|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
11.07.2010 09:03 | #1 | ||
Сообщений: 265
+ 25
96/69
– 1
19/10
|
Ўзбек тилининг изоҳли луғатини нашр қилиниши катта воқеа бўлди десам муболаға бўлмайди.
Аммо ушбу китобни олиб ўқиб кўрганда бироз ноқулайликлар юзага келди. Шуларни ўзимча ўйлаганларимни қоғозга тушуриб олган эдим сизларга ҳадя қилсам. Бундан мақсад сиз ушбу луғатни жиддий синовдан ўтказиб уни иккинчи нашри (лотин ёзувида)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида "Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси Давлат илмий нашриёти"га мурожаат қилар эдим ва хусусан ушбу луғатни махсус муҳаррири А.Мадвалиевга шахсан етказган бўлардим. 1. Ҳар бир бет юқори бурчагида шу бет бошланадиган сўз ёзилса, кейинги бетда эса ушбу бетдаги охирги изоҳланадиган сўз ёзилса сўз ахтариш ва топиш осонлашарди; 2. Сўзларга урғу қўйилса, уларни талаффузига аҳамият берган ҳолда ўқилар эди; 3. Этимологик маълумотномаларда форсча ва арабча сўзлардаги каби юнонча, немисча, французча ва ҳ.к.ларни ўз ҳолича (лотинлаштирилмаган) берилса. Масалан, АНТРОПОЛОГИЯ [юн. anthropos эмас, балки άνρωπος шаклда]. 4. Алоҳида ҳарфлар ҳақида ҳам изоҳлар келтирилса; 5. Замонавий кўп учрайдиган сўзлар: ВИП, флешка, DVD, сотка, қўл телефон, SMS, GSM, E-mail, 3G, файл, сайт, портал, Интернет карта, винд (винчестер) киритилса ва изоҳланса; 6. Ўтмишдаги луғат тузувчилар ишидан фойдаланган ҳолда сўзлар изоҳланса луғатни бойишига олиб келади. Шу билан бирга ўқувчиларни тарихий ўтмишда ёзиб қолдирилган китоблар яқиндан таништириш имкони бўлади. Улар албатта кўрсатиб ўтилади. М., Навоий луғатидаги сўз, Маҳмуд Кошғарий луғатидаги сўз ва ҳ.к. 7. { }, |, ||, ◊, ●, ○, □, ■, ▲, ▼<, >, ~, ÷ каби белгилар луғатни катталашиши билан ишлатилса; 8. Луғатнинг ҳар бир жилди 50-55 шартли босма табоқ эмас, балки 75-80 ш.б.т. бўлса луғатдаги жилдлар камаяди ва улардан фойдаланиш осонлашади. Бу сўзларни кичик шрифтда тайёрлаш, қисқартмаларни кўпайтириш ва колонкаларни иккита эмас учта тайёрлаш ҳисобига амалга ошиши мумкин. Форумдошлар сизда қандай таклифлар бор |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
21.07.2010 02:53 | #4 |
|
Бу луғат мен учун энг зарурий манбалардан бири бўлиб, кунига кам деганда иккита жилдини очиб кўришимга тўғри келади. Шу кунга қадар, агар луғатга киритилган айрим сўзларга эътирозим бўлса-да, ундан фойдаланишнинг ноқулай томонини сезмадим. Қани энди электрон шаклига эга бўлсам, бу ёруғ оламда мендан бахтиёр одам бўлмас эди .
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 21.07.2010 в 02:57. |
|
Ответить |
21.07.2010 07:41 | #5 | |
Сообщений: 265
+ 25
96/69
– 1
19/10
|
Цитата:
Тил ва адабиёт институтида компьютерда терилган. Уни агар гаплашиб олиб кейин БД тайёрлаб прогга солинса бўлди. |
|
|
Ответить |
|