|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
02.08.2010 10:12 | #61 | |
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
|
Цитата:
свежая рыба - янги тутилган (овланган) балиқ свежое мясо - янги сўйилган гўшт свежие фрукты - янги узилган мевалар ва ҳоказо |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
02.08.2010 21:49 | #68 | |
|
Цитата:
1. Телефон алоқасининг қўл телефон аппаратлари воситасида ташкил этилган турлари тобора ривожланиб бораётганлиги боис, симли телефон алоқасининг долзарблиги аста секин барҳам топаётгани яъни, уй телефонига эҳтиёж камайиб бораётганлиги ва бу билан киши Интернет тармоғига кириш имкониятидан ўзини ўзи чеклаб қўйиши. 2. Қўл телефон аппаратлари орқали ташкиллаштириладиган Интернет тармоғи (ҳаракатчан тармоқ) ўзбекзабон абонентлар орасида (уларнинг кундалик фаолияти ёки амалиётида) бугунги кунда кенг тарқалмагани. 3. Айрим абонентлар орасида Интернет тармоғига нисбатан салбий муносабат билдирилаётганлиги. Аниқроқ айтиладиган бўлса, тармоққа кирган фарзандининг қайси сайтларга кириб, нималарни томоша қилаётганлигини доим ҳам назорат қилиб боришга имкони йўқлиги боис (яъни, фарзанднинг тарбияси бузилиб кетишидан хавфсирагани сабабли) атайин компьютер харид қилмаётганлиги. 4. Ўзбекзабон сайтларга кириб, тегишли масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазасини билдиришга яъни, айрим донолар ва ҳаддан ташқари ақллилар муайян бир фойдаланувчининг бир оз нўноқроқ, имловий хатоларга йўл қўйиб билдирган фикрлари учун чақиб олишларидан ҳайиқаётганлиги. 5. Шунга ўхшаш бошқа объектив ва субъектив сабаблар туфайлигина Сиз ҳозирча ҳақсиз деб биламан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
02.08.2010 22:03 | #69 |
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
|
Бу ўринда, афсуски, интернетимизнинг сифати ва тезлиги ҳам панд бериб қўймоқда. Бундан ташқари Интернет кафеларга бораётган болаларни бир кузатиб кўринг-а. Улар ҳам одатда фақат ўйин ўйнаш учун келишмоқда. Интернетдан зарур маълумотни олиш ҳаёлларига ҳам келмаётир.
|
|
Ответить |
03.08.2010 00:02 | #70 |
|
Бола Интернет тармоғини нафақат компьютер ўйинлари балки, зарурий маълумотлар ва ўз «илмий ҳаёти»га доир эҳтиёжларни қондириш манбаи эканлигини, ундан самарали фойдаланиш зарурлигини тўла-тўкис идрок этмаганлигининг сабабини кўрсатиш, бундай ҳолат илдизларини фош этиш учун айрим идоралар фаолиятига танқидий кўз билан қараб ўтиш, ҳақиқатни гапиришга тўғри келади. Ҳақиқат эса, Альбус Дамблдор таъбири билан айтганда, жуда гўзал ва айни вақтда ниҳоятда даҳшатли қудратга эга тушунчадир. Шундай экан, у билан ниҳоятда эҳтиёткорона муомала қилмоқ даркор .
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 03.08.2010 в 00:07. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|