Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.03.2014 10:15   #11  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
1853-56 ЙИЛЛАРИ БЎЛИБ ЎТГАН ҚРИМ УРУШИ
19- аср ўртасига келиб Шарқ масаласи кескин тус олди.
Шарқ масаласи, 18- асрдан 20- аср бошига қадар Усмонли турк империяси парчаланиб кетиши муқаррар бўлиб қолган вазият қарор топгач, юзага келган бир қатор сиёсий муаммолар билан боғлиқ халқаро зиддиятларнинг жаҳон дипломатияси ва тарихий адабиётларида қабул қилинган номидир.
Ушбу муаммолар жумласига:
Туркиянинг Левант (фр. Levant , итал. Levante – Шарқ) ва Болқон яриморолида ҳукмронлик қилиши борасида Россия билан йирик Европа давлатлари ўртасидаги муносабатлар;
Усмонли турк империясининг ўз ҳудудлари ёки йирик давлатлар тасарруфидаги ерлар туташадиган жойлар, яъни «контакт зоналари»га нисбатан олиб бориладиган сиёсат;
Россиянинг православие мазҳабидаги Туркия табааларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи;
Россия ҳукумати билан йирик давлат ҳукуматларининг Усмонли турк империясидаги турли миллий ва диний ҳаракатларга бўлган муносабати кирган.
Шарқ масаласининг ривож топиш босқичларини шартли равишда тўртта хронологик даврга, хусусан:
1760 йилдан 1814-15 йилларда ўтган Вена конгрессига қадар;
1810 йилдан 1856 йили имзоланган Париж тинчлик шартномасига қадар;
1850 йилдан 1878 йили ўтган Берлин конгрессига қадар;
1880 йилдан Усмонли турк империяси парчаланиб, 1923 йил 23 июль куни имзоланган Лозанна тинчлик шартномасига қадар кечган даврларга бўлиш қабул қилинган.
Шарқ масаласининг иккинчи даврида (асосий мавзудан чалғимаслик учун қолган даврларда тўхталмадим) Россия Грециянинг мустақилликка эришишида узил-кесил ҳал қилувчи ўринга эга бўлди. Бироқ бир қатор дипломатик муваффақиятлардан сўнг, Россия Шарқ масаласидаги ўрнини йўқота бошлади. Бу эса ўз навбатида Қрим уруши бошланишига олиб келди. Россия империяси томонидан Қора денгиз ва унинг бўғозларида устунлик қилиш мақсадида олиб борилган бўлиб, Шарқ уруши номини олган ушбу уруш давомида Қрим яримороли ҳарбий ҳаракатларнинг асосий майдонига айланди.
Дастлаб Россия-Туркия уруши сифатида кечган Қрим уруши 1854 йилнинг февраль ойидан эътиборан Усмонли турк империяси, Буюк Британия, Франция, 1855 йилдан эса Сардиния қироллигидан ташкил топган давлатлар коалициясининг Россия империясига қарши олиб борган урушига айланди. Ушбу урушда юз берган асосий ҳодисалар жумласига:
1853 йили рус қўшинларининг Молдавия ва Валахия заминига бостириб кириши, Кавказда эришган ғалабалари, Синопдаги турк флотининг йўқ қилиниши;
1854 йили Туркия иттифоқчиларининг Қримга тушиши, Балтика денгизи қамал қилиниши, 1854-55 йиллардаги Севастополь мудофааси;
1855 йили Россиянинг дипломатик жиҳатдан яккалатиб қўйилиши, Севастопольнинг топширилиши, ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтаб қолиши киради.
1856 йили Париж тинчлик шартномаси имзоланиши билан якун топган ушбу урушда феодал Россиянинг мағлуб бўлишига, ушбу империянинг ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан қолоқлиги сабаб бўлди.

Урушнинг бошланиши
1850 йили француз республикаси президенти (давлат тўнтарилишидан сўнг, икки йил ўтгач, Франция императори бўлган) Луи Наполеон Бонапарт (Наполеон III) Туркия султони Абдулмажиддан Фаластиндаги «Муқаддас черков калити»ни (рус. «Ключи от Храма Гроба Господня») православлардан олиб, католик руҳонийларга топширишни талаб қилди. Қуддуснинг православие мазҳабидаги руҳонийлари эса ўз навбатида, рус подшосига нома йўллаб, ёрдам сўради. Подшо Николай I Туркия ҳукуматидан мавжуд вазиятни тиклашни талаб қилди ва шу тариқа бошланган можаро урушга айланиб кетди.
1853 йилнинг февраль ойида Николай I нинг мухтор элчиси князь А. С. Меншиков Истанбулга келиб, султон Абдулмажиддан рус подшосининг православие мазҳабидаги Туркия табааларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини эътироф этишни ультиматум тарзида талаб қилди. Ўша даврда Усмонли турк империясида православие мазҳабига мансуб миллиондан ортиқ одам яшаб, русларнинг ультиматуми қабул қилиниши султон учун ўз табаалари устидан бўлган суверенитети сезиларли даражада чекланиб қолишини англатар эди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 30.03.2014 10:18   #12  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Усмонли турк империясида яшаётган халқлар орасида миллий-озодлик ҳаракатларининг авж олиб, султон ҳокимияти заифлашиб бораётгани рус подшоси Николай I ни Россияда қонли инқилоб зўр олишига йўл қўймаслик учун турк ишига аралашиш зарурати устида ўйланиб қолишга мажбур қилди. Рус подшоси Туркияни – кутилмаганда ҳолати рамзга тушиб қолиши катта ташвиш келтирадиган «Европанинг хаста кишиси» сифатида кўрган. Бироқ Ғарб давлатлари, биринчи навбатда, Буюк Британия Россиянинг шарқда олиб бораётган сиёсатини маъқул топмай, Баб-и Али (рус. Блистательная Порта) ҳудудидаги таъсир доираси кенгайиб боришига ҳар қандай йўл билан қаршилик кўрсатишга тайёр эди.
Буюк Британия ва Франциянинг қўллаб-қувватлашига ишонган султон Меншиковнинг талабини рад этди. Николай I эса бунга жавобан, ўз элчисини Истанбулдан чақириб олиб, тасарруфидаги қўшинларга Дунай князликларини забт этишни буюрди (Изоҳ: Дунай князликлари – 14- асрда юзага келган Валахия ва Молдова князликларининг умумий номи бўлиб, 1859 йили бирлашган мазкур князликлар янги давлат ҳосил қилганча, ўзига Руминия номини олди).
1853 йилнинг 21 июнь (3 июль) куни рус қўшинлари, султон тасарруфида номигагина бўлган ушбу князликлар чегарасини бузиб ўтди. Ҳарбий-сиёсий буҳрон шу тариқа ҳал этадиган босқичга ўтди. Европа давлатларининг бирон-бири Россиянинг Туркия ҳисобига кучайиб боришини маъқул топмади. Халқаро вазият Николай I томонидан нотўғри баҳолангани оқибатида Россия дипломатик жиҳатдан яккаланиб қолди. Бундай ҳолат эса бўлғуси урушнинг хотимасини олдиндан белгилаб қўйди.
Наполеон урушларидан сўнг ўтган ўнлаб йиллар давомида ҳарбий иш Ғарбий Европада сезиларли даражада равнақ топди. Пиёда қўшинлар янгитдан, кесма стволли қурол турига қуролланди, буғ воситасида юрадиган ҳарбий-денгиз флоти пайдо бўлди, артиллерия қўшинлари янада қудратли, тез ва узоққа отадиган янги қурол турларига эга бўлди (Изоҳ: Кесма стволли қурол (рус. нарезное оружие), стволининг каналида кесмалар (винтли каналлар) мавжуд ўқотар қурол, хусусан, артиллерия қуроли ва ўқли қурол. Ушбу кесмалар снарядга (ўқ ёки минага) траектория бўйлаб парвоз мобайнида айланма ҳаракат бериб, ўт очиш, яъни нишонга тегиш аниқлигини оширади). Рус армиясида эса, ўша даврда, ҳамон силлиқ стволли қурол бўлиб, унинг нишонга олиб отиш узоқлиги Ғарбий Европа штуцерларига нисбатан беш чандон қисқа бўлган. Битта рус пиёдалар ротасида атиги 6 дона штуцер бўлса, ҳарбий-денгиз флотида асосан елканли кемалар бўлиб, Ғарбий Европанинг буғ воситасида юрадиган фрегатларига бас кела олмас эди. Энг асосийси Россия иқтисодиёти Европанинг етакчи давлатлари билан рақобат қила олмас, олис ҳарбий ҳаракатлар майдонларидаги қўшинларни таъминлаш муаммосини ҳал эта олмас эди.
1853 йил 22 сентябрь (4 октябрь) куни инглиз ва француз эскадралари 1841 йили қабул қилинган Лондон конвенцияларини бузган ҳолда Чаноққалъа бўғози орқали Мармара денгизига ўтди.
Денгиз бўғозлари тўғрисидаги Лондон конвенцияларига оид қисқача маълумотлар бериб ўтаман:
1) 1841 йил 13 июль куни Россия, Буюк Британия, Австрия, Пруссия ва Туркия орасида имзоланган конвенция бўлиб, Туркия зиммасига тинчлик даврида хорижий ҳарбий кемаларни Қора денгиз бўғозлари орқали ўтказмаслик мажбуриятини юклаган ва амалда 1833 йил 26 июндаги (8 июлдаги) Хюнкяр-Искелеси шартномасини бекор қилган;
2) 1871 йил 13 март куни Россия, Туркия, Германия, Австрия-Венгрия, Италия, Буюк Британия ва Франция орасида имзоланган конвенция бўлиб, Париж тинчлик шартномаси шартларидан бири, хусусан, Россияга Қора денгизда ҳарбий флотга эга бўлишни ман этган шартига амал қилишдан бош тортиш тўғрисидаги Горчаков циркулярида баён этилган талабларни қонунлаштирган.

Мавзуни давом этамиз.
1853 йил 27 сентябрь куни султон Абдулмажид Россиядан Валахия ва Молдовага киритган қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди. Талаби жавобсиз қолган султон 1853 йил 4 (16) октябрь куни Россияга уруш эълон қилди.

1853 йилги Россия-Туркия уруши
Ҳарбий ҳаракатлар 1853 йил 23 октябрь куни турк қирғоқ батареяси томонидан Дунайнинг қуйилишидаги рус дарё флотилияси ўққа тутилишидан бошланди. Ўша вақтда Дунай князлиги ҳудудида генерал М. Д. Горчаков қўмондонлиги остидаги 82 минг кишили рус армияси, Болгария ҳудудида эса Умар пошшо раҳбарлигидаги 145 минг кишили турк қўшинлари туркуми бўлган. Горчаков фаол ҳаракатлар олиб боришдан тийилди, русларни Дунай князлигидан қувиб солишни кўзлаган турк атакалари эса натижа бермади.
Рус қўшинларининг Кавказдаги аҳволи тоғликлар томонидан кўрсатилаётган қаршилик туфайли мураккаблашди. Русларнинг асосий кучлари адиглар ва Шамилга қарши кураш билан машғул бўлган бўлса, турк чегарасини Ахалцихе, Ахалкалак, Александрополь ва Эривань қалъаларининг жами 5 минг кишидан иборат кам сонли гарнизонлари тўсиб турган. Уларга қарши Абди пошшо қўмондонлигидаги 100 минг кишили турк армияси йўл олиб, 1853 йилнинг 28 октябрига ўтар кечаси 5 минг кишили турк отряди Поти билан Батуми орасидаги Муқаддас Николай постига ҳамла қилди ва шу тариқа, Кавказда жанговар ҳаракатлар бошланди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 30.03.2014 10:21   #13  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Турк қўшинларининг асосий кучлари Александрополь томон йўл олган бўлса, 18 минг кишили Ардаган отряди Боржоми жари орқали Кур водийига ёриб ўтишга уринди. Бироқ бу вақтга келиб, руслар, денгиз орқали Қримдаги пиёдалар дивизиясини олиб ўтиш ва армани-грузин мадад кучларини шакллантиришга улгуришган эди.
Сон жиҳатдан устун келганига қарамай, турклар 14 (26) ноябрь куни Ахалцихе остонасида генерал И. М. Андроников раҳбарлигидаги, Башкадиклар қишлоғи яқинида эса генерал О. В. Бебутов қўмондонлиги остидаги кучлардан мағлуб бўлишди. Шу тариқа, туркларнинг Закавказьега ёриб ўтиб, Шамиль кучлари билан бирлашишга оид стратегик ғояси барбод бўлди.
Жами 38 та тўпдан иборат қирғоқ батареяси ҳимояси остида Синоп қўлтиғида жамланган турк эскадраси Кавказдаги рус қўшинлари ортида десант операциясини ўтказишга ҳозирлик кўраётгани тўғрисидаги разведка маълумотларини олган Қора денгиз флоти жанговар кемалар отрядининг командири вице-адмирал П. С. Нахимов ўз ихтиёрида атиги саккизта кема бўлишига қарамай, душманнинг 14 та елканли кема ва иккита пароходдан ташкил топган ушбу эскадрасини атака қилишга қарор қилди.
1853 йил 18 (30) ноябрда бўлиб ўтган Синоп муҳорабаси рус флотининг мисли кўрилмаган ғалабаси ила якун топди. Бирорта кемасини йўқотмаган рус денгизчилари турк эскадрасини ғарқ этиб, унинг яраланган қўмондони Усмон пошшо ва яна 200 кишини асир олди. Инглиз ҳарбий-денгиз маслаҳатчиси Адольф Слейд «Таиф» кемасида Истанбулга қочиб қолишга муваффақ бўлди. Уч соатли денгиз муҳорабаси давомида турклар энг сара кемалари, кема артиллериясининг учдан бир қисми ва 3 минг кишидан ортиқ пухта тайёргарлик кўрган денгизчиларидан маҳрум бўлди. Рус денгизчилари орасида 37 киши ҳалок бўлиб, 235 киши яраланди.
Елканли флот даврининг энг сўнгги денгиз жанги бўлиб қолган Синоп муҳорабасида рус флоти ғалаба қозониб, Қора денгизда ҳукмрон бўлиш ва туркларнинг Кавказга десант тушириш режасини барбод қилишга эришди.

Англия ва Франциянинг урушга киришиши
Туркиянинг батамом мағлуб бўлишдан қутқариб қолиш мақсадида Буюк Британия билан Франция раҳбарияти урушга киришишга қарор қилди.
1853 йилнинг 23 декабрига (4 январига) ўтар кечаси инглиз ва француз эскадралари Босфордан ўтиб, Қора денгизга кирди. Бунга жавобан Россия 9 (21) февраль куни Буюк Британия билан Францияга уруш эълон қилди. Инглиз-француз армиялари ҳарбий ҳаракатлар майдонига етиб келгунга қадар султон Абдулмажидни тинчлик сулҳини имзолашга мажбур қилишга уринган Николай I Дунайдаги қўшинларига ҳужумга ўтишни буюрди.
1854 йил 11 (23) март куни рус қўшинлари Дунай дарёсини Браилов, Галац ва Измаил яқинида кечиб ўтиб, Шимолий Добружда жамланди ва туркларнинг қатъий қаршилик кўрсатганига қарамай, Болгария дарвозаси бўлмиш Силистрия қалъасини қамал қилди.
Айни вақтда, ташқи сиёсий вазият Россия учун ёмонлашиб бораверди. Австрия рус қўшинларининг Дунай князликларини эгаллаб олганига душманлик-ла муносабат билдириб, чегарадош Трансильванияга қўшин жамлай бошлади. Австрия, Пруссия ва Швециянинг урушга аралашиш хавфи Россияни, ушбу давлатлар чегараларида қўшинларнинг йирик контингентини сақлашга мажбур қилди. Австрияликларнинг орқа томондан зарба беришидан хавфсираган Дунай армиясининг янги қўмондони фельдмаршал И. Паскевич 1854 йил 9 (21) июнь куни қўшинларга Дунай князликлари ҳудудидан чиқиб кетишни буюрди. Сентябрь ойига келиб рус армияси Прут ортига ўтди, князликлар эса австрияликлар томонидан истило қилинди.
1854 йил давомида Буюк Британия ва Франция флотлари турли йўналишларда жойлашган рус портларига қарата бир қатор зарбалар бериб борди. 1854 йил 10 (22) апрель куни эса инглиз-француз эскадраси жами 350 та кема тўпидан ўт очганча, Одесса шаҳрини ўққа тутди. Бироқ уларнинг десант тушириш ҳаракати шаҳар гарнизони томонидан барбод қилинди. Британиянинг буғ воситасида ҳаракатланадиган энг зўр «Тигр» фрегати эса саёзликка ўтириб қолиб, асир тушди.
1854 йилнинг баҳорида вице-адмираллар Ч. Нейпир ва А. Ф. Персеваль-Дюшен қўмондонлигидаги бирлашган инглиз-француз эскадраси русларнинг Балтика флоти, хусусан, Свеаборги ва Кронштаднинг йўлини тўсиб қўйди. Уларга қиролича Виктория ҳам ўз яхтасида келиб қўшилди.
Русларнинг урушда илк бор қўлланилган минали тўсиғига рўбару келган иттифоқчи кучлар Балтика флотига ҳужум уюштиришга журъат эта олмади, фақат Финляндиядаги бир қатор аҳоли пунктларини ўққа тутиб, 1854 йил 26 июль (7 август) куни Аланд оролларига 11 минг кишили десант отрядини тушира олди. Бомарзунд рус қалъасининг гарнизони мудофаа истеҳкомлари вайрон бўлгач, таслим бўлди. Бироқ десантнинг Экенес, Ганг, Гамлакарлебю ва Або портларидаги саъй-ҳаракати муваффақиятсиз якун топди. Натижада, 1854 йилнинг куз фаслида иттифоқчи эскадра Балтика денгизини тарк этди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 30.03.2014 10:23   #14  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
1854 йили инглиз кемалари Оқ денгизда ҳам пайдо бўлиб, Кола ва Соловецк монастирини ўққа тутди. Шу йилнинг 18 (30) август куни инглиз-француз десанти Камчаткага тушди. Бироқ генерал-майор В. С. Завойко қўмондонлигидаги Петропавловск-на-Камчатке гарнизони «Аврора» фрегати экипажи ёрдамида душманни денгизга улоқтириб юборди.
Закавказьедаги турк армияси шахсий таркибининг сони 120 минг кишига қадар ошди. Туркларнинг янги қўмондони Мустафа Зариф пошшо 1854 йилнинг май ойида Бебутовнинг 40 минг кишили рус корпусига қарши ҳужумга ўтди. Айни вақтда, имом Шамилнинг муридлари тоғдан тушиб, Тифлисдан 60 километр наридаги Цинандали қишлоғини эгаллади. Руслар маҳаллий мадад кучлари ёрдамида сон жиҳатдан устун келган душман ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлишди. Шамиль ўз Чечнясига қочиб қолди.
1854 йил 17 (29) июль куни Эрон чегарасидаги Чангил довонида рус қўшинининг 3,5 минг кишили отряди тўқнаш жангида туркларнинг 20 минг кишили корпусини янчиб ташлаб, икки кундан сўнг, Боязит қалъасини забт этди. Бебутовнинг 18 минг кишили асосий кучлари эса 24 июль (5 август) куни Зариф пошшонинг Қуруқ дарё этагидаги 60 минг кишили қўшинлар туркумини ер тишлатди. Оқибатда турклар Кавказ ҳудудида ҳужумкор ҳаракатлар олиб бориш қобилиятини йўқотди.
Иттифоқчиларнинг сон жиҳатдан устун келаётгани Николай I га тинчлик сулҳини тузишга туртки берди. 1854 йил июль ойида Венада Австрия воситачилигида уруш олиб бораётган давлатлар ўртасида дастлабки музокаралар бошланди. Буюк Британия билан Франция тинчлик сулҳининг шарти сифатида Россиядан Валахия ва Молдовани қарам қилиш, шунингдек, султоннинг православие мазҳабидаги табааларини ҳимоя қилиш даъвоси, Қора денгизда ҳарбий-денгиз флотига эга бўлиш ҳуқуқи ва Дунай дарёсининг қуйилиш қисми устидан назорат қилиш даъвосидан воз кечишни талаб қилди. Лекин Николай I ушбу шартларни Россия учун номақбул деб топди.

Севастополь мудофаасининг бошланиши
Иттифоқчилар Қора денгизда ҳарбий-денгиз кучларининг йирик туркумини жамлади. Бирлашган инглиз-француз-турк флоти тасарруфидаги аксарият кемалар буғ воситасида ҳаракатланадиган кемалар бўлса, рус флоти асосан елканли кемалардан иборат бўлиб, душманга қаршилик кўрсата олмаслиги боис, Севастополь қўлтиғида бекиниб олди.
1854 йилнинг июнь ойидан бошлаб инглиз ва француз қўшинлари Варна атрофида тўплана бошлади. Кузга келиб эса иттифоқчилар, рус Қора денгиз флотининг асосий базасига зарба бериш мақсадида асосий кучларини Қрим яриморолига туширишга аҳд қилишди.
Ўша вақтда инглиз ва француз қўшинлари Қримга тушишига ишонмаган Меншиков Қримдаги 33 минг кишили рус қўшинларига қўмондонлик қилган. Бироқ 2 (14) сентябрь куни иттифоқчи флотнинг 89 та жанговар ва 300 та транспорт кемаси Қримнинг ғарбий қирғоғига келиб, Евпатория пляжига 122 та тўп билан қуролланган 55 минг кишили армияни монесиз тушира олди. Иттифоқчиларнинг ушбу экспедицион армиясига француз маршали А. Сент-Арно, инглиз генерали ( ноябрь ойида генерал-фельдмаршал унвонини олган) лорд Ф. Ж. Раглан ва турк генерали Аҳмад пошшо қўмондонлик қилишган.
8 (20) сентябрь куни Меншиков душманни Олма дарёси маррасида тўхтатиб қолишга уринди-ю, уддасидан чиқмади. Унинг армияси дастлаб Севастопольга, 12 (24) сентябрь куни эса ушбу ҳарбий-денгиз базасини ҳимоясиз қолдириб, Боқчасаройга чекинди. Бу орада иттифоқчилар Балаклава билан Қамиш қўлтиғини эгаллаб, Севастопольнинг жанубий томонига йўл олди.
1854 йил 13 (25) сентябрь куни Севастополь мудофааси бошланди. Шаҳар ва порт учун масъулият Қора денгиз флоти қўмондонлигининг зиммасига юкланди. Флот штаби бошлиғи вице-адмирал В. А. Корнилов шаҳар бўсағасини мудофаа истеҳкомлари билан мустаҳкамлаш тадбирларини ташкиллаштирди. Денгиз томондан ҳамла қилинишига йўл қўймаслик мақсадида Севастополь қўлтиғининг кираверишига бир нечта эски кема чўктирилди. Муҳандис-полковник Э. И. Тотлебен раҳбарлигида ёғоч-тупроқ иншоотлари бунёд этилиб, ҳар бир бундай иншоотга биттадан кема тўпи ўрнатилди. Қуруқликда яратилган мудофаа марраларидаги жангчилар сафига денгизчилар келиб қўшилди. Энг муҳим мудофаа марраларига адмираллар П. С. Нахимов ва В. И. Истомин раҳбарлик қилишди.
1954 йил 5 (17) октябрь куни Севастополь илк бор ўққа тутилди, бироқ шаҳар бастионлари юзлаб тўплардан жавоб қайтарди. Қамал чўзилиб кетди. Россиядан мадад кучларини олган Меншиков душман ортига зарба берди, лекин 24 октябрда (5 ноябрда) Севастопольнинг шарқида ўтган Инкерман муҳорабасида у боз мағлубиятга учради. Бир қарашда ғафлатда қолган душман учун дафъатан бошланган ушбу жангда қурол-аслаҳа туридаги устуворлик, рақиб ихтиёридаги олис масофага отадиган Минье тизимига мансуб милтиқлар жиддий аҳамият касб этди. Чекинишга мажбур бўлган рус қўшинлари французларнинг узоқни урадиган картечидан катта талафот кўрди. Жангда қўмондонлик қилган генерал Соймонов ҳам, айнан шу фурсатда ҳалок бўлди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 30.03.2014 10:24   #15  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
1854 йил 28 декабрь (1855 йил 5 январь) куни Венада Буюк Британия, Франция, Австрия ва Россия элчиларининг конференцияси очилиб, тинчлик шартномасини тузиш масаласи муҳокама қилина бошланди. Бироқ 1855 йил 18 февраль (2 март) куни рус подшоси Николай I вафот этиб, янги подшо Александр II иттифоқчилар томонидан қўйилган шартларни қабул қилишга иккилангани боис, ушбу музокаралар натижа бермай, апрель ойида тўхтатилди.

1855 йили кечган ҳарбий ҳаракатлар
1855 йил 14 (26) январь куни Сардиния қироллиги урушга киришиб, ўзининг 15 минг кишили корпусини Севастопольга йўллади. Евпаторияда эса Умар пошшо қўмондонлигидаги 35 минг кишили турк корпуси жамланди. Шу йилнинг 5 (17) февраль куни генерал С. А. Хрулевнинг 19 минг кишили рус корпуси Евпаторияни забт этишга уринди-ю, ҳаракати зое кетди. Муваффақиятсиз ҳаракатларидан дарғазаб бўлган рус подшоси Меншиковни М. Д. Горчаковга алмаштирди.
Бу вақтда, Севастополь душман ёғдираётган ўқларга бардош бериб, қамал армиясининг атакаларини қаҳрамонона қайтариб борди. Французлар қўмондони Карнобер нисбатан фаол ҳаракатлар тарафдори генерал Ж. Пелисьега алмаштирилди.
1855 йил 12 (24) май куни 16 минг кишили француз корпуси Керчьга тушди. Иттифоқчиларнинг кемалари Азов денгизига кириб бориб, соҳилидаги портларини ўққа тутди, бироқ Арабат қумтили, Геническ ва Таганрог остонасидаги десанти даф қилинди. Қора денгизда иттифоқчилар Новороссийскка десант тушириб, Кинбурнни эгаллашди.
Севастопольга бироз енгил бўлиши учун 4 (16) август куни Горчаков Қорадарё этагидаги душман марраларига атака қилди. Ушбу ҳаракат муваффақиятсиз якун топгани Севастопольнинг енгилишига сабаб бўлди. Бу вақтга келиб, Севастополь мудофаасининг раҳбарлари адмираллар Корнилов, Нахимов ва Истомин ҳалок бўлишган эди. Севастополь мудофаасининг якуний босқичида шаҳарнинг 40 минг кишили гарнизони 140 минг кишили қамал армиясининг ҳужумини қайтараётган эди.
1855 йилнинг 27 август (8 сентябрь) куни шаҳарни шафқатсиз ўққа тутган генераллар Пелисье ва ҳалок бўлган Рагланнинг ўрнига тайинланган Симпсон умумий ишғол ҳаракатларига ўтиб, катта талафот кўрганча, рус мудофаасининг асосий маркази – Малахов қўрғонини забт этишди. Шу куннинг оқшом маҳалида шаҳар ҳимоячилари қолган кемаларини ғарқ этиб, Шимол томон ўтиб олишди. Севастопольнинг жанубий қисмидаги вайроналикларни душман ўзининг 73 минг нафар жангчи ва офицерларини қурбон қилган ҳолда қўлга киритишга муваффақ бўлди.
1855 йилнинг баҳорида Кавказ фронтида генерал Н. Н. Муравьевнинг 40 минг кишили корпуси туркларни Эрзурумга қадар сиқиб борди. Туркларнинг Карс чегара қалъасидаги 33 минг кишили гарнизони қамал қилинди. Денгиздаги ҳукмронликдан фойдаланган турклар рус қўшинларининг ортидаги Сухумига Умар пошшонинг Грузия томон ҳаракат бошлаган 40 минг кишили корпусини туширди.
1855 йил 23 – 25 октябрь (4 – 6 ноябрь) кунлари генерал И. К. Багратион-Мухранский қўмондонлиги остидаги рус қўшинларининг отряди Ингури дарёсида Умар пошшога қаттиқ қаршилик кўрсатиб, Цхенискали дарёсида тўхтатишга муваффақ бўлди. Қамалдан халос бўлиш умиди пучга чиққан Карс гарнизони 16 (28) ноябрь куни таслим бўлди. Умар пошшо эса Сухумига чекиниб, 1856 йилнинг февраль ойида Туркияга равона бўлди.
1855 йили Балтика денгизидаги адмираллар Р. Дандас ва Ш. Пено қўмондонлигидаги инглиз-француз флоти рус соҳилларини қамал қилиш ва айрим қалъаларни ўққа тутиш билангина чекланди.
Тинч океанда эса Амур дарёсининг қуйилиш жойини ўз назоратига олишга уринган иттифоқчиларнинг саъй-ҳаракатлари муваффақиятсиз якун топди.

Уруш якуни
1855 йилнинг декабрь ойига келиб барча фронтларда жанговар ҳаракатлар тўхтади. Шу йилнинг куз фаслида Қримга ташриф буюрган Александр II урушни давом эттириш бефойда эканлигига шахсан амин бўлди. Императорнинг ушбу нуқтаи назари мустаҳкамланишига генерал-майор Д. А. Милютиндан келган «Ҳарбий ҳаракатларни 1856 йили ҳам давом этишнинг хавфли жиҳатлари ҳақида»ги билдируви омил бўлди. Генерал ўз билдирувида Россия иқтисодиёти, ҳарбий захиралари ва молиявий аҳволининг танглигини баён этди. Швеция, Пруссия ва айниқса, Россияга уруш эълон қилиш билан таҳдид солаётган Австриянинг муносабатлари кескинлашиб борди.
1855 йил охирида Венада тинчлик шартномасига оид дастлабки музокаралар қайтадан бошланди.
1856 йил февраль охирида Париж тинчлик конгресси ўз ишини бошлади ва ушбу тадбирлар 1856 йил 18 (30) март куни Париж тинчлик шартномасининг имзоланиши билан якунига етди.
Мазкур шартнома шартларига мувофиқ Россия Туркияга Карс қалъасини, Молдавия князлигига Дунай дарёсининг қуйилиш қисми ва Жанубий Бессарабиянинг муайян қисмини қайтариб берадиган бўлди. Қора денгиз нейтрал (холис) денгиз дея эълон қилинди, бироқ Россия ҳам, Туркия ҳам, ушбу денгизда ҳарбий-денгиз флотига эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Сербия ва Дунай князликларининг мухторияти тасдиқланди.
Урушдаги муваффақиятсизлик чоризмнинг ички ва ташқи нуфузига путур етказди, Россиядаги ижтимоий зиддиятлар даражасини янада кескинлаштирди ва 1860 – 1870 йиллар ислоҳотини тезлаштириб юборди.
Қрим уруши ҳарбий ишда жиддий ўзгаришлар рўй беришига туртки бўлди, хусусан:
елканли флот даври якунига етиб, жамики денгиз давлатлари винтли зирҳли кемалар флотини яратишга киришди;
қуруқликдаги қўшинлар кесма стволли қурол турлари билан қуроллана бошлади;
пиёдалар колоннаси билан ўтказиладиган манёвр тактикаси ўз ўрнини тарқоқ саф манёврига бўшатиб берди;
позицион уруш элементлари пайдо бўлди;
қуйма чўян ядро ўрнини парчаланадиган граната турлари эгаллади.
Қрим урушида Россия 500 минг, Туркия 400 минг, Франция 95 минг, Англия 22 минг кишини қурбон қилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 30.03.2014 10:31   #16  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ҚРИМ ДИРЕКТОРИЯСИ
1917 йилнинг декабрь ойида Қримда, маркази Боқчасаройда жойлашган, ушбу яриморолни Совет Россиясидан ажратиб олиш мақсадини кўзлаган буржуа-миллатчилик руҳидаги аксилинқилоб ҳукумат – Қрим директорияси юзага келди.
Бироқ бундай ҳокимият 1918 йил бошида қўзғолон кўтарган ишчи-деҳқонлар томонидан йўқ қилинди.

ҚРИМ МУХТОР РЕСПУБЛИКАСИ
1921 йил 18 октябрь куни Қрим яриморолида Қрим Мухтор Республикаси яратилиб, Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси (РСФСР) таркибига киритилди.
1921-23 йиллари Қримда очарчилик ҳукм суриб, 100 мингдан ортиқ киши, улардан 75 мингдан ортиқ қримтатар миллатига мансуб одамлар нобуд бўлди.

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИ

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қрим яримороли аёвсиз муҳорабалар майдонига айланди. Хусусан, 1941 ва 1944 йиллари Қрим операциялари, 1941-42 йиллари Керчь-Феодосия операцияси, 1943 йили Керчь-Эльтиген операцияси ўтказилди.
1944 йил 18 - 20 май кунлари қримтатарлар, 26 июнь куни эса арман, болгар ва греклар ўз Ватанлари – Қрим яриморолидан олис юртларга, асосан Ўзбекистон заминига депортация қилиб юборилди.
Қримтатарлар депортацияси Давлат мудофаа қўмитасининг қарорига биноан Ички ишлар халқ комиссариати томонидан амалга оширилган бўлиб, нацистлар Германияси томонида жанг олиб борган хоинлар тузилмалари таркибида қримтатарлар ҳам иштирок этган ҳолатлар билан асосланган.

1941 ЙИЛГИ ҚРИМ ОПЕРАЦИЯСИ
Қрим яриморолини мудофаа қилиш мақсадида 1941 йилнинг 18 октябридан 16 ноябрига қадар 51- алоҳида армия ва Приморье армияси қўшинлари томонидан Қора денгиз флоти билан ҳамкорликда Қрим операцияси ўтказилди.
1941 йил 24 сентябрь куни 6 та дивизиядан ташкил топган 11- немис-фашист армияси Ор бўйнидаги мудофаа истеҳкомларига қарата зарба бериб, шиддатли жанглардан сўнг, Турк кўтармасида яратилган мудофаа маррасини ёриб ўтди.
Атиги 2 та ўқчи дивизиядан ташкил топган совет мудофаасини 29 сентябрдан 4 октябрга қадар ёриб ўта олмаган душман Қримдаги ҳужумкор ҳаракатларини вақтинча тўхтатди.
Яриморол мудофаасини кучайтириш мақсадида Одессадаги Приморье армиясининг 5 та дивизиядан иборат қўшини Қримга олиб ўтилди.
18 октябрь куни тахминан 2 мингта артиллерия қуроли, 100 дан ортиқ танк, 4- ҳаво флотининг 100 дан зиёд самолёти билан қуролланган қарийб 124 минг кишили 11- немис армияси боз ҳужумга кўтарилди.
Бу вақтда, Одессадан эвакуация қилинаётган Приморье армияси марш юраётган, 51- алоҳида армия эса қитъага олиб ўтадиган бўйинда мудофаа марраларини эгаллаган ҳолатда бўлган.
11- немис армияси асосий зарбани Ор бўйни орқали берган бўлса, фашистлар иттифоқчиси бўлган румин тоғ корпуси Чунғор кўприги орқали кўмакчи зарба берди.
Жами мингтача артиллерия қуроллари ва миномётлар, 66 та танк, 47 та самолёт билан қуролланган тахминан 100 минг кишили 51- алоҳида армия ва Приморье армияси сон жиҳатдан устун келган душман кучларига қарши шиддатли жанглар олиб бориб, Приморье армияси Севастополь йўналишида, 16 ноябрь куни Тамань яриморолига эвакуация қилинган 51-алоҳида армия эса Керчь йўналишида чекинишга мажбур бўлди.
Қрим операцияси натижасида совет қўшинлари душманга катта талафот етказиб, 11- немис армияси қўшилмаларини 2 ой давомида танг аҳволга солиб борди. Бу эса ўз навбатида, Севастополь ва Тамань яриморолининг мудофаасини пухта ташкиллаштириб олишга имкон берди.

1941-42 ЙИЛЛАРИ ЎТКАЗИЛГАН КЕРЧЬ-ФЕОДОСИЯ ОПЕРАЦИЯСИ
Керчь яриморолини эгаллаб, Қримни немис-фашист газандаларидан озод қилиш мақсадида 1941 йилнинг 25 декабридан 1942 йилнинг 2 январига қадар Закавказье фронти қўшинлари, 1941 йил 30 декабрдан эътиборан Кавказ фронти қўшинлари ҳамда Қора денгиз флоти ва Азов ҳарбий флотилияси томонидан десант операцияси ўтказилди.
Об-ҳавонинг мураккаб шароитида жами 6 та дивизия, 2 та бригада ва 2 та тоғ-ўқчи полкидан иборат 44- армия ҳамда 51- алоҳида армия десанти Керчь яриморолининг шимоли-шарқий соҳили ва Феодосия портига туширилиб, плацдарм эгалланди.
Десант тушириш ва таъминлаш тадбирларига 250 дан ортиқ жанговар ва кўмакчи кемалар, қарийб 660 та самолёт жалб этилди.
2 январь куни Керчь яримороли душман кучларидан батамом тозаланди. Мазкур операция натижасида Севастопольни забт этишга уринаётган душман кучларининг муайян қисмини ҳужумкор ҳаракатлардан чалғитишга эришилди. Эгалланган ушбу плацдармдаги кучлар негизида Қрим фронти қўшинлари тизилди.

1943 ЙИЛИ ЎТКАЗИЛГАН КЕРЧЬ-ЭЛЬТИГЕН ОПЕРАЦИЯСИ
Керчь яриморолини эгаллаш мақсадида 1943 йилнинг 31 октябридан 11 декабрига қадар Шимолий-Кавказ фронти қўшинлари ҳамда Қора денгиз флоти ва Азов ҳарбий флотилияси томонидан ўтказилган десант операцияси.
Десантнинг асосий кучларини ташкил этган 56- армия Керчь шаҳрининг шимоли-шарқ ва шарқ томонига, кўмакчи десант кучларини ташкил этган 18-армиянинг битта ўқчи дивизияси эса Эльтиген ҳудудига шторм ҳосил қиладиган қаттиқ шамол шароитида туширилди.
Десант тушириш ва таъминлаш тадбирларига 270 дан ортиқ катер ва кўмакчи кема, 1000 дан ортиқ самолёт жалб этилди.
Эльтиген яқинидаги плацдарм душман томонидан тўсиб қўйилган бўлса-да, совет қўшинлари томонидан 7 декабрга қадар кулда сақлаб турилди.
Душман асосий кучларини Эльтиген десантига жалб этганидан фойдаланган 56- армия қўшинлари Керчь шаҳрининг шимоли-шарқ томонига муваффақиятли тушиб олиб, келгусида Қримни душмандан озод қилиш учун муҳим аҳамият касб этган плацдармни эгаллашга эришди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 30.03.2014 10:34   #17  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
1944 ЙИЛГИ ҚРИМ ОПЕРАЦИЯСИ
Қримни немис-фашистлардан озод қилиш мақсадида 1944 йилнинг 8 апрелидан 12 майига қадар 2- гвардиячи армия, 51- армия, 8- ҳаво армияси, 19- танк корпусидан ташкил топган 4- Украина фронти ва Алоҳида Приморье армияси қўшинлари томонидан, Қора денгиз флоти ва Азов ҳарбий флотилияси билан ҳамкорликда ўтказилган стратегик миқёсдаги ҳужум операцияси.
Қрим операцияси бошида совет қўшинларининг сони тахминан 470 минг кишини ташкил этиб, қурол-аслаҳалари таркибида қарийб 6 мингта артиллерия қуроли, 550 дан ортиқ танк ва ўзиюрар артиллерия қурилмалари, 1250 та самолёт бўлган.
4- Украина фронти қўшинлари Ор бўйни билан Сиваш майда қўлтиқлар тизимидан, Алоҳида Приморье армияси қўшинлари эса Керчь плацдармидан Симферополь-Севастополь йўналишида бир вақтда зарба бериб, ихтиёрида тахминан 3,6 мингта артиллерия қуроли, 215 та самолёт бўлган қарийб 195 кишили 17- немис армиясини тор-мор келтирди.
1944 йилги Қрим операцияси натижасида Қрим яримороли немис-фашистлардан батамом озод қилиниб, Болқонга ҳужум уюштириш учун қулай шароит яратилди. Душманнинг 140 мингдан ортиқ жангчи ва офицерлари ер тишлади, ҳарбий техникаси батамом йўқ қилинди. Совет қўшинлари орасида эса тахминан 18 минг киши ҳалок бўлиб, қарийб 67 минг киши яраланди.
Асосий зарба йўналиши тўғри танлангани, душман кучларининг асосий туркуми моҳирона айланиб ўтилгани, ҳужумкор ҳаракатлар юқори суръатда олб борилгани – мазкур операциянинг ўзига хос жиҳатлари бўлди.

1945 ЙИЛИ ЎТКАЗИЛГАН ҚРИМ (ЯЛТА) КОНФЕРЕНЦИЯСИ
1945 йилнинг 4 – 11 февраль кунлари Қрим яриморолининг Ялта шаҳрида 1939-45 йиллари кечган Иккинчи жаҳон уруши давридаги учта иттифоқчи давлат: ССРИ, АҚШ| ва Буюк Британия раҳбарлари И. В. Сталин, Ф. Рузвельт ва У Черчиллнинг ўз ички ишлар вазирлари, олий штаб бошлиқлари ва маслаҳатчилари иштирокидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур конференция давомида Гитлеризмга қарши иттифоққа аъзо учта етакчи давлатнинг фашистлар Германияси ва унинг иттифоқчиларини узил-кесил тор-мор келтириш режаси мувофиқлаштирилиб, мустаҳкам тинчлик ва халқаро хавфсизлик тизимини яратиш мақсадида, жаҳоннинг урушдан кейинги тузилишига оид муштарак сиёсатнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилди.
Жумладан, конференция якунларига кўра:
Германия ўз қуролли кучи ва ҳарбий саноатидан маҳрум этилган демократик давлатга айлантирилиши;
Германиянинг қуролли кучлари қуролсизлантирилиб, тарқатилиши, Бош штаби ва ҳарбий саноати тугатилиши;
фашист қонунлари бекор қилиниб, нацистлар партиясининг фаолияти тақиқланиши:
ҳарбий жиноятчилар суд ҳукмига топширилиши;
Германия ҳудуди 3 та (агар Франция розилик билдирса, 4 та ) истило зонасига тақсимлаб олиниши,
етказилган зарар ҳажмини аниқлаб, товон олиш усулларини белгилаш мақсадида Москвада махсус репарация комиссияси яратилган тарзда Германиядан, уруш оқибатида етказилган зарар ундирилиши кўзда тутилди.
Конференция иштирокчилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотини яратиш масаласини муҳокама қилиб, 1945 йилнинг 25 апрель куни БМТ Низомини ишлаб чиқиш бўйича Сан-Франциско Таъсис конференцияси чақирилишини режалаштирди.
Польша давлатининг ҳукумати ва чегаралари юзасидан бир битимга келишилди. Жумладан:
Польшанинг муваққат ҳукумати қайтадан тузилиб, таркибини Польша ҳудудида ва унинг ташқарисида фаолият юритаётган демократик арбоблар ҳисобига кенгайтириш;
ССРИ-Польша чегарасини Польша фойдасига 5-8 километрга кўчирган тарзда «Керзон чизиғи» бўйлаб ўтказиш;
Польша ҳудудини шимол ва ғарб томон сезиларли даражада кенгайтириш таклифлари киритилди.
Мазкур Конференцияда Югославия ҳукуматини яратишга доир тавсиялар қабул қилинди.
Узоқ Шарқ масаласига доир битимда эса ССРИнинг Европадаги уруш ниҳоясига етиб, 2 - 3 ой ўтгач, муайян шартларга амал қилинган тарзда Японияга қарши урушга киришиши кўзда тутилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 30.03.2014 10:37   #18  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ҚРИМ ЯРИМОРОЛИНИНГ УРУШДАН КЕИИНГИ ҚИСМАТИ

1921 йилнинг 18 октябридан 1945 йилнинг июнь ойига қадар Қрим яримороли Россия Совет Федератив Социалистик Республикаси таркибига, маъмурий маркази Симферополда жойлашган Мухтор Республика сифатида кирган.
1945 йил 30 июнь куни мухторият тугатилиб, РСФСР таркибидаги Қрим вилояти яратилди. Яриморол ва унга чегарадош ҳудудлардаги аҳоли пунктларининг номи ўзгартирилди.
1954 йил 19 февраль куни Переяслав Радасининг 300 йиллигини нишонланиши шарофатига Совет Иттифоқи Коммунистик партиясининг Биринчи котиби, ССРИ Министрлар кенгашининг раиси Никита Сергеевич Хрушевнинг қарори билан Қрим вилояти РСФСР таркибидан чиқарилиб, Украина таркибига киритилди.
Нима учун Н. Хрушев Қрим яриморолини Украинага бериб юборгани, қабул қилган бундай қарорининг замиридаги асл сабаби ҳамон қоронғилигича қолмоқда. Маълумки, Н. Хрушев 20- асрнинг 30- йилларида И. Сталин бошчилигида кечган оммавий қатағон даврида Украина халқининг ёстиғини қуритиб, қўлини тирсагигача қон қилган. Тахминларга кўра у, мазкур қарорни ўз миллатдошларидан кечирим сўраш тарзида қабул қилган. Қримликлар таъбири ила айтганда: «Қрим яриморолини худди қариндошларига бир қоп картошка ҳадя этгандай, Украинага тортиқ қилиб юборган».
Н. Хрушевнинг Новодевичье мозоридаги қабрига иккита мармар устун ўрнатилган бўлиб, улардан бири оқ, иккинчиси қора тусга эга эканлиги ҳам бежиз эмас.
1967 йил 5 сентябрь куни ССРИ Олий Советининг 493- сонли «Қримда яшаган қримтатар миллатига мансуб фуқаролар тўғрисида»ги Фармони чиқарилди. Ушбу ҳужжатда «Қримнинг 1944 йили фашистлар истилосидан озод этилганидан сўнг, Қримда яшаган татарларнинг муайян қисми немис босқинчилари билан ҳамкорлик қилган ҳолатлар Қримнинг жамики татар аҳолисига асоссиз дахл қилингани» эътироф этилган.

СЕВАСТОПОЛЬ ҲАҚИДА
1783 йили асос солингандан буён Севастополь Қора денгиз флотнинг асосий базаси бўлиб келган.
1787 йили Севастопольнинг ҳарбий-денгиз базаси мақоми тамомила мустаҳкамланиб, ҳудудидаги давлат бошқарувининг маҳаллий идоралари Симферополга кўчирилган ва бу билан Севастополь, ўша даврдан Таврия вилояти бўйсунувидан чиқарилиб, бевосита Санкт-Петербургга бўйсунадиган умумдавлат аҳамиятига эга ҳарбий-денгиз портлари қаторига киритилган. Севастополь алоҳида маъмурий округ бўлиб, шаҳар бошқариш ишлари Петербургда тайинланадиган ҳарбий-денгиз маъмурияти зиммасига юкланган. Ушбу маъмуриятга генерал-губернатор раҳбарлик қилиб, бир вақтнинг ўзида у, Қора денгиз флоти қўмондони бўлган.
1921 йил 8 октябрь куни Севастополь Қрим Мухтор Совет Социалистик Республикаси таркибига киритилган.
1937 йил 4 июнь куни Севастополь Қрим МССРнинг республикага бўйсунадиган шаҳрига, 1946 йили эса мухторият тугатилганидан сўнг, Қрим вилояти таркибига киритилган.
1948 йил 29 октябрь куни РСФСР Олий Кенгаши Раёсатининг фармони билан Севастополь Қрим вилояти таркибидан чиқарилиб, РСФСРнинг республикага бўйсунадиган шаҳри, ўзининг алоҳида бюджетига эга мустақил маъмурий-хўжалик маркази сифатида тайинланган. Уруш йиллари деярли батамом вайрон қилинган ушбу шаҳарни тиклаш ишларини тезлатиш заруратидан келиб чиққан ҳолда, шу йили Севастопольга алоҳида мақом берилган.
Севастополь шаҳри маъмуриятига Балаклава ва Инкерман шаҳарлари, Кача посёлкаси ва 29 та қишлоқ аҳоли пункти бўйсунади.
1954 йил февраль ойида РСФСР Олий Кенгашининг Раёсати Қрим МССРни Украина ССР таркибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундан сўнг, Севастополь Украинанинг республикага бўйсунадиган шаҳри бўлиб, 1954 йилдан 1968 йилга қадар ҳам Украина ССР, ҳам РСФСР бюджетидан молиялаштириб борилган.
1978 йили қабул қилинган Украина ССР Конституцияси таҳририда Севастополь Киев билан бир қаторда республикага бўйсунадиган шаҳар сифатида кўрсатилган.
1994 йил 23 август куни Севастополь шаҳри халқ депутатлари кенгаши, ушбу шаҳар Россия шаҳри мақомига эга эканлиги тўғрисида ўзининг 41- сонли қарорини қабул қилиб, Россия ва Украина раҳбарларига мурожаат йўллади. Мазкур қарор Украинанинг Олий Кенгаши томонидан бекор қилинди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 30.03.2014 10:38   #19  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ҚРИМ ЯРИМОРОЛИНИНГ ЯНГИ, ШИДДАТЛИ ТАРИХИ

1989 йили ССРИ Олий Совети томонидан қримтатарларнинг 1944 йилги депортацияси қаттиқ қораланиб, Давлат мудофаа қўмитасининг қарори ноқонуний ва жиноий эканлигини эътироф этди. Қримтатарларга Қримга кўчиб келишга рухсат берилди. Қримтатар халқи депортация жойларидан Қримга оммавий равишда қайтиши бошланди.
1991 йил 20 январь куни ўтказилган умумқрим референдуми натижасида Қрим вилояти Украина Совет Социалистик Республикаси таркибидаги Қрим Мухтор Совет Социалистик Республикаси, деб боз эълон қилинди. Шу йилнинг 12 февраль куни ушбу референдум қримтатарлар томонидан бойкот қилинди.
1992 йил 5 май куни Қрим Мухтор Республикасининг Олий Кенгаши «Қрим Республикаси давлат мустақиллигини эълон қилиш ҳужжати» декларациясини қабул қилди.
1992 йил 6 май куни Қрим Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Бироқ ушбу ҳужжатлар Украинанинг ўша даврдаги қонун ҳужжатларига зид келган.
1995 йил 17 март куни Қримда кечган узоқ можаролардан сўнг, Украина Олий Радаси «Қрим Республикаси давлат мустақиллигини эълон қилиш ҳужжати» декларацияси ва Қрим Республикаси Конституциясини бекор қилди.
1995 йил 1 ноябрь куни Қрим Олий Кенгаши томонидан Қрим Мухтор Республикасининг янги Конституцияси қабул қилинди.
1996 йил 4 апрель куни Украина Олий Радаси Қрим Мухтор Республикасининг янги Конституциясини тасдиқлади.
1998 йил 21 октябрь куни Қрим Мухтор Республикаси Олий Кенгашининг иккинчи сессияси Украина Конституцияси ва 1998 йил 10 февралдаги «Қрим Мухтор Республикаси Олий Кенгаши тўғрисида»ги Украина Қонунига мувофиқ Қрим Мухтор Республикаси Конституциясини қабул қилди.
2014 йилнинг февраль ойида Украина пойтахти Киевда давлат тўнтарилди, давлат ҳокимияти куч қўлланилган тарзда эгалланди. Ушбу ҳодисанинг асл сабабини кўриб, келгуси оқибатларини теран англаб етган Қрим Мухтор Республикаси Олий Радаси, шу жумладан, Қрим яримороли ҳудудидаги марказга (Киевга) бўйсунадиган Севастополь шаҳри маъмурияти Киевдаги янги ҳокимиятнинг қонуний эканлигини тан олмади.
2014 йил 23 февраль куни Керчь шаҳар кенгаши биносидаги, 25 февраль куни Севастополь шаҳар кенгаши биносидаги шаҳар кенгаши биносидаги Украина байроқлари туширилиб, Россия давлат байроғи кўтарилди. Феодосия казаклари Киевдаги янги ҳукуматни қоралаб, танқид қилишди.
2014 йил 6 март куни Қрим Мухтор Республикаси Олий Радаси ва Севастополь шаҳри маъмурияти ўзларининг навбатдан ташқари сессиясини ўтказиб, Қрим яриморолининг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши ва бу масалада 16 март куни умумқрим референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
2014 йил 11 март куни Қрим Мухтор Республикаси Олий Радаси 16 март куни республика ва Севастополь шаҳрида ўтказиладиган умумхалқ референдумининг ижобий натижасига кўра, Мустақиллик декларациясини қабул қилиб, ўзини суверен давлат – Қрим Республикаси, деб эълон қилиш ва мустақил давлат сифатида имзолаган давлатлараро шартнома асосида Россия Федерацияси таркибига федерация субъекти сифатида кириш тўғрисида қарор қабул қилди.
2014 йил 16 март куни умумхалқ референдуми ўтказилиб, Қрим Республикасида иштирок этганларнинг 96,77 фоизи, Севастопольда иштирок этганларнинг 95,6 фоизи Қрим Республикаси ва Севастополь шаҳри Россия Федерацияси таркибига федерация субъектлари сифатида киришга овоз берди.
2014 йил 17 март куни Қрим Мухтор Республикаси Олий Радаси ва Севастополь шаҳри маъмурияти томонидан умумхалқ референдуми натижаси тасдиқлаб, «Қрим мустақиллиги тўғрисида» қарор қабул қилди. Ушбу қарорга мувофиқ Қрим мустақил суверен давлат, деб эълон қилинди ва Севастополь шаҳри, ушбу давлатнинг алоҳида мақомга эга шаҳар эканлиги маълум қилинди.
Шу куннинг ўзида Қрим ҳукумати Россия Федерацияси ҳукуматига Қрим Республикасини Россия Федерацияси таркибига республика мақомига эга янги субъект сифатида қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди.
2014 йил 18 март куни Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қрим Вазирлар Кенгашининг Раиси Сергей Аксёнов, Қрим Республикаси Давлат Кенгашининг Раиси Владимир Константинов ва Севастополь шаҳар бошқармаси шаҳар ҳаётий фаолиятини таъминлаш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг раиси Алексей Чалий томонидан тегишли халқаро ҳужжат имзоланди.
2014 йил 19 март куни Россия Федерацияси Конституцион Суди Қрим билан имзоланган шартномани Россия Федерацияси конституциясига мос келишини эътироф этди. Шундан сўнг, Россия Федерацияси Президенти В. Путин, ушбу шартномани Россия Федерацияси Давлат Думасига кўриб чиқилиши учун тақдим этди.
2014 йил 20 март куни Россия Федерацияси Давлат Думаси Қрим ва Севастопольнинг Россия Федерацияси таркибига янги субъектлар сифатида кириши тўғрисидаги халқаро шартномани ратификация қилди.
2014 йил 21 март куни Россия Федерацияси Федерация Кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, унда «Россия Федерацияси таркибига Қрим Республикасини қабул қилиш ва Россия Федерацияси Таркибида янги федерациялар яратиш тўғрисидаги Россия Федерацияси ва Қрим Республикаси ўртасида имзоланган шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги федерал Қонун ҳамда «Россия Федерацияси таркибига Қрим Республикасини қабул қилиш ва Россия Федерацияси Таркибида янги – Қрим Республикаси ва федерал аҳамиятга эга Севастополь шаҳри субъектларини яратиш тўғрисида»ги федерал конституцион Қонун қабул қилинди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 30.03.2014 10:45   #20  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ХУЛОСАЛАР ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЁШЛАРИГА ТАВСИЯЛАР

Хулоса чиқаришдан олдин украин миллатига мансуб бўлиб, умр бўйи Қримда яшаб келган бир инсоннинг референдум ўтгач, эртасига, юракдан айтган сўзларини ҳукмингизга ҳавола этмоқчиман (қавсга олинган сўзлар менинг изоҳларим). Унинг фикр-мулоҳазаларини телефон орқали суҳбатлашган дўсти рус тилига таржима қилиб, Интернет саҳифасида эълон қилган.

«Вазиятни сўраяпсан-ми? Жуда ёмон.
Мен учун, менга ўхшаган украинлар, Қримда украинча гаплашадиганлар учун ёмон, албатта. Мана бу қувончли чеҳраларга қараб, оммавий шодликни томоша қилиб юрар эканман, қримликлар биздан жуда нафратланишини, бир оғиз украинча сўз айтадиган ҳар қандай кишини ёмон кўриб кетишларини аниқ ва аён кўрмоқдаман. Йўқ, муболаға қилаётганим йўқ. Ҳозир украинчиликка дахли бўлган ҳар қандай нарса, «укр» билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат деярли барча қримликлар томонидан нафақат рад этилади, балки ёш-у қари орасида бир олам салбий ҳис-туйғу ғалаёнини қўзғатади. Ахир бундай ҳолат ҳатто ўша машъум совет даврида ҳам бўлмаган-ку. Аксинча, совет даврида Қримдаги украинларга нисбатан ижобий муносабат, агар Қримнинг мана 23 йилдир-ки, Украина таркибида бўлган даври билан қиёслайдиган бўлсак, юз чандон яхши бўлган.
Қандай юзага келиши мумкин бундай ҳолат? Қанчалик тиришиш керак эдики, одамлар оддий украин каштасидан тортиб, давлат герби-ю, байроғигача бўлган ҳар қандай украинча нарсани бутун вужуди билан ёмон кўриб қолса? Даҳшат. Биз Украинани йўқотиб қўйдик. Бунда Путин айбдор эмас. Ҳаммага отнинг қашқасидай маълум Ғарбий украиналик русофоблар ҳам айбдор эмас. Ўзимиз айбдормиз. Ҳа, айнан биз полтавалик, черкасслик, киевлик, хмельницкийлик, житомирлик, черниговлик, жамики марказий Украинада яшайдиган украинлар айбдормиз. Анави тентак галичанларга
(Галичина СС дивизиясида хизмат қилганлар авлоди) бутун Украина бўйича нацистлар тартибини жорий этишга йўл қўйиб қўйдик. Ёшлигимизни эсла! Улар ўзларининг бандерачи қўшиқларини айтишганда жўр бўлганимизни эсла ёки «маю час та натхнення, пиду попыляю москаля» (кайфиятим зўр, бориб, бирорта ўрисни сўйиб келай) каби латифаларини эшитиб, кулганимизни эсла. Украин тилини бузиб, «шпытали» (госпиталь), «нарази» (дафъатан), «летовыща» (аэропорт), «мапы» (харита), «милициянтамы», «катедрами», дея талаффуз қилишганига кўз юмдик.
Улуғ Ватан уруши йилларида оталаримизнинг орқасидан ўқ узганлар хотирасига шаҳар ва қишлоқларимизга ёдгорликлар ўрнатишганига бефарқ қарадик. Шундан сўнг, улар, гўё ўйламай иш қилиб қўйишган каби, ўз йиғинларига Бандера-ю, Шухевич кабиларнинг суратларини чиқара бошлашди. Бу ҳам камлик қилгандай, дастлаб ўз шаҳарлари, сўнг бизнинг кўчаларимизда СС байроқлари ва фашист шиорлари ила марш юриша бошлашди. Кўра-била туриб, бунга ҳам кўз юмдик, «Уларнинг ҳам ўз тарихи бор, тушуниш керак», - деб қўя қолдик. Вақт ўтиб, уларнинг ҳайкаллари бизнинг шаҳар кўчаларимизда ҳам пайдо бўла бошлади...
Улар бизга, жамики Жанубий-Шарққа «схидняк»лар, «қуллар», «Сталинга хизмат қилган кацап
(рус) жаллодларнинг авлодлари» деган, меҳнаткаш шахтёрларга эса «ўзларига ўхшаш «анжел» тўдалар билан яшайдиган бандитлар галаси» деган ном бериб, тамға қўйишди. Биз эса аслида ундай эмаслигини идрок эта туриб, уларнинг елкаларига қоқиб: «Қўйсаларинг-чи, у ерда ҳам дуруст одамлар бор», - деб қўйиш билангина чекландик.
Ўзимиз киритиб қўйдик уларни Киевга. Киев-чи, КИЕВ! Келгинди галичанлар ва ғарбий украиналик талабалар Бандеранинг таваллуд топган куни муносабати билан Крешатик кўчасида машъала кўтарганча
(фашистларга тақлид қилиниб) марш юришганини индамай томоша қилиб ўтирди. Бундай марш иштирокчиларининг сони эса йилдан йилга ошиб бораверди.
Улар тарихимизни қайтадан ёзиб чиқишди. Ўша тарихга кўра, бизнинг аждодларимиз, юртга нафи тегмаган, «Россия империясининг малайлари»га, уларнинг пасткаш, ҳайвондан баттар, манқурт оталари эса Украинанинг янги қаҳрамонларига айланди. Биз-чи, оғир келса ҳам, индамай қўя қолдик.
Киевда... Майдан қўзғолони кўтарилганида метродаги одамларни русча
(«ит тилида») гапиргани учун калтаклай бошлашди. Русийзабон КИЕВДА-Я! Киевлик руслар эса бундай ҳолатга эътибор ҳам қаратмади. «Ҳа, энди ёш-да ҳали, шўхлик қилишяпти, шу тарзда Януковичга эътироз билдиришяпти. Бунинг учун койиш ҳам ноқулай», - деб қўя қолишди.
Улар Киевнинг марказини расво қилиб, вайронага айлантириб ташлашди. Боз индамадик.
Ана энди қилмишимизга яраша, лоқайдлигимиз, бепарволигимиз, қўрқоқлигимиз, аҳмоқлигимиз учун жазомизни тортяпмиз. Биз УКРАИНАНИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙДИК. Илгариги чегаралари энди ҳеч қачон тикланмайди, одамлар ҳам батамом ўзгариб кетди. Жанубий-Шарқдаги аҳолининг сабр косаси тўлди. Украина ушбу аҳоли учун бурнининг остида қўнғиз мўйлов ўсган, енгига нацистлар белгиси боғланган дарғазаб ўгай она бўлиб чиқди.
Қримни тарк этишга тўғри келади. Томи кетган ўгай онага нисбатан қримликлар нафратига қарши келтирадиган бирон-бир далил йўқ менда
»

Ҳа, қадрли ёшлар, ҳамма бало ана шундан, ўхшаш салбий ҳолатлар ва бундай ҳолатларга лоқайд, бепарво қарашлардан бошланади. Миллатчилик, айирмачилик ҳали ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган.
Ҳар қандай инсон, элат ёки миллатнинг қалбида шундай нозик торлар бўладики, бундай торлар билан ҳазил ҳаромдир. Ҳар қандай инсон, элат ёки миллатнинг сабр косаси бўладики, кун ўтиб бир кун бир қарашда арзимас кўринган сабаб сўнгги томчи бўлиб, тўлиб тошади. Оқибатда, бутун бошли миллатнинг ўзлиги, ори, ғурури уйғониб, иззат нафси, ғазаби шу қадар жўшиб қайнаб кетадики, улкан уммоннинг қудратли тўлқинига айланиб, у ёки бу шаклдаги инқилоб-ла якун топади. Бундай ҳолат юзага келиши муқаррар эканлигини, хусусан, Россия халқи ўз бепоён юртининг шимолидан жанубигача, шарқидан ғарбигача бирдай оёққа қалқиганини, давлат ҳокимиятини бошқариш «машинаси» эса миллий манфаатлар йўлида шиддат-ла ишга тушганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх