Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.10.2012 07:18   #251  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Агар шогирдларингиз орасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасига оид мавзуларни ёритиб бориш истагини билдираётган журналистлар бўлса, шахсан ёрдам беришга тайёрман.
Талабалар бу мавзуда ҳатто Малакавий битирув иши ҳам ёзишади. Оппонентликка амалиётчиларни таклиф этамиз. Насиб этса, навбатдаги шундай ишга Сизни албатта таклиф этамиз.
Форум билан амалий алоқада эса албатта битта гуруҳ етакчиси ўзингиз бўласиз.
Форумда устозлик даражасига муносиблигини кўрсатаётган фикри теран форумдошлар сафи кенгайиб бораётганидан мамнунман.
Биллур бадиий ижод гуруҳи етакчиси;
Барлос тезкор хабар ёзадиган (Ахборот гуруҳи) етакчиси;
Омон спорт гуруҳи етакчиси бўлишини истардим.

Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Назаримда, форум - талабалар учун ҳам қулай минбарнинг ўзгинаси! Яқинда ўзим билган 3-4 та талабаларга тўлиб-тошиб, гапириб ҳам бергандим! Аммо, эффект йўқ!
Оилада ҳам ақлли акалар укаларини етаклайди, касб-ҳунарга қизиқтиради, ўргатади. Сиз ҳам бугунги талабаларимизнинг Акаси ҳисобланасиз. Баъзан отадан аканинг гапи болага кўпроқ таъсир қилади, марҳамат, факультетингизга келинг, Интернет журналистикаси назарияси ва амалиёти кафедраси билан бамаслаҳат ишга киришинг!
Ответить 
Старый 14.02.2013 14:21   #252  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Оффтоп:
Бўш вақтдаги ижоддан...




Давлат ва нодавлат радиоканаллар:
тафовут йўқоладими?

Бугунги радиоканаллар хакида гап кетар экан, давлат ва нодавлат раидоканаллари ўртасида шу қадар катта тафовут вужудга келди-ки, масалан, радио мурватини каналларга ўзгартирар экансиз, ҳар бир канални 2-3 сония тинглаб, дарров давлат ёки нодавлат каналлари эканлигини ажратиб олса бўладиган даражага келиб қолди. Масалан, давлат каналлари эфирга берилаётган куй-қўшиқнинг савияси ва мазмунидан тортиб, бошловчининг ширали овози, адабий тил нормаларига риоя қилаётгани билан дарров таниб олса бўлади. Аксинча, нодавлат каналларида эфир вақтининг асосий қисми хорижий ва савиясиз куй-қўшиқларга ажратилаётгани, эфирни қизиқарли қиламан деган мақсадда бошловчиларнинг ҳаддан ташқари ўзини ҳам, тилини ҳам эркин қўяётгани аксарият ҳолларда бачканаликни юзага келтирмоқда.

Бошловчилар баъзи гапираётган гапини йукотиб, “паразит” сўзлардан тобора кўп фойдаланишмоқда. Масалан, “Ажойиб бўлган хонанданинг албатта ажойиб қўшиғини тингладик. Хозир албатта яна бир ажойиб хонандага навбатни берамиз. Улардан ҳам ажойиб қўшиқ кутамиз, албатта!”
Баъзи бошловчилар нимани гапиришни билмай эфирнинг ҳар 30 дақиқасида камида 3-4 марта соатни, об-хавони, ўша радиоканалнинг номи-ю FM тўлқинини, ҳаттоки, “микрофон қаршисида камина.....” дея ўз исми-шарифини кайта-кайта такрорлайверади. Жуда гап топилмаса, бирон “ақлли” гапни ўйлаб топиб, “донишмандлар айтганидек”, “машойихлар сўзлаганидек”, “донолар деганидек” дея устига тўн бичиб, сўзлаб юбораверади.
Аввало, бошловчиликка даъво қилаётган йигит-қизлар ўзини шунга муносибми-йўқми бир мушоҳада ҳам қилиб кўриш керак-да! Содда қилиб айтганда, кўрпага қараб оёқ узатмоқ лозим. Бошловчи дегани тинимсиз ва узоқ гапира олиш дегани эмас! Аксинча, нимани ва қандай қилиб гапира олишда! Масалан, мен ҳам ёшлигимда радиобошловчиликни орзу қилганман, бошловчиларга ҳавасим келган. Аммо, бунга ўзимни муносиб деб ҳисобламаганман. Чунки, тан олишим керак: талаффузим, овозим ва оғзаки нутқим бошловчилик талабларига назаримда жавоб бермайди.
Яна бир мушоҳада радиоканалларнинг тобора бир-бирига ўхшаб қолаётгани билан боғлиқ! Ўйлайман-ки, ҳар бир радио ўзининг имиджи, формати, содда қилиб айтганда дарров таниб олиш учун юзига эга бўлиши керак. Масалан, “Ҳамроҳ” авторадиосини олайлик...ажойиб ғоя! Чунки, автомобилга ҳар икки одамдан биттаси қизиқади. Демак, жалб этиш учун аудитория етарли! Шунга яраша йул ҳаракати коидалари, автомобил саноатидаги янгиликлар, ҳайдовчилар руҳиятига доир маслахатлар... хуллас эфирни тўлдириш учун мавзулар ҳам талай! Аммо, хозирча ушбу канал хорижий куй-қўшиқларни кетма-кет қўйишдан нарисига деярли ўта олаётгани йук!
Ёки, “FM Classic”ни олайлик. Сизу биз соғинган ретро қўшиқларни хох у миллий, хох хорижий бўлсин аралаш-қуралаш тарзда такдим этиб келмоқда. Назаримда, бу бир пайтнинг ўзида ширинлик билан тузламани, қаттиқ билан шарбатнида хўрандага мажбурий едириш дегани бўлса керак! Ретро қўшиқларни эфирга бериш билан кифояланмасдан, ўша қўшиқларнинг яралиш тарихи, уларнинг муаллифлари ҳақида, афсонавий санъаткорларимиз ҳаёти ҳақида туркум эшиттиришларни кўпайтириш мумкин-ку!
Бугун деярли барча каналларда оммалашган табриклар ва саломлар ҳақида назаримда узоқ гапирилди. Улардан орттириб, янги гап айтишга даъвоим ҳам йўқ. Масалан, туғилган кун табрикларини тушунса бўлади. Инсоннинг қилда бир маротаба бўладиган туғилган куни – шахсий байрами радио оркали табриклашга арзийди, албатта!
Аммо, “мен фалончига салом йуллайман, пистончига салом йуллайман” қабилидаги саломлардан қандай мантиқ бор? Аслида, бу саломлар уни йўллаган ва кабул килган иккита тингловчидан бошка хеч кимга умуман қизиқ эмас. Қўл телефонлари, умуман алоқа воситалари оммалашмаган даврларда радио орқали, телевидение орқали салом йўллаш ростдан ҳам қизиқарли ва мантиқан тўғри бўлган. Аммо, ҳозир-чи? Яқинда бир радио орқали тингловчи жонли эфирда салом йўллаяпти: “Мен мана ёнимда ўтирган келинойимга, дадамга салом йўллайман!” Тўғриси, бунга қандай баҳо беришни хам билмайди, одам! Қани бу ерда мантиқ, қани фаросат?
Айникса, сўнгги пайтларда роса авжига чиққан “смс-севги изхорлар”и тингловчига нима беради? Масалан, қизлар томонидан “Палончи акамни севаман. Уни ўпиб колувчи палончиой” деб беҳаёларча йўлланган смсларни эфир оркали ўкиб эшиттирилиши ўша қизга ва унинг йигитига (агар, йигитда сал ғурур бўлса, ўша ондаёқ бундай қиздан воз кечади!) ёқиши мумкин. Аммо, бу билан улар бошка тингловчиларнинг асабига тегиб қўймаяптими? “И-е бу кизда ибо-ҳаё борми ўзи, ота-онаси тарбия беролмабди-да” деб тингловчилар эътироз билдирмайдими? Шу зайлда тингловчи радио мурватини бошқа каналга ўзгартиради! Натижада, радио битта тингловчисини йўқотади. Буёғи эса ўша нақл: оз-оздан йиғилиб, дарё бўлур!
Бу билан нодавлат радиоканаллар фаолиятини ёппасига ёмонга чиқармоқчи эмасмиз. Уларда ҳам ўрнак олса арзийдиган жиҳатлар талайгина! Қувонарлиси шунда-ки, айрим нодавлат радиоканалларнинг ахборот хизматлари ўз фаолиятини тобора такомиллаштириб, янгиликларни тезкорлик билан етказишга, воқеа жойининг ўзидан тўғридан-тўғри эфирга узатишга алоҳида эътибор қаратишмоқда.
Эхтимол, уларда давлат радиоканалларидаги каби етарли моддий-техник база, шарт-шароитлар йўқдир... Аммо, нодавлат каналлари бошловчилари микрофон ва пульт қаршисида ўтириб, давлат каналларида режиссёр, мусиқа муҳаррири, бошловчилардан иборат икки-уч кишилик ижодий жамоанинг ишини ёлғиз ўзлари амалга ошираётгани ҳам таҳсинга сазовор!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 16.02.2013 08:44   #253  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Сўнг пайтларда мазмунан анча бойиган нашрлардан бири - "Темирйўлчи" газетаси бўлибди. А-2 форматда, 16028 нусхада чиқаётган газетанинг мавзулари ранг-баранг. "Бекат ҳаёти", "Узеллардан хабарлар", "Дунё темир йўлларида" рукнлари остида берилаётган қизиқарли хабарлар ўзига хосдир. Газета бош муҳаррири ўринбосари Ҳулкар Ҳотамбоеванинг айтишича, газета келгусида янада оммалашади!
Ответить 
Старый 26.02.2013 18:02   #254  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Кўрсатувми ё эшиттириш?

Оммавий ахборот воситаларининг табиати инсонинг уни қабул қилиш шаклига кўра шаклланади. Газетани ўқиб, радиони тинглаб, телеведениени эса кўриб қабул қиламиз. Шундай экан, ОАВда фаолият юритаётган ҳох журналист, ҳох сухандон, ҳох бошқа ижодкор бўлсин ўша ОАВнинг турига мослашиб фаолият юритишга ижобий маънода мажбурдир!

Айтайлик, газетада узлуксиз мақолалар ёзган журналист телеэкранда бор кучини титрларга сафарбар эта олмайди. Аксинча тележурналист газетада шунчаки баён этиш билан кифояланмасдан, воқеа-ҳодисани матнда имкон қадар тасвирлаб беришига ҳам тўғри келади. Газета журналисти ва тележурналист ўртасидаги тафовут катта эканлиги ҳаммага бирдек аён! Аммо, биз тележурналист, телебошловчи ва радиожурналист, радиобошловчи ўртасидаги нозик тафовут ҳақида тўхталмоқчимиз! Гарчи уларни микрофон бирлаштириб турса-да, ажратиб турадиган хусусиятлар ҳам талайгина!

Ёдимда, ўн йиллар муқаддам “Ёшлар” телеканали “Янги авлод” студияси кўрсатувларидан бирига Марҳабо Мадаминова бошловчилик қиларди. Кўрсатувда иштирок этувчи болажонлар билан мулоқотга киришиши, камера олдида ўзини тутиши билан у “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Тонгги будильник” дастури бошловчиси Марҳабо Мадаминовага умуман ўхшамас эди!

Бугун ҳам дастлаб ўз фаолиятини радиода бошлаб, телевидениеда ҳам давом эттираётган ижодкорлар талайгина. Нурмуҳаммад Исроилов, Севдо Ниёзова, Зайнаббегим Юнусова, Баҳодир Мағдиев, Дилбар Охунова, Ботирхон Имомхўжаев, Акмал Мирзо, Сабина (“Рўзғор мактаби” кўрсатуви бошловчиси. Асл исми Фарангиз) ва бошқалар.... Уларнинг ҳар бири ўзига хос услубда эфирда кўриниш беришади. Ҳар бирида сўз бойлиги, жумлаларнинг образлилиги, мақоллар, қочирим-у киноялар, ташбеҳларнинг қўлланилиши, сўзга урғу бериши, талаффузи ва ҳиссиётларнинг уйғунлашуви турлича кечади.

Уларнинг фаолиятини кузатар экансиз, баъзи бирлари камера қаршисида ҳанузагча ўзлари мослашган радио табиатидан чиқиб кета олишмаётганини, камера объективи олдида ўзларини радио микрофони олдида тургандек тутаётганларини кузатиш мумкин.

Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун мисол келтирамиз. “MTVA-2011” тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши радиобошловчиси” номинациясида ғолибликни қўлга киритган, “Орият доно” радиоси бошловчиси Акмал Мирзо муаллифлигидаги “Чой устида” кўрсатувида бошловчи камида 3-4 маротаба “Сиз НТТ каналида “Чой устида” кўрсатувини томоша қиляпсиз. Кўрсатув меҳмони фалон ижодкор” деб эслатиб туради. Хўш, нима бўпти?

Биринчидан, юқоридаги жумлада “НТТ каналида” деб эслатишга ҳожат йўқ! (Афсуски, бу одат эпидемия тарзида ушбу телеканалда фаолият юритаётган бошқа радиобошловчиларда ҳам яққол кузатилмоқда!) Чунки, шундоқ ҳам томошабин телеэкраннинг чап томони тепасидаги НТТ логотипини кўрибоқ, қайси канални томоша қилаётганини билиб олади. Шундай экан, телеканал номини кўрсатув аввалида ва якунидагина эслатиш кифоя! Радиода эса мурватни каналларга ўзгартирар экансиз, дабдурустдан қайси канални тинглаётганингизни билмайсиз. Шундай экан, турли жингллар билан ва бошловчи тилидан канал номини, FM тўлқин рақамини эслатиб туришга табиий эҳтиёж туғилади.

Иккинчидан, кўрсатувга ташриф буюрган меҳмонни дастур давомида 3-4 маротаба эслатиб туриш ҳам радио табиатига хос усул дейиш мумкин! Чунки, тингловчи меҳмонни унинг овозини эшитиб, дарров таний олмаслиги мумкин. Аммо, экранда томошабин меҳмон кимлигини кўриб туради. Боз устига, экран пастидаги титр орқали унинг номи ёзиб, эслатиб турилади. Шунча имконият турганида, тағин бошловчининг ҳам меҳмоннинг номини қайта-қайта таъкидлаши унинг радио қонуниятларидан чекина олмаётганини кўрсатади. Ёки томошабинда бошловчи ҳақида оғзаки нутқи саёзлиги боис жўяли сўз топа олмаяпти деган хулосани туғдириши мумкин.

Учинчидан, камида 20-30 дақиқалик кўрсатув давомида дастур “шапка”сининг ҳам 5-6 маротаба қайта-қайта намойиш қилиниши томошабинни ушбу кўрсатувдан бездириб қўйиши мумкин!

Тўртинчидан, дастурнинг қизиқ нуқталаридан бири - “блиц-саволлар” пайтида ҳам ҳар кўрсатувда бошловчи эринмасдан “ё бирини танлайсиз, ё иккаласини ҳам рад қиласиз ва ҳок...” қабилида дастур шартларини эслатиб туради. Тўғри, иштирокчи меҳмонга шартларни эслатиш керак. Аммо, томошабин шартлардан бехабар тарзида савол-жавобни кузатса янада қизиқарли бўлиши мумкин. Шартларнинг батафсил тушунтирилишига блиц саволларнинг бизга кириб келишига сабаб бўлган ҳинд телеижодкорларининг “Коран Жоҳар қаҳваҳонасида” кўрсатувида ҳам, “Чой устида”нинг қиёфадоши “Очиқ-ойдин” (TVM) кўрсатувида ҳам бу қадар катта эътибор ажратилмайди!

Бу билан шартларни эслатиш нотўғри демоқчи эмасман. Аксинча, эфир вақтининг ҳар бир дақиқаси бошловчи учун, ижодкор учун ғанимат ва қадрли эканлигини эслатмоқчиман, холос! Ҳар бир дақиқада томошабинга маънан фойдали гапни, ғояни уқтириш ҳақида ўйлаш керак. Аксинча, томошабинга “чайнаб” бериш, “аравани қуруқ олиб қочиш” каби одатлардан воз кечиш даври келди.

“Ёндиради-кулдиради” дастури бошловчиси Маъруфхўжа эса нимани гапиришни эмас, тўхтамасдан гапиришни маҳорат деб ҳисобласа керак. Унинг кўрсатувдаги нутқини кўчириб, видеотасвирсиз алоҳида эшитиб кўрсангиз, “НРТ-Пойтахт” радиосидаги бошловчи Маъруфхўжадан фарқи йўқлигга тўла ишонч ҳосил қиласиз! Кишилик олмошларини ҳаддан ортиқ қўллаш баробарида, жумлаларни “мумкин” сўзи билан якунлаш, “албатта” каби сўзларнинг қайта-қайта қўллаши Маъруфхўжанинг сўз бойлигини кўпайтириш учун ўз устида ишлаши лозимлигини фош этиб қўймоқда.

Зайнаббегим Юнусова эса “стендап”ларга (микрофон олдида ёки уни ушлаб турган ҳолда гапириш) ҳаддан ортиқ кўп мурожаат қилиши билан бир қаторда, баъзи “стендап”ларнинг ўзи 2-3 минутгача чўзилиб кетади. Қолаверса, жумлаларни шу қадар узун тузади-ки, бу ҳам радиода тингловчининг эътиборини ушлаб туриш учун оммалашган усул! Аммо, телевидениеда тасвир, матн ва овозни бир пайтда қабул қилаётган томошабиннинг ғашига тегиши аниқ!

Шунингдек, радиодан телевидениега ўтган бошловчиларга хос бўлган умумий камчиликлардан яна бири камера қаршисида тинимсиз ҳаракатланаётган қўлларини жиловлай олмаслик билан ҳам боғлиқ. Айниқса, бу ҳақида Акмал Мирзо, Ботирхон Имомхўжаев, Маъруфхўжа ва бошқа бошловчлиар кўпроқ ўйлаб кўришса яхши бўларди.

Ўйлаймизки, мақолада исми шарифлари келтирилган бошловчилар биздан хафа бўлишмайди. Хулоса чиқаришни эса ўзингизга қолдирамиз!

Последний раз редактировалось Husen; 26.02.2013 в 18:05.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх