Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.04.2013 22:06   #41  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
КОСМОС САНОАТИНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ ўз ичига бир қатор асосий тизларни, хусусан:
1. Космик ахборот тизимлари;
2. Космик машинасозлик ва ушбу соҳа корхоналари;
3. Космик энергетика тизимларини мужассам этади.

Мазкур тизимлар бир қатор муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Жумладан:
1. Космик ахборот тизимлари:
а) космик алоқа тизимлари – минтақалараро ва халқаро алоқа тизимлар, телекўрсатувларни бевосита узатиш, ўта ихчам радиоқабулқилгичлар воситасида икки томонлама радиоалоқа олиб бориш, хизмат кўрсатишнинг янги турлари (видеоконференциялар, ЭҲМга киритилган маълумотлар базаси билан ўртоқлашиш);
б) сунъий йўлдош метеорологияси – об-ҳаво прогнозининг аниқлиги ва даражасини ошириш, табиий офат ҳақида огоҳлантириш;
в) космик ершунослик – тупроқ ва экинлар ҳолати, сув ҳавзаларининг режимлари, ўрмон ҳолати, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларининг ёпирилиб келаётгани, ҳосил прогнозига доир маълумотларга доимо эга бўлиш;
г) жойнинг космик харитасини яратиш ва фойдали қазилмалар қидириш – геодезик масалаларни ҳал этиш, фойдали қазилмалар қидирса арзийдиган истиқболли ҳудудларни аниқлаш;
д) табиатнинг космик мониторинги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш – инсоннинг хўжалик юритиш фаолияти устидан назорат, атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлаётган манбаларни аниқлаш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини мақбул режалаштириш;
е) сунъий йўлдош воситасидаги навигация – қуруқлик, денгиз, ҳаво ва космосдаги объект координаталари ва ҳаракатининг тезлигини ўта аниқ ўлчаш, ягона вақт хизматини олиб бориш;
ё) денгиз балиқчилиги – овланадиган балиқларнинг дунё океанларида жамланган ҳавзаларини аниқлаш;
ж) космосда сифатли материаллар ишлаб чиқариш – космосда сифати яхшиланган яримўтказгичли материаллар, металлар, шишасимон муҳит, тиббий-биологик воситалар тайёрлаш масалаларини ўз ичига қамраб олади.

2. Космик машинасозлик ва ушбу соҳа корхоналари:
а) йиғиш ишларининг технологиялари – орбитал комплекслар яратиш манфаатларида космосда йирик ўлчамли иншоотлар йиғиш ва қуриш усулларини ишлаб чиқиш;
б) Ердан ташқаридаги материаллардан фойдаланиш – космик иншоотларни қуриш жараёнида юк ташиш тадбирларининг ҳажмини қисқартириш мақсадида Ой ва планеталарда мавжуд минерал ресурслардан фойдаланиш масалаларини ўрганиб боради.

3. Космик энергетика тизимлари
а) космик электр станциялар – Ерда сунъий энергия ишлаб чиқарилишини чеклаш, энергетиканинг табиий ресурсларини (нефть, газ, кўмирни) сақлаш, ташқи энергия манбаларига эга космик юк ташиш кемаларига хизмат кўрсатиш;
б) энергия узатишнинг космик йўллари – космик қайта нурлагичлар воситасида энергия оқимларини узоқ масофаларга узатиш;
в) Қуёш нурларини орбитага чиқарилган акс эттириш мосламалари воситасида таратиш – Ер минтақаларини, қутбларда жойлашган ишлаб чиқариш зоналарини тунги вақтда ёритиш, келгусида эса биосаноат комплексларини, уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ёритиш;
г) истиқболдаги космик юк ташиш тизимларини яратиш – космик юк ташиш тизимларини қуриш доираларида, уларнинг самарадорлиги ва тежамкорлигини ошириш мақсадида тортиш кучини яратишининг термокимёвий усулларидан янги тамойилларга ўтиш йўлидаги тадқиқотлар билан шуғулланади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 28.04.2013 22:17   #42  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
6. КОСМОНАВТЛАР ВА СОҲА МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ МУАССАСАЛАРИ

Ю. А. ГАГАРИН НОМЛИ КОСМОНАВТЛАР ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ (Ю. А. Гагарин номли Давлат космонавтлар тайёрлаш илмий-тадқиқот синов маркази) (рус. Государственный научно-исследовательский испытательный центр подготовки космонавтов им. Ю. А. Гагарина (ЦПК)), Москва вилоятининг Звёздний шаҳарчасида жойлашган, космонавтларни миллий ва халқаро дастурларга асосан учувчи бошқарадиган космик аппаратларнинг барча турларида парвоз қилишга тайёрлаш учун мўлжалланган марказ. Қисқача тарихи:
1960 йил 11 январь куни яратилган;
1968 йили ушбу марказга Ю. А. Гагарин номи берилган;
1969 йили Ю. А. Гагарин номли Космонавтлар тайёрлаш илмий-тадқиқот синов марказига айлантирилган;
1995 йил 15 май куни РФ Ҳукуматининг 478- сонли қарори билан Космонавтларни тайёрлаш маркази ва Москва яыинидаги Чкаловск аэродромида жойлашган В. С. Серёгин номли 70- алоҳида синов-машқ махсус авиация полки негизида Ю. А. Гагарин номли Россия Давлат космонавтлар тайёрлаш илмий-тадқиқот синов маркази (рус. РГНИИ ЦПК им. Ю. А. Гагарина) тузилди.

Яратилган кундан 1991 йилга қадар Космонавтлар тайёрлаш маркази ССРИ Мудофаа министрлиги, 1992 йилдан 2008 йилга қадар эса РФ Мудофаа вазирлиги тасарруфида бўлган.
2009 йили РФ Ҳукуматининг 2008 йил 1 октябрдаги 1435- Р сонли фармойишига мувофиқ Марказ негизида «Ю. А. Гагарин номли Космонавтлар тайёрлаш илмий-тадқиқот синов маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси яратилиб, барча иншоотлари, жиҳозлари ва жамики ходимлари Федерал космик агентлик (Роскосмос) тасарруфига ўтказилди. РФ Мудофаа вазирлиги тасарруфида РГНИИ ЦПК эса тугатилди.

Мазкур Марказ учувчи бошқарадиган космик дастурлар, космик фазони ўрганиш ва космик техника яратиш соҳасида олиб бориладиган илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини таъминлаш, космонавтлар тайёрлаш, орбитага чиқарилган космонавтларнинг хавфсизлигини таъминлаш, космик парвоздан қайтган космонавтлар соғлигини тиклаш мақсадида яратилган.
Марказда замонавий илмий-тадқиқот, лаборатория-тренажёр ва учувчилик базаси яратилган бўлиб, космонавтлар тайёрлашнинг илмий жиҳатдан асосли тизими амалда қўлланила бошланди.

Ушбу муассаса фаолиятининг асосий йўналишлари жумласига:
космонавтларни (астронавтларни) саралаш, тайёрлаш, тиббий хулосали текширувдан ўтказиш, космосга парвоз этган даврда тиббий таъминотини амалга ошириш, космик парвоздан қайтгач, соғлигини тиклаш;
космонавтлар (астронавтлар) тайёргарлиги учун қўлланиладиган қуруқликдаги техник воситаларни яратиш, жойлаштириш ва мавжуд воситаларни модернизация қилиш;
учувчи бошқарадиган космонавтикага мавзуларига бағишланган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш;
Марказ тасарруфидаги авиация техникасидан фойдаланган тарзда космонавтларнинг махсус учиш тайёргарлигидан ўтишини таъминлаш;
тижорат лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида Марказ фаолиятининг йўналишларига оид хизматлар ҳавола этиш киради.

Космонавтлар тайёрлаш жараёнининг сифати, космик аппарат экипажлари томонидан олиб бориладиган фаолият самараси ва учувчи бошқарувидаги парвозлар хавфсизлигини ошириш, космик техникани такомиллаштириш, Марказ ихтиёридаги базани янада ривожлантириш мақсадларида муайян тизимга солинган муҳим тадқиқот ва изланишлар, тажриба-конструкторлик ва илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади.

Космонавтларни тайёрлаш жараёни учта йўналишда, хусусан:
космик юк ташиш кемасини бошқариш ва борт тизимларини ишлатиш йўналиши;
космик техника синовини ўтказиш ва космосда илмий тадқиқотлар олиб бориш йўналиши;
космонавт организмини космик парвоз омиллари ўтказадиган таъсирларга ҳозирлаш йўналишида кечиб, илмий-синов ишлари олиб борилади.
Марказ қошида космонавтика музейининг фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унда учувчи бошқарадиган космонавтика тарихига оид ҳужжат ва материаллар, космик кемалар, бундай кема макетлари, тренажёрлар, скафандрлар, космонавт анжомлари, илмий жиҳоз ва асбоблар йиғилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 28.04.2013 22:21   #43  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Космонавтларни саралаш ва тайёрлаш тизимининг ривожланиш босқичлари учувчи бошқарадиган космик дастурлар сезиларли даражада мураккаблашиб, тизимга оид илмий-услубий база тубдан ўзгариб боришига боғлиқдир. Мазкур тизимнинг ривожланиш босқичлари бугунги кунга келиб уч босқичдан ташкил топгани эътироф этилган. Жумладан:
1- босқич: 1961-71 йиллар. «Восток», «Восход» ва дастлабки «Союз» русумли космик юк ташиш кемаларида 4 суткага қадар давом этадиган мухтор парвозлар билан боғлиқ босқич;
2- босқич: 1971-77 йиллар. «Салют» - «Салют-5» орбитал космик станцияларда 60 суткага қадар давом этадиган парвозлар билан боғлиқ босқич;
3- босқич: 1977 йилдан бугунги кунга қадар. Узоқ муддатли «Салют-6», «Салют-7», «Мир», «МКС» орбитал станцияларда ўртача 200 суткага қадар кечадиган давомли парвозлар билан боғлиқ босқич.

Биринчи босқич давомида, авваламбор, космонавтлар тайёрлашга оид илмий-услубий база пойдеворини шакллантириш зарур бўлган. Уни яратиш ишларида Ҳарбий-ҳаво кучлари мутахассислари, Марказга илмий-тадқиқот ва синов муассасаларидан, биринчи навбатда, ҳарбий илмий-тадқиқот институтлари, Ҳарбий-ҳаво кучлар академиялари ва тиббиёт хизматларидан келган илмий ходимлар, соҳа мутахассислари иштирок этишган. Ушбу босқичда космонавтнинг космик кемани, айниқса, «Восток» ва «Восход» кемаларини бошқаришга оид вазифалари ниҳоятда чекланган. Фақат 1967 йили экипаж томонидан бошқарилиш имкони таъминлаган «Союз» кемаси яратилганидан сўнггина, космонавтлар тайёрлаш жараёнининг муҳандислик-техник жиҳатлари ривож топа бошлаган. Космонавтларнинг техник тайёргарлиги ва тренажёрлар воситасида ҳозирлик кўриши кема бошқаришнинг барқарор кўникмалари шаклланишига йўналтирилган бўлиб, парвоз давомида амалга ошириладиган жамики хатти-ҳаракатлар ижроси тренажёрлар воситасида кўп маротаба такрорлаш йўли ила меъёрига етказилган

Иккинчи босқич орбитал станциялар, хусусан, биринчи «Салют» орбитал станциясидан бошлаб, «Салют-5» станциясига қадар амалга оширилган парвозлар билан боғлиқдир. Ушбу босқичда учувчи бошқарадиган космик аппарат экипажининг фаолияти мураккаблашиб борган сари космонавтларнинг муҳандислик-техник тайёргарлигига оид талаблар ҳам ошиб бораверди. Икки нафар космонавтдан иборат экипажлардан энди нафақат «Союз» космик юк ташиш кемасини, балки «Салют» орбитал станциясини ҳам бошқара билиш талаб этилган. Демакки, ижроси экипаж аъзоларидан талаб этиладиган, орбитал станция бортидаги давомли парвоз билан боғлиқ янги, янада мураккаб вазифалар юзага кела бошлади. Мулоҳаза юритилаётган босқичда космонавтларни парвозга ерда тайёрлаш дастурлари нисбатан мураккаблашиб кетган. Бу эса тайёргарлик турларини диверсификация қилиш, ягона дастур доирасида ўзаро боғлаб ривожлантиришни тақозо этди. Космонавтларни тайёрлаш тизимининг илмий-услубий базаси космик парвозларни тайёрлаш ва амалга ошириш борасида тўпланган катта тажрибани умумлаштириш ҳисобига янада ривож топди. Бироқ, ушбу босқичда ҳам, амалий кўникмаларни шакллантириш, парвоз давомидаги амалларнинг чекланган сонини бажариш усуллари устун бўлган.

Учинчи босқич узоқ муддатли «Салют-6», «Салют-7», «Мир», «МКС» орбитал станцияларда кечган давомли парвозлар билан боғлиқдир. Ушбу босқичда, хусусан 1980 йили янги «Союз-Т» русумли, бортга ўрнатилган рақамли компьютер воситасида бошқариладиган космик юк ташиш кемаси пайдо бўлди. Бу эса ўз навбатида, ушбу кема экипажларини тайёрлашнинг тубдан янги технологияси юзага келишига олиб келди. Космик юк ташиш кемалари ва орбитал станциялари мураккаблашиб бориши билан бир вақтда, космик парвозларнинг ўртача 200 суткани ташкил этадиган давомийлиги ҳам кескин ошиб кетди. Айни вақтда, экипаж аъзоларига бериладиган жисмоний, руҳий, информацион юкламалар ҳажми ҳам кўп чандон ортди. Буларнинг бари космонавтларни космик парвозга тайёрлашнинг илмий-услубий базасини янада ривожлантириш, космонавтлар соғлигини космик парвоздан сўнг тиклаш усуллари равнақ топтиришни тақозо этди. Халқаро экипажларнинг фаол иштироки ила «МКС» халқаро космик станцияси қурила бошланиши билан космонавтлар тайёрлаш тизимига техник фанлардан ташқари муқаддам бўлмаган мутлақо янги элементлар жорий этилди. Булар жумласига парвоз жараёнидаги маданиятлараро ҳамкорлик қоидалари, соҳага оид халқаро мулоқот асослари ва шу кабилар киради.

Космонавтика тарихидаги космонавтлар тайёрлаш отрядлари.
1957-59 йиллар давомида Ернинг сунъий йўлдошлари орбитага чиқарилиши инсоннинг космосга парвоз қилиши учун йўл очиб берди. Ўша даврда космонавтлар саралаш вазифаси дастлаб ССРИ Ҳарбий-ҳаво кучлари зиммасига юкланди. Вақт ўтиб, учувчи бошқарадиган космонавтика равнақ топган сари, ҳарбий бўлмаган мутахассис-ходимлар орасидан космонавтликка номзодларни тайёрлаш отрядлари ташкил топа бошлади.
Космонавтика тарихининг турли даврларида бир нечта космонавтлар отрядлари бўлган. Бундай отрядлар жумласига:
Ю. А. Гагарин номли Космонавтлар тайёрлаш маркази отряди;
С. П. Королёв номли «Энергия» Ракета-космик корпорациянинг синовчи-космонавтлар тайёрлаш отряди;
Тиббий-биологик муаммолар институти Давлат илмий марказининг тадқиқотчи-космонавтлар тайёрлаш отряди;
В. Н. Челомей номли Машинасозлик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг синовчи-космонавтлар тайёрлаш гуруҳи;
М. М. Громов номли Учиш-тадқиқот институтининг синовчи-космонавтлар тайёрлаш отряди;
В. П. Чкалов номли Ҳарбий-ҳаво кучлари Давлат илмий-тадқиқот институтининг синовчи-космонавтлар тайёрлаш гуруҳи;
муайян мақсадли дастурлар бўйича космонавтлар тайёрлаш гуруҳи киради.

А. Ф. МОЖАЙСКИЙ НОМЛИ САНКТ-ПЕТЕРБУРГ ҲАРБИЙ МУҲАНДИСЛИК-КОСМОС УНИВЕРСИТЕТИ (собиқ Ҳарбий-муҳандислик академияси), авиация ва космонавтика соҳасининг кадр мутахассисларини, стратегик мақсадли ракета қўшинлари ва Россия ҳарбий-космик кучлари тасарруфидаги ҳарбий қисмлар учун мутахассис-офицерлар тайёрлайдиган олий ҳарбий таълим муассасаси, космик фазони ўзлаштириш билан боғлиқ ҳарбий-техник муаммоларни ишлаб чиқишга ихтисослашган илмий марказ (Санкт-Петербургда, филиали Ленинград вилоятининг Пушкин шаҳрида жойлашган). Қисқача тарихи:
1712 йил 16 январь куни Муҳандислик мактаби яратилган бўлиб, вақт ўтгач, Ленинград фуқаро ҳаво флоти муҳандислари институтига айлантирилган;
1941 йили, ушбу институт негизида Ленинград Қизил Армия ҳарбий-ҳаво академияси яратилган;
1941-45 йиллар давомида 1919 йилгача Царёвококшайск, 1927 йилгача Краснококшайск, деб номланган Мари пойтахти Йошкар-Олада эвакуацияда бўлган;
1946 йили Ҳарбий-муҳандислик академиясига айлантирилган;
1955 йили ушбу академияга рус ихтирочиси А. Ф. Можайский номи берилган;
1959 йилдан эътиборан мазкур академияда космонавтика соҳасига ихтисослашган мутахассислар тайёрлана бошланган;
1974 йили Ҳарбий-муҳандислик институтига айлантирилган;
1991 йили Муҳандислик-космос институтига айлантирилган;
1993 йили Ҳарбий-космос академиясига айлантирилган;
1998 йили Ҳарбий муҳандислик-космос университетига айлантирилган.

РОССИЯ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ, 1965 йили Москвада Ой ва планеталар, планеталараро космик муҳит, Қуёш физикаси каби масалаларни космик аппаратлар воситасида тадқиқ қилиш, космик техникадан халқ хўжалиги манфаатларида фойдаланиш имкониятларини ўрганиб боришга ихтисослашган илмий муассаса.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 28.04.2013 22:24   #44  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИНИНГ БИРИНЧИ АСТРОНАВТЛАР ОТРЯДИ
Биринчи отряд таркибига етти нафар астронавтдан ташкил топган бўлиб, космик парвозларга учувчи бошқарадиган биринчи «Меркурий» дастури доирасида ҳозирлик кўришган. Ушбу отряд, шунингдек, 1- асртронавтлар гуруҳи (Astronaut Group 1), «Меркурий 7» (Mercury Seven), «Биринчи еттилик» (Original Seven), деб номланган.
Учувчи бошқарадиган биринчи космик парвозлар доирасидаги ишлар Виргиния штатида жойлашган Хэмптон (Hampton) шаҳридаги Лэнгли тадқиқот марказида (Langley Research Center) бошланган. Бу ерда АҚШ астронавтларининг илк машғулотлари ўтказилган, «Меркурий» космик кемаси яратилиб, унинг биринчи намуналари синовдан ўтказилган, шунингдек, парвоз ва қўниш жараёнларига оид назорат-бошқариш тизимлари ишлаб чиқилган.

1958 йили NASA – Миллий аэронавтика ва космик фазони тадқиқ қилиш бошқармаси яратилди. Биринчи АҚШ космик кемасини ишлаб чиқиш вазифаси Лэнгли тадқиқот марказига топширилди. Ушбу вазифа Учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари бўлимининг (Pilotless Aircraft Research Division) муҳандислари томонидан амалга оширилди.
1958 йил 5 ноябрь куни зикр этилган бўлимнинг аксарият мутахассислари атайин яратилган Космос бўлимига (Space Task Group, STG) ўтказилди.
1959 йилнинг ёз фаслига келиб Космос бўлимида фаолият юритаётган мутахассислар сони 400 кишига етиб, «Меркурий» дастури доирасида муайян ишлар бошланди. Бўлим мутахассисларининг бир гуруҳи старт бериш майдонларини қуриш ишлари режалаштирилган Флоридага йўлланган бўлса, яна бир гуруҳи Сент-Луисга, «Меркурий» космик кемаси яратилаётган «МакДоннелл» (McDonnell Aircraft Corp) корпорациясига йўлланди.
1961 йилнинг сентябрь ойида Космос бўлимини Хьюстонга кўчиришга қарор қилинди. Шу йилнинг 1 ноябрь куни Космос бўлими Учувчи бошқарадиган космик кемалар марказига (Manned Spacecraft Center) айлантирилди.
1962 йил 1 июль куни Учувчи бошқарадиган космик кемалар маркази Хьюстонга кўчирилди. Вақт ўтиб, ушбу марказ Жонсон номли Космос марказига айлантирилди.

Биринчи астронавтларни саралаш ишларига ҳозирлик 1958 йилнинг ноябрь ойида бошланган. Саралаш тадбирлари бир нечта босқичда ўтказилиши, дастлаб 150 кишини танлаб олиш, улардан тиббий ва психологик тест синовларидан ўтиши лозим бўлган 36 нафар номзодни саралаб олиш, бундай синовлардан муваффақиятли ўтган 12 киши танланиб, тўққиз ойлик тайёргарликдан ўтгач, 6 нафарини қолдириш тахмин қилинган.

Шунингдек, астронавтликка номзодлар, хусусан, улар машғул бўлган соҳалар, профессионаллик даражалари, ихтисосликка оид тажрибалари, ёши, бўйи, жисмоний ҳолати, маълумоти ва шу каби кўплаб бошқа мезонлар бўйича қўйилган талаблар кўлами ниҳоятда кенг бўлиб, ишлар чўзилиб кетган. Ниҳоят, учувчи бошқарадиган космик парвозларда иштирок этадиган номзодларни танлаш жараёнига 1958 йил Рождество байрами нишонланаётган куни АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэр аралашиб, бу борада қўйилган барча талабларга ҳарбий синовчи-учувчилар жавоб беришини таъкидлаб ўтганча, саралаш ишларини мураккаблаштирмаслик, бўлажак астронавтларни фақат ушбу тоифа орасидан саралаб олишга доир кўрсатма берган.

1959 йил 5 январь куни НАСА тегишли қарор қабул қилиб, саралаш мезонларини АҚШ Мудофаа вазирлигига топширди. Пентагон тегишли талабларга жавоб бераётган 110 нафар номзодни тақдим этди. Саралаш ишлари Лэнгли тадқиқот маркази Космос бўлимининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан амалга оширилди.
1959 йил 2 апрелга келиб ҳавола этилган 110 нафар номзод орасидан 7 киши саралаб олиниб, ушбу учувчилар энди астронавтлар, деб аталди.

Шу тариқа, биринчи еттилик таркибига:
Ҳарбий-ҳаво кучлари капитани Гордон Купер (L. Gordon Cooper Jr.);
Ҳарбий-ҳаво кучлари капитани Вирджил Гриссом (Virgil I. “Gus” Grissom);
Ҳарбий-ҳаво кучлари капитани Дональд Слейтон (Donald K. “Deke” Slayton);
Денгиз авиацияси лейтенанти Скотт Карпентер (M. Scott Carpenter);
Денгиз авиацияси катта лейтенанти Алан Шепард (Alan B. Shepard Jr.);
Денгиз авиацияси катта лейтенанти Уолтер Ширра (Walter M. Schirra Jr.);
Денгиз авиацияси подполковниги Джон Гленн (John H. Glenn Jr.) саралаб олинди.

1959 йил 27 апрелдан эътиборан саралаб олинган астронавтлар билан Лэнгли тадқиқот марказида машғулотлар ўтказила бошланди. Машғулотлар ҳар соҳадан бир шингил, тамойилига амал қилинган ҳолда ташкиллаштирилди, хусусан, астронавтлар астрономия, само механикаси ва навигация бўйича назарий машғулотлардан тортиб, вазнсизлик ҳолатини имитация қилиш учун сув остида сузиш тренажёрлари воситасида ўтказилган машғулотларгача шуғулланди.
Ҳар бир астронавт муайян техник соҳага ихтисослашиб борди. Жумладан, Купер билан Слейтон элтувчи ракеталар ва старт бериш жиҳозларини, Карпентер алоқа ва навигация тизимларини, Гленн космик кема кабинасига ўрнатилган жиҳозларни, Гриссом парвозни бошқариш тизимларини, Ширра ҳаётий таъминот тизимлари ва скафандрларни, Шепард эса кузатиш ва қутқариш тизимларини батафсил ўзлаштириб борди.
Лэнгли тадқиқот марказидаги машғулотлар Техас штатининг Хьюстонига кўчиб ўтгунга қадар давом этди.

1961 йил 21 февраль куни тегишли қарор қабул қилиниб, учувчи бошқарадиган дастлабки учта парвозда Алан Шепард, Вирджил Гриссом ва Джон Гленн иштирок этадиган бўлди.
1961 йил 5 май куни учувчи бошқарувидаги биринчи суборбитал парвозни Алан Шепард амалга оширди. Ушбу парвоз «Меркурий-Редстоун-3» миссияси, деб олди.
1961 йил 21 июль куни учувчи бошқарувидаги яна бир суборбитал, «Меркурий-Редстоун-4» миссияси, деб ном берилган парвозни Вирджил Гриссом амалга оширди.
1961 йил 29 ноябрь куни Джон Гленн «Меркурий» дастури доирасидаги биринчи орбитал парвозни амалга оширди.
1962 йил 20 февраль куни Джон Гленн «Меркурий-Атлас-6» миссияси, деб ном берилган парвозни амалга оширди.
1962 йил 24 май куни Скотт Карпентер «Меркурий-Атлас-7» миссияси, деб ном берилган парвозни амалга оширди.
1962 йил 18 сентябрь куни Дональд Слейтон юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли парвоздан четлаштирилди. Бироқ у 1975 йили «Аполлон» сериясига мансуб сўнгги космик кемада, ЭПАС ёки бошқача номи Союз – Аполлон дастури доирасида космосга учди.
1962 йил 3 октябрь куни Уолтер Ширра «Меркурий-Атлас-8» миссияси, деб ном берилган парвозни амалга оширди.
1963 йил 15-16 май кунлари «Меркурий» дастури доирасидаги сўнгги ва энг узоқ давом этган «Меркурий-Атлас-9» миссияси, деб ном берилган космик парвозни Гордон Купер амалга оширди.
1963 йил 12 июнь куни режалаштирилган «Меркурий-Атлас-10» парвози бекор қилингани эълон қилинди.
1963 йил 3-4 октябрь кунлари Хьюстонда «Меркурий» дастури доирасидаги якуний конференция ўтказилиб, учувчи бошқарадиган биринчи космик парвозлар дастури ўз ниҳоясига етди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 28.04.2013 22:37   #45  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
7. ОЛИМЛАР ВА КОНСТРУКТОРЛАР

ЦИОЛКОВСКИЙ КОНСТАНТИН ЭДУАРДОВИЧ (1857-1935), аэродинамика ва ракета динамикасига оид асарлари, самолёт ва дирижабль назарияси билан донг таратган рус олими ва ихтирочиси, назарий космонавтика асосчиси.
Болалигида эшитиш қобилиятини деярли тўлиқ йўқотиб, 14 ёшидан мустақил равишда билим орттирди. 1879 йили ўқитувчи унвонига эга бўлиш учун ўзича тайёрланиб, имтиҳонни муваффақиятли топширди. 1892 йилдан умрининг охиригача Калугада физика ва математикадан дарс берди.
К. Циолковский ўз асарларида планеталар орасида ҳаракатланиш мақсадида ракеталардан фойдаланиш имконини биринчи бўлиб асослаб берди, космонавтика ва ракетасозлик соҳаси ривожининг мақбул йўлларини кўрсатиб ўтди, ракеталар ва суюқ ёқилғи қўлланиладиган ракета двигателларининг конструкциясига оид муҳим муҳандислик ғояларини илгари сурди. Унинг техник ғоялари ракета-космик техника яратилишида ҳамон қўлланилмоқда.
Ўзининг фалсафий-бадиий эссесида К. Циолковский «атом» ғоясига, хусусан, Коинотда бир организмдан бошқасига ўтиб борадиган жонли, боқий, элементар жонзод ғоясига таянадиган «космос фалсафаси»ни ривожлантирди. Унинг космосга оид утопияси башариятнинг Қуёш тизими ва бошқа юлдузлар оламида жой топишини, истиқболда эса Ер жонзодлари биокимёвий жиҳатдан қайта тузилиб, онгли, қуёш энергиясидан озиқланадиган «ҳайвон-ўсимлик»ларга айланишини тахмин қилади. Унинг бундай ғоялари рус космизми замирига олинди.

КОРОЛЁВ СЕРГЕЙ ПАВЛОВИЧ (1907-66), совет олими, ССРИ Фанлар академияси академиги, икки марта Социалистик Мехнат Қаҳрамони, ракета-космик тизимлар конструктори, амалий космонавтика асосчиси, подполковник.
1930 йили Марказий аэрогидродинамика институтининг катта муҳандиси;
1932 йилдан эътиборан Ф. А. Цандер билан биргаликда яратган Реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳи раҳбари;
1933 йили Реактив илмий-тадқиқот институти бошлиғининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, сўнг қанотли ракеталар бўлими раҳбари лавозимларига тайинланди. Учиш аппаратларининг бир қатор лойиҳаларини ишлаб чиқиб, суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив двигатель ўрнатилган ракетоплан яратди;
1938-44 йиллари нотўғри айбланиб қатағон қилинди, хусусан, 1938-40 йилларда Колимадаги қамоқда ўтирди ва қамоқ жазосини ўташ баробарида 1940-42 йилларда Москвадаги, 1942-44 йилларда эса Қозондаги қатъий режим жорий этилган Конструкторлик бюросида бош конструкторнинг жанговар самолётлар учун суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив тезлаткичлар бўйича ўринбосари сифатида ишлади, Ту-2 русумли самолёт, ДВБ-102 русумли бомбардимончи самолёт ва бошқа турдаги бир қатор самолётлар учун реактив қурилмалар яратилишида иштирок этди;
1946 йилдан эътиборан С. П. Королёв ракета-космик техника яратиш ишларининг бош конструктори бўлиб ишлади.
С. П. Королёв раҳбарлигида кўплаб баллистик ва геофизик ракеталар, Ернинг биринчи сунъий йўлдошлари, Қуёшнинг сунъий йўлдоши, турли мақсадларга мўлжалланган «Электрон», «Молния-1», «Космос», «Зонд» русумли сунъий йўлдошлар, инсон илк бор космосга парвоз қилган ва очиқ космосга чиққан «Восток» ва «Восход» русумли космик кемалар яратилди.
Ушбу амалиётчи олим дастлабки космик дастурларга умумий техник раҳбарлик қилиб, элтувчи ракеталар ва космик аппаратларни яратиш ишларининг янада равнақ топишини таъминлаган бир қатор илмий-амалий йўналишлар ташаббусчиси бўлди.

Башарият тарихида баъзан шундай шахслар яшаб ўтадики, уларнинг ҳаёти ва фаолияти у ёки бу соҳа яратилиши ёки кескин равнақ топиши, муайян бир ҳодиса юз бериб, курраи заминда оммавий тус олиб кетишига сабаб бўлади.
Ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, буюк конструктор-олим Сергей Павлович Королёв ҳам шундай шахслар сирасига киради. Демакки, космик кемасозлик ва ракетасозлик бўйича ХХ асрнинг йирик намояндаси, ракета-космик техника ва ракета қуроли конструктори, амалий космонавтика асосчиси саналадиган, ҳаётий фаолияти ракетасозлик ва космонавтика соҳаси вужудга келиб, равнақ топишининг дастлабки босқичлари ила чамбарчас боғлиқ кечган ушбу зот ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилса, назаримда, адолатдан иш тутилган бўлади. Зеро, С. П. Королёв ССРИнинг халқаро майдондаги тенглигини таъминлаб, етакчи ракета-космос давлатига айланишини таъминлаган ракета-космик техника бунёдкори, инсон томонидан космос ўзлаштирилишида муҳим ўрин эгаллаган шахс саналади. Айнан унинг ғоялари шарофати ила Ернинг биринчи сунъий йўлдоши орбитага чиқарилиб, биринчи космонавт Юрий Гагариннинг космосга парвози амалга оширилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.04.2013 22:42   #46  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Болалиги
Серёжа 1907 йил 12 январь куни Россия империясининг, ҳозирги Украинанинг Житомир шаҳрида туғилган. Отаси дворян бўлмаган табақаларидан етишиб чиққан Павел Яковлевич Королёв рус тили филологияси ўқитувчиси бўлган. Уч ёшга тўлиб-тўлмай, ота-онаси ажрашиб кетган бола онасининг Киев яқинидаги Нежин шаҳрида савдогарлик қилиб кун кечирган ота-онаси Мария Матвеевна ва Николай Яковлевич Москаленколарнинг катта оиласида тарбия кўрган.
1915 йили Киевдаги гимназиянинг тайёрлов синфида таълим олган.
1917 йилдан эътиборан ўгай отаси Григорий Михайлович ва онаси Мария Николаевна Баланинлар билан бирга Одесса шаҳрида яшаб, гимназияда таҳсил кўрган. Бироқ, ушбу гимназия ёпилиб, мактаб дастурини уйда, ўқитувчи онаси ва ўгай отасининг ёрдами ила ўзлаштирган.
1922-24 йиллари турли тўгарак ва курсларда иштирок этган тарзда қурилиш касб-ҳунар мактабида таҳсил кўрган

Авиация соҳасига кириб бориши

1921 йили Сергей Одесса гидроотряди учувчилари билан танишиб, авиация соҳасининг ижтимоий ҳаётида, жумладан, 16 ёшида авиасаводсизликка барҳам бериш маърузачиси, 17 ёшида эса ваколатли комиссия ҳузурида расман ёқланган бўлиб, амалда яратилишига тавсия этилган К-5 русумли моторсиз самолёт лойиҳасининг муаллифи сифатида фаол иштирок эта бошлади.

1924-26 йиллари Киев политехника институтининг авиация техникаси ихтисослиги бўйича, 1926 йилдан эътиборан эса Н. Э. Бауман номли Москва олий техник билим юртида таҳсил кўрди ва айни вақтда, мамлакатнинг энг биринчи планёрлар мактабини яратиш ишларида иштирок этиб, уни тамомлагач, планёрда учиш йўриқчиси ва синовчиси малакасига эга бўлди. Шунингдек, Сергей учувчилар мактабини тамомлаб, Н. Е. Жуковский номли аэродинамика тўгарагида шуғулланди. Ушбу тўгаракда планёр ва енгил самолётларнинг ўзига хос лойиҳаларини ишлаб чиқиш устида тер тўкди. Олий техник билим юртининг тўртинчи курсида таҳсил кўриш баробарида, конструкторлик бюросига ишга кирди.

1927 йилдан эътиборан Коктебелда ўтказилган Бутуниттифоқ планёрлар мусобақасида тўрт йил кетма-кет иштирок этди. 1929 йили ўзи яратган СК-1 «Коктебель» русумли планёрни расман тақдим этиб, шахсан бошқарган тарзда, ҳаммадан узоқ вақт – 4 соат-у, 19 дақиқа парвоз этди. Ўша йили Калугада ўта олис масофага учишга қодир планёр яратиш масаласида маслаҳат олиш учун К. Э. Циолковскийнинг уйига ташриф буюрди. Бироқ кекса олим ёш йигитга планёрни қўйиб, космик парвоз муаммолари билан шуғулланишни маслаҳат берди. Ўгит сифатида ул буюк зот серғайрат ташаббускорга ўзининг сўнгги – «Космик ракета поездлари» китобини туҳфа қилар экан. Марказий аэродинамика институтининг муҳандиси Ф. А. Цандерга учрашни тавсия этди.

1930 йили С. Королёв СК-4 русумли енгил самолётнинг А. Н. Туполев раҳбарлик қилган диплом лойиҳасини муваффақиятли ёқлади. Бу вақтга келиб унинг самолёти ясалди. Бироқ ишончли ишлайдиган енгил авиацион двигатель топилмагани боис, парвоз масофаси бўйича рекорд қўйишга улгурмай, синов давомида пачақ бўлди. Самолёт яратиш билан бир вақтда, С. Королёв ҳар эҳтимолга қарши яна бир рекорд ўрнатиш аппарати – СК-3 «Қизил юлдуз» русумли планёр конструкцияси устида иш олиб борди ва айнан шу аппаратда, 1930 йил 28 октябрь куни учувчи В. А. Степанчёнк эркин парвоз жараёнида Нестеров сиртмоғи амалга оширилди.

Эслатма: Нестерев сиртмоғи (рус. Нестерева петля) – олий учувчилик санъати ила фазода ҳосил қилинадиган мураккаб шакл бўлиб, «Ўлик сиртмоқ», - деб ҳам аталади. Илк бор, ушбу амал 1913 йил 27 август куни рус учувчиси П. Н. Нестеров томонидан бажарилган. Бундай шаклнинг яратилишида учиш аппарати вертикал юзада берк эгри чизиқ бўйлаб, сиртмоқ бошидан охирига қадар парвоз йўналишидан кўндаланг чизиқ бўйича оғмай, йўналишни ўзгартирмай учиб, ҳосил бўлган шаклдан чиқиб кетади).

Хотира парокандалиги ва вақтинча карлик кўринишидаги оғир асорат қолган тарзда кечган терлама касаллиги туфайли, С. Королёв ўша парвозни шахсан ўзи амалга ошира олмади. Гарчи касалликка қадар фавқулодда хотира соҳиби бўлган бўлса-да, касаллик ўтгач, кўзлаган ҳар бир ишини ёзиб юришга мажбур бўлиб қолди.
1931 йилнинг март ойидан эътиборан С. Королёв Марказий аэродинамика институтининг синов парвозлари бўйича муҳандиси бўлиб ишлади ва М. М. Громов билан биргаликда парвоз қилиб, учиш аппаратини автоматик равишда бошқарадиган қурилма (автопилот) устида иш олиб борди. 1930 йил сентябрь ойида лаборатория шароитида яратилган ОР-1 русумли ракета двигателини амалда ишга тушириб, дастурли синовдан ўтказа бошлаган Ф. А. Цандер билан учрашув С. Королёвнинг институтдаги фаолияти давомида юз берган энг муҳим ҳодиса бўлди. Табиийки, ғайратга тўлиб-тошган Королёв, синов ишларига киришиб кетди.
1931 йилнинг август ойида С. Королёв ўзининг синфдоши, шифокор бўлиб етишган Ксения Максмилиановна Винцентинига уйланиб, 1935 йили Наталья исмли қиз кўрди, бироқ иккаласининг никоҳи узоққа чўзилмади.
1931 йилнинг сентябрь ойида Мудофаа, авиация ва кимё қурилишига кўмаклашиш жамияти (рус. Осоавиахим) тизимида Ф. Цандер бошчилигида Реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳи тузилди Ушбу гуруҳ олдига қўйилган вазифалардан бири – тажриба тариқасида суюқ ёқилғи билан ишлайдиган ОР-2 русумли реактив двигатель ўрнатиладиган РП-1 русумли ракетоплан яратиб, синовдан ўтказиш бўлди Дастлабки учиш аппарати сифатида С. Королёв шахсан ўзи учиб кўриб, атрофлича ўрганиб чиққан Б. И. Черановскийнинг думсиз планёридан фойдаланиш таклифини ўртага ташлади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.04.2013 22:45   #47  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Ракета техникасини яратиш йўлидаги илк қадамлар
Энди Москва ва бошқа шаҳар ташаббусчилари Реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳи томон интила бошлашди. Москвадаги гуруҳга Марказий номи берилиб, С. Королёв унинг илмий-техник кенгашига раҳбар этиб тайинланди.
Марказий реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳи ҳар жойдан йўлланган лойиҳаларни ўрганиб чиқиб, Осоавиахим ва Қуролли Кучлардан олинган буюртмаларни тақсимлаб борди.
1932 йилнинг март ойида ССРИ Ишчи-Деҳқон Қизил Армияси Инқилобий ҳарбий кенгаши раиси М. Н. Тухачевский раҳбарлигида ўтган хизмат йиғилишида Марказий реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳи томонидан олиб борилаётган ишлар дастури ҳақида билдирув берган С. Королёв, ушбу атоқли саркарданинг мақтовига сазовор бўлди. Йиғилиш якунида соҳа муаммолари билан шуғулланадиган махсус илмий-тадқиқот институтини яратиш юзасидан қарор қабул қилинди. Шу кундан эътиборан давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш зарурати – ракета техникасидан тинчлик мақсадларида ҳам фойдаланишнинг зарурий шарти эканлигини теран англаган С. Королёв, ракета қуролини ишлаб чиқиш масаласига биринчи даражали эътибор қарата бошлади. Бинобарин, Б. С Петропавловский раҳбарлигидаги Ленинград Газ динамикаси лабораторияси билан чамбарчас ҳамкорликда иш бошлади. Ўша даврда С. Королёв ўзининг биринчи конструкторлик бюросини яратишга киришиб, асосан Марказий реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳи аъзоларидан иборат бюрони шакллантиришга муваффақ бўлди ва айнан мана шу, Реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳи номини сақлаб қолган Конструкторлик бюроси ракетасозлик соҳасининг тарихий бюросига айланди.
Соҳанинг аксарият йўналишларига ушбу Конструкторлик бюросининг, хусусан, Ф. Цандер, М. К. Тихонравов, Ю. А. Победоносцев ва С Королёвнинг ўзи раҳбарлик қилган лойиҳа-конструкторлик бригадалари томонидан асос солинди. Амалий натижага эришишни тезлатиш мақсадида С. Королёв барча жиҳатларга кўра содда, двигатели суюқ ёқилғи билан ишлайдиган ракета яратиш ишларини ташкиллаштирди.

Эслатма:
РАКЕТА ДВИГАТЕЛИ, ишлаши учун атроф-муҳитдан (ҳаво ва сувдан) фойдаланмайдиган реактив двигатель.
Кимёвий ракета двигателлари кенг тарқапган бўлиб, бугунги кунда электр ракета двигателлари, ядровий ёқилғи билан ишлайдиган ва бошқа турдаги двигателлар ишлаб чиқилиб, синовдан ўтказилмоқда.

СУЮҚ ЁҚИЛҒИ БИЛАН ИШЛАЙДИГАН РАКЕТА ДВИГАТЕЛИ, асосан оксидловчи (кислород, азот оксиди каби) модда ва ёқилғидан (водород, углеводородлар, диметилгидразин кабилардан) ташкил топган суюқ ёқилғи билан ишлайдиган кимёвий ракета двигатели. Шунингдек, ёқилғи сифатида катализ жараёнида парчаланадиган суюқлик мисол учун, гидразин ҳам хизмат қилиши мумкин.


1933 йил 17 август куни двигатели суюқ ёқилғи билан ишлайдиган ГИРД-09 русумли биринчи совет ракетаси 400 м баландликка кўтарилди. Ушбу ҳодиса ниҳоятда жиддий аҳамиятга эга ютуқ саналиб, ракета техникаси фантастика эмас воқелик эканлигини амалда исботлаб берди.
С. Королёв ўзининг 1934 йили ёзган «Стратосферадаги ракета парвози» асарида ракетасозлик соҳасининг илк қадамларига якун ясар экан, ракеталарни илмий ва ҳарбий мақсадларда қўллаш имкони реал эканлигини ёритиб берди.

1933 йилнинг сентябрь ойида дунёда энг биринчи Реактив илмий-тадқиқот институти яратилди. Ушбу муассаса директори И. Т. Клеймёновнинг ўринбосари этиб 26 ёшли С. Королёв тайинланди. Реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳи аъзолари тажриба тариқасида яратилган кичик ўлчамли ракеталарни қўйиб, мазкур институтда энди жиддий лойиҳалар устида иш бошлашга умид боғлашди. Бироқ ушбу институт Оғир саноат наркоматининг ракета снарядлари яратилишидан манфаатдор бўлган Ўқ-дори бошқармасига бўйсуниб, фаолияти учун маблағ жуда кам миқдорда ажратилди, олиб борилиши кўзланган тадқиқот мавзуларининг рўйхати кескин қисқартирилди, ракетоплан яратишга оид ишлар эса рўйхатдан мутлақо чиқариб юборилди. Бунинг устига, С. Королёвни доимо қўллаб-қувватлаб келишган Ф. Цандер билан Б. Петропавловский, таассуфки, кетма-кет вафот этишди. Ёлғиз қолган С. Королёв институт раҳбарияти томонидан олиб борилган сиёсатга қарши тура олмади ва ўша йилнинг январь ойида ўз лавозимидан четлаштирилди. Оқибатда, гуруҳнинг бир қатор аъзолари институтни тарк этди. Ракета техникасига оид муаммолар устида иш олиб борилиши мумкин бўлган ягона муассаса мазкур институт эканлигини тушуниб турган С. Королёв эса қолди. Оддий муҳандис лавозимида ишлар экан, жамики саъй-ҳаракатини қанотли ракета яратишга жамлади. Бундан ташқари у, Осоавиахим ва авиация илмий-тадқиқот жамиятининг Стратосфера қўмиталари томонидан олиб борилган фаолиятда иштирок этиб, 1934 ва 1935 йиллари ўтказилган Стратосферани ўзлаштиришга доир бутуниттифоқ конференцияларда инсоннинг ракета аппаратида парвоз қилиши ва шу билан боғлиқ муаммолар мавзусига бағишланган маърузалар ўқиди. Тажриба тариқасидаги ракетоплан яратилишини тезлаштириш мақсадида Осоавиахим кўмаги билан СК-9 русумли икки ўринли оғир планёр ясади. Дастлаб барча учиш синовларидан ўтказилган, шу жумладан, 1935 йилги планёрлар мусобақасида иштирок этиш учун Коктебелга қадар ва ортки йўналишда самолёт ортидан шатакка олинганча, парвоз қилган ушбу планёр кейинчалик суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив двигателлар синовида қўлланилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.04.2013 22:48   #48  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Бошқариладиган ракета қуролининг яратилиши

Реактив ҳаракатни ўрганиш гуруҳида муқаддам яратилган конструкциялар ва соҳага оид иш услубларининг афзалликлари Реактив илмий-тадқиқот институтига амалда исботлаб берилгач, 1936 йил бошида институтнинг ракета учиш аппаратларини ишлаб чиқишга ихтисослашган махсус бўлими яратилди. Мазкур бўлимнинг бош конструктори этиб, табиийки, С. Королёв тайинланди.
Соҳага оид энциклопедик билимлар, ишга муайян тизимда ёндашиш сифатлари, фавқулодда пухта фикр юритиш қобилияти ва тўпланган бой тажриба С. Королёвга ўша даврлардан эътиборан муайян ҳолат учун мақбул бўлган двигатель русумлари, аппаратларнинг конструктив тузилишлари, бошқарув тизимлари, ёқилғи навлари ва материал турларини қўллаш имконини берди. Натижада, унинг бўлимида 1938 йилга келиб бошқариладиган ракета қуролининг тажриба тариқасидаги тизими яратилди. Ушбу тизим ўз ичига:
двигатели суюқ ёқилғи билан ишлайдиган, олис масофаларга қўлланилиб, гироскопик бошқариладиган 212 русумли қанотли ва 204 русумли баллистик ракеталар;
ҳаводаги ва қуруқликдаги нишонларга қарата қўлланиладиган 201 русумли авиацион ракеталар;
двигатели қаттиқ ёнилғи (порох) билан ишлайдиган, ёруғлик нури ва радионур воситасида нишонга йўналтириладиган симметрик ва самолётга оид аэродинамик тартибда йиғилган 217 русумли зенит ракеталарини мужассам этди.
Баландликда қўлланиладиган 218 русумли ракетоплан устида ҳам иш олиб бориш учун ҳарбий раҳбариятнинг рухсатини олишга интилган С. Королёв бир неча дақиқа ичида катта баландликка чиқиб, муҳофаза остидаги объектга яқин келган душман самолётларини атака қилишга қодир, ракета қуроли билан қуролланган қирувчи-қўриқчи самолёт концепциясини дунёда биринчи бўлиб асослаб берди.
РПИ-218 русумли ракета қуроли билан қуролланган қирувчи-қўриқчи самолёт яратиш учун зарур бўлган тажриба маълумотларини ҳосил қилиш мақсадида СК-9 русумли планёр РП-218-1 русумли содда ракетоплан даражасига қадар қайта жиҳозланди. Уни синаш ишлари С. Королёв томонидан 1937 йилнинг декабрь ойидан ўтказиб келинган эди. 1938 йилнинг май ойида С. Королёв парвоз синовларининг дастурини ишлаб чиқиб, шахсан ўтказишга аҳд қилди. Бироқ 212 русумли ракетани синаш давомида юз берган авария оқибатида боши яраланиб, шифохонага ётқизилди. У ердан чиққач эса 1938 йил 27 июнь куни Жиноят кодексининг машъум 58- моддаси асосида Реактив илмий-тадқиқот институтининг ички, аксилинқилобий троцкийчилар ташкилоти аъзоси сифатида айбланиб, ҳибсга олинди. Муқаддам бундай айб билан институт директори И. Т. Клейменов ва муассаса ходимлари Г. Э. Лангемак ва В. П. Глушко ҳам ҳибсга олинган. Шу йили С. Королёв 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, 1939 йил 21 апрель куни жазо ўташи учун Колимага, Ғарбий кончиликнинг Мальдяк олтин конига, умумий тартибдаги ишларга юборилди. 1939 йил 23 декабрь куни Ички ишлар халқ комиссариати Ахлоқ тузатиш-меҳнат лагерлари ва қамоқхоналар бош бошқармаси (рус. ГУЛАГ НКВД) Владивосток ахлоқ тузатиш меҳнат лагерига ўтказилади.
Маршал М. Н. Тухачевский ҳибсга олингач, янги қурол яратишга оид барча ишланмалар кетма-кет тўхтатилиб, муаллифлар ҳибсга олина бошланди. Шунга қарамай, С. Королёв бошлаган тадқиқотлар, у қадар жадал бўлмаса-да, давом эттирилди.
1940 йилнинг февраль ойида учувчи В. П. Федоров, двигатели суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив двигатель ўрнатилган РП-218-1 русумли самолётда ССРИда биринчи маротаба ҳавога кўтарилди. Ушбу ҳодиса реактив авиация вужудга келиб, амалда равнақ топишига асос солди. Шундан сўнг, Авиасаноат наркомати реактив самолётлар яратиш ишларини давом эттириш вазифасини В Ф. Болховитинов, А. Г. Костиков ва бошқа конструкторлар зиммасига юклади. Бироқ ракета қуроли билан қуролланган жанговар самолётни С. Королёвнинг иштирокисиз яратиш иложи бўлмади.

Ғалабага қўшилган ҳисса ва ўлжаларнинг ўзлаштирилиши

1940 йил 2 март куни Москвага чақиртилган С. Королёв тўрт ойдан сўнг, Махсус йиғилиш томонидан такроран суд қилиниб, 8 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва шу йилнинг сентябрь ойида, қамоқ жазосини ўтаётган бошқа бир машҳур совет авиаконструктори А. Н. Туполевнинг талаби ила Ички ишлар халқ комиссариати тасарруфидаги, халқ орасида «Туполевская шарага» номини олган 29- махсус конструкторлик бюросига, янги турдаги бомбардимончи самолёт яратиш ишларида бевосита иштирок этиши учун юборилди.
С. Королёв шу заҳоти самолёт қаноти устида иш бошлади. Бундан ташқари у, Ички ишлар халқ комиссариатига, ушбу бомбардимончи самолётдан қўлланиладиган, хусусан, душманга қарата, унинг ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасига кирмай, зарба бериш имконини берадиган АТ русумли ракета авиаторпедасини яратишга доир лойиҳа таклифларини киритди.

1941 йилнинг декабрь ойида янги яратилган бомбардимончи самолёт илк бор муваффақиятли парвоз қилгач, А. Туполев раҳбарлик қилган жамоа Омскка эвакуация қилиниб, шошилинч равишда қурилган цехларда келгусида Ту-2 номини олиб, энг сара фронт бомбардимончисига айланган самолётнинг серияли ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди.
1942 йили С. Королёв қатағон қилинган В. П. Глушко томонидан ишлаб чиқилган, тортиш кучи 300 килограммли суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив двигателни амалда қўллаш йўлларини топиши учун Қозон авиация заводи (бугунги кунда «Қозон моторсозлик ишлаб чиқариш бирлашмаси» очиқ акциядорлик жамияти) қошидаги, бошқа бир қамоқхона туридаги 16- конструкторлик бюросига йўлланди. С. Королёв томонидан таклиф қилинган бир нечта вариантлардан жанговар самолётнинг ҳавога кўтарилиш учун тезлик олиш масофаси қисқартирилган, ҳаво жанги давомида самолётнинг тезлик ва динамик тавсифлари ошишини таъминлайдиган авиацион ракета двигателига оид вариант танланди.
1943 йилнинг январь ойида илк тажриба учун Пе-2 русумли шўнғиб учадиган бомбардимончи самолёт олиниб, АРУ-1 русумли авиацион ракета қурилмаси ишлаб чиқилиши устида иш бошланди, март ойида, ушбу қурилма деталлари ва тизимларига оид 900 дан ортиқ чизмалар корхонага топширилди, 1 октябрь куни эса Пе-2РД русумли самолётнинг суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив двигатели 2 дақиқага ишга туширилган тарзда кечган парвози амалга оширилди. Ушбу икки дақиқа давомида самолёт тезлиги соатига 120 километрга қадар етди. Мазкур иш учун С. Королев «Ҳурмат Белгиси» ордени билан тақдирланди.
1944 йилнинг июль ойида И. В. Сталиннинг шахсан берган кўрсатмасига асосан қамоқ жазосидан муддатидан олдин озод қилинган С. П. Королёв яна бир йилавомида Қозон конструкторлик бюросида ишлашни давом этди (2007 йил 12 январь куни юқорида зикр этилган бирлашманинг назорат-ўтиш жойида С. П. Королёвнинг ҳайкалтарош М. М. Герасимов томонидан тайёрланган горельефи тантанали вазиятда очилди).
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 28.04.2013 22:51   #49  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Баллистик ракеталар яратилиши

Уруш хотимасида С. Королёв томонидан Д-1 ва Д-2 русумли қаттиқ ёнилғи билан ишлайдиган двигатель ўрнатиладиган олис масофаларга қўлланиладиган ракета лойиҳалари ишлаб чиқилиб, суюқ ёқилғи билан ишлайдиган двигателлар ўрнатиладиган истиқболли ракеталар яратилишига доир таклифлар киритилди. Бироқ ўхшаш лойиҳалар Германияда ҳаётга татбиқ этилгани маълум бўлгач, С. Королёв совет мутахассисларидан иборат гуруҳ таркибида немисларнинг корхонасига йўлланди. Бу ерда унга синаб кўриш учун бир нечта бўлса ҳам, Фау-2 русумли ракеталарни йиғиш вазифаси қўйилди. Нордхаузен ерости заводининг Пенемонде ракета марказидан қолган вайроналар билан танишиб чиққан С. Королёв техник хусусиятлари сифат жиҳатидан сезиларли даражада юқори бўлган миллий ракеталар яратиш мумкинлигига оид хулосага келди.

1946 йилнинг май ойида совет раҳбарияти томонидан ССРИда ракетасозликни ривожлантиришга оид қарор қабул қилиниб, ушбу ҳужжатга мувофиқ совет оккупация зонасида Нордхаузен институти яратилди. Мазкур муассасада С. Королёв раҳбарлигида Фау-2 (А-4) русумли олис масофаларга қўлланиладиган ракеталар лойиҳаси тўла-тўкис амалга оширилди, янада олис масофаларга қўлланиладиган ракеталар яратилишига оид таклифлар киритилди, шу жумладан, кўчмас полигон яратилгунга қадар ракета учириш синовларини ўтказиш учун махсус темир йўл поездлари тузилди.
Бироқ юқорида зикр этилган қарорнинг асосий мазмуни Москванинг шимолий-шарқий чегарасидан 19 км нарида жойлашган Калининград (ҳозирги Королёв) шаҳрида Иттифоқ миқёсидаги реактив қурол-аслаҳалар Давлат илмий-тадқиқот институтини (88- илмий-тадқиқот институти) яратиш бўлган.
1946 йил август ойида С. П. Королёв, ушбу институтнинг Олис масофаларга қўлланиладиган баллистик ракеталар яратиш бўлими бошлиғи-бош конструктор этиб тайинланди.

Кейинги ҳодисалар шиддат-ла кечди, хусусан:
1947 йилнинг апрель ойида С. Королёв И. Сталинга олис масофаларга қўлланиладиган ракеталар яратишга доир таклифлари ҳақида билдирув берар экан, давлат раҳбаридан немис ракетасининг нусхасини яратишга оид кўрсатма олди. Бу эса ўз навбатида, саноат учун ҳам, армия учун ҳам, яхши мактаб бўлди. Энди у, ўз ғояларини рўёбга чиқариш имконига эга бўлди;
1947 йилнинг октябрь ойида Капустин Яр яқинида асосан ўлжа олинган узел ва агрегатлардан Нордхаузен ва 88- илмий-тадқиқот институтларида йиғилган А-4 русумли ракеталарни учириш синовини ўтказди;
1948 йили ўзи ишлаб чиққан ҳужжатлар тўплами асосида ва миллий материаллардан йиғилган, А-4 русумли ракетани такрорлайдиган, ишончлилик ва нишонга аниқ тегиш натижаларига кўра устун келган дастлабки Р-1 русумли ракеталар синовини ўтказди.
С. Королёв ўзи яратган Бош конструкторлар кенгашининг фаолиятини мувофиқлаштира олган тарзда фавқулодда ташкилотчилик қобилиятини намоён этди. Ушбу кенгаш:
қуруқликдаги комплекс конструктори В. П. Бармин;
суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив двигателлар конструктори В. П. Глушко;
бошқарув тизимларининг конструкторлари В. И. Кузнецов, Н. А. Пилюгин, М. С. Рязанский;
қуролланиш министрлиги Дмитрий Фёдорович Устинов;
артиллерия маршали М. И. Неделин раҳбарлигидаги ҳарбий бўлинмалар;
Большевдаги 4- илмий-тадқиқот институти ва Капустин Яр Давлат марказий полигони жамоаларидан иборат бўлган.

1947 йилнинг май ойида С. Королёв 88- илмий-тадқиқот институтининг таржимони Нина Ивановна Котенкова билан танишди. Кўп ўтмай, Нина Ивановна С. Королёвга турмушга чиқиб, ҳаётида деярли ягона дўстига айланди.

Дунёда «техника мўъжизаси», деб эътироф этилган, 300 километрга қўлланиладиган ракета яратган С. Королёв техник ғояларини ҳаётга татбиқ этиш учун ўзига йўл оча билди. 1948 йили 600 километрга қўлланиладиган, яъни мисол учун, АҚШнинг айрим авиация ва денгиз базаларига қадар етиб бора оладиган Р-2 русумли ракета яратилди.
Р-1 ва Р-2 русумли ракеталарнинг ишончлилик даражасини ошириб, қурол-аслаҳалар таркибига топшириш ишлари билан бир вақтда, С. Королёв бир нечта истиқболли йўналишлар бўйича кенг миқёсли идоралараро лойиҳа-назарий илмий-тадқиқот ишларини тизиб юборди. Ўзи раҳбарлик қилган Тажриба-конструкторлик бюроси, ушбу ишларда бош корхонага айланди.
Натижада, 1200 километрга қўлланиладиган, жанговар қисми ядровий заряддан иборат Р-5М русумли ракета яратилди. Олис масофага қўлланиладиган стратегик мақсадли ушбу ракета дунёда биринчи бўлиб, 1956 йил 2 февраль куни Семипалатинск полигонида синовдан муваффақиятли ўтказилди.

Тез буғланадиган суюқ кислородни жанговар мақсадда қўллаш ўта ноқулай бўлгани боис, С. Королёв двигатели узоқ сақланадиган суюқ ёқилғи билан ишлайдиган ракета яратиш устида фаол изланиш олиб борди. Бундай изланишлар натижаси А. М. Исаев томонидан яратилган, суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив двигатель ўрнатиладиган, Р-1 русумли ракета бажарадиган вазифани ҳал этишга қодир бўлиб, вазни уч баробар енгил Р-11 русумли ракета бўлди. Бу эса ўз навбатида, кўчма ракета комплекслари, хусусан, қуруқликда ҳаракатланадиган Р-11М русумли ва жанговар кемаларга ўрнатиладиган Р-11ФМ русумли ракета комплекслари яратилишига олиб келди. 1955 йилнинг сентябрь ойида бундай ракета ССРИда биринчи бўлиб сув ости кемасидан учирилди.
Шунингдек, С. Королёв ёқилғиси узоқ сақланадиган, Р-5М ракетасининг мукаммаллиги ва Р-11 ракетасининг қулайлигини ўзига мужассам этган стратегик мақсадли Р-12 русумли ракетанинг хомаки лойиҳаси ишлаб чиқиб, Днепропетровскдаги «Южмаш»га тақдим этди ва бу билан, стратегик мақсадли ракеталар яратишга ихтисослашган М. К. Янгель раҳбарлигидаги янги тажриба-конструкторлик бюроси пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Соҳанинг С. Королёв олиб бораётган асосий йўналиши қитъалараро масофаларга етиб борадиган кўп поғонали ракеталар яратиш муаммоси билан боғлиқ бўлди. Кўп ўтмай, конструкция жиҳатидан ҳам, парвоз хусусиятлари бўйича ҳам, ўзига хос, старт олиш вазни 283 тонна бўлиб, вазни 5,4 тонна, қуввати 3-5 мегатонна келадиган термоядро зарядидан иборат жанговар каллакни 8 минг километр масофага элтишга қодир биринчи Р-7 русумли қитъалараро баллистик ракета ниҳоят яратилди.
Бир қатор муваффақиятли стартлар ўтказилгач, Архангельск вилоятидаги Плесецк яқинида Р-7 русумли қитъалараро баллистик ракеталар учириладиган тўртта кўчмас қурилма билан қуролланган жанговар старт бериш станцияси 1959 йилнинг январь ойидан эътиборан жанговар навбатчилик ўта бошлади. Кўп ўтмай, ушбу станциядан 12 минг километрга қўлланиладиган Р-7А русумли модернизация қилинган баллистик ракеталар учирилди.

Дастлаб Р-7 ракетасини ва ушбу ракета асосида элтувчи ракеталар яратган С. Королёв ўз саъй-ҳаракатларини космик техника яратиш ишларига жамлашга умид қилди. Бироқ унинг суюқ ёқилғи қўлланиладиган қитъалараро баллистик ракеталари ишлатиш хусусиятларига кўра америкаликларнинг қаттиқ ёнилғи қўлланиладиган ракеталаридан қолишар эди. Ушбу муаммога эътиборини жалб этган С. Королёв 1962 йили ўтказилган синовлар давомида 2,5 минг километрга етган РТ-1 русумли қаттиқ ёнилғи қўлланиладиган ракетани тажриба тариқасида яратди. 1966 йилнинг февраль ойида РТ-2 русумли қаттиқ ёнилғи қўлланиладиган қитъалараро баллистик ракета синовдан ўтказилиб, ундан кейинги 15-17 йил давомида фойдаланди. Бугунги кунда С. Королёв яратган ўша РТ-2 русумли қитъалараро баллистик ракетанинг авлоди саналадиган жамики стратегик мақсадли ракета комплексларида фақат қаттиқ ёнилғи қўлланилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 28.04.2013 22:57   #50  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,215  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Космос милодининг ибтидоси

Икки сиёсий тизимнинг тинч-тотув яшашини таъминлайдиган қуролни яратиш С. Королёв учун ҳаётий мақсад эмас космосни ўзлаштириш ишларига киришиш йўлидаги зарурий шарт-шароит бўлган.
1935 йилиёқ С Королёв: «Ракета яратиш ишлари равнақ топар экан, ернинг биринчи кемаси илк бор Ерни тарк этадиган вақт етиши муқаррар», - деб ёзган эди. Лекин баландликда ракета учириш билан бошланган космос мавзусига оид ишлар 40- йиллар охири, 50- йиллар бошига келиб рўёбга чиқадиган бўлди.

1954 йилнинг май ойида Р-7 русумли қитъалараро баллистик ракета яратиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилиниши билан, мазкур ракета биринчи космик элтувчи ракета бўлиши лозимлигини ният қилган С. Королёв Д. Устиновга Ернинг сунъий йўлдошларини яратиб, ушбу ракета воситасида космосга чиқариш нафақат мумкинлиги, балки зарур эканлиги тўғрисида билдирув ёзиб йўллади. Зикр этилган ҳужжатда С. Королёв Ер яқинидаги космик фазони ўзлаштириш, шу жумладан, Ойга учиш ишларининг дастурини қисқача баён этди.
Шундан сўнг, С. Королёв сунъий йўлдошларни яратиш ишларини бошлаш заруратига оид таклифларни ҳукумат идоралари ва академик поғоналарга кетма-кет йўллаб борди. Бироқ жавоб олмагач, бутун масъулиятни бўйнига олганча, сунъий йўлдош лойиҳалаштириш ишларини таваккал бошлаб юборди.

1956 йилнинг январь ойида Н. С Хрушев 1- сонли махсус конструкторлик бюросига ташриф буюриб, стратегик ракеталар яратиш ишларидан мамнун бўлгач, С. Королёв давлат раҳбарига мурожаат қилиб, сунъий йўлдош устида иш бошлашга изн беришни илтимос қилди. Н. Хрушев конструктор-олимнинг ушбу ташаббусини, қитъалараро баллистик ракеталар яратилишини кечиктирмаслик шарти билан маъқуллади.
Кўп ўтмай, ҳукуматнинг 1957-58 йиллар давомида вазни 1400 килограммгача бўлган, илмий аппаратлар комплекси билан жиҳозланган, мавжуд Р-7 русумли ракета воситасида космосга чиқариладиган Ернинг парвози йўналтирилмаган сунъий йўлдошини (Д объектни) яратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
1956 йилнинг август ойида 1- сонли махсус конструкторлик бюроси 88- илмий-тадқиқот институти таркибидан чиқарилиб, алоҳида ташкилотга айлантирилди ва С. П. Королёв унинг директори ва бош конструктори этиб тайинланди (бугунги кунда, ушбу ташкилот С. П. Королёв номли «Энергия» Ракета-космик корпорация, - деб номланади).
Янги Р-7 русумли ракета синовлари ҳали бошланмай туриб, С. Королёв, ушбу ракеталардан вазни 50 килограммгача бўлган, илмий асбобларнинг минимал сони билан жиҳозланган, нисбатан содда сунъий йўлдошларни орбитага чиқариш мақсадида фойдаланиш таклифини киритди. Бу эса ССРИга ўзининг мини-йўлдошларини орбитага чиқариш ниятини кенг миқёсда реклама қилиб юборган АҚШдан ўзиб кетиш имконини берди.

1957 йил 4 октябрь куни башарият тарихида илк бор Ернинг сунъий йўлдоши космосга чиқарилди, хусусан: ўта қувватли ракета сонияда 8 км тезлик олганча, ернинг тортиш кучини енгиб ўтиб, худди мустақил осмон жисми каби, Ер атрофида айлана бошлади. Шундан сўнг, ракетадан жамики жаҳон кузатиши, узатаётган сигналини қабул қилиши мумкин бўлган шарсимон йўлдош ажраб чиқди. Ушбу ҳодиса, инсоният тарихи саҳифасига тортилган, тарихни шартта иккига, яъни сунъий йўлдошгача ва сунъий йўлдошдан кейинги даврларга бўлиб юборган чизиқ бўлди. Гарчи биринчи давр 40 минг йилдан узоқ чўзилган, иккинчи даврнинг бошланганига эса 50 йилдан энди ошган бўлса-да, дунё маданиятининг сифатий ҳолати нафақат фалсафий дунёқараш, балки амалий жиҳатдан ҳам, биринчи навбатда, глобал ахборот тизимлари ва сунъий йўлдош воситасида кузатув тизимлари равнақ топиши сабабли, батамом ўзгариб кетишга улгурди.
«Миттигина эди, кекса планетамизнинг ўша биринчи сунъий йўлдоши, лекин унинг жарангдор сигналлари жамики қитъаларда, барча халқлар орасида банибашарнинг дадил орзулари рўёбга чиққанидан хабар каби янгради», - деган эди вақт ўтиб С. П. Королёв.

Мавжуд техник захира ва ракетасозлик тадқиқотларига оид бой тажриба С. Королёвга орадан бир ой ўтиб-ўтмай, яъни 1957 йилнинг ноябрь ойида бортига Лайка лақабли ит жойланган Ернинг иккинчи сунъий йўлдошини орбитага чиқариш имконини берди. Ушбу тажриба узоқ давом этадиган вазнсизлик ҳолати жонли мавжудотни ҳалок қилмаслиги, инсоннинг космосга парвози фараз эмас реал эканлигини исботлаб берди.
Юк кўтариш қобилияти катта захира билан лойиҳалаштирилган икки поғонали Р-7 русумли ракетага учинчи поғона ўрнатилганида орбитага вазни 4,6 тонна, келадиган, тўртинчи поғона ўрнатилганида эса планеталараро траекторияга вазни 1,2 тонна келадиган фойдали юк чиқаришга имкон берди. Бунинг учун эса кўплаб техник муаммоларни ҳал этиш, хусусан, аппаратлар парвозини космик фазода йўналтириб, барқарорлаштириш ҳамда суюқ ёқилғи билан ишлайдиган реактив двигателни бўшлиқ ва вазнсизлик шароитида ишга тушириш усулларини ишлаб чиқишга тўғри келди. Натижада, Ой ва планеталарни планеталараро автоматик станциялар воситасида тадқиқ қилиш, сунъий йўлдошларни 36 минг километрдан баланддаги юқори апогей орбиталарга чиқариш, инсоннинг космик фазодаги парвозини юқори даражада хавфсиз кечишини таъминлайдиган, ишончлилик даражаси етарлича катта бўлган космик кемалар яратиш имкони очилди.

1958 йили геофизик сунъий йўлдош (Д объекти) яратилиб, орбитага чиқарилди. Шундан сўнг, битта элтувчи ракета воситасида, бир-биридан катта фарқ қиладиган ҳар хил орбиталарга, Ер яқинидаги космоснинг турли соҳаларидаги радиацион вазиятни бир вақтда тадқиқ қилиш мақсадида чиқарилган ҳар бири иккита сунъий йўлдош-станциядан иборат иккита «Электрон» космик тизим космосга учирилди.

1959 йили учта автоматик космик аппарат яратилиб, Ой томон учирилди. Улардан дастлабки икктаси Ойга Совет Иттифоқининг вимпелини ташлаш, учинчиси эса унинг ортки, кўринмас томонини суратга олиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, халқ хўжалиги ва мудофаага оид амалий мақсадлар учун мўлжалланган биринчи йўлдошлар: «Молния-1» русумли алоқа йўлдоши ва «Зенит-2» русумли фоторазведка йўлдоши чиқарилди.
Алоқа йўлдошлари келгусида 1- сонли махсус конструкторлик бюроси тасарруфидаги, кейинчалик космос саноатининг йирик марказларига айланиб кетган Красноярск филиали, мудофаага оид сунъий йўлдошлар эса Куйбишев филиалида ривожлантирилди.
С. П. Королёв Ой юзига эркин қўниб, уни суратга олиб, панорамасини Ерга узатадиган нисбатан мукаммал ой аппарати (Е-6 объекти) устида иш бошлади.

1961 йил 12 апрель куни Ю. А. Гагариннинг тарихий парвози амалга оширилди. Инсоннинг космосга «Восток» русумли элтувчи ракета воситасида космосга учиб, «Восток-1» русумли космик кемада кечган илк парвозини рўёбга чиқариш учун бевосита 123 та корхона, 32 та турли вазирлик ва идоралар иштирок этди. Аммо энг асосийси, албатта, одамлар, хусусан, С. Королёв томонидан яратилган Бош конструкторлар кенгашининг номлари юқорида санаб ўтилган аъзолари ва ушбу кенгаш сафига қўшилган:
двигатель конструкторлари А. М. Исаев ва С. А. Косберг;
радиотелеметрик тизимлар конструктори А. Ф. Богомолов;
скафандр ва катапульта тизимларининг конструктори С. М. Алексеев;
ҳаётий таъминот тизимлари конструктори Г. И. Воронин;
парашют тизимлари конструктори Ф. Д. Ткачев;
парвознинг тиббий-биологик таъминоти муаллифи В. И. Яздовский;
1- сонли махсус конструкторлик бюросининг элтувчи ракета ва «Восток» космик кемасини ишлаб чиқарган етакчи конструкторлар К. Д. Бушуев, Л. А. Воскресенский, В. П. Мишин, М. К. Тихонравов ва бошқалар бўлган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Ответить

Метки
космос
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх