Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 14.07.2014 06:46   #2091  
Аватар для Адхамжон
Оффлайн
школа
педагог
Сообщений: 358
+ 309  190/105
– 5  14/10

Uzbekistan
СОЯМ
Мени йукотмаган битта сен колдинг,
Менга ук отмаган битта сен колдинг,
Барча ташлаб кетди, битта сен колдинг,
Сенга таянаман жисмсиз коям,
соям.
Дуст хам дустлигидан тонар гохида,
Ошга етиб бурнинг конар гохида,
Юрагинг бехуда ёнар гохида,
Сен узинг хамдардим, химоям,
соям.
Баъзида онанг хам дилинг тушунмас,
Куш отанг баъзида тилинг тушунмас,
Озурда дилингни дининг тушунмас,
Йук, йук, факат шунинг учунмас,
Саждада каддимга якин жудаям,
соям.
Севганинг хиёнат килиши мумкин,
Уз боланг киёмат килиши мумкин,
Аканг хам "сиёсат" килиши мумкин,
Сенга суянаман жисмсиз коям,
соям.
Мен билан доимо бирга юрасан,
Дардларимни бирга бахам курасан,
Улсам, гуримга хам бирга кирасан,
Гоям, коям, химоям, соям.
__________________
Нравиться- что делать?Нравится-что делает?
Ответить 
3 "+" от:
Старый 14.07.2014 09:37   #2092  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Факат шу жойига тушунмадим...
Цитата:
Сообщение от Адхамжон Посмотреть сообщение
Куш отанг баъзида тилинг тушунмас
Ответить 
Старый 15.07.2014 03:44   #2093  
Аватар для Адхамжон
Оффлайн
школа
педагог
Сообщений: 358
+ 309  190/105
– 5  14/10

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Факат шу жойига тушунмадим...
Цитата:
Сообщение от Адхамжон
Куш отанг баъзида тилинг тушунмас
Кечирасиз,шеър муаллифи мен эмасман,сураб кураман...
фейсбук Мирза Анвар Хамидов
·
ОНАГА ИЛТИЖО
Болангни қарғама оҳ онаизор,
Унинг мурғак қалби чекмасин озор.
Мўлтираб термулган кўзлари ҳаққи,
Титраган юраги чекмасин озор,
Болангни қарғама оҳ, онаизор.
Икки елканг узра икки фаришта
Сени қўллаб турар ҳар қандай ишда.
Дуо кетиб қолса, қолгунг ташвишда.
Титраган юраги чекмасин озор,
Болангни қарғама ох, онаизор.
Икки қорачуғда икки қатра ёш.
Нима гуноҳ илди фарзандинг бевош?
Томоғидан ўтмас захар бўлган ош,
Титраган юраги чекмасин озор.
Болангни қарғама ох, онаизор.
Сендан кўнгли қолса қайга борар ул!
Дарди-дунёсига ўт кетар буткул,
Сен учун қанчалик бўлмасин мушкул,
Титраган юраги чекмасин озор.
Болангни қарғама оҳ, онаизор.
Дунёда фарзанднинг тирноғига зор,
Жигари қон бўлган қанча аёл бор!
Сендан ўтинаман такрор ва такрор,
Титраган юраги чекмасин озор.
Болангни каргама ох, онаизор!!!
__________________
Нравиться- что делать?Нравится-что делает?

Последний раз редактировалось Адхамжон; 15.07.2014 в 03:55.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 12.10.2014 15:30   #2094  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Факат шу жойига тушунмадим...
Цитата:
Сообщение от Адхамжон Посмотреть сообщение
Куш отанг баъзида тилинг тушунмас
к,уш тилини к,уш тушунади дейдилар. муаллиф
менимча шуни назарда тутган булса керак
Ответить 
"+" от:
Старый 19.12.2014 11:25   #2095  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Dada, dalangizga dard
sochib keldim,
Yana mashaqqat-u
zahmatlar Sizga.
Belingiz og‘ridi, men
qochib keldim,
Qachon olib berdim
rahmatlar Sizga?
Aya, sog‘inchingiz sochi
oqardi,
Bormadim – ko‘payib
ketdi to‘ylarim.
Shu yoshimda faqat
sevish yoqardi,
Sizdan ko‘ra ko‘proq uni
o‘yladim.
Boshdan nima o‘tdi –
bildirganim yo‘q,
Kimdir to‘kaverdi nur
izlarimga.
O‘zimni-ku xafa
qildirganim yo‘q,
Ozor berib qo‘ydim
azizlarimga.
Maysalar, paryostiq
bo‘ling, bosh qo‘ysa,
Chinorlar, Otamning
yonida yuring.
Bolasini o‘ylab yuragi
kuysa,
Achchiqqina qilib choy
damlab bering.
Bu tashvishlar bilan
bo‘lmaydi qarib,
Meni kutish uchun
kelgan olamga.
Qo‘llari tolmasin chelak
ko‘tarib,
Bulutlar, suv tashib
turing Onamga.
Dada, dardingizga
boshman, bilaman,
Aya, tushlaringiz bir kun
kelar o‘ng.
Hali yuzingizni yorug‘
qilaman,
Odamshoir bo‘lib
borganimdan so‘ng.

(muallifni bilmayman, uzr)
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
"+" от:
Старый 19.01.2015 23:25   #2096  
Аватар для omonali nazarov
Оффлайн
Сообщений: 2
+ 35  3/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Ko'zimga ko'rinmay yurgan malaklar,

Yana yuragimni qiynab qolishdi.

Boshimda uch kuncha bo'lib halaklar

Meni o'zlariga bog'lab olishdi!!

Aqlimni o'zimga qaytarib oldim,

Hijronning yuziga shapaloq soldim.

Sevgi qarshisida jim turib qoldim,

Meni o'zlariga bog'lab olishdi.

Berkindim hayollar hokimligidan,

Tutib yuragimga soliq solishdi.

Ko'nglim hohishidan ular nolishdi,

Meni o'zlariga bog'lab olishdi.

Qolishni hohlardim sizniki bo'lib,

Lekin bo'g'zimgacha qoldi dard to'lib.

Meni qiynamoqdan ular tolishdi

Lekin o'zlariga bog'lay olishdi.

Meni kimlar o'ylab qolishdi.

O'ylashdi-yu, bog'lab olishdi..
(C)
Ответить 
"+" от:
Старый 05.11.2016 17:45   #2097  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
http://kun.uz/news/2016/11/05/uzbeki...etdan-kuz-umdi
Ўзбекистон халқ шоири, миллатимизнинг буюк шоири Абдулла Орипов хаётдан кўз юмди.

Сен мисли камалак - юксак ва сўлмас,
Камалакни эса парчалаб бўлмас.
Ответить 
"+" от:
Старый 09.12.2016 20:05   #2098  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
“ТОНГЛАРИМ ТИЙРАДИР, ОҚШОМЛАР ПУРҒАМ”

Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
http://kun.uz/news/2016/11/05/uzbeki...etdan-kuz-umdi
Ўзбекистон халқ шоири, миллатимизнинг буюк шоири Абдулла Орипов хаётдан кўз юмди.

Сен мисли камалак - юксак ва сўлмас,
Камалакни эса парчалаб бўлмас.
Цитата:
“ТОНГЛАРИМ ТИЙРАДИР, ОҚШОМЛАР ПУРҒАМ”
(Улуғ шоир Абдулла Ориповни ёд этиб)


Бундан олти ой аввал “Видо” деб ёзган эдим, икки ой аввал эса “Совуқ нафас инди – кўз тегди...” деб. Энди не деб ёзай, не дебон бўзлай... яна бир томирим кетди-ей... яна бир ботирим ўтди-ей... Вой, бу ўлимнинг дастидан кун борми-ей, ёронлар, эранлар, эманлар...
Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ... Оллоҳ, Ўзинг кечир, Ўзинг ҳидоятингга, мағфиратингга бошла, хато-ю саҳвимни заифимни кечир...
Нима қилайки, “видо” сўзини айтаверишдан юрак безиллаб қолди. Қайдадир хунук нафас эсса, “яна ким?” дея жавдираб қоляпман. Қалбим пора, юрак хун...
Бундан ўн саналар бурун беназир устозимиз, оғамиз Бегали домла (Қосимов) ўтганларида қабрлари узра:
Тонгларим тийрадир, оқшомлар пурғам,
Бир-бир кетаётир жўраларим ҳам, –
дея Абдулла ака бўзлаб сўз айтган эди. Навбат ўзларига ҳам етаётганини, ҳадигу хавотир билан ўтаётган кунларини қалбдан ҳис этиб, фарёд чеккан эдилар, сассиз-садосиз...
Гарчи ортиғи билан ўттиз йиллар чамаси салом-алик қилган эсак-да, сўнгги йигирма йиллар анча яқин бўлиб, турли сафарларда бирга юрдик, мажлис-издиҳомларда, тўй-тантаналарда учрашдик, гурунглар қилдик. Ўзига яқин олиб улфатчиликка чорлаган паллалари ҳам кам эмас...
1985 йил – Ойбек домланинг 80 йиллик хотира тантаналарини ўтказамиз деб водий вилоятларида бўлдик. Биз Ойбек уй-музейининг Ўткир Ёрмуҳаммад бошлиқ бир-икки ходими Ёзувчилар уюшмасининг Абдулла Орипов етакчилигидаги делегациясига кўчма кўргазмамиз билан қўшилиб, Андижону Фарғона, Наманганнинг қишлоғу шаҳарларини кезиб, кўргазма-учрашувлар ўтказиб юрибмиз. Табиий, ҳар йиғинда улоқ Абдулла акада кетади. Асли тадбирга халқ Абдулла Орипов номини ҳам эшитиб келади. Гарчи орамизда бошқа шоиру номдор ҳофизлар бўлса-да, Абдулла аканинг мавқеи бўлак – халойиқнинг ростмана гуриллаб, қарсак урганини, олқишу алёрларга кўмиб, ҳиссиётлари жўш урганини дастлаб ўшанда, сўнгроқ оғамиз билан боғлиқ деярли барча сафарлар – Қашқадарёда Бегали аканинг 50 йиллик, Сурхондарёда Эркин Аъзам ва Усмон Азимнинг 60 йиллик саналарини нишонлаганда ва яна шу дамда хотирамга келиб-келмаётган ўнлаб тадбирларда кўрдим – гувоҳи бўлдим. Халқи айрича ҳарорат билан суйиб, алқайдиган шоирни, бу қадар муҳаббат ва эъзозни умрим давомида Абдулла ака мисолида кўрдим, билдим.
Бу-ку – бир томони, ташқи шакл-белгиси. Аммо бу издиҳомлар мазмуни-чи, эҳ-ҳе... Ундан-да ўтиб сафар чоғи тантана-зиёфатлардан сўнг меҳмонхона ётоқларида расмийликдан холи бўлиб, тонготар гурунгларнинг шукуҳи, маърифати, илмини айтиб, адоғига етиб бўлармикан... Абдулла аканинг гурунглари ўшандай чоғларда фавқулодда фикрга бой, тафаккур пучмоқларини ёритиб юборадиган, бетакрор суҳбатлар эди. Ўзбек мумтоз шеърияти, жаҳон адабиёти, катта-кичик замондош устоз ва дўст-биродарлар, қаламкашлар ҳақидаги оғамнинг мушоҳадалари, тушунча ва билимларининг теранлиги, чўнг ҳам инжалиги, хулоса ҳам умумлашмаларининг оҳору маҳобати эшитгувчини шошириб, тараддудга солиб қўярди.
Водийдаги ойбекхонлик – ўша дастлабки яқинлашув чизгилари пайдо бўлган кунларда, хоссатан, Намангандаги меҳмонхонада тонгботар суҳбат қурарканмиз, Абдулла ака не бир сабаб билан бори мумтоз адабиётимизга экскурс қилиб, мушоҳадаларини сўйларкан, бирдан Зокиржон Фурқатга тўхтаб, узоқ гапирди. Фурқатга айрича муҳаббат, завқ-шавқ билан ёндошиб, шоирга бағишланган машҳур шеърини, унинг тарихини айтиб берди. Фурқатнинг ғурбати фақат Ватандан айро тушганида эмас, балки замонга сиғмаганида, ўз юртида ҳам мусофир бўлиб, қалбига малҳам ёру вафодор, ғамгусор тополмаганида, яқинлари ичра меҳр кўрмай, сайду сайёра ҳолида умр ўтказганида эканин аламланиб, эзилиб сўйлади. Кўз қароғи сувга тўлиб, пиёладаги “оқ сув”дан ҳўплаб-ҳўплаб, узоқ гапирди. Гарчи Фурқат ижодини университетда махсус ўрганиб, унинг услуби, ўзига хослиги ҳақида илмий тадқиқот олиб бораётган эсам-да, Абдулла аканинг аксарият фикрлари мени ниҳоятда мутаассир этди. Шоирнинг шоир ҳақидаги ўйлари ўзи бир зўр мақола эди...
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.12.2016 20:07   #2099  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
“ТОНГЛАРИМ ТИЙРАДИР, ОҚШОМЛАР ПУРҒАМ”

Цитата:
Гапираверса, гапнинг адоғи йўқ. 1998 йил кеч кузида Германияда ўзбек маданияти кунларини ўтказиб юрибмиз. Берлин кўчаларида лайлакқор майин укпар каби оби раҳматдек ёғиб турганда, Оврупонинг юрагида икковлон яёв кезиндик. Каттагина гавжум майдоннинг бир чеккасида хитойликлар ўзларининг қандайдир хос мазали аччиқ шўрваларини очиқ осмон остида бақириб-чақириб мақтаб сотиб турибдилар. Елим товоқларда шу таомдан олиб, тик турганча укпар ёғдулари остида оғзимизни куйдириб, хўриллатиб ичиб олдик. Шўрвасидан ташқари товуқ қайлали лағмонсифат қуюғини еёлмай, зарқоғозга ўратиб олдик. Абдулла ака: “Сўранг-чи, бундай мазали таомининг номи нима экан?” деб қолди. Хитойлик ошпаздан сўрасам, Абдулла акага ишора қилиб, нималарнидир сўйлаб кетди. Мен унча англамадим. Шунда Абдулла аканинг ўзи ёнимга келди-да: “Бу мени хитойлик деб ўйлаяпти, ўзидан сўра деяпти”, деди кулиб. Сўнг Москвада Озод домла, шоир Отаёр билан бирга юрганларда учовларини хитой, вьетнам ва индонезияликлар деб қабул қилганларини хандон отиб сўйлаб берди ва: “Кўрдингизми, иним, шоирни ҳамма халқ ўзидан деб ўйлайди”, дея беғубор лутф қилди... Ҳа, шоирни ўз халқи ҳам, ўзга халқлар ҳам қалбига яқин олиб муносабат кўрсатади. Чунки у яхшилик, эзгулик элчиси, Оллоҳдан инсониятга тинчлик, омонлик, фаровонлик, бахту иқбол тилагувчи зот. Ўзининг ана шу покиза нияти ва беғубор ўйлари билан элда ҳам, ўзга элларда ҳам ардоқли, суюмли инсон.
Германия сафаридан уч-тўрт сана ўтиб, Абдулла ака, камина ва Беҳзод исмли йигит Қозоғистонга – Олмаота шаҳрига сафар қилдик. У ерда Умумжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг халқаро йиғилиши ўтказилар экан. Абдулла ака Ўзбекистон Муаллифлик ҳуқуқи агентлигининг раҳбари, Беҳзод – ҳуқуқшунос, камина эса Вазирлар Маҳкамаси вакили сифатида иштирок этдик. Уч кунлик анжуманнинг биринчи куни – биринчи йиғилишидаёқ халқаро ташкилотнинг мутасадди вакилларидан бири Абдулла акани Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазавор бўлгани билан қизғин табриклади ва бутун тадбир давомида ҳурматини ошкора намоён этиб юрди, шундай нуфузли ташкилотда Абдулла Ориповдек баланд рутбали инсоннинг борлиги ўзлари учун шараф эканини қайта-қайта таъкидлаб турди. Мен шоир зоти барча халқу элатларнинг “ўзиники”дек эканини, у жаҳон элчиси, тинчлик элчиси эканлигини яна бир марта дилдан ҳис этдим.
Бундай сафарлар, бирга-бирга юришлар, суҳбатлар, учрашувлар, айтганимдек, кўп бўлди. Бири-биридан маънили, серзавқ, ёқимли... Айтаверсанг, адоғи йўқ. Балки ҳозирги кори-аъмолим тақозосими, биргина халқаро сафарларга доирлари қоғозга тушди. Бундан бўлаклари қанча, мен каби у кишининг суҳбатидан завқ олганлар қанча...
Аммо кўплаб учрашувлар, суҳбатлар ичра яна бир суҳбат борки, уни қайд этиб қўймасам бўлмас. Янглишмасам, бу бафуржа ўлтириб гурунглашган сўнгги учрашувимиз бўлса керак.
Ўтган йил, янглишмасам, куз бошларимиди, Абдулла ака бир неча ой Америка Қўшма Штатларида бўлиб, юрак операциясини ўтказиб қайтдилар. Ўртоғим Бобир (Алимов), шифокор дўстимиз Анвар (Ражабов), “Ижод уйи” директори Абдусаттор ака ва камина – тўртовлон пешин пайтлар аканинг ҳовлисига кириб бордик. Дарвоза очиқ, ичкарида ҳеч ким йўқдек. Билсак, пастки уйнинг иккинчи қаватида-ишхонасида Абдулла ака қандайдир хусусий киностудияга Америкада ёзиб келган янги шеърларини ўқиб бераётган, улар эса камерага ёзиб олаётган экан. Меҳмонхонага кирдик. Бироз ўтиб юқоридан Абдулла ака тушиб келди. 15-20 дақиқалик мўлжалимиз уч-уч ярим соат давом этди. Орада келинойи келиб, ош ҳам дамлаб улгурдилар. Абдулла ака эса бизни қўйиб юборгиси келмас, қайсидир ишонганларидан кўнгли ранжиб, бироз гинахонлик ҳам қилар, бу билан бизга самимиятини сездирар, очиқ дил изҳор этар эди. Мавзу, табиий, сафар, муолажа, шунинг натижаси ўлароқ янги шеърлар ҳақида бўлди. Абдулла ака жўшиб кетди. “Укалар, ишонинглар, тўрт-беш кўйлакни ортиқ йиртган оғаларинг гапига ишонинглар, биз ҳали билмаганларимиз жуда кўп экан, билмаймиз. Ўзи Ғаллаоролдан нарига ўтмай, “Нима бизга – Америка?” дея ёзган устозларнинг гапи билан юраверибмиз. “Сариқ иблис мамлакатини”ни сўкиб. Унинг қудрати, қуввати, маҳобати шунчаки гапларга сиғмайди. Кўриб, билиб, таниб, юздан ортиқ шеър ёзиб келдим. Лекин бу билан кимларнингдир ашуласини айтиб, нағмасига ўйнаганим йўқ. Агар юртда “Ватан!” деб жонини тиккан иккита одам бўлса, бири менман. Юртни бемалол суйганимдан ўзгаларнинг қудратига ҳавас қилдим, неларигадир қиёс қилдим. Ўша буюк Американинг беадоқ бойлиги, қудрати негизида Хоразмий, Беруний каби боболаримизнинг закоси ётганини, ўшалардан қувват олиб бани башар илми равнақ топганини англадим, не-не шоҳидликлар кўрдим. Ғурурим ошдики, ўшаларга ҳавас қилдим. Юртимнинг ҳам одимлари ҳали ундан кам бўлмаслигини тиладим, эртанги кунимга-да ишондим, имон келтирдим. Укалар, ўзларингни эҳтиёт қилинглар, чин билан сохтанинг, яхши билан ёмоннинг фарқига боринглар. Ўткинчи шамоллардан ўзларингни асранглар!”
Абдулла ака бу гапларни, бизга ростмана оға бўлиб, бизни ўзига қадрдон билиб, яқин тутиб, дилдан айтди. Неки бизга, назаримда, барчамизга, элимизга айтди...
Ответить 
2 "+" от:
Старый 09.12.2016 20:08   #2100  
Pre Open ID Group
Аватар для Shuhrat Rizayev
Оффлайн
"Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44  113/50
– 0  0/0

Uzbekistan
“ТОНГЛАРИМ ТИЙРАДИР, ОҚШОМЛАР ПУРҒАМ”

Цитата:
Шуни бугун, машъум хабарни эшитгач, яхши бир инсоннинг ҳиммати билан келиб қолганим Германиянинг Бавария ерлари марказида туриб, чоғроққина меҳмонхонанинг чоғроққина ётоғида кимсасиз кўнгил, дилгир кайфият билан қоғозга тушириб ўтирибман... “Кимсасиз” деган сўзни ишлатиб, шу сўз ва Абдулла ака билан боғлиқ яна бир кичик хотира хаёлимга келяпти. Беш-олти сана аввал, 9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуди куни марказий хиёбондаги ҳайкал пойига гуллар қўйиб қайтар эканмиз, иттифоқо, Абдулла ака билан учрашиб қолдик. Ёнимда театршунос Омонулла (Ризаев) бор эди. Шу ерда Абдулла ака нима учундир Тамарахонимдан сўз очиб, Опа билан учрашганида, у кимсасизлик ҳақида туркча бир тўртлик айтганини эслади ва ёддан ўқиб берди. Омонулла қўл телефонига дарҳол ёзиб олди:
Ҳеч кимса йўқдур кимсасиз,
Ҳар кимсанинг бор кимсаси.
Кимсасиз бир кимсаям ё
Кимсасизлар кимсаси.
Эй, Оллоҳ, дунёларинг қизиқ, бандаларинг ғофил... Тамарахонимдек довруқли санъаткор шунча асъасаю дабдабаси билан “кимсасизман” деса, ўзбекнинг асрларга татигулик буюк шоири шону шуҳратининг авжу адосида “кимсасизлик” шевасини ёд этиб турса, биз шўрликларнинг ёзуғимиз не эканки, Яратгандан нуқул нажот тилаймиз, синовли дамларда таваллолар ила тириклик таъмаларини қиламиз...
Шифокор дардимни эшитиб, текшириб, ташхис қўйиб, жарроҳлик амалиётини қилмаса бўлмайди деб турибди. Йўқса, қолган умрим оқсоқлик билан ўтар экан...
Бандаи ожиз, ҳаётдан умидим бор... Ёшим умр фусулининг кузида эрса ҳам, сафларга ярагим, жабҳаларда бўлгим келяпти. Юрт учун не бир хизматим сингиб, элимнинг маънавий тўкислигини кўргим, баркамоллик қўрғонини қурмоқда иштирок этгум бор; неларгадир ярашга ҳақлиман деб ўйлайман ўзимни... Вақти-соати етиб, ўлимни ҳам саодат билиб қабул қилмоққа ҳам қурбим етар, иншооллоҳ... Дунёга келиб одамлигимни англаб, юртимни, аждодим, ота-бобомни таниб, ўзбеклигимни билиб, энди эса шуларни кимларгадир, жилла қурса, авлодларимга, набираларимга билдириб кетмасам, бу оламга нега келдиму нега кетаман?!
Шифокорнинг жарроҳлик амалиёти олдидан “мабодо жараёнда бирор кутилмаган кор-ҳол бўлиб қолса ёки юрагингиз уришдан тўхтаб қолса ҳам розимисиз дея турли қоғозларга қўл қўйдиргани тўлиб турган юрагимни қақшатиб юборди. Устига-устак, машъум хабар... Бугун қаердасан, эрта қаён бўлурсан... Холиқи қудратнинг Ўзигагина аён. Аммо бир ҳақиқат борки, буни кураш – ҳаёт, тириклик учун мамот кураши дейдилар. Абдулла ака бу кураш яловбардори эди. Худди Ислом ака (Каримов), Эркин ака (Воҳидов) каби элимизни нурли манзилларга олиб чиқиб, шу йўлда тиним, ҳаловат билмаган кўнгли-вужуди нисор жон эди. Уларнинг тафаккури умр бўйи тўхтовсиз ишлади, юраклари халқ, Ватан, миллат деб урди, ёнди ва шу сўнмас ёлқин-ҳарорат бугун ўттиз икки миллион халқнинг қалбини иситиб, ҳаётига нур таратиб турибди.
Буюклар ўлмайди, улар бир фурсат тин олиб, маънавий барҳаётликка кўчиб, шу билан жисмоний барҳаётларнинг тириклигини эслатиб, одамлигини билдириб туради...
Жойингиз равзайи райҳон, жаннати наимларда бўлсин, Абдулла оғажон! Буюклар каҳкашонида ўрнингиз ва номингиз мудом пойдор бўлғай!


Германия, Мюнхен шаҳри, 6 ноябрь
Ответить 
3 "+" от:
Реклама и уведомления
Ответить

Метки
hero
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх