Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.07.2018 23:58   #51  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Гэндальф гномлар билан баҳслашмоқда. Улар даврага йиғилганча, ғорда ўтган ҳодисаларни муҳокама қилиб, энди қандай иш тутиш кераклигини ҳал этишмоқда. Сеҳргар тинмай минғир-минғир қилиб ўтирган гномларни мистер Бэггинсни орклар қўлида ташлаб кетмаслик, унинг ўлик-тириклигини аниқламай туриб, тирик бўлса, қутқаришга уриниб кўрмай туриб йўлни давом этиб бўлмаслик борасида кўндиришга уринмоқда.

- Қолаверса, у менинг дўстим ахир, - деди сеҳргар. - Умуман айтганда, у сиз ўйлаганчалик ёмон киши эмас. Мен хоббит учун масъулман. Уни кўздан йўқотиб яхши иш қилмабсизлар.

Гномлар эса хоббитни саргузашт иштирокчиси сифатида эргаштирмаслик кераклиги, бирга юрмагани учун тўдадан ажраб йўқолгани, Гэндальф эса сафарнинг Бильбога нисбатан абжирроқ, топқирроқ, ақли яхшироқ ишлайдиган иштирокчисини топмагани ҳақида домангир жаврашди.

- Шу вақтгача фойда эмас ташвиш келтирди у, - деди гномлардан бири. - Ер ютмайдими уни, менга қолса. Бир ками ўша жирканч ғорга қайтиш эди.

- Тўғри, сафар иштирокчиси сифатида уни ўзим танлаганман, - деди Гэндальф, жаҳли чиқиб. - Мен эса ҳеч қачон фойдасиз кишини шерик қилмайман. Ё уни қидириб топиш масаласида менга ёрдам берасизлар, ё мен сизларни тарк этаман – бошингизга тушадиган нохушликларни ўзингиз ҳал этиб боринг. Агар уни соғ-саломат топсак, келгусида мендан кўп миннатдор бўласизлар. Дори, нега сен елкадан йиқитишга йиқитиб, ўзинг қочдинг-у, хоббитни ташлаб келдинг?

- Агар орк оёғингга чанг солиб, ерга қулатганида, боз устига белингга ҳамла қилганида сен ҳам йиқитган бўлар эдинг уни, - жавоб берди Дори.

- Хўп, оёққа туриб олганингдан сўнг нега яна кўтариб олмадинг хоббитни? - тинчимади сеҳргар.

- Берган саволини қаранг бу кишимнинг! Гоблинлар қоронғиликда муштлашиб, ғажишиб, бир-бирининг устига йиқилган, тўғри келган жойга зарб бераётган маҳалда-я?!... Боз устига, қўлингдаги Гламдринг билан бошимни сапчадай узиб ташлашингга сал қолди. Торин эса ўзининг Оркристрини тўғри келган жойга ўқтаб-ниқтаб жонга теккан эди. Бу ҳам камлик қилгандай, қўлингдаги асони чақнатиб, кўзни қамаштириб юбординг. Орклар қулоқни батанг қилар даражада дод-вой солди. Сен эса ўша ҳолатда «Ортимдан!» дея бақириб қолдинг. Табиийки, ҳамма амрингга итоат қилиб югуришга тушиб қолди. Яъни бундай ҳолатда ҳамма югурди, деб ўйлаш керак. Ўзинг тушунасан, ўшанда бир-биримизни санаб чиққани фурсат бўлмаган. Соқчиларни четлаб, Қуйи дарвоза остонасини ҳатлаб ўтдик ва пастга сирпаниб тушдик. Мана ҳаммамиз шу ердамиз, фақат анави қуриб кетгур Қулфбузар ўғри йўқ холос!

- Нега энди Қулфбузар ўғри йўқ экан, у шу ерда! - баёнот қилди Бильбо, узукни ечиш баробарида даврага кириб борар экан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 27.07.2018 23:59   #52  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Кутилмаган ушбу ҳолатдан гномлар ирғиб туриб, ҳайрат ва қувончдан роса қичқиришди! Гэндальфнинг ҳайрати бошқалардан кам эмас, лекин ҳаммадан кўп хурсанд бўлди. У Балинни чақириб, даврага томдан тараша тушгандай кириб келадиган бегоналарни тумшуғи остидан ўтказиб юборадиган кузатувчи-соқчилар ҳақида қандай фикр-мулоҳазага борган бўлса, барини тўкиб сочди. Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, ушбу ҳодиса Бильбонинг гномлар орасидаги обрўйини роса ошириб юборди. Илгари улар, Гэндальфнинг ишонтиришларига қарамай, хоббитнинг олий тоифали Қулфбузар ўғрилигига шубҳа қилишган бўлса, энди ўз кўзлари ила кўриб шоҳид бўлишди. Эсанкираб қолган Балин ҳаммадан кўпроқ ҳанг-манг бўлган. Гномларнинг бари Бильбони уддабурон хоббит сифатида эътироф этишди.

Бильбонинг боши мақтовлардан айланаётган бўлса ҳам мийиғида кулиб, узук ҳақида бировга чурқ этмади. Ҳеч кимга сездирмай, даврага кириб келишни қандай уддалагани ҳақидаги саволларга:

- Ўғринча аста-секин, хоббитчасига эмаклаб келдим, - дея қуруққина жавоб бериб қўя қолди.

- Шу ёшга етгунимча ҳатто сичқон ҳам менга сездирмай, тумшуғим остидан аста-секин, ўғринча ўрмалаб ўта олмаган, - деди Балин. - Тасанно! Қойил қолмай илож йўқ.

Гном бошидаги қайтарма қалпоғини ечиб, таъзим бажо айлади:

- Балин, хизматингизга мунтазирман!

- Бэггинс, камина ҳам, - жавоб қайтарди Бильбо.

Шундан сўнг саёҳатчилар давра ҳосил қилганча ўтириб, Бильбони анча сўроққа тутишди, йўқолиб қолганидан сўнг нималар бўлганини сўраб, жони ҳолига қўйишмади. Хоббит уларга узук билан боғлиқ нарсалардан ташқари бор гапни оқизмай-томизмай айтиб берди. «Узук ҳақида бошқа бирор кун айтиб берарман», - хаёлдан ўтказди негадир у. Топишмоқ жавобини топиш беллашуви гномларни кўпроқ қизиқтириб, Голлум тавсифлаб берилар экан, жирканмоқдан баданлари жимирлаб борди.

- Ўша жирканч қабоҳат ёнимга ўтириб, астойдил жойлашиб олгач хаёлимга бирорта жиддийроқ топишмоқ келмади. «Киссамдаги нима?» - дея олдим холос. Уч марта уринган Голлум саволга жавоб бера олмади. «Хўш, ваъдага вафо қани? Вақтим тиғиз, шошяпман. Сен йўл кўрсатишни ваъда қилган эдинг менга – кўрсат энди!» - дея талаб қилдим. Йўл кўрсатишни хаёлига ҳам келтирмаган махлуқ эса менга ташланиб, ўлдирмоқчи бўлди. Ундан қочар эканман қоқилиб йиқилдим. Голлум эса қоронғиликда мени кўрмай, ёнимдан ўтиб кетди. Махлуқнинг ўзи билан ўзи гаплашадиган одати бор экан. Унинг ўзига ўзи овоз чиқариб айтган гапига қараганда, мен чиқиш йўлини билар эканман. Шу боис, махлуқ Қуйи дарвоза томон йўл олди. Мен эса унинг изидан индамай боравердим. Чиқиш йўлаги яқинига етган Голлум кутилмаганда сўқмоқ ўртасида, тегишли туннель бўсағасига ўтириб олди. Ёнидан ўтишнинг иложи бўлмагач, шартта устидан сакраб қочдим, - ҳикоясини якунлади Бильбо.

- Қўриқчилар-чи? - сўради гномлар. - Қуйи дарвоза олдида ҳеч ким йўқмиди?

- Бир дунё орк бор эди! Аммо мен уларни чалғитиб, қочиб қутулдим. Дарвоза қия очиқ бўлиб, кесакисига қисилиб қолдим... оқибатда дарвоза остонасида бир олам тугма йўқотдим, - жавоб берди Бильбо, йиртилган кийимини ачинганча силаб. - Амал-тақал қилиб чиқиб қочгач, мана, сизларни топдим!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.07.2018 00:01   #53  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Энди гномлар Бильбога катта иззат-у икром-ла қарашмоқда. Қўриқчиларни чалғитгани, Голлумнинг устидан сакраб қочгани, қия очиқ эшикдан ўта билганини хоббит шу қадар осон айтиб бердики, ушбу ҳодисалар унга чўт бўлмагандай, ҳеч қандай ҳаяжони сезилмаяпти.

- Хўш, нима деган эдим сизларга? - кулиб боқди Гэндальф. - Жаноб Бэггинс сиз ўйлаганчалик содда киши эмас, унда сизларни ҳайратда қолдирадиган ҳали кўп фазилатлар бор.

Сеҳргар бароқ қоши остидан Бильбога жуда ғалати қараб қўйди. «Ҳикоямнинг атайин ўтказиб юборган айрим жойларини Гэндальф фаҳмлаган кўринади» - деган хаёлга борди хоббит.

Бильбо ҳам бир дунё савол ёғдирди. Балким Гэндальф гномларга тегишли тушунтиришларни бериб ўтгандир, лекин хоббит уларни ҳали эшитмаган. Гэндальф гномларни гоблинлар чангалидан қандай қилиб қутқаргани ва бу ер қанақанги жой эканини Бильбо жуда билгиси келди.

Тўғрисини айтиш керак, сеҳргар ўз оқиллиги ва чапдастлиги ила мақтаниб қўйиш имконини қўлдан беришни истамайди. Бинобарин, у, Элронд иккаласи тоғ тизмасининг ушбу қисмида яшайдиган ёвуз гоблинлар ҳақида кўп нарсаларни билишини бажонидил айтиб берди. Бироқ тоғ тизмасининг асосий дарвозаси илгари нисбатан қулай, чиқиш осон кечадиган бошқа сўқмоқ томонда бўлган. У ерда гоблинлар адашиб, дарвоза яқинига келган йўловчиларни тунда овлашган. Бундай мудҳиш ҳодисалардан сўнг, афтидан, одамлар ўша томондан юрмай қўйишган. Бинобарин, гоблинлар гномлар етган сўқмоқ охирида янги дарвоза очишган. Қуйи дарвоза яқинда очилгани аниқ, чунки яқин-яқингача бу йўллар хавфсиз саналган.

- Янги дарвоза устидан тош тўкиб, кўмиб ташлаши учун тоғ девларидан бирортасини бошлаб келиш керак экан бу ерларга, - деди Гэндальф. - Акс ҳолда тоғ тизмаси орқали умуман юриб бўлмайдиган вазият қарор топади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.07.2018 00:01   #54  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Қисқаси, Бильбонинг ўша фурсатдаги қичқириғидан уйғонган Гэндальф бор гапни бир зумда фаҳмлаган. Уни тутиб олишга уринган оркларни чақмоқ чақиб ўлдиргач, ёпилаётган тирқиш орқали ичкарига киришга улгурган. Асир ҳайдаган овчи-орклар билан асирлар изидан сездирмай бориб, тахт ўрнатилган хонагача етган. У ерда эса бурчакка жойлашиб, сеҳргарлик кароматини қойил мақом кўрсатган.

- Жуда қалтис иш бўлди, билмоқчи бўлсанг агар, - деди Гэндальф. - Ҳамма нарса қил устида эди.

Аммо сеҳргар олов ва шуъла билан боғлиқ афсунлар ҳавосини олганини, Қария Тук «Ёз ўртаси куни» байрамини нишонлаш учун ажойиб мушакбозликка буюртма бериб борганини Бильбо яхши эслашини биласиз. Кейин нима бўлганидан хабардормиз. Гоблинлар Қуйи дарвоза деб атайдиган, Бильбо тугма йўқотган орқа дарвоза борлигини Гэндальф билган.

Умуман айтганда, Ғуборли тоғларнинг бу томони билан оз бўлса ҳам таниш киши, ушбу дарвоза очилганини яхши билади. Шундай бўлса-да, ушбу чигал сўқмоқларда адашмай, танланган йўналишни йўқотмай тўғри юриш учун йўл бошловчи ёки ҳеч бўлмаса, сеҳргар керак бўлади.

- Гоблинлар Қуйи дарвозани очишганига кўп бўлди, - деди Гэндальф. - Бу дарча уларга қочиш керак бўлган вазиятда рахна сифатида, баъзан эса тоғ тизмасининг нариги томонига ўтиш йўли сифатида хизмат қилади. Тунги вақтда улар пана жойлардан ҳужум уюштириб, турли шаклларда қароқчилик қилишади. Шу боис ҳам, бу дарвозани улар кучли қўриқлашади. Шу кунгача биров ундан ўта олмаган эди. Энди уни янада кучли қўриқлашадиган бўлишди.

Гэндальф кулиб қўйди, қолганлар ҳам хандон отишди. Йўловчилар катта йўқотишларга дуч келишди, лекин ғордан қуруқ чиқишмади. Орклар саркори ва оддий гоблинларнинг кўпини ўлдиришди, ўзлари қочиб, омон қолишди. Шундай экан, сайёҳларимиз душмандан устун келишди. Аммо сеҳргар уларни хаёлотдан воқеликка тез қайтарди.

- Бўлди, етарлича дам олдик, - деди у. - Йўлни давом этадиган вақт бўлди. Тунда юзлаб гоблинлар пайимизга тушади, қаранг, қуёш пастлаб, кўланка чўзилибди. Орклар из ҳидини, орадан кўп соат ўтган бўлса ҳам, яхши ҳис этишади. Шу боис, қош қорайгунча бу ерлардан бир неча миля нари узоқлашишга улгуришимиз шарт. Об-ҳавонинг авзои бузилмаса, ой чиқиб, бизга яхши ҳамроҳ бўлади. Тўғри, гоблинлар ойдан унчалик ҳайиқишмайди, лекин биз ҳам йўлимизни топиб юрамиз. Ҳа, ҳа! - жавоб берди у, хоббит ёғдирган янги саволларга. - Сен ғор туннелларида изғиб юриб вақт ҳисобини йўқотиб қўйгансан. Бугун пайшанба, гоблинлар бизни душанба куни тунда, аниқроқ айтадиган бўлсам, сешанба куни эрта тонгда қўлга олишган. Биз кўп миля йўл босдик, тоғ тизмасининг нақ юрагидан кесиб ўтиб, нариги томонидан чиқдик. Бир сўз билан айтганда Ғуборли тоғларни айланиб ўтмай, йўлни анчагина тўғрилаб олдик. Бироқ дастлаб танланган сўқмоқ олиб бориши керак бўлган жойдан эмас, шимолга яқин йўналишдан чиқиб қолдик, яъни бизни олдинда йўлсизликдан иборат нохуш ҳудуд кутади. Боз устига, биз жуда баланддамиз. Шундай экан, туринглар, йўлга тушайлик.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.07.2018 00:03   #55  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
- Ўларча очман, овқат егим келяпти, - ингради тўрт кундан буён туз тотмаганини эндигина идрок этган Бильбо.

Тўрт кун овқат емаслик хоббит учун ўлим билан баробар! Ҳаяжон ўтгач, Бильбо бўм-бўш қорни осилиб тушгани-ю, бемадор оёғи титраётганини ҳис этди.

- Бу масалада ҳеч қандай ёрдам бера олмайман, - жавоб берди Гэндальф. - Ортга қайтиб, миниб келган понинг ва унга ортилган юкингни орклардан одоб-ла сўраб кўришингни маслаҳат беришим мумкин холос.

- Оқил маслаҳат учун миннатдорман, - аччиқ қилди Бильбо.

- Ундай бўлса, белбоғни маҳкам тортиб, йўлга чиқайлик, агар биров бизни кечки овқатга пишириб ейишини истамасак, албатта. Бу эса, ишончим комилки, оч юргандан баттар бўлади.

Йўл давомида Бильбо атрофга аланглаб, егулик қидириб борди: қора қорағат энди гуллабди, ёнғоқ ҳали пишмаган, дўлана ҳам етилмаган. Бильбо шовул чайнаб, сўқмоқни кесиб ўтган жилға сувидан ичиб олди, ҳатто ертутнинг учта мевасини ҳам топиб еди, лекин қаноат ҳосил қилмади.

Сайёҳлар тинмай йўл юришди. Нотекис тошлоқ сўқмоқ ҳам ғойиб бўлди. Бутазорлар, тошлар орасида баланд ўсган майса, қуён еган чим майдон, тошчўп, мармарак, ялпиз ва сариқ тоғ атиргуллари аста ғойиб бўлди. Йўловчилар кўчки аломати бўлмиш – сочилган тошлардан иборат тик нишабликка етишди. Пастга тушишар экан, майда тош оёқ остидан отилиб чиқа бошлади. Сал ўтиб, нисбатан йирикроқ тошлар юмалаб, умумий тўкилмани ҳаракатга келтирди. Бу эса йирик харсанглар жойидан қўзғалишига сабаб бўлди. Кўп ўтмай, йўловчилар остидаги ва устидаги нишаблик ҳаракатга келиб, чанг-тўзон ва сапчиётган тошларнинг қарс-қурси, гумбур-гумбури ила пастлаб кетишди.

Уларни дарахтлар сақлаб қолди. Йўловчилар пастдаги сойликдан бошлаб қоп-қоронғи ўрмонга айланган қарағайзор чегарасига етишди. Улар дарахтларнинг пастки шохларига илашиб олганча, ҳаракатдан базўр тўхтаб, дарахт танаси ортига ўтганча, тепадан даҳшат солиб думалаб тушаётган харсанглардан бекинишди. Кўп ўтмай, тўкилма ҳаракати тўхтаб, хавф барҳам топди. Анча пастда, қирққулоқлар ва дарахт илдизлари орасида қўзғалиб тушган тошлар шовқинигина эшитилмоқда.

- Хўш, умуман айтганда ёмон эмас. Бу бизни анча олдинга илгарилатди, - таъкидлаб қўйди Гэндальф. - Агар гоблинлар бу ерларга тумшуқ тиқишни ният қилишса, шовқинсиз юра олишмайди.

- Ростдан-а?! - истеҳзо ила пўнғиллади Бомбур. - Бошимизга тош ёғдириш осон бўлади уларга.

Бильбо билан гномлар бурун буриштирганча, тимдаланган, лат еган жойларини уқалаб ўтиришди.

- Ҳеч қиси йўқ! - далда берди сеҳргар. - Ҳозир биз бироз бурилиб, тўкилма йўналишидан нари кетамиз. Йўлни илғар эканмиз, шошилишимиз керак, атрофга қаранг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.07.2018 00:04   #56  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Қуёш тоғ ортига ўтиб, қош қорая бошлади. Йўловчилар каловланганча тик жануб томон қиялаб кетган сўқмоқ бўйлаб юришди. Ўрмон зулмати қалинлашиб, товушсиз бўлиб бормоқда. Шамол батамом тинган, ҳатто шохларнинг шитир-шитири ҳам эшитилмайди.

- Наҳотки тўхтамай юраверсак? - таажжуб-ла сўради Бильбо. - Оёқ бармоқларим жароҳатланган, илигим оғриб нолияпти, қорним эса бўм-бўш қопдай лапанглаяпти.

Қоронғилик шу қадар қуюқлашди-ки, Бильбо ёнида бораётган Ториннинг чайқалаётган соқолини кўряпти холос. Теварак-атроф жимжит бўлиб, гномларнинг нафаси катта шовқиндай эшитилмоқда.

- Яна бироз юрамиз, сабр қил, - эшитилди Гэндальфнинг далда берган овози.

Орадан бутун бошли мангулик ўтгандай бўлиб, ниҳоят улар ой ёритган ялангликка етишди. Салбий фикр билдириб бўлмаса-да, бу ер йўловчиларга нимаси биландир ёқмади. Кутилмаганда тоғ бўсағасидан мудҳиш улиш эшитилди. Бундай увлашлар чапдан ҳам, ўнгдан ҳам эшитилиб, тобора яқинлашиб келмоқда. Тунда тўпланиб ойга қараб увлайдиган бўрилар галаси! Мистер Бэггинснинг кулбаси яқинида бўри улиши эшитилмаса-да, бу товушни у дарҳол таниди. Бўри улиши эртакларда кўп тавсифланади, Бильбонинг Туклар авлодига мансуб, саёҳатсиз яшай олмайдиган катта ёшли тоғаваччаларидан бири эса Бильбони қўрқитиш мақсадида бўрига тақлид қилиб тез-тез увлаб турар эди. Бироқ тоғаваччанинг тақлиди бошқа, бўриларнинг мана бу ўрмонда, тунда, ойдин кечада фавқулодда ўзгача ҳиссиёт туғдирадиган улиши бошқа! Ҳатто сеҳрли узук ҳам бўрига, айниқса, Ёввойи ўлкадаги гоблинлар тоғи бағрида яшайдиган даҳшатли тўдага қарши восита бўла олмайди. Мазкур бўрилар гоблинлардан фарқли ўлароқ, ҳид билиш қобилияти кучли ривожлангани билан ажраб туради. Ўлжани бевосита кўриш шарт эмас уларга.

- Хўш, энди нима қиламиз? - бақирди Бильбо. - Оркдан қочиб, бўрига ем бўламизми?

Хоббитнинг ушбу ибораси кейинчалик нақлга айланди, гарчи ҳозир ўхшаш нохуш ҳолатларда биз: «Ўтдан қочиб яшинга учраш», - деймиз.

- Дарахтга чиқинг, тез бўлинг! - буюрди Гэндальф.

Йўловчилар яланглик атрофидаги дарахтларга ташланиб, бир зумда энг баланд шохларга чиқиб олишди. Дарахт шохларида, соқоли осилиб беўхшов ўтирган гномларнинг аҳволини кўрганингизда (хавфсиз масофадан, албатта), уларни ёш ўспиринлардай ўйнашаётган томи кетган чолларга ўхшатиб роса кулган бўлар эдингиз. Фили билан Кили рождество арчасидай баланд тилоғочнинг учига чиқиб олишган. Дори, Нори, Ори, Ойн ва Глойн роса баланд, йирик шохлари ҳар ёққа тарвақайлаган қарағайга чиқиб, астойдил жойлашиб олишган. Бифур, Бофур, Бомбур ва Торин қўшни қарағайда ўтиришибди. Двалин билан Балин сийрак шохли қорақарағай учига чиқиб, жойлашгани жой қидиришмоқда. Бошқаларга нисбатан анча новча Гэндальф ўзига шунақанги баланд қарағай танлабди-ки, йўловчиларнинг бирортаси у ерга чиқа олмайди. Шохлар орасига бекинган сеҳргар мўралаб қараганида ой нури акс этган бир жуфт кўзидан ташқари, бошқа ҳеч қаери кўринмай қолди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 28.07.2018 00:04   #57  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Бильбо-чи? Бирон-бир дарахтга илашиб чиқишга бўйи етмаган пакана Бильбо эса энасини йўқотиб қўйган қўзидай дарахтдан дарахтга югурмоқда.

- Яна Қулфбузар ўғрини ташлаб кетдинг-ми?! - деди пастга қараган Нори.

- Менинг елкам, агар билмоқчи бўлсанг, ҳар хил ўғриларни кўтариб юриш учун мўлжалланмаган, - эътироз билдирди Дори. - Ё мени унинг эшаги деб биласанми?! Биров менинг зиммамга хоббитни ғорда кўтариб юриш, дарахтга олиб чиқиш мажбуриятини юклаб қўйган, деб ўйлайсан-ми?

- Бирон чора кўрмайдиган бўлсак, бўрига ем бўлади ҳозир у, - деди Торин, увлаётган йиртқичлар тобора яқинлашаётганини фаҳмлаб. - Дори! - овоз кўтарди у, пастки шохлардан бирида қулай жойлашиб олган қабиладошига мурожаат қилиб. - Мистер Бэггинсга қўлингни узат, бўл тез!

Ҳамиша минғир-минғир қилиб юришига қарамай, Дори аслида инсофли гном. У пастки шохга тушиб, осилиб олганча Бильбога қўл узатди. Аммо шўрлик пакананинг қўли яна калталик қилди. Шунда Дори дарахтдан ерга тушиб, хоббитни елкасига миндирганча, дарахт шохига тирмашиб олишига ёрдам берди. Шу пайтда ўрмон яланглигига биринчи бўлиб етиб келган бўрилар, гном билан хоббитни кўриб қолишди. Бильбо дарахтга тирмашиб олгач, Дори ҳам бир сакраб юқорига кўтарилди. Гном роса вақтида сакраган экан, югуриб келган бўри унинг плашидан тишлаб тортишига бир бахя қолди. Пастда унинг тумшуғи қаттиқ шақиллагани эшитилди.

Дақиқа ўтмай, ўрмон яланглигида йиғилган бўрилар тўдаси имкон қадар баланд сакрашга уринганча, қарағайларга ташланди.

Ғуборли тоғларнинг бу томонидаги Ёввойи ўлкада яшайдиган жаҳлдор бўрилар варглар деб аталиб, қадимий аждодлари каби ушбу йиртқичлар ҳам дарахтга чиқа олишмайди. Сайёҳлар бўриларнинг увлашини эшитаётган, қон тўла кўзлари ярқираб ёнаётганини кўраётган бўлишса-да, уларнинг хавфсизлиги муайян вақтга таъминланган. Хайриятки тун илиқ, шамолсиз бўлди. Дарахтда шундоқ ҳам узоқ ўтириб бўлмайди, совуқ-да, боз устига пастда бир гала бўри пойлаётганда эса хотиржам ўтира олмаслик турган гап.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.07.2018 00:05   #58  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Ўрмоннинг ҳалқа шаклидаги ушбу яланглиги афтидан, бўрилар йиғиладиган жойга ўхшайди. Бу ерга келаётган бўрилар оқими ҳали тўхтагани йўқ. Олдин келганлари атрофни ҳидлаб, биров чиққан ҳар бир дарахтни бехато топишмоқда. Ушбу дарахтлар остида биттадан соқчи қолдиргач, бўриларнинг бари ялангликка йиғилди. Юзлаб бўрилардан катта давра ҳосил бўлди. Ўртага жуни кулранг ниҳоятда йирик бўри ўтириб, мудҳиш варг тилида гап бошлади. Гэндальф бўриларнинг ушбу тилини билади, Бильбо эса – йўқ. Ялангликка йиғилган мана бу йиртқичлар эзгу ишларни режалаштирмаётганини англаш учун бўри тилини билиш шарт эмас. Ёвузлик ва шафқатсизликни ният қилган варглар кулранг тўдабошига вақти-вақти билан бир варакайига жавоб қайтаришмоқда. Уларнинг ўкиришини эшитган хоббит ҳар сафар даҳшатдан сапчиб тушиб, қарағайдан қулашига сал қолмоқда.

Варгларнинг Гэндальф эшитиб, Бильбо тушунмаган режасини ҳозир мен сизга қисқача ҳикоя қилиб бераман.

Гап шундаки, варглар билан гоблинлар ёвуз ишларни амалга ошириш масаласида тез-тез ҳамкорлик қилиб боришади. Гоблинлар, агар бадарға қилиниб, янги макон қидиришга мажбур бўлишмаса ёки урушга отланишмаса, ўз маконини камдан-кам ҳолларда узоқ вақтга тарк этишади. Ўша даврда гоблинлар егулик ва қул топиш учун яқин-атрофдаги қишлоқларга ҳужум қилиш билан машғул бўлишган. Бундай ишлар учун улар варгларни ёрдамга чорлаб, қўлга киритилган ўлжани тенг баҳам кўришган. Баъзан гоблинлар варгларни от эгарлаган каби миниб юришган.

Бугун тунда йирик ҳужум режалаштирилган. Варглар бу ерга гоблинлар билан учрашгани йиғилган. Гоблинлар учрашувга кечикишмоқда ва бунинг сабаби бизга маълум: Орклар саркорининг даҳшатли ўлими ҳамда афтидан, ҳанузгача туннелларда қидирилаётган гномлар, Бильбо ва сеҳргар билан боғлиқ тўполон.

Ёввойи ўлкада хавф-хатар ҳукм сураётганига қарамай, жанублик одамлар бу ерларга кўчиб келиб, дарахт кесишмоқда, истиқомат учун ўрмон қаъридаги ялангликлар, сойликлар ва дарё соҳилларида уй-жой қуришга журъат этишмоқда. Довюрак одамлар оқими тобора кўпайиб, йилдан йилга яхши қуролланиб келмоқда. Энди варглар кундуз куни одамларга ҳамла қилишга қўрқиб қолишди. Бинобарин улар гоблинлар билан тил бириктириб, тоғ этагидаги қишлоққа ҳужум қилишга аҳд қилишган. Агар уларнинг нияти рўёбга чиқадиган бўлса, эрталаб ўрмон кесувчилар қишлоғида гоблинлар асир қилиб, ғорга ҳайдаб кетадиган одамлардан ташқари бирорта тирик зоғ қолмайди.

Мудҳиш сўзлар. Зеро, хавф нафақат жасур ўрмон кесувчилар, уларнинг хотинлари-ю, болаларига, балки Гэндальфнинг ўзи ва унинг дўстларига ҳам таҳдид солмоқда. Уларни йиғин жойида кўрган варгларнинг аччиқлангани бежиз эмас, албатта. Ўрмон кесувчиларнинг дўстлари бу ерга жосусликка, қишлоқ аҳолисига юзага келган хавф ҳақида хабар беришга келишган деган хаёлга боришган варглар. Жосуслик оқибатида варгларга ғафлатда қолган одамларни ортиқча шовқин-суронсиз еб кетиш ўрнига ҳаёт ва мамот учун жанг қилишга тўғри келган бўлар эди. Бинобарин, варглар, жосуслар чиқиб олган дарахтларнинг ҳар бирини кам деганда эрталабгача қўриқлаб чиқишга, уларни ўлжа сифатида қочириб юбормасликка қатъий аҳд қилишган. Бу вақтга келиб тоғдан орклар тушишади. Ҳар қалай улар, варглардан фарқли ўлароқ, дарахтга чиқишни ёки кесиб йиқитишни уддалашади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.07.2018 00:06   #59  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Варгларнинг ириллаши-ю акиллашини эшитган Гэндальф сеҳргар бўлишига қарамай, нима учун чўчиб кетганини энди тушунган бўлсангиз керак. Қўлга тушиб, қочиб қутула олмасликларини сеҳргар яхши англаб етди. Бироқ у осонликча таслим бўлмасликка қарор қилди, гарчи бўрилар қуршовида дарахт учида ўтириб катта каромат кўрсата олмаслигини билса-да. У дастлаб ўзи ўтирган қарағайнинг йирик ғуддаларини териб, қўлидаги асо воситасида ўт олдирди-да, бўриларга қарата улоқтирди. Вишиллаб учган ғудда бўрининг белига тегиб, пахмоқ юнгини ўт олдирди. Зўр бериб увлаган варг ялангликдаги қабиладошлари орасида ўзини у ёқдан бу ёққа ура кетди. Бири мовий, бошқаси қизил, учинчиси яшил рангда ёнган ғуддалар варглар устига ёғилди. Ерга урилган ғуддалар қаттиқ портлаб, ҳар томон сачраган рангли учқун ҳосил қилди. Теварак-атрофни қуюқ тутун билан куйган жун ҳиди қамрай бошлади. Энг йирик ғудда тўдабошининг тумшуғига бориб урилди. Жони оғриган ҳайвон кам деганда уч метр баландга сакраб тушиб, гир айланиб югурганча, йўлида учраган варгни ғажий кетди.

Бильбо билан гномлар севиниб қувнашди. Ўрмонга ғулув солган варгларнинг важоҳатини кўришнинг ўзи ваҳимали кечмоқда. Бўри зоти шундоқ ҳам оловдан қўрқади. Мана бу олов эса бошқача, ғайритабиий таъсир ўтказмоқда. Бўрининг юнгига теккан учқун терига санчилиб, ҳайвоннинг баданини тешиб ўтмоқда. Агар варг ҳалок қиладиган ўтни ерда думалаб ўчирмас экан, танаси батамом ёниб битмоқда. Кўп ўтмай ўрмон яланглиги ерда ангиллаб думалаётган бўрига тўлди. Ёнаётган танасини ўчира олмаган варглар ҳаётининг сўнгги сонияларида баланд увлаганча ҳар томон югуриб, ёнмаган бўриларнинг юнгини ўт олдирмоқда. Ёнмаётган бўрилар ириллаб, жабрланган варгларни ўзидан нари қувмоқда. Аксарият бўрилар оғриқдан дод солиб, сув қидирганча нишаблик бўйлаб пастга югуришди.

- Ўрмонда нима шовқин бугун? - ҳайрон бўлди Ғуборли тоғларнинг шарқ томонидаги ўткир чўққили якка қоя устида турган, ой шуъласида қора шарпаси аниқ кўринаётган Бургутлар султони. - Бўри галасининг ғалати шовқин-сурони эшитиляпти! Ўрмонга тушган гоблинлар яна ахлоқсизлик қилишяптими, дейман?

У қанот қоқиб, ҳавога кўтарилди. Шу заҳоти икки томондаги қоялардан учиб чиққан бир жуфт қўриқчи бургут унга ҳамроҳ бўлди. Учовлон ҳавода доира ясаб учар экан, атрофни диққат билан кўздан кечирди. Ниҳоят тангадай келадиган майдонга йиғилган варглар галаси кўринди.

Бургутларнинг кўриш қобилияти ниҳоятда кучли ривожланган бўлиб, майда жисмларни олис масофадан кўра билишади. Ғуборли тоғларда яшайдиган йирик бургутларнинг хоқони бўлмиш Бургутлар султони кўзини пирпиратмай қуёшга тик қарай олади ёки тунда майсазорда югуриб юрган қуённи бир миля баландликдан илғай билади. Ҳозир у дарахт шохлари орасида ўтирган дўстларимизни кўрмаяпти-ю, лекин ўзини у ёққа-бу ёққа ураётган варгларни, оловнинг ловуллаётганини кўрди, йиртқичларнинг жони оғриб акиллаётганини эшитди. Бундан ташқари унинг ўткир кўзи гоблинларнинг найза ва дубулғаларидаги ой нурининг аксини илғади: ёвуз махлуқларнинг узундан узоқ сафи қиялик бўйлаб Қуйи дарвозадан ўрмон томон илон изи бўлиб ҳаракатланмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.07.2018 00:07   #60  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Бургутлар шафқат қиладиган маданий қушлар жумласига кирмайди. Уларнинг баъзилари ҳуркак, қаҳри қаттиқ бўлади. Бироқ Шимолий тоғларда яшаган қадимий қабилага мансуб бургутлар ниҳоятда йирик, иззат нафсли, бақувват ва улуғсифат қушлар саналади. Ушбу бургутлар гоблинлинларни ёқтиришмайди, лекин улардан қўрқишмайди ҳам. Мазкур қушлар орк ўлдириш даражасига (одатда бундай ҳолатлар камдан-кам юз беради, чунки бургутлар бундай қабоҳат гўштини емайди), одатда, босқинчиликка йўл қўймаслик учунгина тушади. Бургутлар анави босмачилар устига чиққан ғорларига қувиб солиш мақсадидагина шўнғийди. Гоблинлар ҳам ўз навбатида, бургутларни ёмон кўриб, улардан қўрқишади, бироқ юксак чўққилардаги инларигача ета олишмагани боис, тоғдан ҳайдаб юбора олишмайди.

Бугун тунда ўрмонда юз бераётган ҳодисалар Бургутлар султонига қизиқ туюлди. Унинг амрига биноан кўплаб бургутлар ўз инларини тарк этиб, оркларни кутиб ўтирган бўрилар устида айлана ясаганча учиб аста пастлашди. Пастлаб тўғри қилишган экан! Ўрмон яланглигида тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган мудҳиш ишлар содир бўлмоқда.

Танаси ўт олиб ўзини дарахтлар орасига урган варглар ўрмоннинг бир нечта жойига ўт қўйиб юборишибди. Ҳозир жазирама ёз бўлиб, тоғ тизмасининг шарқий қиялигида анчадан буён ёғингарчилик бўлмаган. Қуриган дарахтлар, сарғайган қирққулоқ, қуруқ шох-шабба, қарағай игналаридан ҳосил бўлган қалин кўрпа осонгина ўт олмоқда. Варглар йиғилган ўрмон яланглигининг атрофи ловуллаб ёнмоқда. Шунга қарамай, гномлар жон сақлаётган дарахтлар остидаги соқчи-бўрилар ҳеч қаёққа кетмай, аксинча, ғазабга миниб, увиллаганча дарахтга ташланишмоқда, кўзлари қонга тўлиб ўзларининг мудҳиш тилида гномларни ҳақорат қилишмоқда.

Кутилмаганда ялангликка айюҳаннос солган гоблинлар ёпирилиб келишди. Афтидан, улар, ўрмон кесувчилар билан варглар ўртасида жанг кечяпти, деган хаёлга боришган кўринади. Лекин гап нимада эканлигини англаб етишгач, хандон отмоқдан айримлари ерга ўтириб қолишган бўлса, баъзилари найза силкитиб, қурол сопини қалқонга уришди. Гоблинлар оловдан қўрқмайди. Кўп ўтмай, уларнинг фикрича оқилона режа ўйлаб топишди. Омон қолган варгларни бир ерга йиққан орклар ёнаётган ялангликни топтаб ёнғинни ўчиришди ва айни вақтда дўстларимиз ўтирган дарахтлар остига қуриган шох-шабба ташлаб, ўт қўйишди. Дарҳақиқат, қонли режа.

Дарахтлардаги дўстларимиз атрофида олов ва тутун ҳалқаси ҳосил бўлди. Ушбу ҳалқанинг ташқарисига ёйилаётган оловни гоблинлар ўчириб боришди, лекин сайёҳлар ўтирган дарахтлар яқинигача торайиб боришига тўсқинлик қилишмади. Шафқатсиз олов дўстларимиз ўтирган дарахтлар остига ташланган қуруқ шох-шаббага етиб борди. Тутун Бильбонинг кўзини ачиштирди. У ёнғин тафтини ҳис эта бошлади, тутун орасида оркларнинг қувониб, дўстлари ўтирган дарахтлар теварагида рақс тушаётганини кўрди. Найза ва болталарини ўйнатиб рақс тушаётган гоблинлар ҳалқаси ортидаги варглар ўз навбатини кутиб ўтирибди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх