|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: Teatrga borib turasizmi? | |||
Ha, yangi chiqqan spektakllarni qoldirmay korgani boraman. | 9 | 8.26% | |
Ba'zan-ba'zan borib turaman. | 64 | 58.72% | |
Televizorda ko'rsatilayotgan yoki video lavhalarga yozilganini ko'raman. | 21 | 19.27% | |
Teatr ko'rishni yoqtirmayman. | 15 | 13.76% | |
Голосовавшие: 109. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
29.06.2016 16:56 | #662 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Дийдор студияси ҳақиқатан "виртуал театр"га ўхшайди. Эшитмоқ бор-у, кўрмоқ йўқ.
Бир неча бор студия билан телефонлашиб "кимсиз?", "қайси ташкилотдан?", "неча киши бўлиб келасизлар?", "биз фақат ташкилотлар хати асосида спектакль кўрсатамиз" каби музокаралардан кейин "фалон куни телефон қилинг", "яна фалон фалончи куни", "телефон номерингизни ёзиб олдик, ўзимиз хабар берамиз" каби жавобни эшитавериб, шу хулоса келиб чиқади. |
|
Ответить |
"+" от:
|
29.06.2016 18:26 | #664 | |
|
Цитата:
Оффтоп: "Так что", "Дийдор" не иллюзия |
|
|
Ответить |
30.06.2016 11:30 | #665 | ||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
Цитата:
Ҳа, майли, нима ҳам дердик, чет элларда аллақачон замонавий санъат (современное исскуство) вакиллари "санъат санъат учун" андозасига ўтиб олишган. Тўғри-да, оломон аср бошидаги супрематизм, дадаизм, кубизм дан тортиб ҳозирги постмодернизм оқимларини қаердан ҳам тушунарди. Оппоқ полотнога чаплаб ташланган бўёқларни кўрганда "ҳа бирорта бола шўхлик қилгандир-да" деб ўтадиган авом, шу расмни "билимдон"лар миллионлаб долларга баҳолашини қаёқдан билсин. Ҳорижий театрларда "замонавий санъат"нинг байроқдор режиссерлари қўяётган спектаклларини-ку қўяверинг, Россиянинг ўзида "свят-свят-свят" деб бундай томошалардан қочиб чиқаётганлар етарли. Хуллас, бизда ҳам "тўғридан-тўғри кўчадан келган томошабин киритилмайди"ган театр пайдо бўлгани эҳтимол яхшидур. Скрытый текст:
|
||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
11.07.2016 12:24 | #669 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
Афсуски, Тошкент театрлари театр мухлисларини хурсанд қилаётгани йўқ. Миллий театрни репертуари маълум, йил давомидаги премьералар сони ўзи саноқли, ўшалар ҳам асосан бўш, схематизм ҳукм суради. "Ойдин", "Кузги мактублар" умуман Миллий театр саҳнасига олиб чиқишга арзимайдиган спектакллар. "Алишер Навоий" - яхшиям Уйғун ва Иззат Султоннинг шу асари бор экан, Миллий театр улуғ шоирнинг ҳар юбилейига шу асарни уёғ-буёғини ўзгартириб саҳнага олиб чиқади. Тўғри-да, жон куйдириш, изланиш, Навоий асарларини янги саҳна кўринишини излашни нима кераги бор, тайёр спектакл турганда. Миллий театрнинг шу мавсумида менга энг ёққан ягона спектакли - "Момо Ер". Миллий театрни кўп танқид қиламиз-у, лекин Рус драма театрида ҳам барча спектакллар бир хил даражада эмас. Масалан, Афзал Рафиқов ўйнайдиган "Ретро" спектакли ҳам анча бўш қўйилган (режиссер Олимжон Салимов). Бу театрда ҳам асосан маиший мавзулар. Лекин битта спектакл театрнинг бир йиллик тарозини босди десам муболаға бўлмаса керак. Бу Алишер Навоий юбилейига қўйилган "Иди мое творение в народ" спектакли бўлди. У ҳақда ўз таассуротларимни ёзгандим, феврал ойидан мавсум охиригача деярли канда қилмай ҳар сафар шу спектаклга тушсам ҳам, ҳар сафар биринчи марта кўргандай таъсир кучи сусаймади. Рус тилида "остановись мгновенье, ты прекрасно" деган ибора бор, спектаклдан чиққанда шу ибора фикримдан ўтади. Последний раз редактировалось Sparc; 11.07.2016 в 12:26. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
17.08.2016 15:49 | #670 | |
|
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 20.09.2016 в 18:40. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|