Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.11.2012 23:33   #151  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,787
+ 4,430  3,680/1,481
– 82  66/51

Uzbekistan
Талабаларнинг биронта эссесини охиригача ўқиёлмадим. Сабаби хар хил.
Лекин бир нарсага хайрон қоламан. Журналистика факультети талабаларининг эсселари фақат кирил ёзувида берилган.
Университетда лотинлаштириш, қонунни амалга ошириш, шу даражада бўлса нимаям дейиш мумкин.

Туғри, кекса авлод хозиргача кирил ёзувидан фойдаланади, бу табиий, лекин ёш авлод лотинчани ўзлаштира олмаяптими!?
Ответить 
Старый 12.11.2012 10:12   #152  
Real ID Group
Аватар для Dilshod Agzamov
Оффлайн
OOO "ATM PARTNERS"
Координатор отдела "КиЛТО"
Сообщений: 78
+ 355  147/35
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Dilshod Agzamov с помощью Skype™Аккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
ҳақиқатни кимдир аччиқ, кимдир чучук тилда гапиради. Шунинг учун ҳам, бу ер форум майдони, деб аталади.
Ассалому алайкум,
Келтирган фикрингизга юз фоиз қўшиламан, лекин бир нарсага эътибор қаратишингизни сўраган бўлардим. Хақсиз, бу ер форум майдони, бу ерда ҳар ким хам ўз фикрини билдиришга қодир эмас. Сабаби, айнан юФорум Республикадаги кўплаб билимдон ва ўз ишининг профессионалларини бир жойга тўплай олган ягона* маскан. Ўта қаттиққўллик ҳар доим ҳам яхши натижа бермайди, ҳар бир нарсани меъёри бўлгани яхши.
Бўлажак журналистларни ҳам оқлаш қийин, сабаби журналист - табиатан қатъий, теран фикрлайдиган ва ўз фикрини қисқа ва лўнда тушунтириб бера оладиган, ҳар бир киришган ишига чуқур ва ишига сидқи дилдан киришадиган "универсал" инсон бўлиши керак.
Талаба журналистларга: агар ростдан ҳам форумда рўйхатдан ўтган бўлсангизлар ва ушбу постларни мавзуни ўқиётган бўлсангиз фикрингизни билдиринглар, мавзу эътибордан қолишидан олдин ўзингизни "кўрсатинглар".

* Айнан шу форумга ўзимни илк постимни қолдиришдан аввал, ёлғон бўлмаса агар 4 ой мобайнида оддий кузатувчи сифатида мавзулар билан танишиб чиққандим.

Барчага ҳурмат билан.
Ответить 
Старый 12.11.2012 11:06   #153  
Аватар для Alouddin
Оффлайн
"Megabyte" jurnali
редактор
Сообщений: 99
+ 48  129/44
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Alouddin с помощью Skype™Мой КругМой мирFacebook
Ассалому алайкум!
Топик мавзусига кура, "кузатувчи" сифатида булса хам, ёш журналистлар бу ерга кириб турсалар керак.
Шунинг учун уларга бир таклиф билан мурожаат килмокчиман:
компьютер ва ахборот технологияларига оид ижод намуналарингиз булса, ЛС га ёзинг, куриб, тавсияларимизни берамиз. Энг яхши намуналарни "Мегабайт" журналида чоп этишимиз мумкин.
To: Nigora Umarova:
Айтганча, Нигора, сизнинг шогирдларингиз учун хам эшикларимиз очик. Ёшлар учун хам махорат мактаби, хам узларини курсатишлари учун минбар булади, менимча. Русча айтганда "взлетная полоса" булади, деб уйлайман.
Ответить 
Старый 23.11.2012 08:22   #154  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,329
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ЎЗБЕКИСТОН ОЧИҚ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ

Ёш истеъдод соҳибаси, бўлғуси тележурналист Рушана Саидова телевидениеда маҳорат сирларини ўрганмоқда. Республика газеталарида турли мавзудаги мақолалари билан иштирок этади. Жамоат ишларида фаол иштирокчи бўлган умидли ёш журалистнинг “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Оқар дарё” сарлавҳали мақоласи нашр этилган.

* * *

Мамлакатимизда ҳар бир йил ўзига хос тарзда номланиб келинмоқда. Бу йиллар замирида мамлакатимиз аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини ошириш каби эзгу мақсадлар мужассам бўлган. Албатта бу ўринда ёшлар ҳам четда қолаётган эмас. Мамлакатимизда 2008 йил “Ёшлар йили”, 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб номланиши биз ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг бир кўриниши деб биламан.
Бугун ёшларга ҳар қачонгидан-да кўпроқ имкониятлар яратилмоқда ва ўзига яраша масъулият ҳам юклатилмоқда. Ёшлар таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш, спортга бўлган эътиборни кучайтириш йўлида мактаб, коллеж, олий ўқув юртлари бинолари, спорт иншоотлари бунёд этилди. Мавжуд бинолар қайта реконструкция қилинди. Ўқув хоналари замон талабларига мос холда жиҳозланди, қўйингки бошқа мамлакатлардаги тенгдошларимиздан кам бўлмай, аксинча, қайсидир жиҳатларимиз устунлиги билан таълим олишимиз учун барча шарт-шароитлар мавжуд.
Бугун дунёни лол этаётган спортчи, фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритаётган билимли ёшларимизни кўриб мамнунлик, ҳавас ҳиссини туясиз. Нафақат спорт, таълим, балки ёшларимиз учун “Ниҳол”, “Зулфия” каби давлат мукофоти таъсис этилиши, “Келажак овози”, “Янги авлод” каби ёш истеъдодларни кашф этаётган улкан танловлар ўтказилаётганлиги умримиз мазмунига айланмоқда.
Қарс икки қўлдан, деганларидек, агар биз ўзимиз ҳаракат қилмасак, берилаётган имкониятлардан унумли фойдалана олмасак кутилган натижаларга эришиш мушкул. Шундай экан, биз ҳам юртимиз, халқимиз, Юртбошимиз ишончини оқлашимиз, мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилишимиз лозим.

Рушана САИДОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 23.11.2012 10:26   #155  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Рушана Саидованинг "мақола" аталмиш ушбу материалини ўқиб негадир уни мақола эмас, катта йиғинларда атайлаб танланган кишига ўқиб бериши учун ёзиб берилган сўз матни дегим келди.
Ответить 
Старый 23.11.2012 10:46   #156  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,098
+ 1,253  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Рушана Саидованинг "мақола" аталмиш ушбу материалини ўқиб негадир уни мақола эмас, катта йиғинларда атайлаб танланган кишига ўқиб бериши учун ёзиб берилган сўз матни дегим келди.
Ушбу мавзуда келтирилган мақолалар ичида Дурдона Абдуназарованинг "АВАТАР УСТИДАН ҚОТАР?" мақоласини диққатга сазовор деб ҳисоблайман, чунки унда ҳажмининг кичиклигига қарамай аниқ танланган мавзу бор, мавзу очиб берилган.
Ответить 
Старый 23.11.2012 11:17   #157  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
мавзу очиб берилган.
Кейинги берилган изоҳлар инобатга олинган ҳолда айтилганда сизнинг фикрингизга қўшилса бўлади.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 23.11.2012 12:26   #158  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  128/41

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Бугун ёшларга ҳар қачонгидан-да кўпроқ имкониятлар яратилмоқда ва ўзига яраша масъулият ҳам юклатилмоқда. Ёшлар таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш, спортга бўлган эътиборни кучайтириш йўлида мактаб, коллеж, олий ўқув юртлари бинолари, спорт иншоотлари бунёд этилди. Мавжуд бинолар қайта реконструкция қилинди. Ўқув хоналари замон талабларига мос холда жиҳозланди, қўйингки бошқа мамлакатлардаги тенгдошларимиздан кам бўлмай, аксинча, қайсидир жиҳатларимиз устунлиги билан таълим олишимиз учун барча шарт-шароитлар мавжуд.
Jurnalist mohiyatan har doim yangilikni berib borishi kerak. Yuqorida men keltirgan iqtibos agar jurnalist qizimiz uchun yangilik bo`lsa u holda men bilmadim...
Nega biz doim chet el bilan solishtirib ulardan o`tishga intilishimiz kerak? Unda qachon yashaymiz, doim musobaqa qilaversak? Biz shundoq yashaylikki birovga solishtirishning hojati qolmasin. Bechora Sovet hukumati "Amerikaga yetib olamiz va o`zib ketamiz" degan gaplarini amalga oshirolmay o`tib ketdi. Hozirgi yosh-yosh jurnalistlarga sovet davridagi balandparvoz gaplar qayerdan kelyapti?

Последний раз редактировалось Ustoz; 23.11.2012 в 12:29.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 23.11.2012 12:40   #159  
Аватар для Saidakbar
Оффлайн
Free-lance.ru
Сертифицированный партнер 1с-битрикс
AKA:master developer
Сообщений: 269
+ 409  180/102
– 58  14/11

Russian Federation
Цитата:
Сообщение от Ustoz Посмотреть сообщение
Hozirgi yosh-yosh jurnalistlarga sovet davridagi balandparvoz gaplar qayerdan kelyapti?
Оффтоп:

Биз аник фан талабалари гуманитар фанларда чикиб гапирганимизда, агар гап тополмай колсак "Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмас, балки бу кимгадир эриш туюлиши мумкин" деб хазиилашардик
Ответить 
"+" от:
Старый 23.11.2012 17:00   #160  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,329
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
сўз матни дегим келди.
Сўз матнини ёзиш учун ҳам маҳорат керак. Бундай матнлар баъзан оддий мақоладан кўпроқ вазифаларни бажариши мумкинлигини яхши биласиз-ку.

Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Ушбу мавзуда келтирилган мақолалар ичида Дурдона Абдуназарованинг "АВАТАР УСТИДАН ҚОТАР?" мақоласини диққатга сазовор деб ҳисоблайман, чунки унда ҳажмининг кичиклигига қарамай аниқ танланган мавзу бор, мавзу очиб берилган.
Бормисиз, биродар! Шуни вақтида баъзиларга тушунтиролмай сал бўлмаса ўн беш суткага "таътил"га кетаёздик-ку... Модераторимиз инсофли экан, жазонинг ярмини қўллади.

Цитата:
Сообщение от Saidakbar Посмотреть сообщение
кимгадир эриш туюлиши мумкин
Ёш ижодкор талаба дилидагини ёзяпти, майли, булар ижодий машқлардир. Машқ қилаётганларига шукр, эртага яхши мутахассис бўлишларидан умидвормиз.

Цитата:
Сообщение от Ustoz Посмотреть сообщение
balandparvoz gaplar
Ҳозирги пайтда "пастпарвоз" гапларга унчалик ҳожат қолмаётган бўлса керак-да. Ғурури баланд, ориятли ёшлар салоҳиятига яраша баланд руҳ ила ижод қилса қилаверишсин, ундан нур қидиринг!
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх