Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Школы
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.11.2012 18:10   #801  
Аватар для Bolakay
Оффлайн
Shkola
Сообщений: 73
+ 160  57/34
– 12  3/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Ustoz Посмотреть сообщение
Rahmat, ammo negadir, xatolari juda ko`p ekan.
Шрифт ўзгариб қолди, WORD дан тўғри кўчириб ташлагандим. Электрон кўринишини беришим мумкин эл.почта бўлса.
Ответить 
Старый 27.11.2012 23:03   #802  
Аватар для Uzigabek
Оффлайн
Сообщений: 37
+ 20  7/6
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Uzigabek с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ассалому алайкум...
Хурматли биладиганлар айтингларчи, мактабларда турли хил сабабларга кўра пул йиғилиши қонунийми, тўғрими?

Мана ўқув йили бошидан:

1. Мактаб фондига
2. Синф фондига
3. Фаррошга
4. Обунага (ҳар ой йиғишади)
5. Синфни таъмирлаш учун...
6. Мактабни таъмирлаш учун
7. ва хк.
Хурматли биродар. Очган мавзуингиз айнан бахс, мунозара, танкидга сабаб булувчи мавзу экан. Берган саволингиз албатта менга таъсир килди. Сабаби мен хам оддий укитувчиман ва озгина булса хам фикримни баён килмокчиман. Бундайин пул йигишлар хамма мактабларда содир булмокда. Албатта, аслини олганда давлат бюджетидан утказиладиган пул мактаб учун керакли харажатларни тула копламайди. Уйлашимча, коплаганда хам 60-70% харажат копланади.
Ответить 
Старый 28.11.2012 07:03   #803  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  129/41

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Uzigabek Посмотреть сообщение
давлат бюджетидан утказиладиган пул мактаб учун керакли харажатларни тула копламайди
Bu gapingiz noto`g`ri, qoplamaydimas, umuman yetib kelmaydi, yo`l-yo`lakay kimlardir hazm qilib yuboradi. O`zining harajatlarini oshirib maktabdagi shtatlarni qisqartiradi va o`sha shtatlar bajaradigan ishlarni o`qituvchilar zimmasiga yuklab qo`yadi va hakazo va shu kabilar.
Ответить 
"+" от:
Старый 30.03.2013 20:55   #804  
Аватар для Jabbor
Оффлайн
Maktab
o'qituvchi
Сообщений: 81
+ 110  44/28
– 11  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Jabbor с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Уктам Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
5 -май соат 10.00 га "комплектования" га
Сиз айтган "комплектования" мактабларга номутахасис ёки нопедагоглар кириб колмаслиги учун утказилади бунинг нимаси ёкмаганлигини тушунмадим? Ёки кучадан кириб келганга дарс берайверайлик-ми?
Комплектованиега борганда гороно ходимларидан бирига мактабимизнинг 5 кунлик директори Асилтоев З ва завучи 45000 сўм пора бергани ёқмаганди.

Последний раз редактировалось Jabbor; 30.03.2013 в 21:06. Причина: хатоси бор экан
Ответить 
Старый 30.03.2013 22:14   #805  
Аватар для Jabbor
Оффлайн
Maktab
o'qituvchi
Сообщений: 81
+ 110  44/28
– 11  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Jabbor с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Калласи етса, борсин, арз қилсин. Қонуний ҳал қилсин! Бу ерда гапни ичакдек чўзавермасдан. Бу ҳолатни мен ОДДИЙГИНА ҒИЙБАТдан бошқа нарсага ўхшатолмаяпман.
Бу жиддий муаммо ва бу муаммо устида бахс қилиш ҳеч ҳам ғийбат эмас...
Қонуний йўл билан ҳал қилса бўлади... аммо яна "крайний" ўқитувчи бўлиб қоладида... таёқ унинг бошида синади... ҳолбуки унинг айб бўлмасада...
Цитата:
Сообщение от Aaz Посмотреть сообщение
Бундан фойда бормикан?
Мана, битта директорнинг бир укитувчини ноконуний ишдан бушатгани хакида чет эл сайтларида кайта кайта езишди. Хатто прокуратура хам аралашиб ишга кайта тикланишга ердам берибди. Лекин директор яна уша укитувчини ишдан бушатиб юборган.
Агар директорни юкорида хомийси булса бирор натижа чикишидан умуман умид килмай куйса булади. Фарзандини эса етти чакиримдаги мактабга олиб боришга мажбур булади.
Цитата:
Сообщение от Kadambay Saytov Посмотреть сообщение
malaka@inbox.uz - вазирликнинг расмий электрон почта манзили эмас.
бирорта шикоят, ариза ёки таклиф булса амалдаги қонунчиликка мувофиқ мурожаат этинг. вазирликнинг веб сайтида фуқаролар мурожаатлари бўлими мавжуд.
P.S.: аноним мурожаатлар кўриб чиқилмайди, аниқ далил ва факт бўлмаса чора кўриш анча мураккаб бўлади.
Всё что ни делается - к лучшему!
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Аниқ факт ва далилларсиз мурожаатларни кўриб чиқишнинг имкони йўқ. юФоримдаги dili никли фойдаланувчининг шикоятига биноан чора кўрилмайди-ку ахир.
Цитата:
Сообщение от Kadambay Saytov Посмотреть сообщение
юФоримдаги dili никли фойдаланувчининг шикоятига биноан чора кўрилмайди-ку ахир.

Бу гапингизда 100% қўшиламан, ҳақиқатдан ҳам номаълум шахс (аноним)ларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг иложи йўқ.
Ўз навбатида, ю-форумдаги масалалар, мухокамаларни имкон қадар кузатиб борамиз, реал-айди билан расман мурожаат этилса, ўша хабар (пост) мазмуни тегишли масъул ходимларга етказилади.
__________________
Цитата:
Сообщение от Anvar Atakhanov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Энг тўғри йўл - ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларга асосли қилиб ёзиб берсангиз, ҳаммаси оламгулистон бўлади-қолади!
Бизда битта ёмон тушунча борки, бирон киши уз хаккини химоя килиб бирон ташкилотга мурожаат килса у инсон атрофидагилар олдида "ёзувчи" деган макомга эга булади. Кейин эса уз хаккини химоя килган кишини хурмат килиш урнига ундан узоклашишни бошлашади. Бунака тушунча факат узбекларда бор шекилли.
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
"Ёзувчи" деган тушунчанинг салбий тушунилишига ҳам, маълум маънода асос бор, чунки, ўша аксарият "ёзувчи"лар фикрини асослашдан кўра, далиллар келтиришдан кўра, тухмат, бўхтонларга кўпроқ таянадилар, назаримда. Тўғри, ҳуқуқий соҳани яхши билиб, асосли ёзганлар ҳам йўқ эмас, бироқ улар кўпчиликни ташкил қилмагани учун, одамлар ундайларга ёмон кўз билан қарашга ўрганиб қолишган.

Ундайларга ёмон кўз билан қарашнинг яна бир тарафи, уларни ёмон кўрувчиларнинг аксарияти ишида, чиндан ҳам, эгри ишлари борлиги, виждони олдида пок эмаслиги ва "ёзувчи"ларнинг улар ҳақидаги ҳақиқатнинг ёзишлари мумкинлигидан далолатдир...
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
"Ёзувчи" номини олиш учун шикоят қилиш шарт эмас. Мисол: Чирчиқ шахар 11-мактабида сентябрь ойида директор ишдан олинди ва директор ўринбосари вақтинча директор этиб тайинланди. Жамоа бир неча марта ХТБ мудирига директор тайинлаш хақида илтимос билан чиқди.30-апрел куни ХТВазирлигига қабулга илтимос билан бордик.Қабулга киритишмади. Икки соат рухсатномалар бўлимида 5-киши кутиб турдик.Аризамизни хам олишмади. Шу сабабли Вазирлар махкамасига топширдик.Кечки пайт ХТБ мудири чақириб "яхши гап" билан сийлади. 1 май куни эрталабдан бир гурух ХТБ ходимлари текширишга боришди.
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от dili Посмотреть сообщение
Реал айди дебсиз. Реал айдини орқасидан шахсингизни аниқлаб барибир сиздек "ёзувчи"нинг жазосини беришлари мумкин. "Яхши " рахбарнинг хамма жойда қулоғи ва кўзи бор.
Тўғри гап. "Яхши" рахбарни "яхши" рахнамолари хам кўп бўлар экан.
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
Cho'chishga arziydigan ishlar bo'lib o'tdida.
Шундай тўғри, қонуний йўл тутингки, улар сиздан чўчисинлар! Бунинг учун адолатли қонунларимиз ҳамиша ишончли қалқондир!
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
Цитата:
Tulqin Eshbekov
Шундай тўғри, қонуний йўл тутингки
Хамма хам қонуний йўл тутмайдида.
Мен мактабимиздаги муаммони қонуний йўл билан хал қилишга харакат қилиб кўрдим. Келганига 5 кун бўлганида пора бериб , бу пулларни ўқитувчилар ойлигидан йиғиб олган Асилтоев З 9-синфлар физикасини ва репродуктив саломатлик дарсини олиб олган аммо дарс ўтмайди. Унинг дарсларида ўқувчиларга ё етакчи ё кичик ишчи ходимлар ёки физика ўқитувчиси Оля қараб туради, ўзининг дарслари қолиб. Сентябр ойидан бери бир неча соат дарс ўтиб ойлик маошни тўлиқ олаяпти. Журналларни бирортасида директорнинг ёзуви йўқ. Репродуктив саломатлик дарси умуман ўтилмаган. Завуч Курбоналиева О бу дарс мавзуларини ўзи ёзиб қўйди.
Асилтоев З .А. Рахбар сифатида давлат ҳужжатларини қалбакилаштиришдан ҳам қўрқмаяпти. Аслида Россияга ота- онаси билан кетиб бир неча йил синфда қолган 4-синф ўқувчиси Султонов Мехриддинни ҳужжатларини қалбакилаштириб , яъни журналда 4 синф баҳолари йўқ , табелга баҳо қўйилиб , қалбаки талон билан мактабдан 5-синф ўқувчиси сифатида Бўстонлиқ тумани Боғистон қишлоғидаги мактабга кетди деб ҳисобдан чиқарган.
Бир неча бор синфда қолган аслида 6-синфда ўқиши керак бўлган, 2.06.2012 йилдаги мактаб педагогик кенгашининг қарорига асосан 6 в синфда қолдирилган ўқувчини мактаб рахбари Асилтоев қалбаки документ қилиб 7в синф ўқувчиси қилиб буйруқ билан ўқувчилар сафидан чиқарган. Имомхусанова С ни 7-синф ўқувчиси сифатида табелини тўғрилаб Қибрай тумани 11-мактабига жўнатган. 6-синфда ўқиши керак бўлган ўқувчи қибрайда 7-синфда икки чорак ўқиди, бироқ ҳозирги кунда январ ойида 11-мактаб директории Асилтоев З.А. Имомхусанова Саимага 7-синфга оламан деб талон бериб хозирги кунда 6 синфга ўқийсан деб турибди. Имомхусанова С 6- синфда ўқимайман деяпти.Унинг тақдири ҳеч кимни қизиқтирмаяпти.. Асилтоев З нинг Саимани ўқишга олмаганлиги сабаб ўз жонимга қасд қиламан деб хат ёзганлиги хам хеч кимни ташвишга солмаяпти. Яна бир неча хужжатларни январ ойида Тошкент вилояти ХТБ бошлиғи Азаматов А га бердим , колективдан олти ўқитувчи вилоят ХТБ бошлиғи хузурига кириб рахбарга чора кўришни илтимос қилдик. Вилоят Халқ таълимидагилар чора кўрмагач ХТВга ва прокуратурага ариза билан мурожаат қилдим. Аризада хар бир кўрсатилган иш бўйича далил , исботи хам берилган эди. Мурожаатларимга жавоб олмадим. Аммо икки ой ичида ( шундан 20 кун касал бўлдим , бир ой малака ошириш курсида ўқидим) менга қарши мактабимиз директори ва унинг "рахнамо" лари шунақа зўр ишлар қилишдики. Мени судга бериб огохлантириш беришди. Хозир прокуратура менинг аризамнинг ўрнига менинг ўзимнинг масаламни кўраяпти. Мақсадлари аниқ мени ишдан бўшатиш . Бу ишда директор хар қандай разилликдан, пасткашликдан қайтмаяпти. Икки ойдан буён 9-синф ўқувчилари математика дарслари бўлмагани хам хеч кимни қизиқтирмаяпти. 19 йил шу мактабда ишладим, касаба уюшмаси раисиман.
Цитата:
Сообщение от Баходир кушаков Посмотреть сообщение
Ўша чўпчакни аввало прокуратура ўзи тўқигану.Прокурорни бола чақаси йўқми?
Прокурорни боласини билмадиму, чақаси кўп бўлса керак.
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Директорингизнинг «таги» қайси поғоналарга қадар етиб борар экан?
Жуда баланд ХТВ гача......
Цитата:
Сообщение от myu Посмотреть сообщение
Оффтоп:Агар хакикатда шу гапни бирортаси айтоалса АГАР... тасаввур киляпман. Аммо танганинг 2 томони булганидек,шу гапни айтган одамни такдири...
Айтган одамнинг тақдири меникиги ўхшаш бўлади...
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от dili Посмотреть сообщение
Коррупция билан курашишга кучим етармикин?
Менга кўра, коррупция билан курашишга кучингиз етмаса керак... Ўзингиздан бир "айб" топиб ўзингизни айбдор қилиб қўйиш эҳтимоли юқори...
Коррупцияни енгиш учун шарт ва шароит бўлиши керак...
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 04.04.2013 10:35   #806  
Аватар для Jabbor
Оффлайн
Maktab
o'qituvchi
Сообщений: 81
+ 110  44/28
– 11  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Jabbor с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
Сообщение от Kadambay Saytov

юФоримдаги dili никли фойдаланувчининг шикоятига биноан чора кўрилмайди-ку ахир.

Бу гапингизда 100% қўшиламан, ҳақиқатдан ҳам номаълум шахс (аноним)ларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг иложи йўқ.
Ўз навбатида, ю-форумдаги масалалар, мухокамаларни имкон қадар кузатиб борамиз, реал-айди билан расман мурожаат этилса, ўша хабар (пост) мазмуни тегишли масъул ходимларга етказилади.
Реал - айди билан хам , Вазир қабулига киролмагач почта орқали ариза билан мурожаат хам қилдим.
Қонуний йўл билан харакат қилиб. жавоб олиш ўрнига таъқиб остида қолдим. Мактабга борсам директор албатта бирор бир провокация уюштираяпти.
Ответить 
Старый 16.04.2013 21:19   #807  
Аватар для Shahodat
Оффлайн
школа
учитель
Сообщений: 932
+ 876  537/307
– 86  48/37

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
Хозир прокуратура менинг аризамнинг ўрнига менинг ўзимнинг масаламни кўраяпти. Мақсадлари аниқ мени ишдан бўшатиш . Бу ишда директор хар қандай разилликдан, пасткашликдан қайтмаяпти. Икки ойдан буён 9-синф ўқувчилари математика дарслари бўлмагани хам хеч кимни қизиқтирмаяпти. 19 йил шу мактабда ишладим, касаба уюшмаси раисиман.
Ишингиз нима бўляпти?
__________________
Иди в страну дураков, там на деревьях растут монеты, там тебя ждёт беззаботная жизнь...
Ответить 
"+" от:
Старый 18.04.2013 20:44   #808  
Аватар для Jabbor
Оффлайн
Maktab
o'qituvchi
Сообщений: 81
+ 110  44/28
– 11  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Jabbor с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Shahodat Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
Хозир прокуратура менинг аризамнинг ўрнига менинг ўзимнинг масаламни кўраяпти. Мақсадлари аниқ мени ишдан бўшатиш . Бу ишда директор хар қандай разилликдан, пасткашликдан қайтмаяпти. Икки ойдан буён 9-синф ўқувчилари математика дарслари бўлмагани хам хеч кимни қизиқтирмаяпти. 19 йил шу мактабда ишладим, касаба уюшмаси раисиман.
Ишингиз нима бўляпти?
Вазирликдан аризамни яна қайта Тошкент вилоят ХТБга Азаматов А.га жўнатишган. Янги вазир адолатли қарор қилармикан десам, аризам Вазирга этиб бормаган шекилли. Икки ойдан ошса хам жавоби берилгани йўқ.
"қарға қарғанинг кўзини чўқимайди" деган ибора ростлигини билардим.
Халқ таълимида коррупция ҳақида буйруқ чиққанига , ноқонуний ишларга чора кўрилар деб ўйлаган эдим.
Мактабга умуман ишга келмаган, аммо ойлик маош тўлиқ тўланган, хар ойда 50% қўшича ҳақ ёзилган, 4 ой ишлади деб мукофот пули тўланган "ўлик жон" Алимов Тўлқин исмли шахсни хам қўрқмасдан ишлади деб хулоса чиқаришди.
Коллеж битирувчиларидан бир нечасига 2012 йил июл ойида қалбаки буйруқ чиқариб , уларнинг кўчада қолишига сабабчи бўлган директор Асилтоев З ни хамма химоя остига олаяпти.
буйруқлар дафтарининг буйруқ ёзилган бетини йиртиб , ўрнига бошқа буйруқ ёзгани хам исботи билан турибди.
Азаматов А касаба уюшмаси раислигидан олиб ташлаш тўғрисида шахар касаба уюшмасига хат билан чиққан.
Мактаб директори ишни эплай олмаётганлиги учун вазирликка хат билан мурожаат қилган директор ўринбосари Нарзиев Машрабни хам текширишиб ишдан бўшашга ариза ёздиришди.
2012 йилда мактабимиз жамоаси 39 киши қўл қўйиб вазирликка ариза билан мурожаат қилиб, хозирда ишдан бўшашга ариза ёзган директор ўринбосари , ўша пайтда вақтинча директор вазифасини бажараётган Нарзиев М.ни мактабга директор этиб тайинлашни илтимос қилиб сўраганмиз.
Бу аризага хам умуман жавоб берилмаган.
Фуқаролар мурожаати ҳақидаги қонун вазирликка тааллуқли эмас шекилли.
Менинг Дарсларимни, хужжатларимни,текширишаяпти, ўқувчилардан тест олишаяпти. Бирон бир модда асосида бўшатишса керак.
Ответить 
Старый 18.04.2013 20:53   #809  
Аватар для Shahodat
Оффлайн
школа
учитель
Сообщений: 932
+ 876  537/307
– 86  48/37

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
аризам Вазирга этиб бормаган шекилли.
Шаҳсан бориб учрашиб кўрмадингизми?
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
Бирон бир модда асосида бўшатишса керак.
Оффтоп:
Бўшатишса вақтингиз кўп бўлади, улар устида ёзаси деб - бўшатмайди.
__________________
Иди в страну дураков, там на деревьях растут монеты, там тебя ждёт беззаботная жизнь...
Ответить 
Старый 19.04.2013 09:08   #810  
Аватар для Jabbor
Оффлайн
Maktab
o'qituvchi
Сообщений: 81
+ 110  44/28
– 11  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Jabbor с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Shahodat Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
аризам Вазирга этиб бормаган шекилли.
Шаҳсан бориб учрашиб кўрмадингизми?
Цитата:
Сообщение от Jabbor Посмотреть сообщение
Бирон бир модда асосида бўшатишса керак.
Оффтоп:
Бўшатишса вақтингиз кўп бўлади, улар устида ёзаси деб - бўшатмайди.
Бир неча марта бордим Вазир қабулига деб. Телефон орқали қабулхонага мурожаат қилсам. Вилоят Халқ таълими бўлимига учранг деб телефонни қўйиб қўйишади.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх