Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.04.2013 23:02   #51  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,520
+ 6,188  7,222/2,007
– 73  131/68

UzbekistanFacebook
Барча тизимлар инкорсиз ишлаши, техникани ишлаб чиқарган минглаб ишчилар, Байконур космодромида кунни тунга улаб меҳнат қилганча «Восток» ракетасини парвозга тайёрлаб учирадиган ҳарбий ракетачи-синовчиларга панд бермаслиги учун, С. Королев томонидан мисли қурилмаган илмий-техник, ташкилий-назорат, иқтисодий, тарбиявий ва психологик чора-тадбирлар олиб борилди.

Сергей Павлович инсон томонидан космик фазони ўзлаштириш муаммоларини ҳал этиш масалаларида ҳовлиқмади. Биринчи космик кема Ер атрофида атиги бир маротаба айланиб чиқди, зотан узоқ давом этадиган вазнсизлик шароитида инсон ўзини қандай тутишини, унга парвоз жараёнидаги психологик юкламалар, ҳали дуруст ўрганиб чиқилмаган космик саёҳат қандай таъсир этишини, нималарни бошдан кечиришини ҳеч ким аниқ билмайди.
1961 йил 6 август куни Герман Степанович Титов «Восток-2» русумли космик кемада бир сутка космосда парвоз қилди. Парвоз шароитларининг инсон организмига ўтказган таъсири боз синчковлик билан таҳлил қилинди.
1962 йил 11-12 август кунлари космонавтлар А. Г. Николаев ва П. Р. Попович «Восток-3» ва «Восток-4» русумли космик кемаларда космосга учиб, иккаласининг ўртасида бевосита радиоалоқа ўрнатилди.
1963 йил 14-16 июнь куни космонавтлар В. Ф. Биковский ва В. В. Терешкованинг «Восток-5» ва «Восток-6» космик кемаларидаги парвози амалга оширилиб, аёл кишининг космосга парвоз қила олиши ўрганиб чиқилди.
1964 йил 12-13 октябрь кунлари турли ихтисосликларга эга уч киши: кема командири, борт муҳандиси ва шифокордан иборат экипаж анча мураккаб яратилган кемада космосга учди.
1965 йил 18 март куни космонавт А. А. Леонов космосга парвоз қилганча, дунёда биринчи бўлиб «Восход-2» космик кемасининг шлюз камераси орқали скафандрда очиқ космосга чиқди
Сергей Павлович ҳаётлигида амалга оширилган учувчи бошқарувидаги барча кемаларнинг космосга учиши муваффақиятли кечди.

Планеталараро космик фазо, Ой, Зуҳра ва Миррихни тадқиқ этиш учун дунёда биринчи бўлиб космосга учирилган дастлабки ўн бешта станцияни орбитага чиқариш ишларига С. Королёв шахсан ўзи раҳбарлик қилган ва таъкидлаб ўтмоқ жоизки, айнан Сергей Павловичнинг саъй-ҳаракати туфайли, мутлақо тинчлик мақсадларига қаратилган ушбу йўналишни янада ривожлантириш учун давлат мудофаасига оид йирик корхоналардан бири – С. А. Лавочкин номли авиасозлик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси соҳа тасарруфига ўтказилган. Шунингдек, С. Королёв дунёда биринчи бўлиб кўп ўринли космик кемалар парвозини амалга ошириш борасида ҳам, дунёда етакчи саналади.
Вақт ўтиб кўп мақсадли уч ўринли «Союз» космик кемаси, Ой атрофини айланиб ўтиш учун мўлжалланган Л-1 русумли кема, Н-1-Л-3 ой экспедиция комплекси, «Звезда» оғир орбитал станцияси ва планеталараро оғир кеманинг хомаки лойиҳалари ишлаб чиқилди.
С. Королёв совет космос дастурини келгусида Н-1 русумли ўта оғир элтувчи ракета асосида амалга оширишни режалаштирган эди. Унинг вафотидан ва 1969-72 йиллардаги дастлабки муваффақиятсиз кечган парвозлардан сўнг, ушбу ракета синови сиёсий сабабларга кўра тўхтатилди. С. Королёв томонидан амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳажми бир кишининг ҳаёт даврига сиғмайди, Бош конструкторнинг ризқи эса минг афсуски, мўл бўлмаган.
1966 йил 14 январь куни жарроҳлик операциясидан сўнг юраги тўхтаб қолган буюк конструктор-олимнинг бевақт ўлими совет космонавтикаси учун ҳам, жаҳон космонавтикаси учун ҳам, ҳақиқий фожиа бўлди. Оқибатда, жамики космик дастурларнинг равнақ топиш суръати аста секин сустлаша борди. Космонавтиканинг келгуси ривожи кузатиладиган бўлса, на Совет Иттифоқида (ёки Россия Федерациясида) ва на АҚШда миқёсан Сергей Павловичга бас келадиган шахс пайдо бўлмади.
Шундай бўлса-да, космосни тадқиқ қилиш, узоқ муддатли орбитал комплексларда космик фазога мослашиб яшашга оид илмий ишлар бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Буларнинг бари, ўз таъбири билан айтганда: «Космонавтиканинг истиқболи чексиз бўлиб, келажаги худди Коинотнинг ўзи каби бепоён» эканлигига ишонган С. Королёвнинг фаолияти тарихий аҳамиятга, битмас қимматга эга эканлигидан ишончли далолатдир.
Сергей Павлович Королёвни дафн этиш маросими 1966 йил 18 январь куни Москванинг Қизил майдонида бўлиб ўтиб, кули Кремль деворига қўйилди.

КОНДРАТЮК ЮРИЙ ВАСИЛЬЕВИЧ (ҳақиқий исми Александр Игнатьевич Шаргей) (1897-1942), совет олими, космонавтика ва ракета-космик техника назариясининг пионерларидан бири.
1916 йили Полтава гимназиясини тамомлаб, Петербург политехника институтига ўқишга кириши билан фронтга йўлланган.
1918 йилнинг апрель ойида Оқ армияга сафарбар қилингач, у ердан кочган ва айнан ўша даврда (1917-19 йилларда) К. Э. Циолковскийдан мухтор равишда «Яратиш ниятида ўқийдиганлар учун», деб номлаган асарини яратган. Ушбу қўлёзмасида олим космонавтиканинг асосий муаммоларини ҳал этиш ғояларини илгари сурган, хусусан:
ракета ҳаракатининг асосий тенгламаларини ўзига хос услубда чиқарган;
реактив двигателга эга учиш аппарати – ракета воситасида Ернинг тортиш кучини енгиб ўтиш имкони борлигига оид хулосаларини баён этган;
двигатели кислород-водород ёқилғисида ишлайдиган 4 поғонали ракета чизмасини келтириб, тушунтиришлар берган;
ракетанинг орбитадан тушиш жараёнини сустлаштириш учун атмосфера қаршилигидан ёқилғини тежаш мақсадида фойдаланиш таклифини киритган ва ҳоказо.

1929 йили К. Циолковскийнинг асарларини қисман такрорлаб, мазмунан бойитган «Планеталараро фазони забт этиш», деб номланган асарини чоп этган.
Ушбу асарида Ю. Кондратюк.
космик кемаларнинг Ой томон парвоз қилиши, сунъий йўлдошларнинг орбитага чиқарилиши, ушбу кемаларнинг учиш-қўниш поғоналари ажралишига оид ғояларни, ракета динамикаси ва ракетасозлик масалаларини баён этган;
планеталараро космик кеманинг айрим қисмлари, бошқариш ва барқарорлаштириш органлари қандай тузилиши кераклигини тавсифлаб берган:
космик фазони ўзлаштириш жараёнининг дастлабки босқичлари қандай изчилликда кечиши лозимлигини белгилаб берган.
Космонавтика муаммоларини ҳал этишга уриниш билан бир вақтда саноат энергетикаси ва шу каби бошқа соҳаларда ихтирочилик фаолияти билан ном қозонган Ю. Кондратюк Иккинчи жаҳон урушида дастлаб ўқчи дивизиянинг оддий аскари, сўнг алоқа ротасида бўлинма командири сифатида иштирок этиб, 1942 йилда кечган қонли жанглардан бирида ҳалок бўлган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 05.05.2013 16:23   #52  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,520
+ 6,188  7,222/2,007
– 73  131/68

UzbekistanFacebook
БРАУН (BRAUN) ВЕРНЕР ФОН (1912-77), ракета-космос техникаси конструктори.
1930 йили Германияда суюқ ёқилғи билан ишлайдиган двигатель ўрнатиладиган ракеталар яратиш устида иш олиб борган.
1937 йили Пенемондедаги Германия ракета-тадқиқот марказига техник раҳбарлик қилиб, немис қўмондонлиги томонидан Буюк Британия ва Белгия шаҳарларини ўққа тутиш учун қўлланилган V-2 (Фау-2) ракетасининг бош конструктори бўлган.
1945 йилдан эътиборан АҚШда фаолият юритиб, унинг раҳбарлигида «Редстоун» ва «Юпитер-С» русумли қитъалараро баллистик ракеталар, «Эксплорер» сериясига мансуб Ернинг сунъий йўлдошлари, «Сатурн» сериясига мансуб элтувчи ракеталар ва «Аполлон» сериясига мансуб космик кемалар яратилган.

БАБАКИН ГЕОРГИЙ НИКОЛАЕВИЧ (1914-1971), космик техника соҳасига ихтисослашган совет олими, ССРИ ФАнинг мухбир аъзоси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ушбу олим раҳбарлигида «Луноход-1», «Луна-9, -16, -20» русумли Ойни ҳамда «Венера-4, -5, -6, - 7», «Марс-2, -3» русумли Қуёш тизимига мансуб планеталарни тадқиқ этиш учун мўлжалланган автоматик космик аппаратлар яратилган.

БАРМИН ВЛАДИМИР ПАВЛОВИЧ (1909-93), совет олими, реактив учириш қурилмалари, ракета-космик ва жанговар старт бериш комплексларининг конструктори, ССРИ ФА академиги, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ушбу олим раҳбарлигида яратилган «Восток» ва «Союз» старт комплексларидан Ернинг биринчи сунъий йўлдоши, заминнинг биринчи космонавти, космик фазони ўзлаштириш бўйича ССРИнинг устуворлигини таъминлаган кўплаб космик кемалар космосга учирилган. Бундан ташқари у, «Протон» ракетаси ва «Энергия» - «Буран» космик тизими учун старт бериш комплексини яратилиш ишларига раҳбарлик қилган.

БОГОМОЛОВ АЛЕКСЕЙ ФЁДОРОВИЧ (1913 – 2009), радиотехника соҳасига ихтисослашган совет олими, ССРИ ФА академиги, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ушбу олим раҳбарлик қилган махсус конструкторлик бюроси томонидан биринчи баллистик ракеталар, қитъалараро баллистик ракеталар яратилиб, синовдан ўтказилиши ҳамда Ернинг дастлабки сунъий йўлдошлари учирилишини таъминлаган радиотелеметрия ва траекторияга оид ўлчов воситалари яратилган. Ўтган асрнинг 60- йиллари Ю. Гагариндан бошлаб, А. Леонов билан П. Беляевга қадар барча космонавтларнинг парвозлари телевидение, телеметрия ва траекторияга оид ўлчов аппаратлари билан таъминланган. Қуёш тизимига мансуб планеталар томон учирилган планеталараро тадқиқот аппаратлари билан алоқа ўрнатиш учун дастлаб кўзгусининг диаметри 32 м, сўнг, 64 м келадиган антенналар, вақт ўтиб, замонавий қабул қилиш-узатиш аппаратлари, ахборотга ишлов бериш ва тасвирлаш қурилмалари, ҳисоблаш марказлари, ички ва халқаро алоқа йўллари билан биргаликда кўзгусининг диаметри 64 м келадиган, тўлиқ айланувчан антеннага эга радеотелескоплар бунёд этилган. Буларнинг негизида маълумотлар қабул қилиш пункти яратилиб, «Венера-15», «Венера-16», «Вега», «Фобос» каби планеталараро автоматик аппаратлардан илмий аҳамиятга эга маълумотлар олиниши таъминланган.
Атайин яратилиб, «Венера-15» ва «Венера-16» русумли космик аппаратларга ўрнатилган космик радиолокаторлар ёрдамида Зуҳра планетаси шимолий яримшари юзасининг харитаси ҳосил қилиниб, планета юзасининг атласи яратилган.
«Алоқа ва телевидение, космик техника ва радиоастрономия соҳаларига оид ноёб радиотехник тизимлар яратиш», деб номланган илмий асари учун ССРИ Фанлар академиясининг А. С. Попов номли олтин медали билан тақдирланган.

БУШУЕВ КОНСТАНТИН ДАВИДОВИЧ (23.05.1914 – 28.10.1978) совет олими, ракета-космик техника мутахассиси, ССРИ ФАнинг мухбир аъзоси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ернинг биринчи, иккинчи ва учинчи сунъий йўлдошлари, Ой, Зуҳра ва Миррихни ўрганиб чиқиш учун мўлжалланган автоматик аппаратлар, шунингдек, учувчи бошқарадиган «Восток», «Восход» ва «Союз» космик кемаларни конструкторлик жиҳатидан ишлаб чиқиш ишларига раҳбарлик қилган. Космосни ўзлаштириш масаласида халқаро ҳамкорлик ишларида фаол иштирок этган бўлиб, «Союз-Аполлон» дастури доирасидаги (ЭПАС) ССРИ-АҚШ қўшма парвозига техник директорлик қилган.

ГАЗЕНКО ОЛЕГ ГЕОРГИЕВИЧ (1918 – 2007), совет олими, физиолог, ССРИ ФА ҳақиқий аъзоси, космик биология ва тиббиёт асосчиси, тиббий хизмат генерал-лейтенанти, космик физиология, хусусан, вазнсизликнинг организмга ўтказадиган таъсирига оид илмий асарлар муаллифи.
Ушбу олим 1956 йилдан эътиборан космик биология ва тиббиёт соҳасига оид ишларни ташкиллаштиришда иштирок этиб, инсоннинг космосга парвоз этишини асослаб берган. Лайка, Белка ва Стрелка лақабли итларни космосга учириш тадбирларининг, шундан сўнг, космонавтлар отряди аъзоларини орбитага чиқариш ишларининг раҳбарларидан бири бўлган. «Ҳайвонлар космосда», «Ҳаёт ва космос», «Космик кардиология» ва «Банибашар ва космос», деб номланган илмий асарларнинг муаллифи саналади.

ГЛУЖКО ВАЛЕНТИН ПЕТРОВИЧ (2.09.1908 – 10.01.1989), конструктор-олим, суюқ ёқилғи билан ишлайдиган совет двигателсозлик асосчиси, ракета техникаси пионерларидан бири, ССРИ ФА академиги, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони. Мазкур олим электр-термик ракета двигатели, ва суюқ ёқилғи билан ишлайдиган совет ракеталари ихтирочиси саналиб, унинг раҳбарлигида кўплаб совет космик ракеталарига суюқ ёқилғи билан ишлайдиган двигателлар ўрнатилган.

ИСАЕВ АЛЕКСЕЙ МИХАЙЛОВИЧ (1908-71), совет олими, авиацион ва ракета двигателлари конструктори, техник фанлар доктори, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ушбу олим раҳбарлигида «Восток», «Восход», «Союз» русумли космик кемалар, «Луна», «Марс», «Венера», «Зонд», «Молния», «Полёт», «Космос» русумли планеталараро автоматик станциялар ва «Салют» орбитал станцияси учун двигателлар серияси яратилган.

КЕЛДИШ МСТИСЛАВ ВСЕВОЛОДОВИЧ (1911-78), совет олими, математик ва механик, ССРИ ФА академиги, уч марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, ҳарбий муҳандис олим В. М. Келдишнинг ўғли, санъатшунос олим Ю. В. Келдишнинг укаси.
Математика, аэродинамика, тебранишлар назарияси каби, ўта муҳим асарлар муаллифи. Авиация, атом ва космик техника ва машинавий математикага оид тадқиқот ишларига улкан ҳисса қўшган шахс. Кўплаб совет космик, шу жумладан, инсоннинг космосга парвози билан боғлиқ дастурларга раҳбарлик қилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2013 16:25   #53  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,520
+ 6,188  7,222/2,007
– 73  131/68

UzbekistanFacebook
КОВТУНЕНКО ВЯЧЕСЛАВ МИХАЙЛОВИЧ (1921-95), совет олими, ракета-космик техника ва тажриба астрономияси соҳасига ихтисослашган конструктор, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, ССРИ ФАнинг мухбир аъзоси.
«Венера – Галлея кометаси» лойиҳасига техник раҳбарлик қилган. Ушбу олимнинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида Р-12, -14, -16, -38 каби ракета комплексларининг илк совет баллистик ракеталари, космик аппаратлар, шу жумладан, «Космос», «Интеркосмос», «Прогноз», «Вега-1, -2», «Фобос- 1, -2», «Гранат» каби мудофаа мақсадларига қаратилган космик аппаратлар серияси яратилган. Бундай космик аппаратлар воситасида Ер яқинидаги, планеталараро, Зуҳра ва Миррих яқинидаги космик фазо ўрганиб чиқилган. Космик аппаратлар аэродинамикаси, автоматик комплекс ва тизимлар яратилишига оид илмий асарлар қолдириб кетган.

КОЗЛОВ ДМИТРИЙ ИЛЬИЧ (1919 – 2009), совет олими, ракета-космик техника конструктори, ССРИ ФАнинг мухбир аъзоси, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ушбу олим 60- йилларда раҳбарлик қилган конструкторлик бюроси стратегик қурол-аслаҳаларни чеклаш тўғрисидаги халқаро битимга амал қилинаётгани устидан назорат юритиш, Ернинг табиий манбаларини тадқиқ этиш ва экологик назорат олиб бориш учун мўлжалланган («Фрам», «Ресурс-Ф») космик аппаратлар, космик технология ва материалшунослик («Фотон») ҳамда космик тиббиёт ва биологияга («Бион») ихтисослашган космик аппаратлар, шунингдек, «Восток», «Молния», «Союз» элтувчи ракеталарни яратиш ишларида бош бюрога айланди.
«Прогресс» давлат илмий-ишлаб чиқариш ракета-космос марказида ишлаган даврида 1700 дан ортиқ Р-7 русумли элтувчи ракета, мингга яқин турли мақсадларга мўлжалланган космик аппаратлар ишлаб чиқарилди. Д. Козлов мураккаб автоматик космик комплекслар ва уларнинг таркибига кирадиган тизимларни яратиш ва лойиҳалаштиришга оид назарий ва тажриба тадқиқотларига бағишланган 150 дан ортиқ илмий иш ва ихтиролар, шунингдек, автоматлаштирилган ахборот-техник тизимларни яратишга оид илмий асарлар муаллифи саналади.

КОСБЕРГ СЕМЕН АРИЕВИЧ (1903-65), совет авиацион ва ракета двигателлари конструктори, техник фанлар доктори, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
С. А. Лавочкин ва А. С. Яковлева томонидан яратилган қирувчи самолётларга ўрнатилган реактив двигатель конструкторларидан бири. Унинг бошчилигида космик аппарат элтувчи ракеталарнинг сўнгги поғонаси учун суюқ ёқилғи билан ишлайдиган двигателлар серияси яратилган. Ракетанинг айнан учинчи босқичи иккинчи космик тезлик олишга омил бўлган. Ушбу двигатель ўчирилгач, ракета баллистик орбита бўйлаб парвоз қилган. Косбергнинг двигателлари «Восток» ва «Союз» элтувчи ракеталари воситасида Ой атрофини айланиб чиққан совет сунъий йўлдошлари ва космик кемаларини орбитага чиқарган. В. Н. Челомей фирмаси билан ҳамкорлик қилган Косберг «Протон» русумли қудратли элтувчи ракетанинг иккинчи ва учинчи поғоналари учун двигателлар яратган. Автомобиль ҳалокатида ҳалок бўлган.

КОТЕЛЬНИКОВ ВЛАДИМИР АЛЕКСАНДРОВИЧ (1908 – 2005), радиотехника, радиоалоқа ва радиоастрономия соҳасига ихтисослашган совет олими, ССРИ ФА вице-президенти, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, механик-математик олим А. П. Котельниковнинг ўғли.
Ушбу олимнинг асосий илмий асарлари радиоқабул усулларини такомиллаштириш, радиохалақитларни ўрганиб, уларга қарши кураш усулларини ишлаб чиқишга бағишланган. Ўзининг номи берилган саноқлар теоремаси ҳамда алоқа, радиолокация, радионавигация тизимларидаги сигналларга қайта ишлов бериш тизимларини мақбул синтез қилиш учун йўл очган эфир шовқинларига нисбатан турғунлик теоремасининг муаллифи саналади. Шунингдек у, планетар радиолокаторларни ишлаб чиқиб, ушбу қурилмалар воситасида астрономик тадқиқотлар олиб борган. Унинг раҳбарлигида космик радиолокатор яратилиб, Зуҳра, Миррих, Меркурий ва Муштарий планеталарининг радиоастрономик тадқиқотлари олиб борилган.

КУЗНЕЦОВ ВИКТОР ИВАНОВИЧ (1913-91), механика, автоматик бошқарув тизимлари ва аниқ асбобсозлик соҳасининг олими, ССРИ ФА академиги, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ушбу олим раҳбарлигида кўплаб баллистик ракеталар, қитъалараро баллистик ракеталар, элтувчи ракеталар, Ернинг сунъий йўлдошлари, «Восток», «Восход», «Союз» космик кемалари, «Салют», «Мир», «Квант» орбитал станцияларининг бошқарув асбоблари ва тизимлари яратилган.

ЛАПУГИН ВЛАДИМИР ЛАВРЕНТЬЕВИЧ (1925 – 2002), ракета ва ракета-космик комплексларнинг мухтор бошқарув тизимларини яратиш соҳасининг олими, техник фанлар доктори, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ушбу олим раҳбарлигида баллистик ракеталар, космик учиш аппаратлари, шу жумладан, «Протон» ва «Зенит» элтувчи ракеталари, «Венера – Галлея кометаси» ва «Фобос», космик экспедицияларининг ҳамда қуруқликда ҳаракатланадиган «Тополь» ҳаракатчан ракета комплексининг бошқарув тизимлари яратилган. Шунингдек, «Буран» орбитал космик кеманинг бошқарув тизими яратилишига катта ҳисса қўшган. Ракета ва ракета-космик комплексларнинг бошқарув тизимларига оид илмий асарлар қолдириб кетган.

МОЗЖОРИН ЮРИЙ АЛЕКСАНДРОВИЧ (1920-98), ракета-космик техника соҳасининг олими, муҳандислик-техник хизмати генерал-лейтенанти, техник фанлар доктори, профессор, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Ернинг биринчи сунъий йўлдоши муаллифларидан бири, космик аппаратлар, Ернинг сунъий йўлдошлари ва космик кемалар парвози бошқариладиган дастлабки автоматлаштирилган қўмондонлик-ўлчов комплексларини яратиш ишларининг раҳбари ва бевосита иштирокчиси.

ПИЛЮГИН НИКОЛАЙ АЛЕКСЕЕВИЧ (1908-82), Ернинг сунъий йўлдошлари ва космик кемалар элтувчи ракеталарни бошқариш тизимларини яратиш ишларига раҳбарлик қилган совет олими, ССРИ ФА академиги, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.

ТИХОНРАВОВ МИХАИЛ КЛАВДИЕВИЧ (1900-74), совет олими, ракетасозлик ва космонавтика соҳасининг конструктори, техник фанлар доктори, профессор, Халқаро астронавтика академиясининг мухбир аъзоси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, полковник.
Ернинг биринчи сунъий йўлдошлари, учувчи бошқарадиган космик аппаратлар, планеталараро автоматик аппаратларни яратиш ишларида бевосита иштирок этган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2013 16:50   #54  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,661/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
ихтисослашган совет
ихтисослашган кенгаш
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
техник фанлар доктори
техника фанлари доктори
Ответить 
"+" от:
Старый 05.05.2013 16:57   #55  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,661/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
РАКЕТА-КОСМОС МУДОФААСИ ҚЎШИНЛАРИ
Ракета-космик мудофаа қўшинлари
Ответить 
Старый 05.05.2013 16:58   #56  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,661/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
КОСМИК АППАРАТЛАР БОШҚАРУВИНИНГ АВТОМАТИК ТИЗИМИ
автоматлаштирилган
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 05.05.2013 17:04   #57  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,661/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Математика, аэродинамика, тебранишлар назарияси каби, ўта муҳим асарлар муаллифи
Математика, аэродинамика, тебранишлар назариясига оид ўта муҳим асарлар муаллифи
Ответить 
Старый 05.05.2013 17:05   #58  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,661/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
«Венера – Галлея кометаси»
"Венера-Галлей кометаси"
Ответить 
Старый 05.05.2013 17:08   #59  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,661/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
ЛАПУГИН ВЛАДИМИР ЛАВРЕНТЬЕВИЧ (1925 – 2002), ракета ва ракета-космик комплексларнинг мухтор бошқарув тизимларини яратиш соҳасининг олими, техник фанлар доктори, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.
Лапыгин ВЛАДИМИР ЛАВРЕНТЬЕВИЧ (1925 – 2002), ракета ва ракета-космик комплексларнинг мухтор бошқарув тизимларини яратиш соҳасининг асосчиси, техника фанлари доктори, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони
Ответить 
Старый 05.05.2013 23:51   #60  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,520
+ 6,188  7,222/2,007
– 73  131/68

UzbekistanFacebook
8. УЧУВЧИ-КОСМОНАВТЛАР

КОСМОНАВТ (АСТРОНАВТ, ТАЙКОНАВТ), космик парвоз жараёнида космик техникани синовдан ўтказиб, ишлатаётган инсон.
Космик парвозга ҳар хил давлатларда турлича талқин берилади.
Жумладан:
Халқаро астронавтика федерацияси таснифига кўра, Ер юзидан 100 км дан кам бўлмаган баландликда амалга оширилган парвоз – космик парвоз, деб эътироф этилади;
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари (United State Air Forces, USAF) таснифига кўра, Ер юзидан 50 милдан (80 км 467 метрдан) кам бўлмаган баландликда амалга оширилган парвоз – космик парвоз, деб эътироф этилади;
Россия таснифига кўра, орбитал парвоз, яъни космик аппарат Ер атрофида лоақал бир маротаба бўлса ҳам, айланиб чиққан парвоз космик парвоз деб, эътироф этилади.
Айнан шу сабабли, космонавтларнинг турли манбаларда келтирилган умумий сонида фарқ бор.
2013 йил 12 апрелга келиб:
орбитал космик парвозни амалга оширган одамлар сони 528 кишига етган;
7 киши Ер юзидан 100 км дан кам бўлмаган баландликдаги баллистик траектория бўйлаб космик парвоз қилган;
6 киши 50 милдан кам бўлмаган, бироқ 100 километрга етмаган баландликда космик парвоз қилган.
Космонавтлар орасида 56 нафари аёл киши.
2009 йил 1 майга келиб планетамиз космонавтлари Ер сатҳидан ташқарида 10 000 одам-кундан ортиқ вақт ўтказган, шу жумладан, 100 одам-кун очиқ космосда ўтган.
Бугунги кунда мавжуд 35 та давлат вакили Ер орбитасида бўлган.

ГАГАРИН ЮРИЙ АЛЕКСЕЕВИЧ (9.03.1934 – 27.03.1968), жаҳоннинг биринчи космонавти, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Болгария Халқ Республикаси Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Чехословакия Совет Социалистик Республикаси Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Вьетнам Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, ССРИ хизмат кўрсатган спорт устаси, кўплаб дунё шаҳарларининг фахрий фуқароси.
1961 йил 12 апрель куни Юрий Алексеевич Гагарин номи башарият тарихида космик фазога биринчи бўлиб учган, номи тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар-ла битилган инсон бўлди. Бортида Ю. Гагарин бўлган «Восток-1» русумли космик кема «Восток» русумли элтувчи ракета воситасида Байконур космодромидан космосга учиб, Ер яқинидаги орбита бўйлаб 1 соат-у, 48 дақиқа давомида парвоз қилганча, Ер атрофини бир маротаба айланиб чиққач, Саратов вилоятининг Энгельс шаҳри яқинидаги Смеловка қишлоғи ҳудудига соғ-саломат қўнишга муваффақ бўлди.
1962 йилнинг 12 апрель кунидан эътиборан Ю. Гагарин космосга учган кун – Космонавтика куни, деб эълон қилинди.

Юрий Алексеевич Гагарин ҳақида Интернет-очерк

Юра 1934 йил 9 март куни РСФСР Ғарбий (ҳозирги Смоленск) вилояти, Гжатск тумани, Клушино қишлоғида деҳқон оиласида (аслида Гжатск шаҳар туғруқхонасида) дунёга келган, миллати рус.
Отаси Алексей Иванович Гагарин дурадгор, онаси Анна Тимофеевна Матвеева сут-товар фермасида ишлаган.
Юранинг болалиги Клушино қишлоғида ўтган.
1941 йил 1 сентябрь куни биринчи синфга борган, бироқ 12 октябрь куни немислар қишлоқни забт этишгач, ўқиши тўхтаган. Немислар деярли бир ярим йил давомида қишлоқни истило қилишган.
1943 йил 9 апрель куни қишлоқ Қизил Армия томонидан озод қилингач, Юра ўқишни давом эттирган.
1951 йил август ойида Ю. Гагарин Саратов саноат техникумига ўқишга кириб, 1954 йил 25 октябрь куни илк бор Саратов аэроклубига кириб борди.
1955 йили Ю. Гагарин анчагина ютуқларни қўлга киритди, ўқишни аъло баҳоларга тамомлаб, Як-18 русумли самолётда ўзининг биринчи мустақил парвозини амалга оширди. Ушбу аэроклубда Ю. Гагарин 196 маротаба, жами 42 соат-у, 23 дақиқа парвоз қилди.
1955 йил 27 октябрь куни Ю. Гагарин Совет Армияси сафига чақирилиб, Чкалов (ҳозирги Оренбург) шаҳрига, К. Е. Ворошилов номли 1- учувчилар ҳарбий-авиация билим юртига ўқишга йўлланди ва ўша даврнинг машҳур синовчи-учувчиларидан бири Я. Ш. Акбулатовнинг таълимини олди. Таълим жараёнидаги айрим қийинчиликларга қарамай, Ю. Гагарин билим юртини аъло баҳоларга тамомлади ва Шимолий флот тасарруфидаги 122- қирувчи авиация дивизиясининг Мурманск яқинидаги МиГ-15бис русумли самолётлар билан қуролланган 169- қирувчи авиация полкида йўлланма олиб, у ерда икки йил хизмат ўтади.

Космонавтларни саралаб олиш ва уларни «Восток-1» русумли кемада парвоз қилишга тайёрлашга доир қарор Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ва ССРИ Министрлар Кенгашининг 1959 йил 5 январдаги 22-10- сонли Қарори ва ССРИ Министрлар Кенгашининг 1959 йил 22 майдаги 569-264- сонли Қарори билан қабул қилинди.
ССРИ Ҳарбий-ҳаво кучлари бўлажак космонавтларни саралаб олиб, тайёрлаш билан шуғулланди. Бунда, жами 20 нафар номзод саралаб олиниши режалаштирилди.
Космонавтликка номзодларни саралаш ишлари Марказий ҳарбий илмий-тадқиқот авиация госпитали мутахассисларининг махсус гуруҳи томонидан олиб борилди. Космонавтликка ёши 35 га тўлмаган, бўйи 175 сантиметрдан баланд бўлмаган, вазни 75 килограммдан оғир бўлмаган ҳарбий қирувчи-учувчилар саралаб олинди.
Бўйи 165 см, вазни 68 кг келадиган Ю. Гагарин ўз жисмоний кўрсаткичлари бўйича талабга жавоб берди. Психологлар эса Ю. Гагариннинг табиатида шаклланган хусусиятларга эътибор қаратиб, қуйидагича тавсифлаб ўтишди:

Қаҳрамонлик, ғалабага интилиш, мусобақадошлик руҳи қарор топган томошаларни яхши кўради. Спорт ўйинларида ташаббускор, йўлбошчи, жамоа сардори бўлиб чиқиб, бунда унинг ғолиб чиқиш истаги, чидамлилиги, муайян мақсадга интилиши, жамоани ҳис этиш сифати яққол намоён бўлади. Кўп ишлатадиган сўзи – «ишлаймиз». Йиғилишларда бамаъни таклифлар билан чиқади. Доимо ўзига, кучига ишонади. Машғулотларда чарчамайди, натижали ишлайди. Етарлича баркамол ривожланган. Самимий. Қалби беғубор. Одамлар билан боадаб, хушмуомала мулоқот қилади. Интеллектуал салоҳияти кенг, хотираси яхши ривожланган. Ўртоқлари орасида фаол диққат-эътиборининг ҳажми кенглиги, зийраклиги, вазиятга тез муносабат билдира олиши билан фарқ қилади. Тоқатли. Тўғри деб билган мулоҳазасини ҳимоя қилишдан тортинмайди.

1959 йил 9 октябрь куни Ю. Гагарин космонавтликка номзодлар гуруҳига киритишни сўраб, билдирув тақдим этди. Бир ҳафта ўтгач, Ю. Гагарин Марказий ҳарбий илмий-тадқиқот авиация госпиталида тиббий хулосали текширувдан ўтиши учун Москвага чақиртирилди.
1960 йил бошида яна бир махсус тиббий текширувдан ўтган катта лейтенант Ю. Гагарин космик парвозларга яроқли, деб топилди.
1960 йил 11 январь куни Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони К. Вершининнинг буйруғи билан космонавтларни тайёрлаш вазифасини ҳал этадиган махсус 26266- ҳарбий қисм яратилди. Вақт ўтиб, ушбу ҳарбий қисм Ҳарбий-ҳаво кучлари тасарруфидаги Космонавтлар тайёрлаш марказига айлантирилди. Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони К. Вершининнинг 1960 йил 3 мартдаги буйруғи билан Ю. Гагарин космонавтликка номзодлар гуруҳига қабул қилинди. 11 март куни ёш офицер оиласи билан ҳақиқий ҳарбий хизматни давом эттириш учун янги жойга кўчиб ўтди. 25 мартдан эътиборан космонавтларни тайёрлаш дастурига мувофиқ мунтазам машғулотлар бошланди.

Космосга ким биринчи бўлиб учиши кераклиги борасида ССРИ Министрлар Кенгаши Давлат қўмитаси 1- сонли махсус конструкторлик бюросининг Бош конструктори С. П. Королёв ва унинг сафдошларида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган – биринчи космонавт реактив қирувчи авиация учувчиси бўлиши шарт.
Космик техниканинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини инобатга олган ҳолда, космонавтликка алоҳида номзодлар – мутлақо соғлом, профессионал жиҳатдан пухта тайёрланган, интизомли, ёши 30 дан, бўйи 170 сантиметрдан, вазни 68-70 килограммдан ошмаган одамлар бўлиши керак.
Космонавтларнинг биринчи отрядида икки нафар етакчи Ю. Гагарин ва Герман Титов кўзга ташланиб қолди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить

Метки
космос
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх