Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.12.2017 20:17   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,496
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
ДАВЛАТ МУКОФОТИ НЕЧА СЎМ ТУРАДИ?

Ватанимиз олдида алоҳида хизмат кўрсатган юртдошларимиз, хусусан, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий бўлмаган фуқароларимиз, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси манфаатларида алоҳида хизмат кўрсатган чет эл фуқаролари маънавий-моддий рағбат сифатида давлат мукофотлари билан тақдирланади.
Давлат мукофотига сазовор бўлиши учун халқимизнинг асл фарзандлари ёки юртимизнинг содиқ дўстлари жасорат кўрсатган, адабиёт, санъат, педагогика, спорт, миллий хавфсизлик, дипломатия, халқ хўжалиги каби кўплаб соҳаларда катта меҳнат қилган бўлиши керак. Масалан, уруш ва тинчлик даврида ҳарбий хизматчиларнинг юксак ахлоқий-жанговар сифатлари жонбозларча, фидокорона намоён бўлиб, Ватан олдидаги бурчини бенуқсон адо этишларида ифодаланадиган саъй-ҳаракати ҳарбий жасорат, деб номланади. Бундай жасорат замирида юксак комиллик, интизомлилик, огоҳлик, ҳамжиҳатлик, она заминга чексиз муҳаббат бўлади. Ҳарбий жасорат юксак давлат мукофотлари билан тақдирланади.
Давлат мукофотлари жумласига орден, медаль, фахрий унвон, белги, ёрлиқ, диплом, фахрий ном, мукофотланаётган шахс исми ёзилган қимматбаҳо совға ёки қурол кабилар киради.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги босмахонасида 2007 йили чоп этилган «Ҳарбий атамаларнинг қисқача изоҳли луғати»дан тегишли маълумотларни келтириб ўтаман (билмаган нарсани билиб қўйган яхши-да).

ОРДЕН – тақдирлаш нишони, давлат олдида кўрсатилган алоҳида хизмат учун бериладиган фахрий мукофотдир.
Орден билан алоҳида шахслар, шу жумладан, ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, корхона, муассаса, ташкилот ва жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар, ҳарбий қисм ва қўшилмалар, маъмурий-ҳудудий бирликлар мукофотланади. Ҳар бир орден, одатда, ўз низомига эга бўлиб, унда мазкур орден билан ким ва қандай хизмати учун мукофотланиши кўрсатиб ўтилади, тегишли орден билан мукофотлаш қоидалари ҳамда мукофотланганнинг ҳуқуқ ва имтиёзлари белгиланади.
Мукофотланган шахсга топширилган орден кийимнинг кўкрак соҳасига қадағич воситасида ёки қадағичсиз, ўз тўғноғичи воситасида қадалади. Ҳарбий қисм орден билан мукофотланган бўлса, ушбу орден ҳарбий қисмнинг Жанговар Байроғига қадалади.

Ўзбекистон Республикасида (2006 йилга қадар) қуйидаги орденлар таъсис этилган:
«Мустақиллик» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги «Мустақиллик» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Амир Темур» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Амир Темур» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Жалолиддин Мангуберди» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 30 августдаги «Жалолиддин Мангуберди» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Буюк хизматлари учун» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги «Буюк хизматлари учун» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Эл-юрт ҳурмати» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августдаги «Эл-юрт ҳурмати» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Фидокорона хизматлари учун» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августдаги «Фидокорона хизматлари учун» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Соғлом авлод учун» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги «Соғлом авлод учун» (I ва II даражали) орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Меҳнат шуҳрати» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Меҳнат шуҳрати» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Шон-шараф» ордени (I ва II даражали) – Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Шон-шараф» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган;
«Дўстлик» ордени – Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган.

МЕДАЛЬ – бирор-бир тарихий воқеа, арбоб ёки жой шарафига таъсис этилган, одатда, икки томонига тасвир туширилган ёки ёзув битилган, асосан доира ёки кўп бурчак шаклига эга металл нишон. Медаль ҳарбий соҳада ва бошқа соҳаларда кўрсатилган хизмат учун бериладиган давлат мукофотидир.
Юртимизда медаллар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилиб, тақдирланганларга давлат раҳбарининг шахсан ўзи ёки унинг номидан тегишли мансабдор шахслар топширади. Медаль кўкракнинг чап томонида орденлардан кейин тақиб юрилади. Ўзбекистон Қаҳрамони фахрий унвонининг нишони бўлмиш «Олтин юлдуз» медали бундан истисно. «Олтин юлдуз» медали орден ва медаллардан юқорироққа тақилади.
Тақдирланган шахс медаллар ўрнига тегишли ранг ва тасвирлари туширилган орден планкасини тақиб юриши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида (2006 йилга қадар) 1994 йил 5 майда қабул қилинган миллий Қонунимиз билан тасдиқланган (тақиш тартибига кўра):
«Олтин юлдуз» медали;
«Жасорат» медали;
«Шуҳрат» медали таъсис этилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 05.12.2017 в 20:21.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 05.12.2017 20:18   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,496
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
Асосий мавзуга қайтамиз.
Пойтахтимизнинг тутилган буюмлар сотиладиган Янгиобод бозорида ўзбекона таъбирла айтганда, одамнинг жонидан бошқа ҳамма нарса сотилади дейилса, лоф бўлмайди. Масалан, бу ерда, собиқ совет режими даврида берилган ҳар хил орден-медалларни топиш мумкин. Жаҳон қора бозорида давлат мукофотларининг савдоси азалдан чаққон бўлиб келган. Бундай нишонларни топиб, қора бозорда сотиш мақсадида Россиядаги ўрис жиноятчилар ўзларининг ёлғиз яшайдиган кекса юртдошлари – Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ер тишлатиб, орден-медалларини ўғирлаб чиқиши афсуски, одатий ҳолга айланган. Ўзини дераза дастасига осиб ўлдирган Совет Иттифоқи Машали Сергей Фёдорович Ахромеевнинг мурдасини эса, орден-медаль пайида юриб, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ўрис кафандуздлари дафн қилинганидан сўнг, шу кечанинг ўзида гўридан қазиб чиқариб, маршаллик белгиси бўлмиш жезлини қўлга киритиш мақсадида маршаллик кийими билан бирга ечиб кетишган (ўрислар ўз ҳарбий хизматчиларини гробга ҳарбий кийими билан ётқизиб кўмишларини билсангиз керак).

Хўп, совет нишонлари бизда ҳам сотилишини биламиз, бундай ҳолатларга аллақачон кўникиб қолганмиз, лекин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган давлат мукофотлари юртимиз бозорларида очиқдан-очиқ сотилишига йўл қўйиб бўлмас, ахир?! Бозорда сотиш ҳуқуқи билан берилмайди-ку, улар!
Аквариумимга ўсимлик харид қилиш мақсадида ўтган якшанба куни Янгиобод эски буюмлар бозорига кирдим. Балиқ павильони томон борар эканман, шериклари билан қарта ўйнаб ўтирган бир ўрис алкаш ҳар хил темир-терсаклар орасига кўзимга чўғдай кўринган 4 та «Шуҳрат» медалини териб қўйганига эътибор қилдим. Уни аста гапга тутиб, медалларни қаердан олгани билан қизиқдим. Айтмади аблаҳ. Лекин сохта эмас, ҳақиқий эканлигига юз фоиз кафолат берди. Биттасининг нархини сўрадим.

- Меньше чем за 26 тысяч сум не отдам (Бўлиши 26 минг сўм, ками йўқ), - деди.

Ўзбек медали бозорда монесиз сотилаётгани менга жуда алам қилди, ич-ичимда қандайдир оғриқ ҳис этдим. Юртимиз Россия империяси томонидан босиб олингани, халқимиз қон қусганини англатадиган анави оккупация рамзи – авлиё Георгий тасмасини тақиб юришларига индамаймиз, баъзиларнинг фикрига кўра, ўриснинг юрти билан йўлга қўйилган муносабатларимиз, ўша чиркин латта бўлагининг дастидан бузилиб кетишидан қўрқамиз. Лекин нима учун улар давлатимиз мукофотларини бозорда бемалол сотиб ўтиришларига йўл қўйишимиз керак?! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида бирон-бир идора борми ўзи, бундай нарсаларни назорат қиладиган? Маънавият ва маърифат марказининг хабари борми, маънавиятимиз рамзларининг қора бозори-ю, «нарх-навоси»дан?

Бошқа бир савол туғилади: қаердан олди ўша ифлос 4 та «Шуҳрат» медалини?

Фикримча, орден-медаллар билан тақдирлаш масаласига сал жиддийроқ ёндашишимиз керак. Яъни давлат мукофоти билан тақдирлашга тавсия этилган шахс ҳақиқатан ҳам юртимизни Ватан деб билишини, халқимизга, миллатимизга содиқ, унга сидқи дилдан хизмат қилаётган, тилимиз, тарихимиз, расмий рамзларимизга ҳурмат-ла қарайдиган муносиб киши эканлигини атрофлича текшириб чиқиш керак, деб ўйлайман.
Мустақиллигимиз қайта тикланган дастлабки йилларда тақдир тақозоси ила иложсиз қолиб, давлатимиз фуқаролигини қабул қилишга мажбур бўлган, миллатимизга, юртимиз равнақига доир сассиқ киноясини ҳеч қўймайдиган тоифа Ватанимизда кечаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик жараёнлари, шу жумладан, уларга берилган давлат мукофотларига ҳурмат-ла қарашига шахсан мен шубҳа қиламан.
Юбилей медали билан тақдирланган шундай тоифа вакили – ёши анчага бориб қолган бир ходим вазир ўринбосарининг қўлидан медаль олар экан: «Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!» - дея миннатдорлик билдириш ўрнига, «Служу России!» - дея хитоб қилгани ҳақида эшитган эдим. Шундай экан, унинг Янгиободда темир сотиб ўтирган анави ҳамтовоғи бир эмас, 4 та «Шуҳрат» медалини кимлардан йиғиб олганини фаҳмлаш қийин эмас.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.12.2017 21:32   #23  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 304
+ 25  93/64
– 3  8/6

Uzbekistan
қизиқ Узб.рес. Фуқаролари миллати, ирқидан қатий назар қонун олдида баробар эмасми? Ана шу сиз
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
ўша ифлос
деб тахқирлаган инсон сизнинг устингиздан арз қилса нима буларкан а?
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх