|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
05.01.2013 16:17 | #1 | ||
|
Кўп асрлик ўзбек адабиёти тарихида ХХ аср адабиёти алоҳида ўринни эгаллайди. Шу асрда ўзбек адабиёти Шарқ ва Ғарб адабиётининг энг яхши бадиий ютуқларини ўзлаштириб, бадиий ижоднинг барча тур ва жанрларида яратилган юксак асарлар билан бойиди. Ўзбек адабиётининг ХХ асрда катта ижодий довонларни забт этишида Муса Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг хизматлари, айниқса, каттадир. У устозлари Абдулла Қодирий ва Чўлпоннинг энг яхши адабий анъаналарини давом эттириб, ўлмас насрий ва шеърий асарлари, илмий ва адабий-танқидий мақолалари билан ўзбек адабиёти ва адабиётшунослигини янги тараққиёт босқичига олиб чиқди.
Шундай шоир ва ёзувчилар бўладики, улар ёзган асарлари билан эл-юрт ўртасида шуҳрат қозонадилар. Оддий китобхон ҳатто уларнинг қачон ва қаерда яшаганларини ҳам билмаслиги мумкин. Аммо шундай шоир ва ёзувчилар ҳам бўладики, замондошлар биринчи навбатда уларнинг қандай инсон эканликларини кўриб-билиб, шу ҳақидаги тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда улар ёзган асарларни ё севиб ўқийдилар ёки умуман четлаб ўтадилар. Ойбек шоир ва ёзувчиларнинг бу ҳар икки туридан фарқли ўлароқ замондошлари ва ватандошлари меҳрини ҳам улуғ ёзувчи сифатида, ҳам улуғ инсон сифатида қозонган эди. Ойбек асарларининг газета ва журнал саҳифаларида ёки китоб шаклида нашр этилиши китобхонлар учун том маънода байрам бўлган. Ойбек буни яхши билган ва қадрлаган. Шунинг учун у ҳатто хасталикка чалиниб, тили сўзлаш, қўли эса ёзиш имкониятидан маҳрум бўлганида ҳам китобхонни ёддан асло чиқармади. Ёзувчи қандай инсон бўлса, инсоний фазилатлари унинг асарларида, албатта, ўз аксини топади. Бу асарлардаги бош қаҳрамонлар вужудида, юқорида айтганимиздек, унинг юраги зарб уриб, чеҳрасида унинг ёқимли табассуми ёки бошқа бирор белгиси зуҳур бериб туради. Ушбу мавзуда Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида суҳбати аржуманд қурамиз деган умиддамиз, муҳтарам форумдошим! |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
05.01.2013 17:46 | #2 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
05.01.2013 17:48 | #3 |
|
Уруш кезлари... Ойбек қайсидир асари учун қалам ҳақи олганини эшитиб, рафиқаси унга палос кераклигини айтипти.
Адиб шу куннинг эртасигаёқ палос харид қилиш учун Эски шаҳарга, бозорга юборипти. Ким муҳтожликдан сўнгги арзирли нарсасини бозорга элтган, ким уни арзон-гаров олиб, икки-уч баравар ортиқ нархига сотган... Ойбек гилам бозорини айланар экан, совуқдан қалтираб турган бир мушфиқ ва бечора аёлга кўзи тушади. У ўртасига чўғ тушиб, ҳийла куйган, лекин ҳар қалай бирор кор-ҳолга ярайдиган шолчани сотмоқчи бўлиб турарди. Ойбек унинг қошига бориб, шолчанинг нархини сўрайди. - Қайдам, ўзингиз биласиз, - жавоб беради аёл. – Эримдан қолган ёдгорлик эди... На илож? Болалар оч-наҳор қолишган.. Аёлнинг кўзларига шашқатор ёш келипти. Унинг сўзлари ва кўз ёшларидан таъсирланган идиб ўзини бир қадар босиб олиб сўрайди: - Ҳар қалай, шолчани сиз сотаяпсиз... Кўнглингиздагини айтинг. Аёл шолчанинг нархини айтишга ботинмай, ахийри бир нархни айтади. Ойбек бир неча шапалоқдай-шапалоқдай пулларни санаб, аёлга узатар экан, дейди: - Ўзингиздан қолар гап йўқ. Бундай катта шолчани шу ҳолда олиб кетиб бўлмайди. Ўраш, бойлаш керак. Сиз шолчага бир оз қараб турсангиз, мен бирор нарсани топиб, олиб кетишнинг эвини қилардим... Ойбек шу сўзларни айтиб, ўзини гавжум одамлар орасига уради-да, аёлнинг кўзидан бир зумда ғойиб бўлади. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
05.01.2013 17:49 | #4 |
|
1936 йил... Бир гуруҳ шоирлар Чимён тоғининг хушманзара этакларида ўтов тикиб, Пушкиннинг энг машҳур асарларини ўзбек тилига таржима қилаётган кунлар...
Ойбек, одатига кўра, кун найзага келгандан то эрта тонгга қадар буюк рус шоирининг шоҳ асарларидан бири – “Евгений Онегин” шеърий романини таржима қилиб, чошгоҳга қадар ҳордиқ олар, сўнг олис қишлоқларга ёхуд тоғ чўққиларига кўтарилиб, сайр қилар эди. Кунларнинг бирида у Чимён тоғларида улкан қояни тешиб ўсган ва чаман блиб очилиб турган наъматакни кўриб қолади ва табиатнинг бу ажиб мўъжизасидан беҳад мутаассир бўлади. Шу кезларда Пушкин асарларини таржима қилиш учун Бўстонлиқ туманига келган ёзувчилардан бири ижод билан шуғулланиш ва ширин сўз билан таржимон биродарларининг кўнглини кўтариш ўрнига ҳадеб ҳар хил хунук ишлар қилар, уларнинг ғашига тегар эди. Шунда Ойбек бояги кимса тўғрисида: “Бу ажойиб масканнинг ҳатто тошларида ҳам анвойи гуллар унса-ю, бу қитмир қаламкаш дўстлари қалбида ўсаётган чечакларни ҳам сўндириш пайида бўлса!” деб ажабланган экан. |
|
Ответить |
"+" от:
|
05.01.2013 17:49 | #5 |
|
Ойбек уруш йилларида Маҳмуд Торобий қўзғолони тўғрисида опера либреттосини ёзган эди. Ўша қилларда Тошкентга вақтинча кўчиб келган санъаткорлар орасида таниқли театр арбоби С.М.Михоэлс ҳам бўлган. Тошкент театрларининг бошлиғи этиб тайинланган бу машҳур режиссёр Ойбекни опера либреттоси билангина чекланмай, Ҳамза театри учун ҳам шу мавзуда драма асарини ёзиб беришни илтимос қилади. Ойбек унинг таклифи ва маслаҳати билан “Ғалвирчи” пьесасини ёзишга киришади.
Михоэлснинг фикрига кўра, асарда қўзғолончиларнинг мўғул ва маҳаллий феодалларнинг мол-мулкларини талон-торож қилишини тасвирловчи саҳна ҳам бўлиши лозим эди. Лекин Ойбек бундай саҳнани ёзишга унамайди. “Халқ талон-торож билан шуғулланмайди.. Ўғрилик халқнинг қонида йўқ. Аксинча, муттаҳам ва золим кишиларгина халқни талаб келадилар”, деб айтади у. |
|
Ответить |
"+" от:
|
05.01.2013 17:50 | #6 |
|
40-йилларнинг охири... Ойбек рафиқаси билан Москвага бориб, марказий меҳмонхоналардан бирига тушган ва беш-олти кундан сўнг ёзувчиларнинг Переделкино қишлоғидаги Ижод боғига бориб ишлашни мўлжаллаган эди. Адиб меҳмонхонада ҳордиқ олиб ўтирганида, ўша йилларда танилган ўзбекистонлик таржимонлардан бири уни йўқлаб келиб қолади. Ҳол-аҳвол сўрашгач, таржимон муддаога ўтиб, адибдан қарз сўрайди. Адиб рафиқасига мурожаат этиб: “Ортиқча пулинг бўлса, бериб юбора қол!” - деб илтимос қилади. Зарифахоним меҳмоннинг ҳожатини чиқаргач, у бир-икки кундаёқ қарзини узажагини айтиб, мезбонлар билан қуюқ хайрлашади.
Меҳмон хонадан чиқиши билан Ойбек қаҳқаҳа отиб кулади. - Ҳа, нима бўлди? Нега кулаяпсиз? қизиқсинади рафиқаси. - Бермайди, - дейди адиб яна қаҳқаҳа отиб. - Ким? Нимани? – тушунмайди Зарифа опа. - Ҳалиги... қарзини... – ҳамон қаҳқаҳа отади адиб. - Ундай бўлса, нега бер дедингиз? - Мени кўп алдаган. Сени ҳам бир алдасин, дедим. Ойбекона қаҳқаҳа узоқ давом этади. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
05.01.2013 17:50 | #7 |
|
50-йилларнинг ўрталари. Кинорежиссёр Латиф Файзиев “Қутлуғ қон” романи асосидаги фильмни суратга олишга тараддуд кўраётган кезлар. Бош қаҳрамонларнинг бўлажак ижрочилари Ойбек тасдиғидан ўтгач, фильмни суратга олиш ишлари жадаллашиб кетади. Кунларнинг бирида Латиф Файзиев Ойбек билан Зарифа опани қўзғолон саҳнасини суратга олиш жараёнига таклиф этади. Режиссёр карнайни қўлига олиб, “Мотор!” деб бақириши билан мўйлабини бураб олиб, қўзғолончиларни бостиришга шай бўлган миршаблар Йўлчи томонга шиддат билан югура бошлайдилар. Уларнинг даҳшатли қиёфалари ва ҳолатларини кўрган Ойбек кутилмаганда ўрнидан тура солиб, режиссёрга қарата: “Тўхтат! Суратга олишни тўхтат!” – деб бақиради. Режиссёр съёмкани тўхтатиб, адибнинг олдига келади-да: “Ойбек ака, нима бўлди? Нега съёмкани тўхтат, дедингиз?” - деб сўрайди. Ойбек домла шоп мўйлов миршабларни кўрсатиб: “Буларинг Йўлчини ўлдириб қўйишади!”, дейди.
Адиб съёмка чоғида кечаётган манзарани шу даражада ҳаётий деб қабул қилган ва ҳатто миршаблар ролида артистларнинг ҳаракат қилаётгани ва булар ҳаммаси кино эканлигини унутиб қўйган экан. |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
05.01.2013 17:51 | #8 |
|
Ойбекнинг қўли очиқ, Хотамтой кишилардан бири бўлгпнлиги ҳаммага аён эдин. Афсуски, унинг бу фазилатидан моддий кўмакка муҳтож бўлган кишилардан ташқари, катта-кичик лавозимларни эгаллаган кимсалар ҳам фойдаланганлар.
50-йилларда Ойбекнинг катта-катта китоблари кетма-кет нашр этилиб турди. Кунларнинг бирида адиб нашриётдан “Олтин водийдан шабадалар” романи учун мўмайгина қалам ҳақи олиб, ҳисобхонадан эндгина чиқмоқчи бўлганида, бош ҳисобчи унинг қулоғига директорга учрашиб кетиши лозимлигини айтади. Ойбек рафиқаси билан директор ҳузурига кириб, романни нашр этиб бергани учун миннатдорчилик билдиради. Директор адибнинг у ёнидан-бу ёнидан ўтиб, унинг кўнглини овлайдиган гапларни қалаштириб ташлайди-да, охири муддаога ўтади. Буни қарангки, ҳамманинг уйида замонавий мебель бор экан-у фақат бечора директор шундай бахтга муяссар бўла олмаганидан хотини олдида ҳижолатда яшаётган экан... Хуллас, директор у қилиб, бу қилиб, Ойбек ҳозиргина олган қалам ҳақининг ярмини олиб қолади. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
05.01.2013 17:51 | #9 |
|
1966 йилнинг кузи... Зилзиладан шикаст кўрган шаҳар қайта тикланаётган кезлар. Ким янги кўп қаватли уйлардан бирига кўчиш, ким участкасини қуриб битказиш ташвишида.
Вайрон бўлган уй-жойи ҳисобига ер олиб, участка қура бошлаган тошкентликлардан бири янги уйнинг деворларини кўтариб қўйган-у устини ёпишга қўли калталик қилган. Ҳадемай ёғингарчилик бошланажаги сабабли участкасини ёпиб олиш чораларини ахтаради у. Лекин ўзингда йўқ – оламда йўқ. Таниш-билишларнинг бошида ҳам шу савдо. Ёмғир, қор ёға бошлагач, болаларнинг ҳоли не кечади... Ҳалиги киши ўйлаган ўйининг тагига етолмай, қариндош-уруғлариниг остонасини ялаб, юра-юра, ниҳоят, Кисловодск кўчасидаги Ойбек истиқомат қилган уйнинг яқинидан чиқиб қолади. Сўнг минг хил хаёл билан очиқ эшикдан ичкарига кириб боради. Адиб ёлғиз ўзи ишлаб ўтирган экан. Меҳмон саломаликдан сўнг дардини айтади. Адиб нотаниш одамнинг гапларини эшитиб: “Манави... уйга... киринг, - дейди хасталиги туфайли сўзлашга қийналиб. – Шкаф... жовон... тортма... Пул..!” Нотаниш киши Ойбек кўрсатган хонага кириб, шкаф ёнидаги жовон тортмасида ётган пулни олиб чиқади. Ойбек меҳмонга: “Олинг! Участка... Болалар... Қиш...”, - дейди. Меҳмон адибни кўпдан-кўп дуо қилади, пулни санаб, насиб қилса, икки-уч ой ичида қайтариб беришини айтиб, боши кўкка етган ҳолда адиб хонадонидан чиқиб кетади. Орадан бир неча ой ўтгач, бояги киши участканинг устини ёпиб, озгина пул ғамлаб, яна адибнингхонадонига келади. Хаста адиб уйда экан, у хонадон соҳибига кўз ёшларини тўккан ҳолда миннатдорчилик сўзларини айтиб, ғамлаган пулини хонтахта устига қўяди. Ойбек пулни меҳмон томонга суриб қўйиб, дейди: - Бу... еб кетарга... эди. Энди... жужуқлар...га кийим... олинг!.. Боқинг!.. Тўйсин!.. Камбағаллик, оч-наҳор яшаш нима эканлигини яхши билган адиб бутун умри давомида нафақат қариндош-уруғлари, балки бегона кишиларнинг ҳам кўнглини олишга, руҳини кўтаришга, имкони қадар моддий ёрдам беришга интилиб яшади. Илоҳи шу улуғ Инсон ва Адибнинг охирати обод бўлсин. |
|
Ответить |
"+" от:
|
|