Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.03.2013 09:34   #1  
Real ID Group Miss uForum 2007 uParty Member
Аватар для Dilya Hasanova
Оффлайн
Cron Telecom
Менеджер
Сообщений: 1,278
+ 1,496  1,247/451
– 16  23/11

UzbekistanОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью MSNОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью Skype™LiveJournal
Данаксиз анор ёхуд муаллифсиз Uznet

Глобаллашув даврида Интернет ва бошқа замонавий илғор технологиялар инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллади. Бугун Интернет тармоғининг имкониятлари, қулайлиги, очиқлиги, фойдаланувчининг ахборотга бўлган эҳтиёжини юқори даражада қондириш билан бирга уни мустақил фикрлаш, қиёслаш, ўз позициясига эга бўлиш имкониятидан маҳрум қилмоқда. Аксарият ҳолларда ўқувчини чалғитиб, нотўғри ахборот етказишга ҳам сабаб бўлмоқда. Натижада интернет фойдаланувчиси уни йўналтираётган ахборот оқимига эргашади, ўзига нима кераклигини англай олмай қолиши мумкин.
Бугунги кунда Uznetни ривожлантириш орқали глобал ахборот майдонида хавфсиз ва рақобатбардош ахборот билан иштирок этиш устувор вазифаларимиздан саналади. Аммо очиқ ва эркин виртуал оламда бир қатор салбий ҳолатлар, хусусан, муаллифлик ҳуқуқининг таъминланмаётганлиги, “копирайтинг”нинг манба кўрсатилмасдан қўлланилиши одатий ҳолатга айланди. Бу эса эркин ва мустақил фикрлайдиган фойдаланувчилар глобал ҳамжамияти тушунчасига путур етказмоқда. Афсуски, бундай ҳолат Uznetда ҳам кузатилиши ачинарли ҳол. Қуйида келтириладиган мисолда бунга амин бўлиш мумкин.
ЎзМУ магистранти Алишер Абдуқаҳҳорович Сафаров ZiyoNET ахборот-таълим портали таҳририятига қилган мурожаати асосида биз ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.
Ёш тадқиқотчи Алишер Абдуқаҳҳорович Сафаров тўғрисида жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Ахборот агентлигининг www.uza.uz веб-сайтида журналист Сайёра Шоева қаламига мансуб “Данаксиз анор – афзаллиги бисёр” номли мақолада айрим биологик термин ва маълумотлар баёнида хатоликларга йўл қўйилган. Бу хатоликларга аниқлик киритиш мақсадида А.Сафаров журналистга мурожаат қилганида унга раддия беришнинг зарурати йўқлиги айтилган ва мақола сайтдан олиб ташланган.
Қисқача маълумот: Ўзбекистон Миллий университети биология-тупроқшунослик факультети I босқич магистранти Алишер Абдуқаҳҳорович Сафаров “Ботаника, ўсимликлар физиологияси ва экология” кафедрасида “Турли интродукция шароитларида punica granatum L. навларининг биоэкологик ва физиологик хусусиятлари” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Мамлакатимизда кенг тарқалган анор навларини қиёсий ўрганиш билан бирга данаксиз анор навини республикамизда интродукциясини амалга оширишни мақсад қилган. У “Келажак овози – 2012” Республика ёшлар танлови ғолиби. “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан ташкил этилган ёш олимлар инновацион лойиҳалари танловида 43,7 миллион сўмлик грантга сазовор бўлган.
А.Сафаров қуйидаги маълумотларни тақдим этди:
Ушбу мақолада “Ёш тадқиқотчи бундан уч йил олдин Исроилдан данаксиз анор навининг қаламчаларини олиб келиб иқлимлаштирди”, – деган фикр хато ахборот ҳисобланади. Чунки А.Сафаров мазкур анор навининг қаламчаларини Исроилдан олиб келмаган. Балки, данаксиз анор (мазкур нав энди ўрганилаётганлиги боис унинг илмий номи, тушунчаси ҳали тўлиқ шаклланмаган) навининг биоэкологик ва физиологик хусусиятларини ўрганиш ва уни Ўзбекистон ҳудудида кенг етиштириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Шунингдек, мақолада “Данаксиз анор нави кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди К.Сафаров. – Лекин бу нав ҳозирча интродукция қилинди, яъни иқлимлаштирилди” дейилган жумла нотўғри баён этилган.
Изоҳ: Чунки интродукция ва иқлимлаштириш бир-бирига боғлиқ тушунчалар бўлса-да, улар ўртасида ўзаро фарқ мавжуд. Интродукция – инсон ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда мавжуд бўлмаган ўсимликни ўзга ҳудуддан олиб келиб ўстиришдир. Иқлимлаштириш эса ўсимликни ҳудуднинг турли шароитларига ирсий мослаштиришдир. Иқлимлаштириш жараёни 5-10 йил давомида содир бўлади.
Юқоридаги мақола бошқа бир қатор сайтлар (http://www.anons.uz/uz/index.php?mod...y&article=3950, http://bekorchi.uz/news/danaksiz_ano...013-02-28-1569,
http://uz.ca-news.org/news:16438/)да ҳам эълон қилинган ва мавжуд хатоликлар бир неча бор такрорланган. Устига устак, дастлабки манба кўрсатилмаган. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига зид бўлиб, Uz доменида нотўғри ахборот тарқалиши ҳамда контент савиясининг пасайишига олиб келади.
Бугунги кунда Интернет анъанавий ахборот ресурслари ва рақамли платформани ўзида мужассамлаштирган энг йирик, эркин, барча учун очиқ Ахборот майдони ҳисобланади. Лекин бу унга нисбатан масъулиятсиз ёндашишга сабаб бўлмаслиги керак. Дастлаб биз бу виртуал оламни ўзга сайёра, бегона дунё сифатида идрок этиб, ушбу полигонда қалбимиз, онгимиз, дунёқарашимиз доирасида ҳаддимиз сиғмаган ҳис-туйғуларни, қиёфаларни, мулоқотларни синаб кўрдик. Уни глобал “ахборот ботқоғи”га айлантирдик. Эндиликда ўзимиз истиқомат қилаётган бу ахборот заминини озода тутиш, “сетикет” – Интернет маданияти, фуқаролик масъулиятини шакллантириш даври келмадимикан?
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ижобий мазмундаги веб-ресурсларни яратиш, уларни рағбатлантириш, инсон маънавияти ва маърифатига хизмат қилувчи, хавфсиз ва ахборот маданияти талабларига мос интернет-муҳитига эга ахборотлашган жамиятни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар айни шу мақсадга қаратилган эмасми?
[MOD]Мавзу ушбу ustyurtflower фойдаланувчининг илтимосига биноан очилди. [/MOD]
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх