Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 17.12.2017 07:48   #241  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,203  7,272/2,045
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Ўз юртида уятга айланган ғариб тил ҳақида

Пултни олиб, телевизорни ёқдим. "Оилавий" каналда Рус миллатига мансуб аёлни пардоз қилишаётган экан. Суҳбат ва кўрсатув рус тилида. Беихтиёт пултни босдим. Кейинги канал "Ўз 24" каналида русча хабарлар бериляпти. Яна пултни босаман. Бу сафар "Зўр" каналида русча мултфилм. Кетма кетликдаги кейинги канал "Кинотеатр" да русча кино бўляпти.

Телевизорни ўчириб, мен қаерда эканлигимни эслашга ҳаракат қилдим. Ўзимни Россияда, бўлиб ҳам собиқ иттифоқ даврида ҳис қилдим. Тилимга ачиндим. Ўз юртида сиғинди бўлиб қолган бечора тил. Ўз юртида уятга айланган ғариб тил.

Ўз жаллодига ошиқликни қачон бас қиламиз? Қачон ўз тилимиздан фаҳрланамиз? Қачон Русча мурожаат қилганларга Ўзбекча жавоб қайтарамиз? Қачон тил масаласини эмг асосий масала, деб тан оламиз. Саволлар кўп. Жавоб берадиган йўқ.

Қонунлар, буйруқлар, ҳужжатлар, мурожаатлар барчаси рус тилида. Тилимизни мустақил қилмагинимизча, онгимиз банди бўлиб қолаверади.

https://www.facebook.com/permalink.p...00006476641552
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 22.12.2017 06:57   #242  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 693
+ 100  200/143
– 23  27/21

Uzbekistan
эхххх эссиз, http://ru.sputniknews-uz.com/culture...rov-v-uzb.html зур булипти лекин!
Ответить 
Старый 14.01.2018 09:56   #243  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,203  7,272/2,045
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Бу гаплар биринчи навбатда Ўзбекистоннинг асосан давлат тилида гапирадиган аҳолисига хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритадиган амалдорлар, мутахассислар, тегишли корхона ва муассаса ходимларига тааллуқлидир.
Баъзан ёш ўзбекнинг иши, ўз юртида бўла туриб, таржимонсиз битмайди!

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек тилини билмаган одам қандай қилиб Ўзбекистон элчиси бўлиши мумкин?»

Ўзбекистон Президенти раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги элчихоналар фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев элчилар маънавиятига алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Дарё.уз ЎзА га таяниб хабар бермоқда.

Ўзингиз айтинг, элчи деган одам ўзбек халқининг бой тарихи, маданияти, миллий қадриятлари, ватандошларининг дарду ташвишларини яқиндан билмаса, уларни юрагидан ўтказмаса, қандай қилиб Ўзбекистонни дунёга танитиши мумкин, деди давлат раҳбари.
«Дейлик, Алишер Навоийдан, Бобурдан, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовдан икки қатор шеър айта олмаса, энг ёмони, она тилини мукаммал билмаса, қандай қилиб ҳақиқий элчи бўлиши мумкин?
Мен шу маънода Жанубий Кореядаги элчимиз Виталий Васильевич Фенга алоҳида раҳмат айтишни ўзимнинг бурчим, деб биламан. Бу одам шунча йилдан буён элчилик лавозимида самарали ишлаётгани, Жанубий Корея билан иқтисодий, инвестициявий алоқаларни жадал ривожлантираётгани албатта эътиборга лойиқ. Лекин унинг халқимизга жуда катта ҳурмат билдириб, ўзбек тилида равон гапириши барча элчиларимизга ўрнак бўлиши керак. Ўзингиз айтинг, Ўзбекистоннинг чет элдаги элчиси бўлса-ю, ўзбек тилини билмаса, бу халқимизга хиёнат эмасми?» — деди Шавкат Мирзиёев.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 26.02.2018 10:32   #244  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,203  7,272/2,045
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Ўрисча ёзгандан кўра, халқаро тилда ёзган маъқул. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги биносидаги ёзув ҳам ўрисчадан инглизчага алмаштирилганини кўриб, хурсанд бўлган эдим.


__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 02.03.2018 21:36   #245  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,203  7,272/2,045
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
50 йил бир миллат вакиллари билан яшаб уларнинг тилини билмаслик нонкўрликдан ўзга нарса эмас!

Китахата,
Япониялик мутахассис.



UZBEK TILINI BILMASLIK UYATMI YOKI OBRU...

2007 yilda tirikchilik vajidan bir yapon korxonasida (Shimizu) tarjimon bulib ishlardim. Kitaxata ismli yapon injineriga biriktirib quyishdi. Uzbekistonga kelganiga bir hafta bulgan yapon -uzbek tilini urganmasam uyat buladi deb - uzbek tilini urgana boshladi. Bir haftalardan sung ish yuzasidan biz utirgan mashinaga rus millatiga mansub bir injiner chiqdi. Janob Kitaxata unga qarab ASSALOMU ALAYKUM deganda rus millatiga mansub injiner ( ismi Vladimir edi. Biz uni hurmat bilan Volodya aka deb chaqirardik) unga ruschalab - ya ne znayu uzbeksiy yazik - deb javob qaytardi. ( vaholanki -VAALAYKUM ASSALOM - deb javob qaytarishi mumkin edi.) Hayron qolgan yapon injineri men(tarjimon) orqali uning necha yildan beri Uzbekistonda yashashini suradi. Rus injineri esa uyalmasdan - tugilganimdan beri, yani 50 yildan oshdi - deb javob berdi. Janob Kitaxata esa - 50 yil bir millat vakillari bilan yashab ularning tilini bilmaslik nonkurlikdan boshqa narsa emas - deb menga uz fikrini bildirdi. Hulosa sizdan...

https://www.facebook.com/groups/6494...4612421075092/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 02.03.2018 22:34   #246  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 693
+ 100  200/143
– 23  27/21

Uzbekistan
olib qoching a
Ответить 
Старый 04.04.2018 08:19   #247  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,203  7,272/2,045
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Айтишларига қараганда, Миллий авиакомпаниямиз самолётларида стюардессалар соф ўзбекча гапира бошлашибди!
Оллоҳга беадад шукурлар бўлсин! Илгари она тилимизга иснод келтирар даражада бузиб гапирар эди улар.

https://www.facebook.com/usmon.shoma...57628274270724
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 13:45   #248  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,203  7,272/2,045
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
ТИЛ СОҲИБИ

Тил – миллат руҳидир! Миллат эса тил соҳибларидан ташкил топади.
Тил соҳиби ким? Миллатнинг адабий тилини амалда қўллай биладиган инсон тил соҳиби ҳисобланади.

Киши ўзбек эканини, ўзбеклиги паспортининг «Миллати» деган жойида қайд этилганини ҳар қадамда таъкидлаб бориши мумкин. Бироқ у ўзбек миллатининг адабий тилидан бехабар бўлиб, фақат иложсиз қолган ҳолатдагина бизнинг сўзлашув тилимиздан фойдаланишга мажбур бўлса, ўз фикр-мулоҳазаларини, дейлик, ўрисларнинг адабий тилида тўлиқ ва ишонч-ла баён эта оладиган бўлса, демак у рус тили соҳиби (носитель русского языка) ҳисобланади.

Гап шундаки, инсон туғма кўникмаси бўлгани учунгина икки оёқда юриш ёки нафас олиш қобилиятига эга бўлгани каби, гапира олади. Киши она тилида сўзлашишни худди тўгаракда шахмат ўйинини ёки махсус курсда автомобиль бошқариш тартибини ўзлаштирган каби, атайин ўрганмайди. Шу боис аксарият тил соҳиблари нима сабабдан ўз фикрини бошқача эмас, айнан ўзи билган тарзда баён этганини изоҳлаб бера олмайди. Тил соҳиби у ёки бу фикрни нутқ воситасида қандай ифода этиш кераклигига доир саволга, яъни унинг она тилида битилаётган муайян жумлани «Мана бундай тузса бўладими?» деган саволга тўғри жавоб бера олади. Тил соҳиби миллат тилида тўғри гапиради-ю, буни қандай уддалаётгани ҳақида ўйлаб ўтирмайди.

Мен баъзан, касбий фаолиятимга кўра, ўзбек тилида битилган матнни таҳрир қилиб, ундаги жумлаларга тузатиш киритиб бораман ёки матн муаллифига жумла тузиш борасида маслаҳат бериб, тегишли фикрни ўзбек тилида қандай қилиб тўғри баён этиш кераклигини Оллоҳ қодир қилган даражада кўрсатаман. Аммо тилшуносликка оид маълумотим бўлмагани сабаблими, билмадим, нима учун фикрни айнан шу тарзда баён этиш кераклигини тушунтириб бера олмайман. Фикримни ўрисча баён этиш (ёзиш, талаффуз этиш) масаласида эса баъзан қийинчилик сезаман. Бир неча йил муқаддам ўрисларнинг бир гуруҳ профессионал таржимонлари ёзма равишда баён этилган фикр-мулоҳазаларимга баҳо беришар экан, уларнинг тилида битилган матнимга «минтақага хос рус тили» деган «тамға» босишган.

Мухтасар қилиб айтганда, агар паспортида «ўзбек» деган ёзув бўлган киши жумлани ўзбек тилида «Мана бундай тузса бўладими?» деган саволга жавоб бера олмайдиган, ўзбек тилининг сўзлашув нутқини ҳаминқадар ўзлаштирган бўлса, ўзбек тили унинг она тили ҳисобланмайди, яъни у ўзбек тили соҳиби эмас. Табиийки, ушбу мезон нафақат ўзбекларга, балки дунёдаги ҳар қандай бошқа миллат вакилларига тенг татбиқ этилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 13:46   #249  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,203  7,272/2,045
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Минг афсуски, ўз фикри, касбий фаолиятига тааллуқли нарсаларни на у тилда, на бу тилда, на ёзма ва на оғзаки нутқда тўғри, аниқ, тушунарли баён эта биладиган мутахассисларимиз ҳам йўқ эмас. Бундай аянчли ҳолатга олиб келган сабаблар илдизи эса жуда чуқурдир.

Юртимиз мустамлака ҳудуд сифатида кўрилган ўрис-совет империяси даврида Кремль доҳийлари ва уларнинг жойлардаги комиссарлари ўзбек миллатининг маънавий-ахлоқий турмуш тарзини ўзларининг беҳаё ўрисча коммунистик қолипларига солиб борар, асрлар оша амал қилиб, муқаддас билган кўплаб миллий-диний урф-одатларини эскилик сарқитига чиқарар экан, бой ва гўзал тилининг қўлланилиш кўламини ҳам аста-секин чеклаш ва охир-пировардида буюк ўзбек халқининг миллий ўзлигига режали равишда барҳам беришдек, енг ичида қабиҳ сиёсат олиб боришган. Оқибатда ўзбек тилидан фойдаланилиш кўлами мақсадли чекланиб, миллий луғатларга «умумий совет терминлари» номини олган кўплаб ёт сўзлар мажбуран киритилган. Чунончи, халқнинг ёзма ва оғзаки нутқида қўлланилган «Вазирлик», «Кенгаш», «Режа», «Тизим», «Меъёр» каби кўплаб сўзлар ўрнига, тегишинча «Министрлик», «Совет», «План», «Система», «Норма» каби кўпдан кўп сўзлар кенг татбиқ этилган. Совет оккупация режими ҳукм сурган даврда ўзбек тилида атайин иш юритилмаган, аксарият соҳаларнинг ўзбек тилидаги терминологияси умуман шакллантирилмаган. Бу эса ўз навбатида, ўзбек тилида фаолият юритадиган миллий мутахассис-кадрлар тайёрлашга катта тўсқинлик яратган.

Мустақиллигимиз тиклангач, маълумки, бағрикенг юртимиздаги мактабларда фаолият юритган ўрис гуруҳлари сақланиб қолган. Ушбу гуруҳлар биринчи навбатда, республика аҳолисининг ўзбекзабон бўлмаган табақаси, чунончи: ўрис, корейс, грек, украин каби миллатларга мансуб фуқаролар ва табиатан ўзбек тили соҳиби бўлмаган «ўзбек»ларнинг фарзандлари учун очилган. Бошқача қилиб айтганда, бундай гуруҳлар юртимизнинг болалигидан тили ўрисча чиққан, яъни дастлаб ўрис тилини ўрганиш учун ортиқча вақт сарф этиши кўзда тутилмаган ёшлари биринчи синфга келибоқ ўз она тилида таҳсил кўра бошлаши учун мўлжалланган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 13:47   #250  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,203  7,272/2,045
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Киши ўз она тилидан ташқари, лоақал битта бўлса ҳам чет тилини, айтайлик, ўрис тилини билса яхши, албатта. Қолаверса, халқимизда тил билиш, тил ўрганиш борасида кўпдан кўп нақллар ҳам бор. Лекин бу, ёш болани она тилидан маҳрум қилиб, ёт тилда ўқишга мажбур қилишни англатмайди.
Уйда оила аъзолари, қавм-қариндошлари билан фақат ўзбек тилида гаплашадиган, мактабгача таълим муассасаси-ю, маҳаллада бирга ўсган тенгдошлари билан ҳам асосан ўзбек тилида мулоқот қиладиган, яъни ўрис тилида сўзлашиш тажрибаси бўлмаган болани айрим ота-оналар бошланғич синфнинг ўрис гуруҳига беришади. Оқибатда бечора бола дастлаб ўрис тилини пухта ўрганиш учун ортиқча вақт сарфлашга мажбур бўлади ва шундоқ ҳам мураккаб таълим дастурини ўзлаштириш масаласида ўрисзабон тенгқурларидан ортда қолиб кетади, билим олишга бўлган ишонч ва иштиёқи сўнади, на ўзбек тилини, на ўрис тилини биладиган, ўз мулоҳазасини на у тилда, на бу тилда талаб даражасида баён эта оладиган, ўриснинг кирилл имлоси билан ўзбекнинг лотин имлосини аралаштириб ёзадиган шахс бўлиб улғаяди. Бундай тоифага мансуб фуқароларимиздан келгусида нима кутамиз? Юртимиз равнақига қанчалик ҳисса қўша олади улар?

Яна бир нарсани унутмаслик, миллий ўзлигимизга путур етказадиган салбий оқибатларга тайёр туриш талаб этилади. Гап шундаки, ўрис гуруҳида таҳсил кўраётган болаларнинг аксарияти миллатимиз менталитетига ёт бўлган маданият муҳитида тарбия топади, аниқроқ айтганда, улар ўзбекчиликдан чиқиб кетади, миллий одобдан, ўзбекона андишадан бехабар ўсади. Ундай тоифага мансуб ёшларимиз ўз «папа»си билан «мама»сини сенсирайди, кенг омманинг кўз ўнгида бир-бирининг пинжига кириб, оғиз-бурун ўпишиш уларнинг дахл қилиб бўлмайдиган ҳуқуқига айланади ва ҳоказо.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить

Метки
o'zbek tili, tarjima, til
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх