Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.10.2015 15:55   #201  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,098
+ 1,253  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sihat-Salomatlik Посмотреть сообщение
ТВ да бошқа пичоққа илинадиган камчиликнинг ўзи йўқ тил масаласида
Эх-хе, бу "йук" камчиликларни соатлаб келтириш мумкин, агар узбек ТВ каналларини курсангиз. Шахсан узим, Тошкент телеканалини тонгги дастурини сабр етганча кураман, бошловчиларнинг "диккатлик билан томоша килинг", "бизни каровингизсиз колдирманг" (бу "бизни тарк этманг" дегани булса керак) сингари гализ жумлаларидан бошка каналга олиб кутуламан.

ТВ, радио каналлари хаммаси шу ахвол, хар бир бошловчи, журналист узича "янгича" тил ихторо килади, томошабин, радио эшитувчилар эса бу "отсебятина"ни эшитишига тугри келяпти. Ёшларимиз хам узбек тили шунака эканда деган хулоса килаётган булса, энг аянчлиси шу.

Последний раз редактировалось Sparc; 19.10.2015 в 16:06.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 20.10.2015 11:43   #202  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
бошловчиларнинг "диккатлик билан томоша килинг", "бизни каровингизсиз колдирманг" (бу "бизни тарк этманг" дегани булса керак) сингари гализ жумлаларидан бошка каналга олиб кутуламан.
Бу ҳам бир "Ола қарға"нинг "Алая карга" ёки "Олия қарға" бўлганидек бир гап-де. Барча ҳам янги жумла орқали сўз бойлигини кўрсатгиси келса керак-де.
Ответить 
"+" от:
Старый 20.10.2015 11:56   #203  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,098
+ 1,253  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
янги жумла орқали сўз бойлигини кўрсатгиси келса керак
Канийди шунака булса, хамма муаммо узбек тилини мактабда кандай укитилишида, кундалик турмушда, оилада, кучада кандай узбек тилини ишлатилишида. Русчасига айтганда "каша в голове", ёшларимиз онгида яхлит узбек тили йук, кучада бошка тил, уйда бошка, ТВ да яна бошка тил.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 21.10.2015 13:58   #204  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Канийди шунака булса, хамма муаммо узбек тилини мактабда кандай укитилишида, кундалик турмушда, оилада, кучада кандай узбек тилини ишлатилишида. Русчасига айтганда "каша в голове", ёшларимиз онгида яхлит узбек тили йук, кучада бошка тил, уйда бошка, ТВ да яна бошка тил.
Цитата:
Тилимиз қоматини ростлади. Шунга ҳам ўн бир йил бўлди. Айтишга осон. Лекин унинг қад ростлаши учун фарзандларнинг азамат ҳаракатлари керак бўлди. Тил тараққий қиладими? Албатта, барча жонли ҳодисалар каби тил ўсиш, бойиш, кенгайишни яхши кўради. Бироқ ўсиш, бойиш, қобилиятли бўлиш наслларнинг саъйи ҳаракатлари билангина юзага чиқади. Ўтганни эси кетган эслайди дейишади. Лекин қараб ўтириб ўтмишнинг ибратидан нега ўзимизни маҳрум қилайлик. Ахир шу яқин-яқинларда эмасмиди ўта аралаш-қуралаш, ғализ бир тилда сўзлашиб, муомала қилишиб юрганларимиз.

Яқин кунларда эмасми, тилимизнинг таъсир доирасини кенгайтириш, муомалада тил гўзаллигини сақлаш учун шу «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетамизда «Нутқ одоби ва маданияти» ҳақида кичкинагина жилға очмоқчи бўлиб уринганимизда, шунга ҳам ўта қатъият билан қаршилик кўрсатилгани, йўл берилмагани? Шундай рукн очилса, миллий тил аҳволи ва тараққиётига эътибор берилгандай бўлиб қолар ва бундан бошқа тиллар ва хусусан, улуғ тил ўзини камситилгандай сезар экан. Лекин андак ҳаракатлар бўлди. Рукн бир-икки кўзга ташланди. Сўз тоталитаризм тоши остига бостирилди. «Балоғат ва бутунликка эришолмаган хар қандай одам у ёки бу неврозга гирифтор ва шунинг азобини чекади», дейди Эрих Фромм.

Ўйлайманки ва кузатганларимдан хулоса қилиб айтаманки, номустақиллик замонларида тилимиз ҳам, унинг эгалари ҳам эркинлик ато этилган бутунликдан маҳрум ҳолда ҳамиша невроз ҳолатида, яъни асосий бир нарсаларидан айрилган ёки асосий бир нарсалари тортиб олинган каби юрар, яшар, нафас олардилар. Газеталар амалиётида эса бундай камситиш, тўсиш, карахт қилиш воқеалари кўп учрарди. Тил наслларнинг аҳволини яхши акс эттиради. Ғайратли, кучли насл билан тил ҳам кучаяди, унинг имкониятлари кенгаяди, истеъмол доираси ортади. Ҳеч ким мажбур қилган эмас Абулғозихонни «Шажарайи турк» ва «Шажарайи тарокима»ни ёзишга. У шоҳ эди. Қўшин суриб юраверса бўларди. Лекин у ўтмишни излади ва ўтмиш уни хавотирга солиб қўйди:

«Абдуллохоннинг оталари бирлан бизнинг оталаримизнинг айрилған еридин то бизга келгунча тарихларини битмай эрдилар. Бу тарихни бир кишига таклиф қилади теб фикр қилдуқ. Ҳеч муносиб киши топмадуқ. Зарур бўлди. Ўл сабабдин ўзимиз айтдуқ. Туркнинг масали турур: «Ўксуз ўз киндигини ўзи кесар», теган».

Абулғозихон ота ва акаларимизнинг бепарволиги ҳамда бевуқуфлиги (бехабарлиги)дан куйган, тарих йўқ бўлиб кетиш фалокати олдида турганлигини сезган. Ва ўзининг улуғ бир сайи ҳаракати, ғайрати билан маҳкум тарихни тиклаган. Рабғузий ва Навоийдан сўнг она тилида тарих яратишнинг, ҳадсиз-ҳисобсиз тил бойликлари, хазиналарининг эшикларини очган, булар бўлмаса, Бобур бўлмаса, билмадик, тарихимиз не кечар эди. Тил шундай азаматларнинг жидду жаҳдлари билан тараққий қилади. Бу ўринда Хоразмийнинг буюкдан буюк «Муҳаббатнома» сидан ҳам бир парча тилимизнинг учида туради:

Муҳаббат нардини кўплардин уттунг,
Шакардек тил била оламни туттунг.

Тиларменким, бизинг тил бирла пайдо
Китобе айласанг бу қиш қотимдо,

Ким уш елтек кечар айёми фоний
Жаҳонда қолса биздин армуғоний…

Хоразмий яна чин ўғлон каби фахрланиб айтади:

Қиличтек тил бирла туттум жаҳонни…

Унинг бу фахру ғурури бугун ҳам бизнинг бағримизни иситиб туради. Кўринг, тил билан жаҳонни тутиб туриш мумкин экан-да, деймиз. Бу жаҳонбонликлар ичра энг оташин жаҳонбонликдир. Тил фақат ва фақат шундай саъйи ҳаракатлар билангина тоза яшайди ва тараққий қилади. Тил миллатнинг энг биринчи ҳақидир. Шу ҳақ ўкситилган бўлса демак, миллат ўзини ўзи ўкситиб келгандир.

Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг қабул қилингани Ўзбекистон тарихидаги энг улуғ ҳодисалардандир. Миллатнинг уйғониши маълум маънода шу Қонун шукуҳи билан бошланди. Тарихнинг яна бир мантиғини ҳам инкор этмайликки, балки ушбу Қонун шарафи билан тебранмас бўлиб туюлган Иттифоқ тебраниб кетди, ларзага тушди ва тез орада бу ларзани кўтаролмай ўз-ўзидан барҳам топди. Унгача биздан ҳеч ким тилингиз нега бунча камситилмоқда, деб сўрамаган эди. Аксинча, ҳар қандай камситишлар рағбатлантирилар, йўлга солинарди. Тил амалиёти соҳаларимиз ўта торайиб қолган эди. Фан, давлат юритиш ва бошқариш соҳалари миллий тилимиздан шиддат билан узоқлашиб борарди. Асримиз бошидаги миллий тил борасидаги курашлар ва изланишлар эсингиздами? Бу пайтга келиб қиличтек тил билан жаҳонни тутиш мумкинлиги худди ҳамманинг ёдидан кўтарилиб бўлгандек эди. Беҳбудий, Фитрат, Қодирий, Чўлпон, Авлоний ва яна аллақанча боболар замонавий миллат тилини яратиш учун ҳаракатга кирдилар. Замонавий бадиий адабиёт тили — Чўлпон, Қодирий тили майдонга келди. Бир тил ичида жуда кўп тил бўлишини кўрдик. Ойбек, Ғафур Ғулом, Қаҳҳор, Миртемир, Зулфия тили шан нуқтага кўтарилди. Лекин фақат Қонун туфайлигина фан тили, илм тили, дарсликлар тили, янги тарих тили, давлат бошқариш тили, сиёсат тили равнақ ола бошлади.

Миллий тилимиз бугун мисли кўрилмаган инқилобни бошидан кечирмокда. Ўзбекистон мустақиллик боис очиқ жаҳонга чиққандай тилимиз ҳам очиқ жаҳон билан муомалага кирмоқда. Миллий тил доирасида бутун-бутун янги китъалар пайдо бўлаётир. Бизнес, банк, алоқа, компьютер соҳаларининг тили бугун шундай миллий қитъа.

Миллий қонунлар яратиш тобора тараққий қилиб қонунлар тили ва усули қитъаси пайдо бўла бормоқда. Фанимиз кашфиётларини миллий тил қитъаларидан баён қилиш урф бўлмоқда. Халқаро тиллар, халқаро терминлар, тушунчалар худди океан каби миллий тилимиз билан яқин ҳамкорлик қилмоқда.

Энди фондни жамғарма дейиш ёки принципни тамойил дейиш ёки самолётни тайёра дейиш кифоя қилмайди. Тушунчаларда чалкашликлар бўлмаслиги учун минглаб бундай сўзлар, терминларни ўз ўрни, ўз аниқ маъно доирасида қўллашга тўғри келади. Булар бари миллий тилдаги жуда катта инқилоб ҳодисаларидир. Умид қиламизки, бу зарурий инқилоб ичида миллий тилимиз йўқолиб кетмайди, балки ундан бойиб, янги хазиналарга эга бўлиб, имконият ва ифода қудрати кучайиб чиқади. Бошқа тилларда сўзлашганда, уларнинг жозибасини ҳис қилганда, ўз миллий тилингнинг кучи ва фасонасини англаб турмоқликда ҳам инсон учун туганмас бахт-саодат бор.

* * *

Ўз миллий тили ҳақида ғамхўрлик қилмаган одам аслида тил ҳақида эмас, ўзи ҳақида ғамхўрлик қилмаган бўлади. Тилни унутиш — ўзини унутишнинг бир кўриниши. Ўзини унутиш эса миллий илдизлардан узилишга ва қаерда бўлмасин, муваққат, яъни туп ёймай омонатгина кун кечиришга олиб келади.

Миллий ижтимоий муҳитда тилга, унинг тараққиётига бефарқлик билан қараш авж олиб боряпти. Халқ ичида қоришиқ сўзлашув тили ғоят кучайиб, жонли тилнинг четдан кирган ўгай сўз ва иборалар ҳисобига «ёввойилашиб» бориш тенденцияси кузатилди. Халқ ичида тил тарбияси ва таълими олиб борилмаганлиги учун тил фақат «муомала воситаси» деб қаралди ва «муомала воситаси» қандай бўлиши эътибордан соқит қилинди. Тил «даласини» шу тариқа турли ёввойи ўтлар тобора шиддат билан забт этди. Тилга қаровсизлик мутлақо хавфли тус олди. Тилнинг расмий муомаладан сиқиб чиқарилиши янада кучайди.

Расмий муомала қадри ва мавқейини йўқотган миллий тил аста-секин ўз ўрнини бошқа тилга бўшатиб бераверади ва тарихан узоқ муддат ўтмай «ўлик тиллар» қаторидан жой олади…

Иброҳим Ғафуров
(Мақола 2000 йилда ёзилган)
Оффтоп:
Sparc, Sizning mulohazalaringiz 15 yil avval ham aytilgan ekan.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 14.11.2015 00:07   #205  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,294
+ 491  1,660/632
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Шахсан узим, Тошкент телеканалини тонгги дастурини сабр етганча кураман,
Асабингизга койил-е!)
Ответить 
"+" от:
Старый 14.11.2015 20:33   #206  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Ўзбек тилини ўргатадиган дастурлар ёки сайтлар борми? (керак эди)
Ответить 
Старый 16.11.2015 10:01   #207  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ўзбек тилини ўргатадиган дастурлар ёки сайтлар борми? (керак эди)
Дастур ва сайт яратсангиз энди бўлади.

onatili.uz сайти бор эди. Интернет фестивалда юқори ўрин ҳам олган эди. Афсус, ўз фаолиятини тўхтатган.
Ответить 
Старый 18.02.2016 11:14   #208  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,762
+ 6,202  7,263/2,039
– 77  253/135

UzbekistanFacebook
«Миллий тикланиш» партияси ўзбек адабий тили қоидаларига амал қилиниши масаласини Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига олиб чиқмоқчи

Шу партияга аъзо бўлиш керак экан, шекилли. Миллатпарвар, тилпарвар партияга ўхшайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.02.2016 12:45   #209  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,970
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
«Миллий тикланиш» партияси ўзбек адабий тили қоидаларига амал қилиниши масаласини Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига олиб чиқмоқчи
Шу партияга аъзо бўлиш керак экан, шекилли. Миллатпарвар, тилпарвар партияга ўхшайди.
Бу масала Тошкент шаҳрида ҳал қилинса бўлди аслида. Вилоятларда бундай муаммо йўқ. Андижонда ўзбек тилини "эшиб" қўядиган корейслар-у русларни кўрганман. Андижон шевасида гапиради лекин тўлиқ, акцентсиз гапиради.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 13.03.2016 09:53   #210  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,762
+ 6,202  7,263/2,039
– 77  253/135

UzbekistanFacebook
ЭНДИ ЎЗБЕКЛАРГА ЎХШАБ КИЙИНАМАНМИ?

Жуда қизиқ ҳолат, кўча-кўйда, жамоат жойда соф ўзбекча гапирган бошқа миллат вакилини кўрганда аксарият ҳолларда кўпчилик ҳайратланиб кетади. Худди бундай бўлиши мумкин эмасдек. Аксинча, агар ўзбеклар бошқа тилда, масалан рус тилида гапирса ҳеч ким эътибор бермайди. Керак бўлса унга қўшилиб биз ҳам русча гапириб юборганимизни сезмай қоламиз. Бунга одатдаги ҳолдек қараймиз. Нега шундай-а, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Яқинда кўчада бир танишимни учратиб қолдим. Республикамизнинг донгдор газеталаридан бирида мухбир бўлиб ишлайдиган қаламкаш дўстимиз Бўстонлиқ туманидаги қайсидир бир оромгоҳда бўлиб ўтган катта бир тадбирдан келаётган экан. Ҳамкасбимиз тадбир яхши ўтганини, у ерда олган таассуротларини мен билан ўртоқлашди:
— Тадбирда саккиз ёшли бир қизча ҳаммани ҳайратда қолдирди. Ишонсангиз нақд тўрт тилда ҳаммани табриклади, шеър ва қўшиқ айтиб берди. Инглиз, француз, корейс, рус тилларида худди биз она тилимизда гапиргандек бемалол гапирар экан-ей!
— Хорижлик бир қиз бўлса керак-да?
— Э, йўқ, ўзбекистонлик, миллати ҳам ўзбек.
— Унда қойил, саккиз ёшида хорижий тўрт тилни билса!
— Шуни айтинг.
— Ундан интервью олдингизми?
— Олдим, фақат таржимон орқали гаплашдим.
— Нима? Нега?
— Ўзбек тилини яхши билмас экан. Тутилиб-тутилиб гапирар экан.
— Ўз она тилида-я?
Қизчанинг кўпчиликни ҳайратда қолдирганича бор экан. Бир эмас, тўртта хорижий тилни ўзлаштирибди-ю, ўз она тилини ҳаминқадар ўрганибди.
Ҳеч эътибор берганмисиз? Фарзандини боғчага ёки бошланғич мактабга бераётган аксарият ота-оналар уларни рус ёки инглиз тилига ихтисослашган таълим муассасаларга беришга интилишади. Улардан бунинг сабабини сўрасангиз қуйидагича изоҳлашади: хорижий тилини ўрганади, тарбиячилар ёки ўқитувчилар яхши тарбиялайди, ўқитишади, боланинг «кругазори» кенг бўлади… Балки уларнинг айтганича ҳам бордир. Ёшликдан олган билим худди тошга ўйилган нақшдек қолиб кетади. Жаҳон тилларидан бўлмиш рус ва инглиз тилини ўрганади. Лекин бошқа бир томони эътибордан четда қолмаяптимикин? Ҳали ўз она тилини яхши ўзлаштирмаган, унинг жилосидан баҳраманд бўлмаган боланинг миясига бошқа бир тилни тиқиштириш, уни руслаштириш ёки инглизлаштириш, қўпол қилиб айтганда чаламулла қилиш тўғри бўлармикин?
Яқинда фарзандим етти ёшга тўлди. Уни қайси мактабга бериш борасида таниш-билишлардан маслаҳат сўрадим. Кимдир рус тилига ихтисослашган мактабга беришимни маслаҳат бериб, у ерда имкониятлар яхшилигини айтса, яна бошқаси ўзбек мактаблари яхшилигини билдирди. Ёши каттароқ ҳамкасбимизнинг фикрлари ўғлимни ўзбек мактабига беришимга туртки бўлди. «Фарзандларимни рус тили мактабига берганимга ҳозир афсусланаман, — дейди у куйиниб. — Кимларнингдир тавсиясига ишониб, шундай қилгандим. Бошида уларнинг рус тилида бийрон гапираётгани кўриб қувондим. Бора-бора улар уйда ҳам русча гаплашадиган, ҳатто бизга ҳам «папа», «мама» дея мурожаат қиладиган бўлди. Фарзандларинг худди ўртоғига гапиргандек «сен» деб мурожаат қилса ғалати бўларкансан. Биз доим ишда бўламиз, фарзандларимнинг асосий куни мактабда ўтади. Русча гаплашади, русча ўқийди. Бориб-бориб русча фикрлайдиган ҳам бўлиб қолди. Баъзида танишларимнинг уйига бориб қолсам болалари «Ассалому алайкум» деб кутиб олганини, ўзбекона урф-одат бўйича ота-онасига, меҳмонларга мулозамат қилганини кўрсам эзилиб кетаман. Мен уйга борсам фарзандларим «привет, папа» деб бепарво ўтиб кетади…». Балки сиз бундай бўлишга ота-она айбдор, уларни назорат қилиш керак эди, дея ўйлаётгандирсиз. Лекин ҳамма ота-она ҳам фарзанди олдидаги масъулиятни тўла англаб етавермайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Ответить

Метки
o'zbek tili, tarjima, til
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх