http://www.pfl.uz
Ассалому алайкум қадирли футбол мухлислари. Ҳозиргина МХСК стадионида Бунёдкор ва
Пахтакор ФК лари ўртасидаги учрашув гувоҳи бўлдим. Ҳамрохим Беҳзод Саидов эди. Футбол ўйини бошланишидан 2 соат олдин марказий ўриндиқлардан жой олдик. Стадионда бўш ўриндиқлар деярли қолмади. Эътиборли томони шундаки 80 % томошабин
Пахтакорни қўллаб қувватлади. Ўйин бошланди. Ўйин бошиданоқ қўполликлар келтириб чиқара бошлаган Қурувчиларга нисбатан
Пахтакорчилар хам шундай ўйин намойиш эта бошлади. Натижада Барселона ФК президенти кузатуви остида ўтган бу ўйин
шармандали тарзда давом этди. Аввалига Қурувчи хисобни очди. Голни Чилилик футболчи Хосе Луис киритди. Бу ходиса биринчи таймнинг бошларида содир бўлди. Лекин
Пахтакорнинг руҳи тушмади. Иккинчи таймда деярли
Пахтакор хужум қилди. Қарши ҳужумдан фойдаланиш арафасида Қурувчи ўйинчиси
симуляция орқали пеналти тўпи ишлади.
Пахтакор дарвозабонига қойил қолиш керак. Пеналтини қайтарди! Шундан сўнг уларнинг руҳи янада кўтарилди. Хуллас ўйиннинг тугашига чамаси 1 ёки 2 минут қолганда Қурувчи дарвозасини ишғол қилди. Яна бир эътиборли нарса
Пахтакорчилар иккинчи тайм ўртасидан 10 киши бўлиб ўйнади.
ПАХТАКОР қудратини намойиш этди. Мана сизга сенсацион учрашув.