uForum.uz

Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.04.2011 22:20   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Информацион уруш

Давлатимиз раћбари ва ћукуматимиз бошчилигида юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, жамиятимиз барќарорлиги, халќимиз ютуќлари, турли соћаларда амалга оширилаётган самарали ислоћотларимиз, тинчликсевар ички ва ташќи сиёсатимиз, ќудратимиз ва миллий хавфсизлигимизни кўра олмаётган айрим кучлар томонидан адоват рућида тўќиб чиќарилиб, оммавий ахборот воситалари орќали тарќатилаётган уйдирмаларни эшитар (ўќир, кўрар) эканман, ѓазабим ќайнайди. Уларнинг маќсади аён – шонли мустаќиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида аћолига салбий рућий таъсир ўтказиш. Бундай хатти-ћаракатларнинг эса ўз номи бўлиб, информацион уруш, деб аталади. Бугунги кунда Катта Маѓриб давлатларида юз бераётган ћодисаларни айнан мана шу уруш ћосиласи десам, адашмасам керак. Ћарбий терминларнинг изоћидан хабари бўлмаганлар «Бу ќанаќа уруш бўлди?», деган савол бериши табиий, албатта. Шу боис, ушбу терминнинг изоћини эътиборингизга ћавола этмоќчиман. Бирор бир форумдошимизнинг касбий фаолияти учун асќатиб ќолса, ажаб эмас.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 29.06.2011 в 10:57.
Ответить 
"+" от:
Старый 27.04.2011 22:22   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
ИНФОРМАЦИОН УРУШ информацион тизим, жараён ва манбалар ћамда жиддий аћамиятга эга тузилмаларга зарар етказиш (информацион-техник уруш), сиёсий ва ижтимоий тизимлар, шу жумладан, давлат ва жамият барќарорлигини издан чиќариш учун ќўшинлар шахсий таркиби ва аћолига оммавий рућий таъсир ўтказиш (информацион-психологик уруш) маќсадларида ахборот майдонида давлатлар томонидан бир-бирига ќарши олиб бориладиган кураш.
«Информацион уруш» термини АЌШда ХХ асрнинг 90- йиллари бошида пайдо бўлиб, XXI аср бошида иккита маъновий вариантда, хусусан:
кенг маънода – турли сиёсий маќсадларга эришиш учун ахборот майдони ва оммавий ахборот воситаларида олиб борилаётган ќарши курашни номлаш вариантида;
тор маънода – информацион ћарбий ћаракатлар маъносида, яъни ахборотни жанг майдонида (операция ёки мућораба давомида) йиѓиш, ќайта ишлаш ва ќўллаш орќали бир томонлама устуворликка эга бўлиш маќсадида ћарбий ахборот майдонида олиб бориладиган ќарши курашни номлаш вариантида фаол ќўлланилади.
Информацион уруш ћодиса сифатида Иккинчи жаћон уруши нићоясида пайдо бўлди, тушунча сифатида эса ХХ асрнинг 90- йиллари, айниќса, «совуќ уруш» олиб борилган кезларда АЌШда ќўлланила бошланди.
Ћарбий-сиёсий тушунча сифатида «Информацион уруш» терминига раќиб давлат ћудудидаги жамики аћоли онгига ўтказиладиган таъсир усулларининг мажмуи сифатида таъриф берилади. Ушбу таъсирлар раќиб аћолисига асосий ижтимоий ва табиий ћодисалар ћаќидаги билимларни бузиб кўрсатиш ва бу билан жамият асосларини заифлаштириш ёки уларга путур етказиш учун ўтказилади. Бу эса ўз навбатида, душман давлатда тажовузга ќаршилик кўрсатиш учун кўрилган чора-тадбирларни издан чиќариш учун ќулай шарт-шароитлар яратади.
Информацион урушнинг асосий вазифаси ќарши курашаётган давлат миллатининг ўзини ўзи англаш асослари ва ћаёт кечириш учун яратган шарт-шароитларига путур етказишдир.
Бундай уруш жамият ћаётининг барча соћалари, жумладан иќтисодиёт, сиёсат, ижтимоий муносабатлар, маънавий ћаёт ва айниќса, мафкура соћасида олиб борилиши мумкин. Муайян миллат мафкурасига ќарши олиб бориладиган информацион урушда душман давлат халќининг билим орттириш фаолиятидаги фалсафий ва услубий асосларни ўпириб ташлаш, онгида чалкашликлар туѓдириш, ўз истиќболига бўлган ишончдан маћрум ќилиб, сохта иќтисодий ва ахлоќий тушунчаларни сингдириш вазифаси ћал этилади.
Афкор оммани чалѓитиш, ёлѓон хабар ва маълумотлар тарќатиш тадбирлари, одатда, оммавий ахборот воситаларининг жамики турлари орќали узоќ ваќт давомида, махсус идора ва муассасалар томонидан ишлаб чиќилган технологиялар бўйича амалга оширилади. Ќарши курашаётган томоннинг оммавий ахборот воситаларига тегишлича таъсир ўтказадиган агентура киритилиши натижасида, ушбу халќнинг ижтимоий онгига зарурий таъсир ўтказиш, уни тегишли мафкура сари етаклаш, ўз маслагидан ќайтариб, сингдириб бориладиган мафкурага бўйсундириш учун имкон яратилади.
Башариятнинг глобализация даврига кириб келиши ћамда ћаёт кечириш учун оммавий маданий шарт-шароитлар яратиш, эскирган халќаро ижтимоий муносабатларни енгиб ўтишнинг янги шакллари ќидирилиши боис информацион урушнинг халќаро ва миллий хавфсизликка кўрсатадиган салбий таъсир кўлами ва даражаси ортиб бораверади. Айни ваќтда, ушбу муаммо, фаќат ћарбий мазмуннигина касб этмай ќолади.
Шу тариќа, информацион уруш, XXI аср цивилизациясининг ижобий ривожидаги ќийинчиликларни янада мураккаблаштириб бораверади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 29.06.2011 в 10:57.
Ответить 
"+" от:
Старый 06.07.2011 22:56   #3  
Аватар для Usmonkhon
Оффлайн
Коллегия адвокатов "Solidarity"
Адвокат
Сообщений: 1
+ 0  3/1
– 0  0/0

Uzbekistan
Tick Узбекистон ва дунё янгиликлари

Мен рафик Долимовнинг Информацион уруш ва Ватан туйгуси тугрисидаги барча фикрига тулик кушиламан. Эскидан макол бор "Олдингдан утган арикни кадри йук" деган. Юртимиздаги тинчлик ва фаровонликни хеч нарсага алмашиб булмайди. Иктисодий тараккиёт ва жамиятни Президентимиз кузлагандек боскичма боскич тараккий топаётгани хеч кимга сир эмас. Бир вактлар, инсон хукуклари тугрисида жар солган Европа парламенти ва европа ривожланиш ва тараккиёт банклари хам уша даврдаги хатоларини тан олишаётгани сир эмас. Мен бир кун невараларим билан тинч ва осуда юртда сайр килганимни хеч кандай бошка бир бахога алмашмайман. Мехнат килган, узини хурмат килган ва сафарда булиб, бошка юртлардаги "демократия" ортидаги коррупция (скенхедлар, миллатчилар ва бошка террорчиларни) харакатларни гувохи булганлар мени сузларимга далил була оладилар.
Ответить 
Старый 29.06.2011 06:13   #4  
Заблокирован(а)
Аватар для Шох Салтан
Оффлайн
internet
funtik
Сообщений: 99
+ 0  24/18
– 0  10/6

Uzbekistan
информацион таҳдид, информацион ҳуруж, информацион террор, информацион ...
буларни бир-биридан фарқи нимада?
Оффтоп:
информацион пахта қўйиш-чи?
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 05.07.2011 06:45   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Шох Салтан Посмотреть сообщение
информацион пахта қўйиш-чи?
Муҳтарам Шоҳ Султон, нималарга шама қилаётганингиз, жамоат жойида «қоғозга ўраб» айтган пичинг гапингиз ва ушбу фикрингиз замиридаги контекст маъноси тушунарли, албатта. Кўриб турибсизки, тарафдорларингиз ёки «ҳақ»лигингизни қўллаб-қувватлайдиган, ўхшаш гапларга таъсирчан кишилар ҳам йўқ эмас. Юқорида камина томонидан келтирилган маълумотларга, хусусан информацион-психологик уруш тушунчасига қўшимча қилмоқчиман:
Бундай информацион-психологик таъсир ўтказишдан кўзланадиган мақсадлар жумласига:
аҳоли, айниқса, ёшлар орасида маънавиятсизлик, фосиқлик, юрт ва халқнинг маданий меросига салбий муносабат муҳитини қарор топтириш;
ижтимоий кескинлик ва алғов-далғовликни юзага келтириш мақсадида афкори оммага таъсир ўтказиш;
можаро чиқариш, ишончсизлик ва гумондорликни авж олдириш, ички сиёсий нифоқларга кескинлик тусини бериш, тўқнашувлар ва ўзаро қирғин юзага келиши учун фитна чиқариш мақсадларида турли ижтимоий гуруҳлар орасидаги муносабатларни бузиш;
ҳукумат ва бошқарув органларининг информацион таъминотини сустлаштириш, идора қилишга оид янглиш қарорлар чиқарилиши учун иғвогарлик ишларини олиб бориш;
аҳоли орасида давлат органлари ҳамда қуролли вазирлик ва идоралар фаолиятига оид ёлғон маълумотлар тарқатиш, уларнинг нуфузига путур етказиб, бадном қилиш;
ижтимоий, сиёсий, миллатлараро, этник ва хурофий тўқнашувларни юзага келтириш;
оммавий иш ташлашлар, тартибсизликлар ва шу каби бошқа хатти-ҳаракатларга туртки бериш;
иқтисодий норозиликни юзага келтириш;
бошқарув органлари томонидан муҳим қарорлар чиқарилишини қийинлаштириш;
давлатнинг халқаро нуфузи, бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини бадном қилиш;
давлатнинг маънавий, сиёсий, иқтисодий, мудофаа ва шу каби бошқа соҳалардаги миллий манфаатларига зарар етказиш киради.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 05.07.2011 в 07:50. Причина: texnik xato
Ответить 
Старый 29.06.2011 19:37   #6  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
«Нима учун қадимий Карфаген ўрнида жойлашган Тунисда бўлаётган воқеалар Троя воқеаларига бу қадар ўхшаш? Британия разведкасининг (МИ-6) агенти жаноб Ассанжнинг сайти Троя оти каби интернет ва бошқа глобал телеканалларга «керакли» маълумотларни етказиб турибди. Шунча вақт ўтса ҳамки, ахборот урушлари мазмун жиҳатидан ўзгаргани йўқ».
Профессор Игор Панарин ўзининг мақоласида келтириб ўтган тарихий параллеллар биз мусулмонларни сўнгги кунларда араб ўлкаларида ва умуман дунё миқёсида бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида фикрлашга ундаши керак. Айниқса, Ватанимизга тегишли ҳодисаларга бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Чунки Ватанимиз мусулмонлари ҳам, биз буни истаймизми йўқми, аллақачон ахборот урушининг объектига айланган. Кўпчилик бу ахборот урушига «учинчи жаҳон уруши» деб таъриф бермоқда.
Ахборот уруши нима?

Россиялик етакчи мутахассисларнинг ёзишича, ахборот уруши (information war) – стратегик мақсадларни амалга ошириш учун рақибнинг ахборот майдонига информацион таъсир кўрсатиш ҳаракатидир.
Ахборот уруши «тарғибот» (пропаганда) атамасига жуда боғлиқ. «Тарғибот» атамасини Рим Папаси 1622 йилда, католиклар ва протестантлар ўртасидаги 30 йиллик урушда илк бор қўллаган. Папа мағлуб бўлаётган католикларнинг жанговор руҳини кўтариш мақсадида махсус конгрегация - иймон тарғиботи бўлимини ишга туширган.
1622 йилдан биринчи Жаҳон урушигача тарғибот атамаси диний маънода қўлланилган. Душман қўшинлари ва кучларига таъсир қилиш учун махсус бўлинмалар илк бор ана шу урушлар давомида пайдо бўлди.

давоми: http://info.islom.uz/content/view/2704/986/
Ответить 
"+" от:
Старый 22.12.2011 10:49   #7  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Дунёга киберурушлар хавф соляптими?

Мутахассислар фикрига кўра, Интернетдаги хаёлий (фантом) урушлар барчамизга таъсир қилиши мумкин экан. 2011 йилнинг октябр ва ноябр ойлари АҚШ учун ҳақиқий кибер ойлар бўлди. АҚШ Мудофаа Вазирлиги ва Миллий контрразведка бошқармасининг киберсиёсат бўйича Конгресс учун тайёрлаган маърузалари, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро муносабат режалари – буларнинг ҳаммаси занжирнинг бир ҳалқаси бўлиб, яқин келажакда Вашингтоннинг бу борадаги сиёсати ҳақида баъзи тасаввурларни бериши мумкин. АҚШ ўзи учун кибермуҳит ҳозирламоқда. АҚШ оламшумул миқёсда кибермуҳитни америкача демократиянинг меъёр ва ўлчамларини тарғиб қилиш учун қулай майдон сифатида кўрмоқда...

давоми: http://blog.islam.uz/home/abumuslim/52-maqola.html
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 18.01.2012 22:01   #8  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
...2001 йили немис разведкаси бундан кейин ахборот урушларининг кучайиши таҳдидидан дунёнинг барча махсус хизматларини огоҳлантириб қўйди. Мутахассислар хулосасига кўра, бир қатор давлатларнинг махфий хизматлари мунтазам тарзда ахборот урушига тайёргарлик кўришмоқда (мутахассислар баёнотларида расмий равишда бу мамлакатларнинг номлари айтилмаган). Уларни рақиб томон компютеридаги маълумотлар базасини йўқ қилишга ўргатишмоқда. Ахборот урушининг асосий моҳияти мамлакатни бошқариш тизимига талафот етказиб вақтинча ишдан чиқариш ёки уни тезда бутунлай йўқ қилишдан иборат. Ахборот урушида энг олдин нишонга олинадиган нуқталар ҳарбий тузилмалар, кейин эса турли нуфузли ташкилотлар, банк тизимлари, полиция ва транспортга қарши қаратилган бўлади. Олмон мутахассислари маълумотига кўра, “Троя оти” деб ном берилган махсус дастурлар бор, улар рақиб компютерида йиллаб мавжуд бўлиб туради-да, керакли вақтда ишга тушиб, бутун тизимни ишдан чиқаради. Масалан, Франциядан сотиб олинган “Мираж” русумли самолётларнинг ҳеч қайсиси Ироқ урушида учмади. Чунки улар ичига яширин электрон мослама ўрнатилган бўлиб, французлар ёрдамисиз самалётларни ҳавога кўтариш иложсиз эди. Французлар шундай қилиб ўзларига керакли вазиятда бу ҳолатдан аъло даражада фойдаланишган. Бундай услубларни НАТО Югославиядаги ҳаво урушида ҳам қўллади. Америкалик ҳарбий хакерлар (компютер тизимини бузиб, бостириб кира оладиган устамонлар) сербларнинг ҳаво мудофаа тизимини ишдан чиқара олишди. Немис разведкаси мутахассислари бу ҳийла ахборот уруши вақтида қўлланиладиган ягона услуб эмаслигини ҳам кўрсатиб беришган...

тўлиқ: http://info.islom.uz/content/view/3112/986/
Ответить 
2 "+" от:
Старый 02.02.2012 17:08   #9  
Аватар для spitamen
Оффлайн
Сообщений: 58
+ 65  5/5
– 4  16/4

Uzbekistan
Nima ham derdik bu urushda O`zbekiston g`olib va zarar yetkazmasa bo`lganu.
Ответить 
Старый 07.02.2012 16:48   #10  
Аватар для Sanjar Rustamov
Оффлайн
"Ma'rifat" gazetasi
Sharhlovchi
Сообщений: 29
+ 0  17/7
– 0  0/0

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Информацион уруш хозирда кибер маконда кенг тарзда олиб борилаётгани аён. Шу хакда фикрларим бор эди.
__________________
Bu Vatan bizniki.Uning shodligi ham,qayg'ulari ham bizniki!

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 13.02.2012 в 15:04.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра
Комбинированный вид Комбинированный вид




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх