|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми? | |||
Ҳа | 10 | 90.91% | |
Йўқ | 1 | 9.09% | |
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
31.05.2016 21:22 | #211 |
|
Садоқат
Кекса қайрағочнинг Илдизин очиб, Тортдилар қўш арқон солиб белидан. Лекин у тупроққа панжасин санчиб, Сира қўзғалмасди Унган еридан... Ниҳоят гурс этиб ерга қулади, Бутаб, сўнг кўтариб кетдилар, бироқ- У ўз панжасида олиб жўнади Яшаган еридан Бир сиқим тупроқ. ЭРКИН ВОҲИДОВ, 1964 йил |
|
Ответить |
"+" от:
|
01.06.2016 21:43 | #212 | ||
|
Цитата:
|
||
|
Ответить |
26.12.2016 22:58 | #214 |
|
ЯНГИ ЙИЛ ОРЗУЛАРИ
Умримнинг китобидан Бир варақ очиб бу дам, Соқийдан сўрайман гап Бенавбат, бетакаллуф. Янги йил шаробидан Бир қултум ичган одам Бўлар экан, во ажаб, Дафъатанда файласуф. Майли ахир қадаҳ ҳам Дилкушо дўстлар аро Юракни очмоқ учун Сабабу баҳонадир. То бор экан бу олам, Биз бор экан даҳр аро Янги йил бор, май гулгун Сукунат бегонадир. Юртнинг ташвишу заҳмат, Севинч, ҳаяжонлари Бизнинг ҳам юракларда Садо берар доимо. Ортга бир ташланг нигоҳ, Бир йилда юрт-паҳлавон Неча йилга баробар Йўлларни юргани рост. Яна виждонлар огоҳ, Довон ортида довон, Мураккаб муаммолар Олдинда тургани рост. Агар янги ўн йилнинг Қутлуғ остонасида Олам режалар учун Белимизни боғлаймиз. Демакки, учинчи минг- Йиллик кошонасида Яшамоққа биз бугун Ўзимизни чоғлаймиз. Муқаддас ул кошона, Остонаси мўътабар, Пок этсин руҳан, қалбан Иймон, диёнат бизни. Довон ошмоқ баҳона Сарҳисоблар баробар Инсоф мезони билан Ўлчайлик умримизни. Дилга берайлик савол, Йўлга боқайлик бир дам, Бир бутун ҳаёт ортда, Олдда бир бутун ҳаёт. Яшай олдикми ҳалол, Бўла олдикми одам, Кетсак, биздан ҳаётда Не қолгуси хотирот?! Қолмасин юракда занг, Дилда заррача ғубор. Кўнгиллар кўзгусини Тоза қилиб ювайлик. Келажакка биз билан Кириб бормасин зинҳор, Манманлик туйғусини Кўнгиллардан қувайлик. Ётган бўлса мабодо Дилнинг қай бурчагида Риё, тама, кин, ҳасад, Бир-бир термоқ чоғидир. Зар ишқи ҳам бир савдо Одамзод юрагида, Уни абадул абад Ўтга бермоқ чоғидир... Юкладик футувватга Мўъжизий рақамларни, Бор экан ғайрат, истак, Адо этурмиз, бироқ- Энг олий балоғатга Бошламак одамларни, Юракларни пок этмак Анчайин мураккаброқ... Янги йил даврасида Фақат ўзимиз эмас, Ўртада бизлар учун Жон берганлар руҳи бор. Дастурхон теграсида Улар билан ҳамнафас Суҳбат қурмоқнинг букун Ўзгача шукуҳи бор. Руҳлар сокин хобидан Туриб келдилар бу дам. Улар ҳисобот талаб Бедаъво, бетаассуф... Янги йил шаробидан Бир қултум ичган одам Бўлар экан, во ажаб, Дафъатанда файласуф. Майли, ахир қадаҳ ҳам Ишонган дўстлар аро Юракни очмоқ учун Сабабу баҳонадир. То бор экан бу олам, Биз бор экан даҳр аро Янги йил бор, май гулгун, Сукунат бегонадир. ЭРКИН ВОҲИДОВ |
|
Ответить |
|