Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.08.2011 23:02   #1  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Angry Матбуот дўконларида тирноқ бўёғи сотилса-я?

Дарсларга биргаликда тайёргарлик кўриш мақсадида бир дўстимникига бордим. У мени кутиб олиш учун кўчага чиқиб турган экан. Йўл-йўлакай уйининг ёнгинасидаги «Матбуот дўкони» деб ёзиб қўйилган «будка»га қайрилди. Ўртоғим бирон-бир газета ёки журнал харид қилмоқчи, шекилли, деган хаёлга бориб, айтарли эътибор ҳам бермабман. Ваҳоланки, у «Матбуот дўкони»дан матбуот нашрини эмас, балки дарс тайёрлашда эрмак қилиб ўтириш учун икки ўрам писта ва яна алламбало майда-чуйда атторлик буюмларини харид қилди.
Уйидан сал узоқроқдаги савдо дўконига боргандан кўра, ашқол-дашқолларни шу ердан олиш афзалроқ эканини ҳам таъкидлаб қўйди...
Кундалик юмушлар билан чалғиб, бу воқеа ёдимдан кўтарилай дебди. Яқинда жамоат транспортида кетаётиб, ёнимдаги икки дугонанинг суҳбати қулоғимга чалинди:
— Тирноқ бўёғинг чиройли экан, қаердан олдинг?
— Бозорнинг биқинидаги «Матбуот дўкони»дан...
Бирор нарсани ҳар куни, ҳар қадамда кўраверсангиз, кўз ўрганиб қолади. Ҳаттоки, унинг камчилигу нуқсонлари ҳам сезилмайди. Газета ва журналларни сотиш учун мўлжалланган бундай дўконларнинг олдидан ҳар куни ўтиб-қайтсам-да, жиддийроқ разм солмаган эканман. Юқоридагилар сабаб бўлиб, матбуот шаҳобчаларини кўздан кечирсам, ҳақиқатдан ҳам ажабланарли экан. Атторлик буюмлари мунчоқдек териб қўйилган. Бу ердан писта ёки «лак» тугул, тирноқ олгич мослама-ю болалар ўйинчоғи, тамакию сақичдан тортиб, ҳатто эркаклар ва аёллар пайпоқларини ҳам топиш мумкин экан. Сотувчи ўз дўконидан юртимиздаги нуфузли нашрларни топиб беролмаса-да, лекин атторлик буюмлари топилади.
Дўконда савдо қиладиган бир аёлни гапга тутиб, «Матбуот дўкони»да атторлик молларини ҳам сотиш мумкин-ми, деб сўрадим. У саволимга жавобан ҳозир шаҳобчаида нимаики сотаётган бўлса, ҳаммасига эҳтиёж борлигини таъкидлади.

Эҳтиёж бор экан деб, матбуот шаҳобчасида атторлик буюмларини сотавериш тўғримикан?

мақоланинг давоми
Ответить 
"+" от:
Старый 25.08.2011 23:03   #2  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Хурматли форумдош, матбуот дўконларида матбуотга тегишли бўлмаган маҳсулотлар сотилиши тўғрими? Нима дедингиз? Балки мумкиндир, мен бирон нарсани тушунмаётгандирман... мен нимани тушунмаяпман...
Ответить 
Старый 26.08.2011 09:04   #3  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,641/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
У саволимга жавобан ҳозир шаҳобчаида нимаики сотаётган бўлса, ҳаммасига эҳтиёж борлигини таъкидлади.
Баъзиларида "ҳимоя воситалари" сотилаётгани ҳақида ҳам эшитгандим.
Ответить 
Старый 26.08.2011 09:41   #4  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Sean
Оффлайн
Сообщений: 14,705
+ 3,685  12,781/5,618
– 156  201/165

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
мен нимани тушунмаяпман...
Хар доимгидек - тирикчилик!
__________________
Все врут! (с) Доктор Хаус
Ответить 
Старый 26.08.2011 10:13   #5  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Rifat Irmukhamedov
Оффлайн
Dasturxon.Com
Блогер блога
AKA:Rif'at
Сообщений: 1,268
+ 708  1,073/476
– 11  24/18

UzbekistanОтправить сообщение для Rifat Irmukhamedov с помощью ICQОтправить сообщение для Rifat Irmukhamedov с помощью Skype™LiveJournalМой КругАккаунт на TwitterFacebook
буни нимаси емон деб уйлайсиз? фойдаланувчиларга кулайлик, сотувчиларга кушимча даромад
__________________
Пишу ЖЖ Записки. Иногда готовлю.
Ответить 
Старый 26.08.2011 13:41   #6  
Real ID Group
Аватар для Камолиддин Зайнутдинов
Оффлайн
AKA:Камол
Сообщений: 3,373
+ 2,497  1,147/733
– 95  58/48

UzbekistanОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью ICQОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью Skype™Facebook
AbuMuslim, бунақа нарсалар анчадан бери сотиляпти. Шон айтгандай, тирик-чилик. агар фақат матбуот сотилса у ердагиларни совдаси бўлмайди. бу ёғди налог деган ва бошқа тўловлар бор. фақат газета ва журналларни сотиб кун кўриб бўлмайди. тўғри бу нотўғри, лекин на илож.
__________________

Ответить 
Старый 26.08.2011 15:31   #7  
Аватар для Mirza
Оффлайн
Сообщений: 38
+ 2  72/21
– 0  5/5

Uzbekistan
Бир сафар матбуот дукони ходимидан шу тугрисида сураб кургандим. Унинг айтишича битта матбуот дуконини ижарага олиш жойлашувига караб ойига 2-3 миллион сум экан.
Чамалаб куринг, дуконни ижарага олган тадбиркор (сотувчи) бир ой ичида 2-3 миллион сум фойда олиши учун газета, журнал, китоб сотишнинг узи кифоя киладими? Йук, албатта. Шунинг учун бу дуконларда чакана савдони амалга ошириш хукуки берилган. Бу холатнинг салбий жихати хам йук менимча.

Бир йилча аввал Украинада булганимизда почта хизмати функцияларини куриб хайрон булгандим. Украин почтачилари уйингизга нима буюртма берсангиз олиб келиб беришаркан. Совун дейсизми, ковун дейсизми... буюртма берсангиз булди.
Бизнинг почтачилар пенсия таркатиш ва коммуналкаларни йигишдан бошка иш килмайди. Газеталарга обуна аввалгидек эмас, хозир хеч ким хат ва телеграмма ёзмай куйди. Почтада ишлайдиган минглаб ходим, корхона, шунча транспорт харажатлари ишсиз холда ниманинг хисобидан копланиши керак?
Замон узгаряпти. Бисотингда иш кучинг ва транспортинг борми, конуний хисобланган исталган хизмат билан шугулланавер. Бунга давлатимиз каршилик килмайди. Бу хам шу соха ходимлари даромадини оширади, хам халкка кулай хизматлар курсатилади. Кишлокда яшовчи фукаро дейлик уйини ремонт килиши учун шахардан буёк сотиб олиб келиб юрмайди. Бунга вактини, транспорт ва бошка харажатларни сарфлаб юрмайди. Шундок почтага буюртма беради, тамом. Кулай нархда буюртма етказиб берилади. Чунки почта ходими ва транспорти шундок хам хар куни шахарга катнайдиган логистик маршрутга эга булиб улгурган булади.

Последний раз редактировалось Mirza; 26.08.2011 в 15:34.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.08.2011 15:36   #8  
Real ID Group
Аватар для Камолиддин Зайнутдинов
Оффлайн
AKA:Камол
Сообщений: 3,373
+ 2,497  1,147/733
– 95  58/48

UzbekistanОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью ICQОтправить сообщение для Камолиддин Зайнутдинов с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Бизнинг почтачилар пенсия таркатиш ва коммуналкаларни йигишдан бошка иш килмайди.
Оффтоп:
пенсияни хам вақтида тарқатишмайди. лекин бу почтачилар айби эмас. бу нарсалар оффтоп бу ерда. ўшанинг учун гапирмай қўя қолай.
__________________

Ответить 
Старый 26.08.2011 17:58   #9  
Real ID Group
Аватар для Mahmud Aripov
Оффлайн
AK "Matbuot tarqatuvchi"
заместитель ген.директора
Сообщений: 68
+ 28  6/5
– 2  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mirza Посмотреть сообщение
Унинг айтишича битта матбуот дуконини ижарага олиш жойлашувига караб ойига 2-3 миллион сум экан.

Бу дезинформация. Киоск ижараси ойига 150-200 минг сўм. Тўғри, бундан ташқари тадбиркор 10та миним.иш ҳақи миқдорида давлатга солиқ тўлайди.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 26.08.2011 20:58   #10  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
мен нимани тушунмаяпман...
Сиз балони тушунасиз, шунчаки тушунмаганга олаяпсиз ;-)

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
мақоланинг давоми
ИМХО, сайт контентни купайтираман деб унинг савиясини тушириб юбориш мендек тажангларни сайтдан йироклаштиради.

Агар контентни купайтириш бирламчи рол уйнаса, бундай "макола"лар учун мавзу ачиб-сасиб ётибди. Ёрдам берворишим мумкин:
"Автобус хайдовчиси рулда сегарет чекса-я?"
"Стадионда мухлислар сукиниб, писта чакишса-я?"
"Муюлишда бир кампир патентсиз писта ва сигарет сотса-я?"
"Фартуксиз ва медкнижкасиз сотувчилар азонлаб махаллаларда сут таркатса-я?"
"Трамвайда кондуктор формасиз булса-я?"
"Таксичилар радиони бакиртириб куйса-я?"
"Туйларда пул сочишса-я?"
"Битирув окшомига укувчилар лимузинда келса-я?"
"Келин-куев ярим кечаси шахар айланса-я?"
ва хоказо ва хоказо "я" -"я" лар...;-)


PS: Сайтингизнинг узи зур!
Тагинам узингиз биласиз...
"Сарик"лашиб кетмасин дейман-да... ;-)
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх