|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
06.08.2010 17:26 | #11 |
|
Ўтмишда халқимизда "Эшоним деб эшагимдан айрилдим", деган мақол қўлланган. Асардаги Раззоқ сўфи ўз эшонига шу даражада ихлос қўйган эдики, оқибатда нвниҳол, ёшгина қизи Зеби жувонмарг бўлади. Раззоқ сўфининг қаҳридан доимо оила аъзоларига қор ёғилиб турар, тишининг оқини бировга кўрсатмаган инсон эди. Қизи Сибирга сургун қилингачгина у қилган хатосини англайди. Бу хато унга қимматга тушади. Оиласи пароканда бўлади. Аёли Қурвонбиби телба бўлиб қолади. Раззоқ сўфи шахсга сиғинишнинг қурбони бўлган инсон сифатида таассурот уйғотади.
Аёли Қурвонбиби эса забун шарқ аёли. Киши хотирасида Қурвонбибининг асар сўнгидаги нолали қўшиғи кучли таассурот қолдирадиЖ "Зеби, Зеби Зебонам, Онанг бўлсин парвонанг. Сени сотди ўз отанг, Онанг бўлсин парвонанг..." Ушбу икки қаҳрамон ҳақида ҳам тавсиф бериб ўтсангиз. |
|
Ответить |
06.08.2010 17:40 | #12 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Зеби бошига бало тошлари отаси Раззоқ сўфининг мутаассиблиги, фарзанди тақдирига мутлақо лоқайд бўлганлиги сабабли ёғилади. Романда берилган таъ-
рифга кўра, у “кўргазмада қўйилатурган антиқа маҳлуқлардан”дир. Бу ҳол ҳатто унинг илк бор йўргакланган пайтида ҳам маълум бўлган. Унинг ҳали одам кепатасига кирмаган юзларига тикилиб, энага бундай сўзлар билан уни эркалатган экан: “-Айланай, меҳмон, кимдан хафа бўлиб тушдингиз? Ким озор берди сизга? Айтинг. Қовоғингизни очсангиз-чи! Ёруғ дунёга келдингиз! Шукур қилинг! Севининг! Мундоқ бир кулинг!... ” Ўша пайтда ҳам оҳзини очиб илжаймаган Раззоқ сўфи ҳали- ҳануз кулиш нималигини билмайди. Ҳар ҳолда у уйида, хотини ва фарзанди олдида тишининг оқини кўрсатмаган. Бир пайтлар қишлоқда яшаган сўфи акаси билан “ бир шапалоқ ерни ташлашиб” қоллиб, ота уйини тарк этган эди. Шундан бери у шаҳарда яшайди. Қайси бир йили ўгай акаси келиб, уч-тўрт кун сўфи билан бирга бўлади.шунда улар хонақоҳга бирга борар эканлар: “-Сўфи, бир касб пешасини тутмай, ўтиб кетаётирсиз-а?-деди унга акаси, хонақоҳга кета туриб. -Э-э, -деди сўфи чўзилиб...,-менинг давлатим ҳеч кимда йўқ, ака. Эшон бобо-худойимнинг севган қули, нозу неъмат тўрт тарафдан сувдай оқиб туради. Дарё бўйидамиз-у чанқаймизми? Ғалати экансиз! Шу кулимсираш билан яна бир оз боргандан кейин, бу сафар жиддийроқ қилиб деди: -Аҳлиёмиз ҳам учига чиққан чевар, худога шукур! Ожизамиз ҳам дўппи тикишга фаранг бўлиб чиқди! Рўзғорнинг кам-кўстларини ўзлари ётсам бўлаверади”. Раззоқ сўфи-ана шу тарзда, ишламй тишловчи, таъмагирлик ва текинхўрлик орқасида кун кўрувчи инсон. Унингн ташқи қиёфаси билан ички “олами” бир хил; ҳар иккисида ҳам бирор фазилатни топиш амри маҳол. Шунга қарамай, тўғрироғи, шу сабабдан у на хотинин сариқ чақага олади, на ёлғиз қизининг орзу-ҳаваслари билан ҳисоблашади. У бошлиқ бўлган уй қизи ва хотини учун зиндон, унинг ўзи эса шу зиндоннинг кўзи кўр, қулоғи кар қоравули. Ана шу золим отанинг кўнгли фақат бир жойда-эшон бобонингн ҳузурида очилган. Унинг кўзи фақат Эшон бобони кўради, қулоғи фақат Эшон бобонинг сўзларини эшитади. Эшон бобо-унинг бирдан-бирпири. Унинг учун Эшон бободан бўлак одам –одам эмас! Акбарали мингбоши биринчи бор Зебини сўратирганида, Раззоқ сўфи: “Умрида пешонаси сажда кўрмаган одамга қиз бераманми?!” деган. Лекин мингбоши иккинчи марта-бу сафар Эшон бобо орқали-сўраттирганида, сўфининг “бетафиқ, бузуқ юрадиган” одам эканлигига ҳам била туриб, “йўқ”,деёлмаган. Қурвонбиби эрининг иродасизлигидан норози бўлиб, уни койиганида, сўфи бундай жавоб беради: “-...Мен кўп олишдим. “Бенамозга қиз бермайман!”-дедим. “Сен-бизнинг минг йиллик ибодатимиз-у уларнинг бир кунлик хизматлари баб-баравар! Мингбоши қанча мўмин-мусулмоннинг ҳожатини чиқаради.Қанча аламзаданинг додига етади: қанча ўғри, киссавур,қароқчининг жазосини беради! Қанча ноҳақ бўлган ишларни ҳаққа қарор топқизади. Ибодат ҳам-ибодат,мўмин-мусулмонга хизмат ҳам-ибодат!Балки бу кейингиси-аъло!дедилар. нима деб бўлади? Мен оми бўлсам, саводим бўлмаса,оқ-қорани танимасам, у киши мулла бўлса, забардаст бўлас, худонинг буйруғини тушунса; шариатни, тариқатни сувдай билса… нима дейин? Бу сўзларда Раззоқ сўфинингЭшон бобо олдида ожиз кимса эканлиги, нафақат ўзининг, балки бутун оиласининг эркини, нафақат бугунини, балки эртасинги ҳам унга улгуржисига топшириб қўйганлиги маълум бўлади. Агар Чўлпон бош қахрамонга “зебо” маъносини англатувчи Зеби исмини берган бўлса, унинг онасини эса у Қурвонбиби деб атаган; яъни унинг Раззоқ сўфидек бадфеъл бир кимсага ўзини-ўзи қурбон қилганлигини таъкидламоқчи бўлган. Чиндан ҳам, Қурвонбибининг бутун ҳаёти эрининг қош-қовоғи остида куйиб, кул бўлди. Унинг бу дунёда яшашидан умиди ёлғиз қизи,унинг бахтли-саодатли турмуши эди. Шунинг учун ҳам Қурвонбиби Акбарали мингбошининг Зебига одам қўйганини эшитиб, туғён кўтармоқчи бўлади. Ундаги оналик туйғуси қизининг бошига келажак фалокатни сезгандек бўлади. Лекин Раззоқ сўфи Эшон бобонинг “Мингбоши қанча мўмин-мусулмоннинг ҳожатини чиқаради... Ибодат ҳам-ибодат, мўмин-мусулмонга хизмат ҳам –ибодат!”деган сўзларига қарши ўзида бирор ақлли гап топа олмайди! Шунинг учун ҳам эрининг бояги сўзларига жавобан: “Мен-ку ҳеч нарса демас эдим.., мана бу қизингиз худди бир суратга айланиб қолди. Қўрқиб ётибман”,-деди, халос. Ундаги қарши куч фақат шу сўзларни айтишгагина етади. Бу ҳар иккала қулнинг кўзи Зебининг ноҳақ равишда, туҳмат орқасида қамоққа олингани ва Сибирь қилинганидан кейингина очилади. Лекин бу, улар кўзининг сўнгги марта , ўлим олдидаги очилиши эди. Чўлпон Зеби фожиасининг асосий сабабчиси сифатида Раззоқ сўфини қоралар экан, унинг ўзи ҳам диний бидъат ва фанатизмнинг қурбони эканлигини унутмайди. У Раззоқ сўфи, Қурвонбиби ва Зеби образлари орқали феодолизм шароитида мутелашган, ҳақиқат ва адолат учун курашишга ўзида куч ва хоҳиш топа олмаган халқнинг аянчли ҳолатини кўрсатишга интилган. Шу маънода бу уч образ ўзхида ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг бошларида мустамлакачилик шароитда яшаган ўзбек халқининг тарихий тақдирини умумлаштиради.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
06.08.2010 17:58 | #13 |
|
Романдаги қарийиб барча қахрамонлар, пастдан юқорига қараб, бири иккинчисига тобелашиб, мутелашиб боради. Агар Зебининг инон-ихтиёри Раззоқ сўфида бўлса, сўфининг жилови Эшон бобонинг қўлида; Эшон бобо, ўз навбатида, Акбарали мингбошига, мингбоши эса ноиб тўрага бўйсунади. Шубҳасиз, ноибтўра ҳам бу занжирда сўнгги ҳалқа эмас.
Мирёқуб образи асар бошида киши нафратини қўзғотадиган шахс бўлса, кейинчалик асар сўнгида китобхоннинг унга бўлган муносабати ўзгаради. Акбарали мингбошини эса нафс қурбони сифатидаги қаҳрамон дейиш мумкин. Бандаси борки, хато қилади. Бу қаҳрамонларга нисбатан ўз муносатингизни билдирсангиз. |
|
Ответить |
06.08.2010 18:01 | #14 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Романда тасвирланган маҳаллий халқ вакиллари орасида Акбарали, ўз мансабига кўра, энг баланд мартабали қахрамондир. Шу билан бирга, романда бошқа бирор қахрамон йўқки, у Акбарали сингари, қарийиб барча персонажларни ўзида бирлаштириб турган бўлсин. Айни пайтда асарда рўй берган асосий воқеа Зебининг ўзгалар тазийқи остида турмушга чиқиши ва ўзгалар туҳмати туфайли қамоққа олиниши ҳам унинг номи билан боғоиқ. Лекин у туфайли у , Зебидан фарқли ўлароқ, салбий қахрамондир.
Хўш, Акбарали бу дунёга бирор яхши фазилатсиз инсон бўлиш учун туғилганми? У дастлаб қандай инсон, қандай эр бўлган? Бу саволга Хадичахоннинг қуйидаги сўзлари жавоб бўлиши мумкин. “-Йўқ, ундай деманг... У вақтда куёвингиз ёш эди, мунча катта амалдор эмасди, ниҳояти, элликбоши эди. Биринчи хотинидан бола бўлмаган экан, икки-уч йил умр қилишганларидан кейин хотини ўлиб кетган. Мени олган вақтида “Сен кўз очиб кўрганимсан”, дерди... Менинг ҳеч бир нолийдиган ерим йўқ эди. Толеимдан хафа эмасдим.” Хадичахон давом этиб, дейди: “-Бунингиз амалдор бўлгандан кейин айнийди.Мингбошилик ёмон ҳовлиқтирди. Ўз қишлоғиниташлаб, бу ерга кўчди. Бу катта ҳовлини сотиб олди… Боғ-роғ қилди, ер-сувни кўпайтирди. Кўнгили бошқа савдоларга, ўзга кўйларга тушди… Хотин топадиганлар, маслаҳат берадиганлар кўпайишди”. Акбарали шу тарзда, мингбоши бўлиши билан маишатга ружу қўйди, хотин устига хотин олди, ичкиликка, фаҳшга берилди. Уни қуршаган хушомадгўйлар, ҳайбаракаллачилардан иборат ифлос муҳить ундаги носоғлом ҳирсларнинг авж олиши учун ҳосилдор замин бўлиб хизмат этди. Зеби Акбаралининг уйига келин бўлиб келган куни тўйга келган икки хотиннинг қуйидаги сўзларини эшитади: “-Қизингиз етилиб қолибди, мингбоши додҳога бермайсизми?”-деди уларнинг биттаси. Яна бири овозини анча чақириб, бундай деди: “-Буватаккал адирда одам сонидай йўғон илонлар бўлар эмиш. Шуларга берсам бўлмайдими!...” Бу захарханда сўзлар маънодан холи эмас: Акбаралидек тасқара, калтафаҳм кишига Зебидек ўн гулидан бир гули очилмаган қизлар увол эди. У 13 йилдан бери мингбошилик маснадида ўтирган эса-да, бўлуснинг бутун ишлари Мирёқубнинг зиммасида эди. Мингбошининг ақли ҳам, кўзи ҳам, қўли ҳам Мирёқуб эди. Мирёқуб бор мол-мулкини Акбарали орқали топгани учун унинг бошига келган не-не қора кунларни даф қилган. У шамолнинг қайси томонга эсишига қараб иш тутади. Ким билан қачон ва қандай яқинлашишини, кимдан нимани олиш мумкин эканлигини яхши билади. У ҳатто ноиб тўра билан муҳандиснинг хуфиёна суҳбатидан янги поезд йўли тушишини билиб олиб, поезд ўтадиган ерларни “сувтекин”га сотиб олади. Мирёқубнинг бу қадар ишбилармонлигинин кўрган ноиб тўра уни бежиз америкалик тадбиркорларга ўхшатмайди. У, чиндан ҳам , ноёб одам; фақат ҳақиқат йўлини ҳали топиб олмаган ноёб одамдир. Зебининг ички оламига кириб боради, у билан бирга қувониб у билан бирга изтироб чекади. Бундай ҳолат–қахрамон билан бирга кечиниш ҳолати китобхонда бошқа қахрамонларга нисбатан пайдо бўлмайди. Зеоро , ёзувчи китобхон эътиборини, меҳрини фақат Зебига қаратган, унинг ғоявий нияти шу образ орқали очилади. Шунинг учун ҳам у (китобхон) Акбаралига ҳам, Раззоқ сўфига ҳам нафрат билан қарайди: Қурвонбибига ачинади, Мирёқуб эса унда зиддиятли туйғулар уйғотади.китобхоннинг қахрамонларга бўлган шундай фаол муносабати ёзувчининг тасвир маҳорати туфайли юзага чиқади. Қахрамонларининг нафақат сажияси, балки портрети ҳам кескин фарқ қилади; асарда бир-бирига ўҳшаш бирорта қахрамон йўқ. Уларнинг нутқи ҳам ҳар хил. Агар Раззоқ сўфи умуман тилини ортиқча “қалдиратиш”ни хохламаса ва бечора хотинига “Фитна” деб мурожаат этса, Зебининг тилиди мойиллик, гўзалллик итоаткорлик балқиб туради. Акбаралининг нутқи ўзи сингари қўпол; ноибнингн нутқида ақл ва айёрлик чапак чалиб туради. Мирёқубнинг нутқи ўзи сингари ўзгарувчан... Ана шу ранг-баранг нутқлар орасида муаллифнинг воқеаларни шарҳловчи, вазиятни таҳлил қилувчи тили алоҳида ажралиб туради. Тасвир этилаётган манзара ё қахрамонга қараб, унинг тилиди янги-янги оҳанглар-гоҳ ҳазил-мутойиба, гоҳ пичинг, гоҳ завқ-шавқ шалорладек шарқираб туради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Чўлпон рус ва Оврупо адабиёти, хусусан, насридан яхши хабардор эди. Л. Толстойнинг “Тирилиш”, М. Горькийнинг “Она”, Л. Андреевнинг “Осилган етти кишининг ҳикояси” каби рус адабиёти намуналарида қўлланган янги бадиий тасвир усуллари ва воситалари ушбу асарда Чўлпонга қўл келди. Айниқса, руҳий ва саргузашт романларга хос усулларнинг “Кеча”да илк бор қўлланиши ўзбек адабиёти учун янгилик эди. Шубҳасиз, Чўлпон бу усуллардан муайян бадиий мақсадда фойдаланди. Айтиб ўтилгандек, Мирёқуб-ниҳоятда мураккаб образ. Уни ёрқин салбий қахрамонлар гуруҳига ҳам, Зеби янглиғ қахрамонлар сирасига ҳамкиритиш қийин. У эзгулик билан тубанлик ўртасида ҳаракат қилади. Агар у “мовий кўзли дилбар”ни, кейинчалик эса жадидни учратмаганида, эҳтимол, Акбарали ва ноиб тўроаларнинг “дум”и бўлиб юра берарди. Чўлпон ана шу образга хос зиддиятни бўрттириб кўрсатиш ниятида саргузашт ва руҳий романларга хос тасвир усулларидан маҳорат билан фойдаланган. Ёзувчининг Мирёқуб образини яратишда бундай усуллардан фойдаланганининг тубанликдан эзгуликсоҳилига чиқиб олишини ва бу жараёнинг ғоят мураккблигини кўрсатмоқчи эди. Афсуски, романнинг иккинчи китоби ҳозирча топилмаганлиги сабабли биз унинг эзгулик соҳилидаги хатти-ҳаракатлари ҳақида бириор тасаввурга эга эмасмиз. Холбуки, “Кеча”да тасвирланган воқеаларнинг мантиқига кўра, романнинг “Кундуз” қисмида Зебининг Сибирь сургунидан, Мирёқубнинг эса Қрим сафаридан кейинги ҳаётлари тасвирланиши лозим эди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
06.08.2010 18:01 | #15 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Чўлпон “Кеча ва кундуз” романида ўзбек халқи тарихининг муҳим бир даврни кенг эпик кўламда тасвирлаб берди. Мавжуд ижтимоий тузумни ўзгартириш, мустамлакачилик кишанларини парчалаш лозимлиги ҳақидаги фикр Чўлпон ижодининг бош масаласи сифатида бу романда катта бадиий куч билан ифодаланилади.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
11.08.2010 16:39 | #16 | |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Цитата:
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
11.08.2010 16:41 | #17 | |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Цитата:
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
11.08.2010 16:42 | #18 | |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Цитата:
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
11.08.2010 16:45 | #19 | |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Цитата:
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
11.08.2010 16:46 | #20 | |||
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Цитата:
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
|