аҳкомларини бузиб кўрсатишга ҳаракат қилаётган адоват руҳидаги ёвуз кучларга қарши кураш ишларини бир ёқадан бош чиқариб, янада жадаллаштириш зарур, деб топишмоқдалар.

Диний экстремистик ва террористи ташкилотлар ва уларни ташкил этган гуруҳлар қуролли курашнинг диний-сиёсий шаклини авж олдириб, динни жамият ҳаётининг барча соҳаларига дахл қилиши азалдан қонуний эканлигини қатъий ёқлаб чиқишмоқда ва бу билан, аксарият давлатларнинг барқарорлигини издан чиқариб, жаҳолат гирдобига тортишмоқда.
Соҳа мутахассислари жиҳодий ҳаракат тарафдорлари томонидан илгари сурилаётган ғоялар мазмунини қуйидагича талқин қилишмоқда:
ягона Оллоҳга итоат;
мусулмон кишининг зиммасига юкланган бешта фарзни бажармаган кимса асло мусулмон эмас;
иймон келтирмаган ёки бошқа динга эътиқод қиладиган ҳар қандай киши душман;
Ер юзида адолат ўрнатишнинг ягона йўли – исломий давлат қуриш ва шу мақсадда жиҳод қилиш ва ҳоказо.

Шу ўринда, жанггарилик тавсифига эга тузулмалар таълимотининг узвий занжири сифатида қуйидагилар кўрсатиб ўтилади:
ибн Таймия қарашлари;
ибн Абдулваҳҳоб фикрлари;
Ҳасан ал-Банно стратегияси;
Сайид Кутб позицияси.
Санаб ўтилган ақидапараст раҳнамолар томонидан илгари сураётган ғояларнинг умумий жиҳати – динга сиёсий тус бериш, қуролли кураш йўли ила ҳокимиятни қўлга киритишга интилишдир.

Ушбу раҳнамоларнинг ҳар қандай мўмин мусулмон онгига етарлича кучли таъсир ўтказадиган: «Худо – идеалимиз, пайғамбар – доҳийимиз, Қуръон – конституциямиз, жиҳод – воситамиз, дин ва Худо йўлида қурбон бўлиш – эзгу орзуимиз» каби, жарангдор шиорлар аслида сохта бўлиб, ғаразли мақсадга эришиш йўлидаги ниқобдан бошқа нарса эмас.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 21.07.2013 14:36   #16  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Таҳлилларга асосланиб, жўяли мулоҳаза юритиладиган бўлса, аслида «Исломий давлат», «Оллоҳ ҳокимияти» каби, «идеал ва адолатли жамият» қуриш тарафдорларининг ҳеч қайси бири ўзи жар солаётган ёки яратишга «интилаётган» жамиятнинг бирор-бир шаклга эга моделини таклиф қилишга на қурби ва на билими етади.
Қолаверса, мазкур фикр мавҳум ва хом хаёл «назария» эканлиги кўплаб диний арбоблар ва тадқиқотчи мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилган.
Жумладан, ўз қарашлари ила Ихвонул-муслимий ташкилотининг мўътадилларидан бири деб ном олган машҳур теолог Хасан ал-Ашмавий бу ҳақда: ««Оллоҳ ҳокимиятидан бошқа ҳокимият бўлмайди» шиори доимо мусулмонлар орасида низо чиқиш манбаи, ихтилофлар сабабчиси бўлиб келган. Негаки, ҳар бир диний гуруҳ катта ва кичик масалаларда Оллоҳ ҳокимиятини айнан ўзи амалга ошириши, бундай ҳокимиятга интилиши керак, деб ҳисоблайди. Оқибатда мусулмонлар орасидаги бирликка путур етиб, бири иккинчисини ўлдира бошлайди», - деб ёзган эди.

Бундан ташқари, диний экстремизм тарафдорлари дастлаб салафийлик ва ваҳҳобийликка таянган бўлишса, кейинчалик улардан ҳам илгарилаб кетиб, энди жиҳодни ғоявий пойдевор сифатида эътироф этишмоқда.
Диний экстремизм ва ушбу сиёсатдан ғоявий озиқ олаётган халқаро терроризмнинг ҳар қандай тараққийпарвар давлат ва жамият хавфсизлигига солаётган таҳдидини тўғри ва ўз вақтида англаб етиш, унга қарши кураш йўлларини биргаликда ишлаб чиқиб, амалиётда қўллаш – кишилик жамиятининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган омил бўлди. Демакки, бундай давлатлар томонидан амалга оширилаётган соҳага оид саъй-ҳаракатларни байналмилал бирлаштириш стратегияси – диний экстремизм ва терроризм муаммосини ҳал этишнинг ягона ва самарали йўли саналади.

ЯНА БИР ГАП

Диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан «Жиҳод» термини нотўғри талқин қилинаётгани сабабли, афсуски, аҳоли орасида ҳар хил тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда.
Аслида «жиҳод» термини замирида жаҳада, яъни куч сарфлаш, қаттиқ тиришиш маъноси бўлиб, Ислом дини тарихи ва манбаларида «уруш» мазмунида ҳеч қачон қўлланилмаган. Зеро, «уруш» сўзи араб тилида, агар тўғри ёзган бўлсам, «қитол», - дея талаффуз этилади.
Бугун унга талқин берилаётгани боис, халқ орасида, табиийки, салбий маънода оммалашиб, асл маъноси унут бўлган. Уни фақат уруш ва худкушлик, ўзини ўзи, шу жумладан, аёллар ҳам, портлатиш маъносида изоҳланмоқда.

Ҳа, кези келганда, аёлларнинг «қитол»да иштироки тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман.
Асл диний уламолар урушда иштирок этишини хаёлларига ҳам келтирмайди. Зеро, улар Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида келтирилган: «Аёл киши уруш қилиши шарт эмас», - деган сўзларга, шу жумладан, «Ёв бостириб келган тақдирда ҳам аёлларга уруш фарз бўлмайди, уруш фақат эркакка буюрилган бўлиб, Ватанни, оиласини ҳимоя қилиш учунгина жанг қилиши шарт бўлади», - деган эътиқодга амал қилишади.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, қўпорувчилик, ўзини ўзи портлатиш, халойиқ орасида портловчи моддаларни ҳаракатга келтириб, бегуноҳ одамларнинг ҳаётига зомин бўлиш мусулмонлар оламида қаттиқ қораланади.
Чунончи:
2001 йил 20 апрель куни Саудия Арабистонининг Бош муфтиси Абдул Азиз Аш-Шайх худкушлик ман этиладиган фатвони эълон қилди. Ушбу фатвода: «Бундай иш шариат томонидан оқланмайди ва Худо йўлидаги жиҳод, дея эътироф этилмайди. Бинобарин, бой одамлар бундай ишга ўз молини сарф этмаслиги керак», - дейилган;
2007 йил сентябрь ойида мазкур муфтий мусулмоннинг жиҳод мақсадида бошқа юртда кечаётган жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун хорижга чиқиши Ислом манбаларида кўрсатилмаганини таъкидлаб ўтган.

Терроризм кўламининг глобаллашиб боришига оид тадқиқотлар олиб борила экан, ушбу масала ниҳоятда мураккаб, кўп қиррали, турли-туман кўринишларга эга бўлишини инобатга олмоқ даркор. Унинг глобаллашиб бориш жараёни ниҳоятда мураккаб ижтимоий-тарихий ҳодиса эканлиги, макон ва замон бўйича чегара билмаслиги, йил сайин равнақ топиб, жаҳон миқёсида оммалашиб бораётгани, жиноий мазмунга, инсон ҳуқуқларини поймол этиш тавсифига эга эканлигидан далолат беради.

Ваҳоланки, турли минтақаларда кечаётган қуролли можаролар, уюшган халқаро жиноятчилик ва диний экстремизмнинг кескин тус олиши, наркотик моддалар ва қурол-яроғнинг ғайриқонуний обороти, шунингдек, айрим давлатларда қарор топган сиёсий беқарорлик каби салбий омиллар халқаро терроризм кўлами глобаллашиб бораётган бугунги босқичи учун қулай замин яратмоқда.

Эътиборингиз учун раҳмат!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 22.07.2013 12:52   #17  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Уяли телефон – ёт ғоялар “уяси”ми?

Ҳар ким ўз хоҳлаган динига эътиқод қилиш эркинлиги мамлакатимизнинг Бош қомуси билан мустаҳкамлаб қўйилган. Аммо, фуқароларга диний таъсир ўтказиш, уларни бир диндан чиқиб, бошқасига киришга ундаш, шу мақсадда турли диний мазмундаги адабиётларни тарқатиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш амалдаги қонунларга кўра мумкин эмас.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини мувофиқлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-1871 сонли Фармонининг 5-иловасига мувофиқ давлат қурилишига қарши, ҳудудий бирликни, давлат суверинети ва сиёсий мустақилилкни бузишга йўналтирилган, уришни, террорни, диний қарама-қаршиликни, миллатчиликни, расизм (антисемитизм, фашизм) пропаганда қилувчи қўлёзмалар ҳамда порнографик мазмундаги расмлар, фото, фотопленкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат – “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасида эса чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейингина амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган.

Яъни, диний адабиётларни, олиб келиш, сотиш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан амалга оширилади. Бунда қўмита экспертлари бошқа давлатлардан республикамизга олиб кирилаётан диний мазмундаги медиа ва матбаа маҳсулотларини ўрганиб чиқиб, уларни республикамиз ҳудудида сотиш, тарқатиш ва намойиш қилиш юзасидан ҳал қилувчи хулосаларини беришади.

Акс ҳолда, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган матбаа нашрларини, кино, фото, аудио, видео маҳсулотларини ва шу каби бошқа маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.

Аммо, айрим шахсларнинг мазкур тартибларга риоя қилмай, турли диний мазмундаги материалларни ноқонуний равишда республикамизга олиб киришга ундаётган сабаб нимада? Диний билимларни эгаллашга бўлган қизиқишми ёки қандайдир моддий манфаатдорлик?

Дарвоқе, замонавий ахборот-коммуникаиця технологияларининг шиддат билан ҳаётимизга кириб келиши ахборотнинг кенг қамровда қулай ва эркин ёйилишига хизмат қилмоқда. Аммо, танганинг иккинчи томони бўлгани каби, ахборот технологиялари имкониятларида “унумли” фойдаланаётган қонунбузарлар ҳам йўқ эмас. Мўъжазгина “флешка”, қўл телефони ёки дискка ўнлаб, юзлаб диний адабиётлар жо бўлишини инобатга олсак, сохта диншуносларнинг диний адабиётларни қўл юклари орасига яширганча олиб кириб, таваккал қилишларига эндиликда ҳожат қолмаяпти!

Республикамиз божхоначилари томонидан эса диний адабиётларни турли йўллар билан ноқонуний олиб ўтилишига қарши мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Урганч аэропортида Москвадан қайтган янгиариқлик Р.Собиров қўл телефонига ёзилган ва олиб кириш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган диний мазмундаги 75 дона аудио материалларни олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Сурхондарё вилояти божхоначилари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди. Хусусан, “Москва-Термиз” йўналиши бўйича парвозини якунлаган деновлик Р.Ниязмуродов божхона баённомасида ва божхона инспекторининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан туриб, қўл телефонининг хотира картасида 41 дона диний мазмундаги маърузаларни олиб киришга урингани фош қилинди.

“Сариосиё” чегара божхона комлпекси ходимлари томонидан эса қўл телефонига ёзилган диний мазмундаги 102 дона аудиоматериалларни ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринган қўшни давлат фуқароси С.Ходжиевнинг қинғир хатти-ҳаракатларига нуқта қўйилди.

Шунингдек, юртимиз орқали ўтаётган қўшни давлат фуқаролари Х.Иброгимов қўл телефони ва DVD дискларда 139 дона, Н.Гадоев эса 189 дона диний материалларни яширин йўллар билан олиб ўтишга уринишган пайтда тўхтатиб қолинди.

Навоий халқаро аэропортида божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда бухоролик Б.Усмоновнинг қинғир қилмишлари фош этилди. Қаранг-ки, ушбу қонунбузар нафақат 11 дона диний мазмундаги материалларни, балки 138 дона беҳаё видео тасвирларни ҳам нетбукига жамлаган ҳолда олиб киришга уринган экан.

Андижонлик божхоначилар томонидан аниқланган яна бир қонунбузарлик ҳолатида эса “Дўстлик” божхона комплекси орқали юртмизга кириб келаётган фарғоналик Б.Нурматов томонидан араб ва рус тилларидаги 145 дона диний видеороликларни қўл телефони орқали олиб кирилишига чек қўйилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди. Жумладан, “Ойбек” божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси Н.Салоҳутдиновага электрон планшетини 157 дона диний мазмундаги видео материаллар билан бойитгани “панд” берди.

Янгийўллик Л.Баратованинг ноутбукини эса ҳеч иккиланмай диний мазмундаги материаллар “омбори”га қиёсласа бўлади. “Ғишткўприк” божхона комплекси ходимлари томонидан мазкур ноутбук ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда диний мазмундаги “Microsoft Word” форматда ёзилган салкам 14 минг дона рус тилидаги материаллар, 504 дона аудио ва 1 дона видео материаллар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 608 та қонунбузарлик ҳолатларида турли шаклдаги салкам 32 минг дона диний адабиётлар ва материалларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
Ответить 
Старый 22.07.2013 13:05   #18  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Республикамиз божхоначилари
Ушбу офатга қарши бир ёқадан бош чиқариб, комплекс равишда кураш олиб боришимиз кераклигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Машаққатли, ўта масъулиятли ва айни вақтда, шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилайман!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.08.2013 12:59   #19  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Динлараро муносабатлар

Миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш.
Прозелитизм - бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилиш. Миссионерлик ва прозелитизм дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган ҳодисалар ҳисобланади. Миссионерлик сўзи лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш билан боғлиқ назарий ва амалий фаолиятни билдиради.Миссионерлик ўзига хос ва узоқ тарихга эга. Жумладан, бундай ҳаракат дастлаб буддавийлик доирасида милоддан аввалги III асрдан бошлаб ёйилган. Бугунги кунда эса миссионерлик фаолияти билан фаол шуғулланишга ҳаракат қилаётганлар орасида баҳоийлар, кришначилар билан бир қаторда янги пайдо бўлган секталар борлигини ҳам таъкидлаш зарур. Миссионерликнинг узвий қисми бўлган прозелитизм - тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишни англатади. Маълумотларга кўра, дунёдаги умумий миссионерларнинг 2/3 қисмини христиан миссионерлари ташкил этади. Хусусан, протестантлик замонавий миссионерликнинг асосий ҳомийси қолмоқда. Уларнинг фаолияти кўплаб давлатларда катта мувафақият келтирган. Ҳозирги кунда Жанубий-Шарқий Осиёдаги анъанавий равишда буддавийликка эътиқод қилиб келган айрим мамлакатлар аҳолисининг катта қисми ёки аксарияти христианликка эътиқод қилиши ана шу зафарли юришларнинг натижасидир.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 03.08.2013 13:04   #20  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Динлараро муносабатлар

Секуляризм – барча динлар ҳамда турли қарашларни тенг ҳурмат қилиш, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигидир. Айни вақтда, “секуляризация” атамаси бир маъноли тушунча бўлмай, вақт, минтақа ва мамлакатга қараб тинимсиз ривожланиб боради.
Дунёвий турмуш тарзига диннинг мослашиш жараёнини ифодалаш ва дин билан сиёсатнинг ўзаро нисбатини тавсифлаш учун илмий адабиётларда “секуляризация” атамаси кенг қўлланилади.
«Секуляризация» сўзи лотинча «saeculum» сўзидан олинган бўлиб, «илоҳийликка, абадийликка зид бўлган ўткинчи, вақтинчали борлиқнинг характеристикаси» маъносидадир. Августин давридан бошлаб. «secular» – яъни «дунёвий» маъносида ишлатилмоқда.
(Аберкромби Н., Хилл С., Тернер Б.С. Социологический словарь. Казань: Изд-во Казан.Ун-та, 1997.)
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх