Маънавий жавоҳирлар сандиғи
Манбалар хазинаси бўлими томонидан “Маънавий жавоҳирлар сандиғи” деб номланган тадбир ўтказилди. Унда Манбалар хазинасининг очилмаган қирралари ҳақида маълумотлар, билимлари уммон устозларимизнинг ўзига тортар беназир фикрлари, донишмандларнинг ҳикматли “инжу”лари, машҳур хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан тайёрланган хаттотлик кўргазмаси, Манбалар хазинасининг “ғазначилар”и томонидан китобларнинг эксклюзив тақдимоти, фаол талабалар иштирокидаги саҳна кўринишлари, шунингдек, викторина саволлари тақдим этилди.