Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.10.2013 18:23   #151  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Ассалому алайкум муҳтарам форумдошлар. Кўришмаганимизгаям анча бўлиб қолибди. Жуда долзарб мавзу очилибди. Муаллифига раҳмат. Дарҳақиқат тилимиз кейинги пайтда ўз жозибасини йўқотиб бораётгандай. Фикри ожизимча, бошқа миллат тилларидан сўзларнинг кириб келганлиги бизнинг луғавий бойлигимизни оширмайди. Анча йиллар бурун, яъни руслар бизга ҳеч қандай даҳл қилмай туриб, бу тилдаги сўзлар биз учун умуман ёт бўлган. Араб ва Форс (тожик эмас, тожикчанинг бизнинг тилга ҳеч қандай алоқаси йўқ) тиллари эса, бизнинг тилга аллақачон кириб бўлган. Агар тил мутаҳассиси бўлмасангиз буни сезмайсиз ҳам. Аслини олганда эса, бу арабий, форсий миллатларнинг ҳам, славянлар каби бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Энг ёмони уларнинг сўзларининг бизга ўтиб қолиши билан бирга, ўзимиз сезмаган ҳолда маданиятиниям қабул қилиб қўйишимиздир. Бу эса миллат учун ўта ҳалокатли бир ҳол. Узоққа бормайлик, фамилияларимизнинг ўзи ҳам ўзбекча эмас. (қаранг, ўзим ҳам фамилия деб қўрқмай немисча ёзяпман). Масалан: Қўшоқ-ов, Долим-ов ва ҳ.к. Бу Ов-Овлар кейин бўлгану, нима учун ҳалиям шундайлигича қолиб кетмоқда? Сизнингча бу нима? тилнинг кириб келганими, ёки русларнинг қоидаси, усули, маданияти деймизми? Нима бўлганидаям бу ҳолат биз ўзбек миллатига ҳос нарса эмас. Фамилияларимизгаям бирор аниқлик киритиш пайти келмадимикин? Кўп ўйлаб қоламан, фамилияларимиздаги ОВ ўрнига, БЕК қўшсак нима бўларкин деб. Унда Баҳодир Қўшоқбек, ёки Шокиржон Долимбек бўлар эди. Ҳозир бу ғалати эшитилгани билан, келажак авлод буни ҳудди биз фамилиямизни ОВ билан қабул қилгандек, ҳеч ҳайрон бўлмай БЕК билан қабул қилаверади. Ва вақти келиб, Америкада ёки бошқа бирор давлатда паспортимизни кўрибоқ, ўзбекмисан дейишадиган бўлармиди. Бу албатта менинг бир фикрим ҳолос. Ўзбек сўзининг айна БЕК сўзига алоқадор ёки алоқасиз эканлигига ҳам аниқ бир изоҳ тополмаган бўлсам ҳам, фамилиямизнинг шундай аталиши менимча зиён бўлмаса керак.
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
шундайлигича олиб қўйган маъқул.
Шу фикрга унчалик қўшилмайман. Ҳар бир бизга бегона бўлган сўзни, айнан таржима қилган маъқулроқмикин? русча сўзни, арабчадан олиб таржима қилиб, луғатимизга қўшиб қўйиш тўғримикин? Агар айнан таржима қилишнинг имкони бўлмаса, демак бошқа миллат тилидан олмай, бирор янги ўзбекона сўз ўйлаб топиб, шуни луғатга киритилгани маъқул деб ўйлайман. Масалан, ўша русларнинг "самолет" сўзи ҳам, самолет иҳтиро қилингунга қадар бўлмаганку. Тан олишим керак, мен ҳам "тайёра" сўзини, ўзбекча "тайёр" сўзидан олинганмикин деб ўйлаган эдим. Лекин жўяли бир изоҳ тополмагандим.Бугун Маъсудбекнинг изоҳидан билдимки, арабчадан олинган экан. Лекин савол туғилади. Нима учун айнан араб тилидан олиб, ўз луғатимизга ёзишимиз керак? Арабларнинг бизга қандай яқинлиги бор ўзи? Динимизнинг бирлиги, маданиятимиз, урф одатларимизниям бирлиги эмаску. Майли, ўша араб истилоси даврида бизга айрим сўзлари, ёки қандайдир одатлари ўтиб қолгандир, аммо нима учун шуни биз давом эттиришимиз керак? "Самолет" сўзини, "ўзиучар" деб, икки сўзни жуфтлаб атасак бўлмасмиди? Бу бизга ҳозирча ғалати бўлиб туюлиши мумкин, яъни, Тошкентга ўзиучарда бордим дейиш, аммо кейинчалик бу оддий сўз булиб қолаверади, келажак авлод, нима учун "ўзиучар" деб номлаган экан деб бош ҳам қотириб ўтирмайди, сабаби исми жисмига монанд булиб турибди. Нима бўлгандаям, тилимиз, миллатимиз ҳақида жиддий ўйлайдиган пайт келди.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.10.2013 02:02   #152  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
суюқ шиша сўраганингизда
Қизиқиб, интернетдан стекло сўзининг таржимасини қарадим. Ойна экан. Кейин шиша сўзиниям қарадим, бутылка экан. Лекин, мундай олиб қарасак, ҳақиқатдаям биз шиша идиш деб гапирамизу, (Стеклянная тара или посуда), ойна идиш демай. Демак бутылка идиш бўлиб қолар эканда. Ҳайрон бўлдим, қаранг, мен шу пайтгача ойнани кўзгунинг синоними дер эканман. Стеклони эса шиша. Мендан биров "свежий" сўзининг таржимасини сўраб қолди, кимнинг қандай варианти бор?
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Старый 28.10.2013 02:12   #153  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Ассалому алайкум муҳтарам форумдошлар.
ва алайкум ассалом...
Цитата:
Фикри ожизимча, бошқа миллат тилларидан сўзларнинг кириб келганлиги бизнинг луғавий бойлигимизни оширмайди. Анча йиллар бурун, яъни руслар бизга ҳеч қандай даҳл қилмай туриб, бу тилдаги сўзлар биз учун умуман ёт бўлган. Араб ва Форс (тожик эмас, тожикчанинг бизнинг тилга ҳеч қандай алоқаси йўқ) тиллари эса, бизнинг тилга аллақачон кириб бўлган. Агар тил мутаҳассиси бўлмасангиз буни сезмайсиз ҳам. Аслини олганда эса, бу арабий, форсий миллатларнинг ҳам, славянлар каби бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Энг ёмони уларнинг сўзларининг бизга ўтиб қолиши билан бирга, ўзимиз сезмаган ҳолда маданиятиниям қабул қилиб қўйишимиздир. Бу эса миллат учун ўта ҳалокатли бир ҳол.
Истасак ҳам, истамасак ҳам бошқа тиллардан у-бу сўз ўтиб туради ва бу нарсани нормал қабул қилиш керак... Бизнинг туркий тилимиздаги сўзлар ҳам бошқа, масалан форсларга ва славянларга ўтган, яъни улар ҳам биздан қолишаётгани йўқ... Маданият шаклланишига эса бошқа маданиятлар ҳам ўз таъсирини ўтказиши бор нарса... Бу масалада муҳими салбий маънодаги маданият ва суб маданият турларига қарши қалқон бўла олишимизда... (Масалан, шартли равишда маданият деб аталадиган "гейлар", "поп" маданиятлари )

Цитата:
Узоққа бормайлик, фамилияларимизнинг ўзи ҳам ўзбекча эмас. (қаранг, ўзим ҳам фамилия деб қўрқмай немисча ёзяпман). Масалан: Қўшоқ-ов, Долим-ов ва ҳ.к. Бу Ов-Овлар кейин бўлгану, нима учун ҳалиям шундайлигича қолиб кетмоқда? Сизнингча бу нима? тилнинг кириб келганими, ёки русларнинг қоидаси, усули, маданияти деймизми? Нима бўлганидаям бу ҳолат биз ўзбек миллатига ҳос нарса эмас. Фамилияларимизгаям бирор аниқлик киритиш пайти келмадимикин? Кўп ўйлаб қоламан, фамилияларимиздаги ОВ ўрнига, БЕК қўшсак нима бўларкин деб. Унда Баҳодир Қўшоқбек, ёки Шокиржон Долимбек бўлар эди. Ҳозир бу ғалати эшитилгани билан, келажак авлод буни ҳудди биз фамилиямизни ОВ билан қабул қилгандек, ҳеч ҳайрон бўлмай БЕК билан қабул қилаверади. Ва вақти келиб, Америкада ёки бошқа бирор давлатда паспортимизни кўрибоқ, ўзбекмисан дейишадиган бўлармиди. Бу албатта менинг бир фикрим ҳолос. Ўзбек сўзининг айна БЕК сўзига алоқадор ёки алоқасиз эканлигига ҳам аниқ бир изоҳ тополмаган бўлсам ҳам, фамилиямизнинг шундай аталиши менимча зиён бўлмаса керак.
Фамилия ўрнига исм шариф дейиш керак... Ўтмишда боболаримиз Фалончи ўғли Фалончи дейилган... (керак бўлганида тахаллус ёки маҳалласи, касби, қабиласи, шаҳари номи ва хк. ҳам ишлатилган) - ОВ масаласини бахс қилиш керак... Шахсан ўзим мисолимда айтадиган бўлсам 3 та ўғлим ва бир қизим бор... Ҳеч қайсисининг исми шарифида ОВ деган қўшимча йўқ... Балки Фалончи ўғли Фалончи қилиб ҳужжатлаштирганман... (Биринчи фарзандим 1997 йили дунёга келган)

Цитата:
Шу фикрга унчалик қўшилмайман. Ҳар бир бизга бегона бўлган сўзни, айнан таржима қилган маъқулроқмикин? русча сўзни, арабчадан олиб таржима қилиб, луғатимизга қўшиб қўйиш тўғримикин? Агар айнан таржима қилишнинг имкони бўлмаса, демак бошқа миллат тилидан олмай, бирор янги ўзбекона сўз ўйлаб топиб, шуни луғатга киритилгани маъқул деб ўйлайман. Масалан, ўша русларнинг "самолет" сўзи ҳам, самолет иҳтиро қилингунга қадар бўлмаганку. Тан олишим керак, мен ҳам "тайёра" сўзини, ўзбекча "тайёр" сўзидан олинганмикин деб ўйлаган эдим. Лекин жўяли бир изоҳ тополмагандим.Бугун Маъсудбекнинг изоҳидан билдимки, арабчадан олинган экан. Лекин савол туғилади. Нима учун айнан араб тилидан олиб, ўз луғатимизга ёзишимиз керак?
Араб тилига қарши бўлавермаслик керак... Бизнинг миллат буюк чўққиларга чиқишида араб тилининг ўрни беқиёс... Катта-катта олиму-фозиллар, миллатимизнинг кўрки-фахри бўлган боболаримизнинг аксари араб тилида шох байтларини битиб кетишган... (Бухорий, Термизий, Беруний, Фаробий, Мотрудий, Хоразмий ва яна минг-минг олимларимизни эслаш кифоя... )

Цитата:
Арабларнинг бизга қандай яқинлиги бор ўзи? Динимизнинг бирлиги, маданиятимиз, урф одатларимизниям бирлиги эмаску.
Динимиз бир... маданиятларимизнинг эса манбаси ҳам бир...

Цитата:
Майли, ўша араб истилоси даврида бизга айрим сўзлари, ёки қандайдир одатлари ўтиб қолгандир, аммо нима учун шуни биз давом эттиришимиз керак?
Араб истилоси эмас, араб фатҳи дейилса тўғри бўлади... кейин уларнинг қандай айрим сўзлари ва қандай одатлари ўтиб қолган экан? Ўтиб қолмаган... балки минг йил олдин бобларимиз қабул қилиб олган ва асраб авайлаган "одатларга" бугун қарши чиқишимиз тўғри бўлмаса керак...

Цитата:
"Самолет" сўзини, "ўзиучар" деб, икки сўзни жуфтлаб атасак бўлмасмиди? Бу бизга ҳозирча ғалати бўлиб туюлиши мумкин, яъни, Тошкентга ўзиучарда бордим дейиш, аммо кейинчалик бу оддий сўз булиб қолаверади, келажак авлод, нима учун "ўзиучар" деб номлаган экан деб бош ҳам қотириб ўтирмайди, сабаби исми жисмига монанд булиб турибди. Нима бўлгандаям, тилимиз, миллатимиз ҳақида жиддий ўйлайдиган пайт келди.
Туркларда ҳам бир пайтлар шунга ўхшаш ҳаракатлар пайдо бўлган... Уларнинг зиёлилари ғарбга тақлид қилиш мақсадида жуда кўп асрлардан бери халқ қўллаб келаётган луғатни туркийлаштирди, ғарблаштирди ва хк... Хуллас ўхшамади...

Ҳозир "Самалёт" деган сўзга ўзбекча топилади... кейин охири Исм шарифларимизни ўзбеклаштириладими, масалан жуда кўп исмлар тегига қарасангиз арабча, форсча исмлар... хўш уларни ҳам аламаштириб чиқиш керакми...?
Ответить 
Старый 28.10.2013 04:40   #154  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Истасак ҳам, истамасак ҳам бошқа тиллардан у-бу сўз ўтиб туради ва бу нарсани нормал қабул қилиш керак... Бизнинг туркий тилимиздаги сўзлар ҳам бошқа, масалан форсларга ва славянларга ўтган, яъни улар ҳам биздан қолишаётгани йўқ..
Ҳа, гапингизга қўшиламан. Бундай ҳолатлар бошқа миллатлардаям бўлган. Лекин мен ҳозирги даврни назарда тутгандим. Ўша бошқа миллат сўзларининг бизга кириб келишининг давом этмаслигини таъминлаш керак демоқчиман.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Фамилия ўрнига исм шариф дейиш керак..
Қўшиламан.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ҳеч қайсисининг исми шарифида ОВ деган қўшимча йўқ..
Бу таҳсинга сазовор. БЕК ҳақидаги гаплар бу менинг бир фикрим эди ҳолос.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Араб тилига қарши бўлавермаслик керак... )
Бу ерда бироз тушинмовчилик бўлибди чамаси, мен араб тилига қаршиман демадим, араб тилидан сўзларнинг бизга ўтаверишига қаршиман дедим.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Динимиз бир... маданиятларимизнинг эса манбаси ҳам бир...
Бу ерда сиз кўпроқ диний маданиятимизни назарда тутган кўринасиз, мен эса келиб чиқишимизни назарда тутгандим. Ислом динига қадар бўлган даврни.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Араб истилоси эмас, араб фатҳи дейилса тўғри бўлади.
Эътирозим йўқ.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
кейин уларнинг қандай айрим сўзлари ва қандай одатлари ўтиб қолган экан? Ўтиб қолмаган... балки минг йил олдин бобларимиз қабул қилиб олган ва асраб авайлаган "одатларга" бугун қарши чиқишимиз тўғри бўлмаса керак...
Бу билан менинг гапларимни тасдиқлаб қўйибсиз. Масалан, мен эрамиздан аввалги даврдан қолган маданиятни назарда тутгандим. Аҳир ўша пайтларда ҳам авлодларимиз қандайдир маданиятга, урф-одатга эга бўлишгану.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
кейин охири Исм шарифларимизни ўзбеклаштириладими, масалан жуда кўп исмлар тегига қарасангиз арабча, форсча исмлар... хўш уларни ҳам аламаштириб чиқиш керакми...?
Бизнинг арабча исмларимизнинг аксарияти, бу исломий исмлар. Бу исмларни ўзимиз истаган ҳолда қўйганмиз. Фақатгина диний нуқтаи назардан. Бундай ҳолатлар бошқа дин вакилларидаям бор. Масалан,(Иосиф, Якуб, Исхак ва шунга ўҳшаш).Форсий исмлар кириб қолган бўлиши мумкин. Мен аслида исмлар ҳақида эмас, шарифлар ҳақида гапирдим. Оҳирига Ов қўйилиши, ёки отасининг исмига ОВИЧ қўйилиши ҳақида.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 28.10.2013 05:23   #155  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Менинг таржима вариантим.
Тўлароқ варианти.
Ҳар бир инсоннинг ўз тилига эътибори орқали, унинг нафақат маданият даражасини, балки фуқаролик қийматини ҳам ўта аниқ муҳокама қилиш мумкин. Ўз мамлакатига бўлган ҳақиқий муҳаббатни, ўз тилига бўлган муҳаббатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўз тилига лоқайд инсон-ёввойидир. Унинг лоқайдлиги, ўз халқининг ўтмиши ва келажагига тўла лоқайдлиги билан изоҳланади. К.Г. Паустовский.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 29.10.2013 04:19   #156  
Аватар для Muhandis_M
Оффлайн
Инженер
Сообщений: 38
+ 18  15/10
– 0  2/2

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Албатта, миллатни миллат қилиб турувчи энг асосий қадрияти бу унинг тили бўлса керак. Она тилимиз тарихий жараёнларда араб, мўғул, ва рус тилларининг кучли таъсирига учрагани, юқоридаги постларда таъкидлаб ўтилган. ўтган асрдаги фан-техника инқилоби натижасида умуминсоний истеъмолга ялпи ҳолатда кириб келган техникага оид сўзларни ҳам, ўзбек тилига катта таъсири бўлди.
хамма нарса сингари тил ҳам эволюция жараёнида иштирок этади. масалан жадид адабиёти ва 80-йиллар адабиёти адабий тили ўртасида анча сезиларли фарқ мавжуд. Бу тил ўзгаришлари табиий жараён бўлса ҳам, унга сунъий таъсирлар доим бўлганлигидан гувоҳлик берадиган мисолдир. Мен охирги вақтларда фан-техникага оид адабиётларни кўпроқ мутолаа қилганим боисидан бир ғалати тенденцияга эътибор қаратдим: ХХ асрнинг асосан 40-йилларидан кейин Ўзбек тилида илмий оммабоп асарлар пайдо бўла бошлаган. 40-50 ва қисман 60 йиллардаги илмий техникавий асарларда соф ўзбек адабий тилига мослашиш, илмий атамаларни ўзбек тилига мослашга уриниш мавжуд ва у аксарият ҳолларда муваффақиятли амалга оширилганига қойил қолиш керак. Бироқ, 70 -80 йиллар илмий техникавий нашрларида тамоман акс жараён, соф ўзбек тилида аллақачон мавжуд бўлган ном ва атамаларни ҳам русча вариантини қўллаш кўпайиб, баъзи мисолларда эса ҳаддан ошиб кетган экан. масалан, "чизиқли кенгайиш муаммоси" жумласи "линиявий кенгайиш прорблемаси" деб келтирилган ва бунга ўхшаш мисоллар бисёр. Бу жараёнга - мустақиллик барҳам берган. Истиқлолдан кейинги нашрлар, мактаб дарсликларидан бошлаб, ўз она тилимизга имкон қадар мукаммалроқ ёндошвув билан ишланмоқда ва бу дилни қувонтирадиган ҳолат.
Мазкур гаплар билан эътиборингизни нимага қаратмоқчиман:
Ўша 40-50 йилларгача бўлган авлод олимлар ичида рус ва бошқа хорижий тилларни мукаммал билган зиёлилар кўп бўлганига шубҳам йўқ, бироқ улар, етишиб чиқаётган оддий мактаб ўқувчилари ёки олийгоҳ талабалари учун тушунарли бўладиган қилиб, она тилига кўпроқ эътибор қаратиб ишлашган. 70-80 йилларда эса, бошқа бир авлод - олийгоҳларда асосан рус тилида таълим олган ёки "марказ"даги олийгоҳларнинг қолипи бўйича ишлайдиган олимлар авлоди катта саҳнага чиққан. Бу пайтда илмий ишлар кўпроқ рус тилида ёзилган, илмий-оммабоп қизиқарли адабиётлар эса русча атамалар ва жумлалар асосига қурилган.
Мустақилликдан сўнг, яна янги авлод, тилимизга янгича ёндошув билан муносабатда бўладиган ёш илм-фан мутахассислари етишиб келмоқда. Эндиликда фан-техникага оид нашрларда яна ўзбекча атамалар вазни етакчилик қилишни бошлади. Ўйлашимча бу жараённинг кейинги босқичларида тилимизнинг софлигига ижобий таъсир қилувчи кўплаб яхши тенденцияларни кузатамиз.
Мавзу муқаддимасида кўтарилганидек масалалар, яъни исм-шарифга таалуқли жараён ҳам, шу сингари аста-секин изига тушиб кетса керак. Менинг танишларим ва дўстларим орасида бу нарсани ўз оиласига тадбиқ қилганлар бор. Ва бошида бошқаларнинг бунга муносабатлари турлича бўлган бўлса ҳам, эндиликда фарзанди учун фамилияда -ов қўшимчасидан воз кечган танишларим кўпаймоқда. "Отасининг исми" деган графанинг эса расмий ҳужжатларда (туғилганлик ҳақида гувоҳнома, пасспорт вхк.) аллақачон "-вич" ва "-вна" дан "ўғли" ва "қизи"га айлангани ҳам барчамизга яхши маълум.
Лекин бу инсоннинг ўзи учун ўзи ҳал қилиши лозим бўлган, шахсий масаласидир ва унинг учун мажбурият ёки қандайдир ижтимоий жараён жорий қилиш ўринли эмас. Мавзу муаллифи таклиф қилгандек ҳолат собиқ иттифоқ парчаланганидан кейин, тарихий миллий анъаналарга қайтишнинг радикал йўналишини танлаган айрим янги мустақил давлатларда, мисол учун Болтиқбўйида (Литвада) кузатилди. Фамилия ва исмларга -С, -АС қўшимчалари қўшиб чиқилди. Бу ялпи ижтимоий жараённинг салбий оқибатлари ҳам кўзга ташланиб қолди, баъзи исм фамилиялар, -С қўшимчаси қўшилгач, кулгили, ёки ачинарли кўринишга келиб қолган. Иш судгача етиб борган ҳолатлар ҳам мавжуд.
Демак, фикримча, бу нарсани, ҳар бир шахс ўзи учун ўзи ҳал қилиши керак бўлган даҳлсиз ҳуқуқлари сирасига киради ва бундай жараёнлар ижтимоий табиат касб этишини ҳисобга олсак, унинг амалга оширишнинг инқилобий (революцион) йўналиши эволюцион йўналишидан кўра салбий жиҳатларга кўпроқ эга бўлади...
Фикримча авлодлар алмашинуви жараёнида тилимиз ўз жозибасини янада орттириб боради.
Физикада айтилганидек, хамма нарса нисбий, шу жумладан менинг фикрим ҳам...
Ответить 
Старый 31.10.2013 02:18   #157  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Muhandis_M Посмотреть сообщение
Физикада айтилганидек, хамма нарса нисбий, шу жумладан менинг фикрим ҳам...
Муҳтарам Muhandis_M, сизнинг юқорида келтирган фикрларингизни ўқиб туриб, очиғи анча ижобий тўҳтамларга келдим. Араб, мўғул, русларнинг миллатимизга таъсири ҳақида гапириб ўтибсиз. Мен ҳозир энг сўнги жараён, русларнинг таъсири ҳақида гапирмоқчиман. Ўша амир Музаффар даврида, русларга мағлубиятдан кейин, бизнинг юртимизга рус тили кириб келди. ( Бир куни Арабистондан Асакага келган ўзбек меҳмон мендан бир издиғомга:- кирсам бўладими- деб сўраганди, мен ҳам: конечно бўлади- деб юборибман. У тушинмай, нима у конечно деб сўраганди). Ўша пайтга қадар, ҳудди шу арабистонлик ўзбек сингари, ҳалқимиз учун ҳам рус тили ёт бўлган. Кейин советлар инқилоби бутунлай миллатни йўқотиш мақсадида ўзбек тилини руслаштира бошлашди. Бунга қисман эришдилар ҳам. Яқинда Қозоғистонда бўлиб қайтдим, қозоқлар бир бири билан русча гаплашишяпти. Мен русча шеър ёзишим мумкин, ҳикоя ёзишим мумкин, лекин ўзим русчани акцент билан гапираман. Уларда эса, ҳатто акцентниям сезмайсан. (балки ҳақиқий руслар сезар). Бу билан нима демоқчиман? Умуман ўзга миллат сўзларининг луғатимизга кириб келишига йўл қўймаслик керак. Мен "советский человек"ман (совет даврида туғилиб ўсган). Совет даврида ўта ўзига тўқ оилада катта бўлганман. Лекин ҳозир бу советларни кўргани кўзим йўқ.(Бу ерда тўғри тушиниш керак, мен советларнинг айрим дастурларини маъқуллайман, фақат Москвага бўйсиниб яшашни истамаслигимни айтяпман).Биз ўзбеклар ўта ақлли халқмиз. Бизни 70 йил давомида ўйлашга, фикрлашга йўл қўйишмади. Онгимизни атеизм, коммунизм ғоялари билан чегаралаб қўйишди. Ким ақлли фикр қилса уни йўқ қилишди. Физ-мат мактаб-интернатида домламиз, математика китобларини русчасини ўқинг деб айтгани ҳалиям эсимда бор. Эътибор берган бўлсангиз, айрим мега юлдузларимиз ўз интервьюларида ( қаранг, ўзим ҳам интервью сўзини ўзбекчасини билмайман) ярим ўзбекча, ярим русча гапиришади. Аҳир бу юлдузларнинг ашаддий ишқибозлари, ҳатто тушидаям кўриб турадиганлари, бу ҳолатдан кейин қайси тилда гапиришади? Исм шарифлар ҳақидаги фикрингизга ҳам эътирозим йўқ. Бу ҳар бир фуқаронинг ўз ҳоҳшига боғлиқ. Мен фақат ўзбек миллатимизни дунё тан олиб, қандай ақлли, меҳмондўст, меҳр-оқибатли эканлигини билишларини истайман ҳолос. Бир пайтлар математик Сирожиддиновни чет элда совет олими деб ёзишганини ўқигандим. Нима учун ўзбек олими дейилмаган? Чунки Москва шундай маълумот берган. Нима учун Россиянинг "что, где, когда" кўрсатувида ибн Синони великий арабский медик деб аташди? Майли, балки ибн Сино арабдир. Ўзбек ерида яшагани учун,Ўзбек медиги деса бўлмасмиди? Агар Сирожиддинов советский союзда яшагани учун совет олими бўлса. Сабаби, бу сиёсат аввалдан бор. ўзга миллатлар тилини, маданиятини, урф-одатларни йўқ қилиб,ўз тили, маданияти, урф - одатларини бошқа миллатларга киритиш "доҳиймиз" Лениннинг асосий мақсади бўлган. Ва бу ҳозир ҳам қисман бўлсада давом этмоқда.Биз айнан мана шу нарсага йўл қўймаслигимиз керак деб ўйлайман.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Старый 31.10.2013 15:09   #158  
Аватар для Minglar
Оффлайн
Сообщений: 177
+ 129  243/106
– 2  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
"Самолет" сўзини, "ўзиучар" деб, икки сўзни жуфтлаб атасак бўлмасмиди?
Турклар "учоқ" дейишади, биз ҳам оиламизда кўпроқ шу сўзни қўллаймиз.
Ответить 
Старый 31.10.2013 15:12   #159  
Аватар для Minglar
Оффлайн
Сообщений: 177
+ 129  243/106
– 2  2/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
Ҳар бир инсоннинг ўз тилига эътибори орқали, унинг нафақат маданият даражасини, балки фуқаролик қийматини ҳам ўта аниқ муҳокама қилиш мумкин. Ўз мамлакатига бўлган ҳақиқий муҳаббатни, ўз тилига бўлган муҳаббатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўз тилига лоқайд инсон-ёввойидир. Унинг лоқайдлиги, ўз халқининг ўтмиши ва келажагига тўла лоқайдлиги билан изоҳланади. К.Г. Паустовский.
Тилга эътибор - элга эътибор. А. Навоий
Ответить 
Старый 31.10.2013 19:36   #160  
Аватар для Баходир кушаков
Оффлайн
AKA:sundarji
Сообщений: 889
+ 1,064  746/333
– 0  44/20

UzbekistanLiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от Minglar Посмотреть сообщение
Турклар "учоқ" дейишади, биз ҳам оиламизда кўпроқ шу сўзни қўллаймиз.
Ҳа, юқоридаги менинг шунчаки бир фикрим эди ҳолос.

Цитата:
Сообщение от Minglar Посмотреть сообщение
Тилга эътибор - элга эътибор. А. Навоий
Жуда тўғри, ҳазрат Навоийнинг олдида, Паустовскийга йўл бўлсин.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ.
Ответить 
Ответить

Метки
o'zbek tili, tarjima, til
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх