Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.04.2018 07:46   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
20 йиллик муз аста эритилиб, қўшничилик муносабатлари илияпти. Сўздан амалга ўтилиб, электр энергиясини Тожикистондан импорт қилиш ишлари тикланди. Хусусан, Регар (Тожикистон) ва Гулча (Ўзбекистон) қўшимча станциялари орасидаги электр узатиш симлари токка уланди.

https://news.mail.ru/economics/33052874/?social=fb

Қаранг, инсоннинг нияти, қалби совуқ бўлмаса, қўшниси билан илиқ, самимий муроса қила олар экан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 15.04.2018 16:34   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
«Мен осмондан пайдо бўлиб, тушиб келмайман: бир кун олдин қайси вилоятга ташриф буюришим ҳақида маълумот етказилади. Лекин, кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Очиғи, менга бу ноқулай, [кўзбўямачилик] менда нафрат уйғотмоқда.

Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, «тайёргарлик»ка жалб этиш - сиёсатга хиёнат. Бу ҳаракатлар фақат менга эмас, сиёсатга ҳам хиёнат», дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари деярли 4,5 соат давом этган йиғилиш бошланиши биланоқ «мақтов ва қарсакбозлик» даври тугагани, энди «садоқат билан ишлаш» зарурлигини яна бир марта таъкидлади. Шунингдек, президент учун ҳозирланаётган кўзбўямачилик уни ранжитишини айтади.

«Мен девор ортида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилгани ё ободлигини жуда яхши биламан. Битта нарсани айтмоқчиман: йўлни супурганингиз билан ҳеч нима ўзгармайди, одамлар раҳмат демайди, [балки] лаънат айтади. Бизни дўстларимиз ҳам кўп, душманларимиз ҳам. Сиз (маҳаллий ҳокимият раҳбарлари - таҳр.) мана шу ишларингиз билан душманларнинг тегирмонига сув қуймоқдасиз. Бутун вилоятлар ва туманлар раҳбарлари, мана шуни билиб олинг.

Мен самарқандлик ўқитувчининг вафоти ҳақида эшитдим. Қанақадир директор, раҳбар ёки ҳоким қачондир «меҳмон» келади, деб икки-уч кун олдин айтган. Лекин, менинг юрагимда бу худди-ки, мен туфайли юз бергандек туюлди. Яна бир бора ва сўнгги марта барча раҳбарларни алоҳида огоҳлантираман: бундан буён биронта ҳудудда ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Ишдан олиш билан бирга ўша раҳбар [қилмиши учун] қонун олдида жавобгар бўлади. Менга фарқи йўқ, жуда катта хизмат қилган ҳоким бўлса ҳам, у ишдан кетади. Мен буни айтишга мажбурман, чунки бу давом этмоқда. Ахир, биз фаолиятимизнинг биринчи кунидан бошлаб, ҳалол ва адолатли, бир-биримизга хизмат қилишга келишиб олдик. Энди бундай кўзбўямачилик кимга керак?!

Мени юрагимда катта армон, азоб бор. Халқимизнинг қандай аҳволда яшаётганини мендан бошқаси яхши билмайди. Ўзим кулиб юрганим билан, дардим ичимда. Юракдан чиқариб айтяпман, дўст бўлсангиз, бу ишларни тўхтатинг. Шунча йилда ҳеч нарса қилмаганмиз, бир ярим йилда буларни қила олмаслигимизни ҳам биламан.

Айрим пайтларда ҳеч кимга ишонмай қоляпман, йиғилишларда ҳам ҳаммаси тайёрланган одамлар... Мен халқни эшитишга, дардини тинглашга келганман, баландпарвоз гапларни айтманг», дея мурожаат қилди давлат раҳбари.

«Одамларимиз ҳам баландпарвоз ваъдалардан чарчагани – ҳақиқат. Сўнгги вақтларда вилоятларга ташрифим юзасидан [фикр билдирсам], мен кўп тайёргарлик қилишларини сўрамайман. Атрофимдаги каттаконларга ҳам топшириқ бераман: ана шу ҳокимлар ва маҳаллий органлар президент ташрифига алоҳида безак бермасин», деб фикрида давом этди президент.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 17:20   #23  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
https://www.facebook.com/UzbekTVoffi...type=2&theater
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.05.2018 15:20   #24  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Бутунжаҳон банки Ўзбекистонга 940 миллион доллар ажратибди. Шу пулнинг тегишли қисми юртимизда етиштириладиган мева-сабзавотни юқори сифат-ла қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни жаҳонга экспорт қилиш имконини берадиган илғор технологияларга йўналтирилиб, сарфи қаттиқ назорат остига олинса, ўзбек деҳқонининг елкасига қуёш тегади, Худо хоҳласа.

https://news.mail.ru/economics/33504327/?frommail=1
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.05.2018 15:48   #25  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Икки давлат раҳбарининг учрашуви

https://news.mail.ru/politics/33488435/

АҚШнинг юртимизга кўрсатадиган ёрдами

https://news.mail.ru/politics/33490118/

Давлатлараро шартномалар

https://news.mail.ru/politics/33484166/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.05.2018 15:59   #26  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Юртимиз Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш арафасида

https://news.mail.ru/economics/33504747/?frommail=1
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 02.06.2018 18:31   #27  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Оллоҳнинг каломига бўлган муҳаббат!

31 май 2018 йил. Тошкент, Кўкча мавзеси. «Шайх Зайниддин» жомеъ масжиди.

Минг-минглаб мўмин мусулмонлар хатми Қуръонда.

https://www.facebook.com/mubashshir....44264798979987
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 03.06.2018 11:07   #28  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 869
+ 131  270/186
– 29  29/23

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Оллоҳнинг каломига бўлган муҳаббат!

31 май 2018 йил. Тошкент, Кўкча мавзеси. «Шайх Зайниддин» жомеъ масжиди.

Минг-минглаб мўмин мусулмонлар хатми Қуръонда.

https://www.facebook.com/mubashshir....44264798979987
минг афсус, айрим вилоятларда ёщларни масжидга куйишмиди!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 09.04.2019 10:45   #29  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Мирзиёев: Ўзбекистон Исломдан кейинги тарихини қайта ёзади

Президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг исломий таълимдан узоқ қолганини «фожиа» деб атаган.
Бу ҳақда у 2019 йил 6 апрель куни Термиздаги «Султон Саодат» мажмуасини зиёрат қилиш чоғида гапирди.

«Очиқ айтсак, одамларни тарбиясига Ислом-нурлигини сингдиролмадик. Фожиамиз мана шу ерда», - деди Президент.

Унинг айтишича, ўтмишда Исломий цивилизация марказларидан бўлган Ўзбекистон охирги ўн йилликларда Ислом меъросини ўрганишда дунёдан орқада қолиб кетди.

«Араб тилини ҳам ўргатолмадик», - дея таассуф изҳор қилди Президент Сурхондарёга сафари чоғида.

Унинг айтишича, Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилганини илмий асослаб бериш учун ҳам ёшларга араб тили, Қуръон ва исломий меъросни ўргатиш керак бўлади.

«Ҳар йили ўнтагина мўмин-мусулмонни тарбия қилолсак, тасаввур қилинглар, муҳит қандай ўзгаради», деди Шавкат Мирзиёев.

Тарих қайта ёзилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Ислом тарихини қайта тиклаш, Ислом минтақага ёйилишни бошлаган VIII асрдан бошлаб тарихни қайтадан ёзиб чиқишни таклиф қилган.

«Энди вақт-соати келди, саккиз юзинчи йилдан бошлаб мана шу тарихни тикласак-да, одамларга ана шу илмий асосларни етказсак, бу ҳам маърифат бўлади», -деди Президент.

Султон Саодат – саййидлар сулоласи мақбараси ҳисобланади. Мажмуа оилавий мақбаралар ва маросим хоналаридан иборат. Мирзиёев мажмуага ташрифи чоғида у ерда Пайғамбар авлодлари ётганини алоҳида таъкидлаган.

Янги сиёсат, эски муаммолар

Шавкат Мирзиёев бундан аввал ҳам исломий меъросни ўрганишнинг муҳимлиги ҳақида гапирган.
2017 йил сентябрида БМТ минбаридан қилган нутқида Имом Бухорийни эслагани учун Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғондан алоҳида мақтов эшитганди.

Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши ортидан ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонлар борасидаги сиёсати юмшаган. Минглаб диндорлар қора рўйхатлардан чиқарилган, янги масжидлар қуришга рухсат этилган. Мамлакат бўйлаб Қуръон мусобақалари ташкил этилган ва масжидлар қошида расмий Қуръон курслари очишга рухсат берилган. АҚШ, БМТ ва ғарбдаги инсон ҳақлари ташкилотлари Мирзиёевнинг бу борадаги қадамларини эътироф этган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх