|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Кино, видео ... телевидение и все, что с ними связано |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
09.10.2008 19:50 | #1 | ||
ассалому алайкум...
кино асардаги кахрамонлар хакида фикр алмашишни таклиф киламан... биласизлар хозир кинолар "пачка-пачка" бўлиб чикмокда... нимаси ёмон дейсизми, асло ёмон демаймиз, балки шу кино-фильмларнинг оммага таъсири борлиги туфайли унинг яхши ва ёмон тарафларини бир тахлил килиб кўрсак... хўш хозирги киноларнинг бош кахрамонлари кимлар экан? киноларимиз миллий кадриятларимизга асосланганми ёки ўзга маданият, кадриятларимизга зид яшаш тарзи пропагандаси бўлиб колдими? киноларда нега криминал элемент ва кирминал микросреда одамлари "мадх" этилгандай бўлади... яъни уларни ижобий талкин килиниши... мисол учун "бригада", бумер, крестный отец ва хк... кинолардаги аксар ижтимоий мухит хам шу криминал ёки криминалга якинлар... сабаб...? хозирги бош кинолардаги кахрамонлар 1, ёлғончи (авантюрист) 2, яширин агентлар 3, разедчиклар 4. ўзга сайёраликлар 5. роботлар 6. тарзан 7. ниндзя 8. полициячилар ва хк... киноларнинг кўплари касос, бахтсиз мухаббат, котилликлар хакида... хўш нега шундай киноларга талаб катта... сабаби нима экан... |
|||
|
Ответить |
14.10.2008 09:50 | #2 | ||
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Бу - кўпроқ киноижодкорларнинг мақсадига боғлиқ. Чунки, кино олиш учун бел боғлаган (драматург, режиссёр, оператор ва бошқа) инсонларнинг дунёқараши ҳарқалай яхши шаклланган бўлади (ҳар қалай воқеалар тизгинини бир тартибга солиш осон иш эмас). Шунинг учун қадриятларимизга зид бўлган филмлар олинишида МАҚСАД биринчи ўринга чиқади. МАҚСАД - кам пул сарф этиб, бирор чет эл филми ғоясини кўчириб олиб, кино ишлаш, ёшлар эътиборини кинога жалб этиш, ҳар хил ахлоқсиз турмуши билан ном қозонган айрим хонандаларнинг яшаш тарзини ижобий ҳолат сифатида кўрсатиш ва шулар ёрдамида яхшигина пул топиш бўлганда исталган филм қадриятларимизга зид ҳаётни пропаганда қилувчи кинога айланади. Цитата:
Иккинчидан, ҳаёт тезлашиб кетяпти. Ўтириб олиб, бемалол мулоҳаза юритишга имкон йўқ. Телевизор, компютер ва бошқа кўнгилочар воситалар бирор дақиқа бўш қолишимизга имкон бермайди. Кўз очиб юмгунча тонг отиб, қоронғу тушади. Шу сабабли ҳамма нарсага тез, қисқа фурсатда эришишни хоҳлаймиз. Ўқимасдан катта амални эгаллашга, ишламасдан кўп пул топишга, жон куйдирмасдан жанонага эришишга (ва ҳок) интилиш кучайган. Бу йўлда эса ёлғончи (авантюрист), яширин агентлар, разедчиклар кино орқали яхшигина дарс беряпти. Чунки улар тўкин ҳаётга тез эришиш йўлларини "билишади". Балки шунинг учун, ҳозирги кун киномухлиси учун Отабекнинг Кумуш олдига неча кунлаб йўл босиб, отда келиши-ю, қайнотасининг уйга киритмаганига индамасдан ортига қайтишидан кўра, "кабриалет" машинада ўқдай учиб келиб, балдаги қизлар нигоҳини ўзига қаратган авантюристнинг тақдири қизиқроқдир... Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 14.10.2008 в 09:54. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
15.10.2008 17:17 | #4 |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Санаб ўтганларингиз ижобий қаҳрамонларми?
Мен эса ЭНГ салбий образни биламан! Бу - бойнинг боласи! Ижодкорларнинг фантазиясига қараб 99% фильмларда бойнинг боласи - такасалтанг, нашаванд, тантиқ, молпараст, ишёқмас бекорчи, номард ва ғаламис, қиморбоз, ароқхўр, худо урган безори, ота-онасини ҳурмат қилмайдиган каби бирор бир "ажойиб" фазилатга эга бўлиши шарт. Қолган ҳамма "оппоқ", айнан бойнинг боласи ёмон! Бойнинг боласи яхши бўлса ҳам - ё отаси, ё онаси ёмон! "Реал ҳаётдан олинган" эмиш... Негадир мен ўша реал ҳаётда кўпинча бунинг аксига гувоҳ бўлаяпман... Умуман олганда, ижод ахли томонидан бадавлатликни жамиятдаги салбий иллат сифатида талқин қилишга уриниш - ахмоқона ғоя. Шу ўринда Обид-Асомовнинг 20 йилча аввалги бир саҳнаси ёдимга тушиб кетди (Асомов - Ленин, Ботир Муҳаммадхўжаев - пиёниста. Пиёниста кайфда қизил майдондаги Ленин ҳайкали остида ухлаб қолиб, тушида "бобожон" билан мулоқот қилмоқда: -Хўш бўтам, ҳаёт қандай, ҳаёт? -Энди, бобожон, Сиз васият қилганингиздек "Йўқолсин бойлар!" дедик, бойлар йўқолди. "Яшасин камбағаллар!" дедик... -Хўш-хўш?! -Мана, ўтирибмиз, муздек бўли-и-и-б! " Фикримча, фильмларда ниманидир ёмонлашга эмас (салбий иллатлар бундан мустасно), ниманидир шарафлашга интилиш керак (меҳнатни, инсонийлик фазитлатларни, маънавиятни, қадриятларни ва бошқ.). Нега жамиятимиздаги минглаб ажойиб инсонлар (мисол учун мураббийлар, олимлар, фермерлар, қурувчилар, адиблар, машинистлар, учувчилар, фаррошлар, журналистлар, медиклар, дурадгорлар, тикувчилар, кончилар, ҳайдовчилар, давлат хизматчилари...) бош қаҳрамон бўлган бирорта пичоққа илинадиган фильм йўқ? Айнан БОШ ҚАҲРАМОН, бош қаҳрамоннинг кимидир эмас. Нима, арзимайдими? Ёки уларни ёш томошабинларга ўрнак қилиб кўрсатиш "урф"га тўғри келмайдими? Тўғри келмаса - хайф бундай "урф"га! Ана шундай фильмлар кўпайса, "Асадбек"ка ўхшашни орзу қилиб сўлаги оқадиган ёки ҳўкиздек гавдасига "Ёз ифори" фильми расмлари туширилган футболкани кийиб юрадиган галварслар камаярмиди... Последний раз редактировалось Maestro; 15.10.2008 в 17:36. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
15.10.2008 17:42 | #5 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Чунки улар курук ойликка яшашади-да. Факат ойликка яшовчилар "кун кахрамони " эмас. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
15.10.2008 18:09 | #6 | |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган филмларни ўзимизникилар яхши олишади. Фақат бунинг учун кўпроқ маблағ ажратилиши керак. Ижодкорларимиз ўз меҳнатларига яраша ҳақ олишса, қойилмақом қилиб бадиий ва ҳужжатли филмлар, сериаллар ишлаб беришларига ишонаман. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
15.10.2008 18:16 | #7 |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Ёмонлик ва ёвузликни кўрсатиш қийин эмас, чунки у инсоннинг қалби тубида яшириниб ётади: шундоқ юзага чиқарсангиз бас - қаҳрамон образи тайёр. Инсонийлик фазилатлари мукаммал, маънавий баркамол, билимли қаҳрамонларни юзага чиқариш учун эса - эх-хе, қанча тер тўкиш керак...
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
15.10.2008 19:06 | #8 |
Умумхалк тушунчасида ягона яъни хамма бир овоздан тан оладиган кун кахрамони хали шакилланмаган бўлса керак... хозир киноларнинг кўплиги ва хар бир кинодаги "кахрамон" шундай изланишлар натижаси бўлса ажаб эмас... аммо менинг назаримда улар нотўғри тарафдан изламокда... улар излаган "кахрамон" асло у тарафда эмасдир...
|
|
|
Ответить |
17.10.2008 15:51 | #9 | |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Цитата:
Асарнинг маъкул келган жихати шу бўлдики, атрофимизда яхшиликка кўл чўзувчи одамлар кўплиги очиб берилган. Йигитни танишмаса-да, унга иш бериб, яхши муомала килиб, ёрдам кўрсатгувчи одамлар топилади... Хуллас, асарда яхшилик асосий ўринга кўтарилган. Бугун экранларга чикаётган киноларимизнинг кўпчилигида бунинг аксига гувох бўлаётган эдим: каерга борма ёвузлик, тугишган кишингдан хам яхшилик кўрмайсан... Тўгри, хаётда ёвузлик учраб туради, лекин яхшилик, инсонийлик хам ундан зиёда бўлса, зиёдадирки, кам эмас!!! Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 17.10.2008 в 15:55. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|