uForum.uz

Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 29.03.2018 09:29   #61  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 3,613
+ 894  1,306/806
– 161  239/199

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Маданий жиҳатдан ўта қолоқ тоифа вакили сифатида фикр юритяпсиз.
Манимча сиз маданиятдан оркада колиб кетяпсиз. Ениздаги кушнизни лаънатлаб узок ажнабийни уйинига уйнаябсиз. Кушнилар билан яхши муносабатда булиш узбекчиликда хам айтилган.
Ответить 
Старый 21.05.2018 12:56   #62  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

«Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумининг иккинчи қисми «Гарри Поттер ва Махфий хона» чоп этилди!
Муҳтарам мухлислар, шахсан ўзим ва сизнинг номингиздан масъулияти чекланган «Gold star education» жамияти ва «Адабиёт учқунлари» нашриётига чексиз миннатдорлигимни изҳор этаман

ҲУРМАТЛИ КИТОБХОН!

Холасининг уйида улғайган ўн бир ёшли етим бола Гарри Поттер аслида сеҳргар эканини ўзи билмагани, бойқуш почтаси орқали унинг номига йўлланган хат ҳаётини тубдан ўзгартириб юборгани, «Хогварц» сеҳргарлик ва афсунгарлик санъати мактабида мисли кўрилмаган воқеаларни бошдан кечиргани, дунёдаги энг ёвуз сеҳргар билан юзма-юз келгани, дўстлари Рон ва Гермиона билан бирга Фалсафий тош сирини фош этганидан асарнинг биринчи қисмини ўқиб, хабар топдингиз.

Ёзги таътилнинг зерикарли кунлари ўтиб, Гарри Поттер яна «Хогварц»га қайтди. Асарнинг иккинчи қисмини ўқир экансиз машиналар учадиган, дарахтлар уришадиган, ўргимчаклар гапирадиган, хатлар қичқирадиган ушбу ўқув йилида рўй берган кўплаб ташвишли воқеалар гувоҳи бўласиз, Гаррини таъқиб қилиб юрган уй эльфининг асл мақсадини, нима учун илонзабон боладан ҳамма юз ўгиришини билиб оласиз, мактабни ёпиб қўйишмаслиги учун асарнинг бош қаҳрамони ўз садоқатли дўстлари билан бирга бир замонлар очилган Махфий хона сири билан шуғулланасиз, Гарри билан ёлғиз қолиб, лорд Вольдеморт билан яна жанг қиласиз.

Марҳамат, ўқинг ва завқланинг!

Эҳтиром ила,
таржимон – Долимов Шокир Зокирович


__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 21.07.2018 08:55   #63  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
«Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумининг таржимони Мария СПИВАК 20 июль куни 55 ёшида вафот этибди. Бу ҳақда «Фантом Пресс» нашриёти директори Алла Штейман ўзининг Facebook. саҳифасида хабар берибди.

Мария Викторовна Спивак – ёзувчи ва таржимон, «Год черной луны» ва «A World Elsewhere» асарлари муаллифи бўлган.

У Жоан Роулингнинг «Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумини инглиз тилидан рус тилига таржима қилиб жаҳонга танилган эди. Мен эса асарни унинг таржимаси асосида ўзбек тилига ўгирган эдим.
Афсус, ёш кетибди.

https://lenta.ru/news/2018/07/20/spi..._medium=social
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 21.07.2018 10:18   #64  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для JH
Оффлайн
Сообщений: 10,729
+ 3,633  10,845/4,607
– 584  284/212

Uzbekistan
Кеча укиб янгиликларда эслагандим, Спивакни сиз гапиргандингиз. Хафа булдим (((( Жойи жаннатда булсин.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх