|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
10.08.2010 11:20 | #21 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Билмаслар
Мен ёниб тугамагунимча, Сиз менинг кимлигимни билмадингиз Имант Зиеденис (“Бир аёл қайғуси” китобидан) Қоронғуда эдингиз Мен чорламоқчи бўлдим. “Тун ютиб кетмасин” деб Кўзи тўрт соқчи бўлдим. Бу дунёни унутиб, Сизга пойлоқчи бўлдим. Э воҳ, Сиз мен тарафга Бир қадам жилмадингиз. Мен ёниб тугаяпман, Сиз ҳамон билмадингиз. Жилғадай гирдингизда Чопганим чопган бўлди. Сиздан мўжизаларни, Топганим топган бўлди. Қадаҳдай қирғоғингиз, Ўпганим-ўпган бўлди. Бўшаган жом экансиз, Қайтиб ҳеч тўлмадингиз. Мен ёниб тугаяпман, Сиз ҳамон билмадингиз. Мен оҳ урдим, оҳ кекса Ёшларни тирилтирди. На кекса-ёш, бори Диндошларни тирилтирди. Сиз тирилмадингиз. Йўқ Ё... ёки ўлмадингиз. Мен ёниб тугаяпман, Сиз ҳамон билмадингиз. Билмадим, мисмидим ё Тилла танга, кетдим ҳайф. Умрим бўйи бесамар, Кирдим жангга, кетдим ҳайф. Қоронғида, ботқоққа Михланганга, кетдим ҳайф. Қай оловларда куйиб Ўтди жон, билмадингиз. Мен ёниб тугаяпман, Сиз ҳамон билмадингиз. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
10.08.2010 11:21 | #22 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Баъзан ёнимдаги тоғ...
(“Бир аёл қайғуси” китобидан) Баъзан ёнимдаги тоғ Ҳаддан зиёд чўкади. Чўққилари санчилар, Харсанглари чақади. Баъзан ёнимдаги тоғ Пастлагандан пастлайди. Қоялари бадқовоқ, Жилғалариям дайди. Баъзан ёнимдаги тоғ Сарғайтар гул, бутоқни. Не қилай чўнг тоғларга Ўхшамаган бу тоғни. Тошлариям ютоққан Ҳолим тайин, Худойим- Ўзинг суя. Шу тоққа Суянмайин Худойим.. 26 март, 2008 йил. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
10.08.2010 11:22 | #23 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Кимсан, нимасан...
Бир қарасам чапдаст отга ўхшадинг, Бир қарасам енгил сузар кемасан. Мен сен билан жуда узоқ яшадим, Бироқ тушунмадим кимсан, нимасан? Бир не десам бўлди харобот ҳолим, “Соқов” деб ном олдим, бир не демасам. Бошимга кўтардим тожим мисоли, Бироқ тушунмадим, кимсан, нимасан? Тутдинг. Ичдим ишқни тахиригача, Шунда ҳам дўқ урдинг,- “Ўйин қима сан!” Бирга бордим йўлнинг охиригача, Бироқ тушунмадим, кимсан, нимасан? 26 март, 2008 йил |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
10.08.2010 11:23 | #24 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Маҳкам ушланг
Кексаларга Маҳкам ушланг бир-бирингизни, Айирмасин қишнинг қорлари. Биродарлик асрайди сизни, Асрар эски ишқнинг зорлари. Ҳазир бўлинг, кетманг тойиниб, Қаттиқ ерни қайириб босинг. Кўнглингизнинг унут ойини Тез-тез эсланг. Хаёли боссин. Бу маслаҳат ё эмас бир дарс, Бирга бўлинг, бўлмай ҳоли танг. Жар лабида кексайган йўлбарс Бир-бир босиб юради аранг. Маҳкам ушланг бир-бирингизни, Бола-чақа... баридан ортиб. Тишда тишланг бир-бирингизни, Токи тупроқ олмасин тортиб. 28 декабр, 2009 йил. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
10.08.2010 11:24 | #25 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Мўъжиза
З.....га Мўъжиза излайсиз, кўнгил беэга, Сарғайиб боради сабрнинг юзи. Нега англамайсиз, сезмайсиз нега, Ахир мўъжиза-ку аёлнинг ўзи! Камситманг бетартиб ҳаёти билан, Шамолдай суринса, шамолдай чопса. Фақат мўжиза у – эр зоти билан Фақат мўъжиза у –эгасин топса! |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
10.08.2010 11:24 | #26 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Ҳайф...
Эсиз зилол дарёлар, Биз қониб ичмасак, ҳайф. Эссиз мовий маъволар Биз қониб учмасак ҳайф. Ирмоқ пастлаб, қиялаб Кетса, учқур тоғ, эссиз. Кўрмай ўтса биялар Учқур арғумоқ эссиз! Дунёсига ўт кетсин, Дунёсига эртак ҳайф. Унда кўнгли аёлсиз Кетаётган эркак ҳайф. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
10.08.2010 11:26 | #27 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Карвон йўлга чиққунича
Карвон йўлга чиққунича Бўлар бир шов-шув. Ўшангача тинглаш мумкин арзу додларни, Ўшангача нон ғамланар, ғамланади сув, Алмаштирмоқ мумкин бўлар қўтир отларни. Карвон йўлга чиққунича... Танланади дўст, Фарқланади тили биру, дили иккини. Ўз деганинг то сўнгги дам бўладими Ўз, Ўзга чиқиб қолмайдими дилга туккани. Карвон йўлга чиққунича... Бўлгай тадорик, Сарбонини сартлари тан оладиларми? Ё беписанд кўрарларми ҳамма қатори, Ўлим келса ундан олдин ўладиларми? Карвон йўлга чиққунича... Чиқдими аён, Ҳаёт кечирмас сўнг шумлик, гўлликларини. Ё бирлашиб Мурод Тоғин Олурлар шоён, Ё тарқалиб қумлар босар ўликларини. Қарвон йўлга чиққунича Бўлар бир бор шов-шув... 6 июн, 2007 йил. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
10.08.2010 11:27 | #28 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Сув билан сирлашган куним
Онам маъюс мажнунтол эди, Шохчалари ер томон боққан. Туришлари сиру, фол эди, Тўлқинларга қўшилиб оққан. Япроқлари сувга ёзди хат, Бошлаб қайдан қайтди билмадим. Шивирлашди сув билан фақат Аммо, нима айтди билмадим. Овоз олиб демади “Ёҳу”, На йиғлаб, На бағрин тиғлади. Фақат сувга дардин айтди у “Сирқирашиб сувлар йиғлади”. Билмаганман, Чиқмаган уни. Қай юк босган босиқ тошимни. Шу сув билан Сирлашган куни Кўтаролмам манам бошимни. 3 ноябр, 2007 йил. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
10.08.2010 11:28 | #29 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Сезиб қолдим
Кетдим. Ўйладим-ки сендан қутулдим. Энди сенсиз кутгум ҳар тонготарни. Исмингни кўксимдан чечакдай юлдим, Ёраб, чечак шундай илдиз отарми? Ёраб, ўлим-ку бу ишқ дегани, а Наҳот ҳар ҳужайранг эгаллаб борса?! Наҳот ҳар чин ошиқ ишқ деганида Пешонасин ўлим гурзиси ёрса... Қаёқданам сенга кўнгил очдиму Ўзимни умрлик ўтга солдим мен. Ўлимдан қочгандай сендан қочдиму, Сенсиз, ўларимни сезиб қолдим мен. Излаб тополмайман бирорта тафтни, Сенсиз ҳар қадамда урилиб тошга. Кўксимда ҳеч нарса илдиз отмапти, Эгаллаган ўша чечакдан бошқа. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
10.08.2010 11:29 | #30 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
|
Мен йўқласам
Кампирларнинг камайди сафи, Яна бирин қаро ер ютди. Ёқалари ёпиқ, арабий- Кўйлак кийган бир кампир ўтди. Ғимир-ғимир онам Боёвут Аввалгидан маъюсроқ энди. Ҳовлимизга соя солган тут- Балки онам у билан тенгдир. У ўлганда зор кишнаган от Чақноқ кўзи тўниб бормоқда. Балки у ҳам мен каби ҳайҳот, Айрилиққа кўниб бормоқда. Аммо онам ёқиб кетган шам Тураверар кўнглим тўрида. Мен йўқласам, йиғласам у ҳам Ағдарилса керак гўрида. Кампирларнинг камайди сафи... |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|