Ўз юртида уятга айланган ғариб тил ҳақида
Пултни олиб, телевизорни ёқдим. "Оилавий" каналда Рус миллатига мансуб аёлни пардоз қилишаётган экан. Суҳбат ва кўрсатув рус тилида. Беихтиёт пултни босдим. Кейинги канал "Ўз 24" каналида русча хабарлар бериляпти. Яна пултни босаман. Бу сафар "Зўр" каналида русча мултфилм. Кетма кетликдаги кейинги канал "Кинотеатр" да русча кино бўляпти.
Телевизорни ўчириб, мен қаерда эканлигимни эслашга ҳаракат қилдим. Ўзимни Россияда, бўлиб ҳам собиқ иттифоқ даврида ҳис қилдим. Тилимга ачиндим. Ўз юртида сиғинди бўлиб қолган бечора тил. Ўз юртида уятга айланган ғариб тил.
Ўз жаллодига ошиқликни қачон бас қиламиз? Қачон ўз тилимиздан фаҳрланамиз? Қачон Русча мурожаат қилганларга Ўзбекча жавоб қайтарамиз? Қачон тил масаласини эмг асосий масала, деб тан оламиз. Саволлар кўп. Жавоб берадиган йўқ.
Қонунлар, буйруқлар, ҳужжатлар, мурожаатлар барчаси рус тилида. Тилимизни мустақил қилмагинимизча, онгимиз банди бўлиб қолаверади.
https://www.facebook.com/permalink.p...00006476641552