Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.05.2018 15:14   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Уинстон Черчиллнинг Фултондаги машҳур нутқи

УИНСТОН ЧЕРЧИЛЛНИ ЎҚИГАН ОДАМ КАМ БЎЛМАЙДИ.

Ш. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти


***

Британия давлат ва сиёсий арбоби, Буюк Британиянинг 1940 – 1945 ва 1951 – 1955 йиллардаги Бош вазири, ҳарбий хизматчи (полковник), журналист, ёзувчи, Британия академиясининг фахрий аъзоси (1952 й.), адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби (1953 й.)
сэр Уинстон Леонард Спенсер-Черчиллнинг Фултондаги машҳур нутқи
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 25.05.2018 в 15:35.
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:15   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Бугун сизнинг ҳузурингизга, Вестминстер коллежига келганимдан хурсандман, сиздан илмий даража олишни ўзим учун катта шараф деб биламан. Айтиш жоизки, негадир «Вестминстер» сўзи менга танишдай кўриняпти. Назаримда уни қаердадир эшитгандайман. Дарҳақиқат, ахир мен сиёсат, диалектика, нотиқлик санъати соҳаларидаги асосий маълумотимни ва айрим бошқа соҳаларга оид билимларимни айнан Вестминстерда олган эдим-у. Тўғрисини айтганда, менга кўп нарсаларни ўргатган ўша Вестминстер билан сиз таҳсил кўраётган Вестминстер коллежи – бир-бирига жуда ўхшаш ёки моҳиятан анча яқин таълим муассасаларидир.

Хусусий ташриф билан келган мендай оддий киши учун мисли кўрилмаган ҳодиса саналмиш – академик аудиторияга Америка Қўшма Штатлари президенти томонидан шахсан таништирилганимни ҳам ўзим учун юксак шараф деб биламан. Зиммасида кетидан қувмайдиган, лекин ижросидан ўзини четга олмайдиган сон-саноқсиз, бири иккинчисидан мураккаб мажбуриятлари борлигига қарамай, бу ерга минг милядан узоқ йўл босиб келган мистер президент сиз-у бизнинг бугунги учрашувимизда шахсан иштирок этиб, ушбу тадбир нуфузини ошириб юборди ва бу билан қардош Америка халқига, шу жумладан, океаннинг нариги томонида қолган юртдошларимга мурожаат билан чиқишим учун имкон берди. Умид қиламанки, мен айтмоқчи бўлган гаплар дунёнинг бошқа давлатларига ҳам етиб боради.

Ушбу учрашувимиз бошида мистер президент ўзимни эркин ҳис этишимни, бугунги мураккаб, ташвишли замонда жаҳонда қарор топган вазиятга доир фикр-мулоҳазаларимни сиз билан рўйирост, очиқдан-очиқ ўртоқлашишимни илтимос қилди. Шубҳа йўқ-ки, унинг истаги сизнинг хоҳиш-истакларингиз билан мос тушади. Ҳавола этилган бундай эркинликдан бажонидил фойдаланаман ва фикримча, мен бунга ҳақлиман. Боз устига, ёшлик давримда иззати нафсни қондириш йўлида ўз олдимга қўйган мақсадларимнинг барига аллақачон ошиғи билан эришиб бўлганман. Шу билан бирга қатъий таъкидлаб ўтишим жоизки, бугун мен ҳеч қандай расмий мажбурият бажармаяпман ва фақат ўз номимдан гапирмоқдаман. Сўзларимда эшитилган мазмундан ташқари ўзга мазмун қидирмасликни сўрайман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:16   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Яқинда ўтган урушда қозонилган ғалабамиздан сўнг юзага келган муаммолар борасида фикр юритиш, ушбу ғалаба сон-саноқсиз қурбонлар-у, азоб-уқубат ила эришилган бўлиб, уни қўлдан бой бермаслик кераклигига сизни қўлдан келганча ишонтираман ва бунда ҳаётим давомида тўпланган тажрибамга таянаман. Чунки буларнинг барини башарият хавфсизлиги ва унинг келгусида равнақ топишининг гарови сифатида кўраман.

Бугунги кунда қудрат чўққисига етган Америка Қўшма Штатлари дунёнинг энг кучли давлати саналади. Ушбу ҳолатни эса АҚШ демократияси учун ўзига хос синов даври сифатида эътироф этиш мумкин. Зеро куч-қудратда устунлик қилиш келажак учун масъул бўлишни ҳам англатади. Атрофга назар солиб, нафақат башарият олдидаги бурчингизни адо этишингиз, балки эришилган юксак даражангиздан тушиб кетмаслик чорасини ҳам кўриб боришингиз даркор. Иккала давлатимиз олдида янгидан-янги имкониятлар ва порлоқ истиқболлар очилмоқда. Улардан воз кечадиган, назар-писанд қилмайдиган ёки чала ярим фойдаланадиган бўлсак, келгуси авлоднинг давомли таъна-танбеҳига гирифтор бўламиз. Инглиззабон давлатлар томонидан уруш даврида ҳам, тинчлик даврида ҳам илгари суриладиган сиёсатни фикр-мулоҳазалар изчиллиги, кўзланган мақсадга эришиш йўлидаги тиришқоқлик, муайян қарор қабул қилишдаги улуғвор соддалик йўналтириб боради. Бундай мураккаб вазифани бажариш бизнинг мажбуриятимиз бўлиб, шубҳа йўқ-ки, уни уддалаймиз.

Жиддий вазиятга дуч келган АҚШ ҳарбийлари ўз директиваларига, одатда, «бош стратегик концепция» сўзлари ила сарлавҳа қўйишади. Ушбу сўзлар замирида улуғ бир ҳикмат бўлиб, қўйилган вазифани аниқ ифодалашга кўмак беради. Хўш, бугун сиз-у биз қабул қилишимиз керак бўлган бош стратегик концепция мазмунан нимадан иборат бўлиши керак? Ер юзида мавжуд жамики хонадон ва оилаларда яшаётган барча эркак ва аёлларнинг хавфсизлиги, тинч ҳаёти, эрки ва фаровонлигини таъминлашдан иборат бўлиши керак. Бунда мен биринчи навбатда хусусий ва кўп хонадонли уйларни, уларда ёлланма меҳнат-ла кун кўриб, оила аъзоларини қийинчилик ва йўқчилик азобидан асрашга ҳаракат қилиб, ҳаёт машаққатларига қарамай фарзандларини тақводорлик руҳида тарбиялаб, яъни инсон ҳаётида муҳим роль ўйнайдиган юксак маънавий тамойилларга амал қилиб яшаётган одамларни назарда тутмоқдаман. Ўша уйларда яшаётган миллионлаб одамлар чиндан ҳам ўзини хавфсиз ҳис этишлари учун улар иккита даҳшатли қабоҳат – уруш ва зулмдан ҳимоя қилинган бўлишлари керак. Оиласининг фаровонлиги йўлида тер тўкиб меҳнат қиладиган боқувчи уруш балосига йўлиққан оддий оила қандай изтироб чекишини ҳаммамиз яхши биламиз.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:17   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Илгариги улуғворлигидан маҳрум бўлган Европадаги ва Осиёнинг аксарият қисмидаги мудҳиш вайроналикларга даҳшат-ла қарамоқдамиз. Қудратли давлатларнинг тажовузкор ҳаракатлари ила рағбат олиб борадиган ёвуз ақл эгаларининг қора ниятлари рўёбга чиқиши оқибатида дунёнинг улкан маконидаги маданиятли жамият пойдевори путур кетар экан, оддий одамлар ўз кучи билан уддалай олмайдиган мислсиз қийинчиликларга дучор бўлишади. Теварак-атроф уларнинг кўз ўнгида хунуги чиқиб кетган, парча-парча бўлган, мудҳиш балчиққа айланган ҳолатда гавдаланади.

Ушбу тинч, ҳавоси роҳатижон кунда қаршингизда турар эканман, айни дамда миллионлаб одамлар нақадар оғир синовларни бошдан кечираётганини, агар дунё саҳнасига яна бир кутилмаган меҳмон – очарчилик ўғринча кириб келгудай бўлса, уларни олдинда қандай мудҳиш кунлар кутаётганини изтироб-ла ўйламоқдаман. «Инсон уқубатларининг беҳисоб миқдори» деган ибора мавжуд. Дарҳақиқат, ким ҳам ҳисоблаб бериши мумкин, ушбу миқдор қанча бўлишини? Биринчи навбатда ҳал қилишимиз керак бўлган вазифамиз, вазифамиз ҳам эмас, асосий бурчимиз – оддий одамларнинг истиқоматгоҳларини яна бир урушнинг даҳшати-ю изтиробидан асраб қолмоқдир. Ўйлайманки, ушбу фикримга ҳамма қўшилади.

Америкалик ҳарбий ҳамкасбларимиз белгилаб олинган «бош стратегик концепция»ни рўёбга чиқариш учун зарур бўладиган имкониятларга баҳо беришар экан, ҳамиша навбатдаги босқичга – мазкур концепцияни ҳаётга татбиқ этиш усулини танлашга ўтишади. Нима ҳам дер эдик, дунё давлатлари бу борада бир битимга келиб олишди. Миллатлар Иттифоқининг давомчиси саналадиган, хусусан, янги урушларнинг олдини олиш мақсадида таъсис этилган умумжаҳон ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Юртингизнинг халқаро муносабатларда тутган улкан ўрни ҳисобга олинадиган бўлса, БМТга аъзо бўлиш баробарида Қўшма Штатлар ушбу янги ташкилотга ўзига хос нуфуз бахш этди. БМТнинг иши имкон қадар серунум, юзаки эмас реал тавсифга эга бўлиши, ушбу ташкилот шунчаки сафсатабозлик минбари сифатида хизмат қилмай, фаол таъсирга эга кучга эга бўлиши, яна бир Бобил минораси ёки орани очиқ қилиш жойига айланмай, бир замонлар келиб кўпдан-кўп давлатларнинг герблари маҳкамланадиган ҳақиқий Тинчлик Маскани сифатида хизмат қилиши учун сиз-у биз тинмай жон куйдириб боришимиз керак.

Ўз миллий хавфсизлигимиз кафолатларини фақат қуролли кучга асослантириш заруратидан фориғ бўлишга эришишдан олдин, ушбу умумий Тинчлик Масканимиз иморати ботқоқда ёки ўз домига тортадиган билқиллама қумлоқда эмас, мустаҳкам тош пойдевор устига солинганига ишонч ҳосил қилмоғимиз даркор. Соғлом фикр юритиш қобилиятига эга ҳар қандай киши бу борада ҳали анча узоқ ва машаққатли йўл босиб ўтиш кераклигини яхши тушунади. Агар саъй-ҳаракатимиз, таассуфки, урушлар орасидаги танаффусларда эмас, сўнгги уруш йилларида намоён бўлгандай изчил ва тиришқоқ кечса, шубҳа йўқки олдимизда турган мақсадга эришамиз.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:19   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Ишни нимадан бошлаш керак? Бу борада аниқ, ижроси реал бир таклиф киритмоқчиман. Муаян суд фаолияти, у хоҳ маъмурий, хоҳ жиноий суд бўлсин, шерифлар-у, полициячиларсиз меъёрий тарзда кечмайди. БМТ ҳам шундай, токи ўз тасарруфида халқаро қуролли кучларга эга бўлмас экан, самарали фаолият юрита олмайди. Бу масалада шошма-шошарликка йўл қўймай, босқичма-босқич кечадиган йўл тутмоғимиз, лекин ишни ҳозирданоқ бошлашимиз лозим. Таклифим шуки, ҳар бир БМТга аъзо давлат, ушбу ташкилот тасарруфига эскадриляларнинг муайян сонини ажратсин. Ушбу эскадрилялар ўз Ватанида ўқитилиб, ҳарбий тайёргарликдан ўтказилади ва шундан сўнг, ротация тартибида бир давлатдан бошқасига кўчиб боради. Учувчиларнинг ҳарбий кийими миллий бўлиши мумкин, лекин кийимдаги мансублик белгилари умумий, яъни халқаро бўлиши керак. Ушбу бирлашмалардан биронтаси ўз давлатига қарши уруш олиб боришини ҳеч ким талаб қила олмайди, албатта, бироқ ҳар қандай бошқа ҳолатда улар БМТга тўлиқ бўйсуниши керак. Халқаро қуролли кучларни тузиш ишларини ўрта миёна асосда бошлаш, шундан сўнг, уларга бўлган ишонч ортган сари сонини аста секин оширишга киришиш мумкин. Биринчи жаҳон урушидан кейин туғилган ушбу ғоям рўёбга чиқмай қолган эди, ишонаманки, энди у тез орада ҳаётий воқеликка айланади.

Шу билан бирга, атом бомбасини ишлаб чиқиб, қўллаш усулларига доир махфий маълумотлар, яъни Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Канаданинг умумий мулки саналадиган ахборот эндигина таъсис этилган бутунжаҳон ташкилотга топширилиши – кечириб бўлмас хато бўлишини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Жаҳон батамом тинчланмаган, дунё давлатлари ҳали тўла-тўкис бирлашмаган даврда бундай ахборотнинг ҳаммага ошкор қилиниши – жиноий эҳтиётсизлик, орқа-ўнгини ўйламасдан қилинган иш бўлади. Атом қуролини ишлаб чиқариш сири, шунингдек, тегишли технологик негиз ва хомашё бугунги кунда асосан америкаликлар қўлида жамлангани боис, дунёнинг бирон-бир давлатидаги бирор-бир кишининг уйқуси бузилмади. Бироқ вазият тескарисига юзага келган бўлиб, бирон-бир коммунистик ёки неофашистик давлат оммавий қирғин келтирадиган бундай даҳшатли қуролни ишлаб чиқариш монополиясига вақтинча бўлса ҳам эгалик қилса, сиз-у бизнинг уйқумиз тинч кечишига шубҳа қиламан. Эркин, демократик дунёмизга ўзларининг тоталитар тизимларидан бирини зўрлаб ўтказишлари учун атом бомбаси олдидаги даҳшатнинг ўзигина уларга кифоя бўлар, буларнинг бари ўта мудҳиш оқибат-ла якун топар эди. Бироқ Худонинг иродаси ила бундай вазият юзага келмади. Демак, ихтиёримизда ўхшаш таҳдидга рўбару келишдан олдин уйимизни тартибга келтириш учун ҳали вақт бор. Агар биз бор кучимизни ишга солсак, соҳага оид асосий устуворликни сақлаб қоламиз ва бу билан қачон ва ким томондан бўлмасин, қирғин келтирадиган ушбу қуролнинг қўлланилиш хавфининг олдини олишга эриша биламиз. Замонлар келиб, одамлар ўртасидаги биродарлик муносабатлари жамики жаҳон ҳисоблашиши учун зарурий воситаларга эга халқаро ташкилотда ўз ифодасини топганча тўлиқ шаклланса, атом энергетикасига доир ишланмаларни ундай халқаро ташкилот муассасасига ҳеч ҳадиксирамай топшириш мумкин бўлади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:20   #6  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Энди эса юқорида тилга олинган мудҳиш қабоҳатларнинг иккинчиси, яъни ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ва ҳар бир кишига таҳдид солаётган зулм масаласига ўтмоқчиман. Британия империяси ҳудудларидаги фуқаролар фойдаланаётган демократик эркинликлар кўплаб бошқа юртларда, шу жумладан, анча қудратли давлатларда таъминланмаётганига кўз юма олмаймиз. Ундай давлатлардаги оддий фуқароларнинг ҳаёти шахсан диктатор ёхуд имтиёзли партия ва сиёсий полиция воситасида иш кўрадиган тор доирага мансуб амалдор шахслар томонидан, чексиз ҳокимиятга эга турли полиция режимларининг қатъий назорати ва узлуксиз кузатуви остида кечмоқда. Бизга қарши уруш олиб бормаган, мағлуб бўлган давлатлар жумласига кирмайдиган давлатларнинг ички ишларига куч-ла аралашиш ниятимиз йўқ, айниқса, ҳозир, ўз қийинчиликларимиз етарлидан ортиқ бўлиб турган даврда. Бироқ айни вақтда, жамики инглиззабон халқларнинг умумий мулки саналиб, АҚШнинг Мустақиллик декларациясида ўзининг ёрқин ифодасини топган, Буюк ҳуррият хартияси, Билль ҳақ-ҳуқуқлар ҳақида, Хабеас Корпус далолатномаси, маслаҳатчилар иштирокидаги суд мажлиси тўғрисидаги низом ва ниҳоят, умумий инглиз ҳуқуқи каби ҳужжатларда баён этилган анъаналарни ўз ичига қамраб олган инсон ҳуқуқлари ва демократик эркинликларнинг юксак тамойилларини муросасизлик-ла тинмай эслатиб боришимиз шарт.

Буларнинг бари биринчидан, ҳар қандай давлат фуқаролари ўз юртининг ҳукуматини сайлаш ва ҳаётларини идора қилаётган бошқарув тузумининг хусусияти ёки шаклини яширин овоз бериш йўли билан ўтказиладиган эркин, монесиз сайловлар воситасида ўзгартириш ҳуқуқига эга эканлигини, ушбу ҳуқуқ тегишли давлатнинг конституцион меъёрлари билан таъминланишини англатади. Иккинчидан, ҳар қандай давлатда сўз ва фикр эркинлиги ҳукм суриши лозим. Учинчидан, судлар ижро ҳокимиятидан мустақил, ҳар қандай партия таъсиридан озод бўлиши, улар рўёбга чиқараётган одил суд эса давлат аҳолисининг кенг табақалари томонидан маъқулланган ёки юрт анъаналари муқаддас қилган қонунларга асосланиши лозим. Ҳар бир хонадон ва ҳар бир оилада ёдда тутилиши лозим бўлган демократик эркинликларнинг асосий тамойиллари шулардан ташкил топган. Англия ва Америка халқларининг жамики башариятга йўллаган мурожаати ҳам мазмунан шулардан иборатдир. Сўзимиз ишимиз-ла, ишимиз сўзимиз-ла ҳамиша мос келиб бораверсин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:21   #7  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Мен сизларга ҳар бир хонадон, ҳар бир оилага таҳдид соладиган иккита асосий хавф-хатар – уруш ва зулмни айтиб ўтдим. Аммо аксарият одамларни қийнаётган қашшоқлик ва йўқчилик ҳақида гапирмадим. Агар уруш ва зулм хавфи барҳам топса, ҳеч шубҳа йўқки, илм-фан ва халқаро ҳамкорлик муносабатлари ривожланиб, шафқатсиз уруш мактабидан ўтган инсониятнинг моддий фаровонлигини яқин бир неча йил, кўпи билан бир неча ўн йиллар ичида асрлар оша мисли кўрилмаган даражада ошириб юбориш имконини беради. Ҳозирча эса биз ғам-ҳасратга тўла ушбу машаққатли даврда уруш сабабли юзага келган мислсиз танглик ва улкан қурбонлар оқибати бўлмиш очлик ва тушкунлик таъсири остида қолганмиз. Бундай давр назаримда узоқ чўзилмай, тез орада ўтиб кетади, албатта. Ана ўшанда ер куррасидаги жамики халқлар учун ҳақиқий мўл-кўллик даври келишига инсоний аҳмоқлик ва ғайриинсоний жиноятлардан ташқари, халал берадиган бошқа бирон-бир сабаб қолмайди. Ажойиб нотиқ, Ирландияда туғилган америкалик дўстим мистер Берк Кокраннинг ярим асрча муқаддам: «Еримизда ҳаммага ҳамма нарса етади. У мисоли саховатли она бўлиб, тупроғига ишлов беришни, ўз вақтида ўғитлаб боришни унутмасак, тинч-тотув ва адолат-ла яшасак бас – барча фарзандларини тўйгунча боқади», - деган гапини иқтибос келтириб боришни яхши кўраман. Аминманки, сиз ҳам шундай фикрдасиз.

«Бош стратегик концепция» деб номланган усулимизга риоя қилишни давом этганча, бугун сизга айтмоқчи бўлган асосий гапга ўтмоқчиман. Урушнинг олдини олиш ва халқлар ўртасидаги чамбарчас ҳамкорликни ривожлантиришга доир самарали чораларни, ўз таъбирим-ла айтганда, инглиззабон давлатларнинг биродарлик иттифоқисиз таъминлаш имкони бўлишини шахсан мен тасаввур эта олмайман. Бунда мен, бир томондан Буюк Британия билан Британия Миллатлар Ҳамдўстлиги ўртасидаги, иккинчи томондан эса Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги алоҳида муносабатларни назарда тутмоқдаман. Ҳозир умумий ибораларни ўқиб ўтиришнинг мавриди эмас, бинобарин, имкон қадар аниқроқ гапиришга ҳаракат қиламан. Бундай биродарлик иттифоқи нафақат бир-бирига жуда ўхшаш халқлар, сиёсий ва ижтимоий тузумлар ўртасидаги дўстона муносабатлар-у, ҳамфикрликни атрофлича мустаҳкамлаш кераклигини, балки келгусида юзага келадиган яширин ҳарбий таҳдидларни биргаликда фош этиш, қурол-аслаҳаларнинг ўхшаш турлари ва уларни қўллашга доир йўриқномаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, офицерлар ҳамда ҳарбий ва ҳарбий-техник таълим муассасаларининг курсантлари билан ўзаро айирбошлаш тизимига ўтган тарзда ҳарбий кенгашларимиз ўртасида йўлга солинган чамбарчас ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини англатади. Ушбу ҳамкорлик давлатларимиз тасарруфидаги, ер куррасининг турли бурчакларида жойлашган ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво базаларимиздан биргаликда фойдаланишдек ўзаро хавфсизликни таъминлашга доир чоралар билан уйғунлашиб бориши керак. Бу ўз навбатида, АҚШ ва Буюк Британияга қарашли ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаракатчанлик хусусиятини икки ҳисса ошириш, охир-пировардида эса жаҳон миқёсида ҳукм сурган вазиятни барқарорлаштириш, молиявий воситаларни сезилари даражада тежаб бориш имконини беради. Бугуннинг ўзида биз бир қатор ороллардан биргаликда фойдаланмоқдамиз. Яқин келажакда ундай ороллар сони яна ошади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Реклама и уведомления
Старый 25.05.2018 15:22   #8  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Британия Миллатлар Ҳамдўстлиги бўйича содиқ иттифоқчимиз, доминион давлат Канада билан АҚШ ўртасида мудофаага оид узоқ муддатли шартнома имзолаган. Расмиятчилик юзасидангина тузиладиган кўплаб бошқа иттифоқлар билан қиёсланадиган бўлса, ушбу АҚШ - Канада шартномаси нисбатан реал асоларга таянади. Ўзаро манфаатларни тўла-тўкис инобатга олишнинг бундай тамойили Британия Миллатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган барча давлатларга татбиқ этилиши лозим. Шундай қилсаккина, коллектив хавфсизлигимизни таъминлаб, ҳаммага тушунарли юксак мақсадларимиз, умумий фаровонлигимиз йўлида, башқа давлатларнинг манфаатларига путур етказмаган ҳолда бирга ишлай оламиз. Ҳали шундай замонлар келадики, - ундай даврлар келишига аминман, - умумий фуқаролик институти реал ҳодисага айланади. Бироқ ушбу масала ижросини кўпчилик узатилган қўлини шу бугуннинг ўзида кўраётган келгуси авлод ҳукмига ҳавола этамиз.

Дастлаб бир саволга жавоб берайлик: Британия Миллатлар Ҳамдўстлиги билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги алоҳида муносабатлар БМТ олдидаги, сиз-у бизнинг асосий ташвишимизга айланадиган мажбуриятимиз ижросига тўсқинлик қилмасмасмикан? Менинг жавобим қатъий: ҳар қандай давлатлар ўртасидаги ўхшаш муносабатлар нафақат халал бермайди, аксинча, ишончли восита сифатида хизмат қилиб, унинг ёрдамида БМТдек бутунжаҳон ташкилот том маънода юксак мавқега ва кор берадиган таъсир кучига эришади.

Бугуннинг ўзида АҚШ билан Канада ўртасида мен юқорида тилга олиб ўтган алоҳида муносабатлар мавжуд. Қўшма Штатлар худди шундай алоқаларни Жанубий Америка республикалари билан ҳам йўлга қўйган. Биз британияликлар, Совет Россияси билан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 20 йиллик шартнома имзоладик. Буюк Британия ташқи ишлар вазири мистер Бевин айтгандек, ушбу шартнома муддати яна 50 йилга чўзилиши ҳам мумкин, ҳар қалай биз бунга тайёрмиз. Бундай шартномаларда кўзланадиган ягона мақсадимиз айнан ўзаро ёрдам ва ҳамкорликдир. Британиянинг Португалия билан тузган иттифоқи тегишли ҳужжат имзоланган кундан, яъни 1384 йилдан буён узилгани йўқ ва ушбу давлат билан ҳамкорлигимиз яқинда ўтган урушнинг ҳаёт-мамот узил-кесил ҳал бўлаётган фурсатларида ҳар қачонгидан ҳам унумлироқ кечди. Мен айтган битимларнинг бирортаси ҳам халқаро шартномалар субъекти саналадиган дунё давлатларининг муштарак манфаатларига ёки бирон-бир турдаги халқаро ташкилотлар фаолиятига зид келмай, аксинча, ёрдам беради. «Отамнинг уйида яшайдиганлар кўп» дея бежиз айтилмаган-у, ахир. Бошқа давлатларга қарши тажовузкор ҳаракати ва БМТ Низомига хилоф келадиган ғаразли яширин нияти бўлмаган БМТга аъзо давлатлар ўртасида икки томонлама алоҳида муносабатлар бўлиши тахмин қилинадиган иттифоқлар нафақат ҳеч кимга зиён етказмайди, балки жуда фойдали, таъбир жоиз бўлса, зарурий саналади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:24   #9  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Юқорида Тинчлик Маскани ҳақида гапириб ўтдим. Ушбу Масканни дунёнинг барча бурчакларидан келган қурувчилар бунёд этмоғи даркор. Агар икки қурувчи бир-бирини яхши таниса, агар улар бир-бири билан дўстона муносабатда бўлса, агар уларнинг оилалари ўзаро мулоқот қилаётган бўлса, агар улар ўртасида «ўзаро ишонч бўлиб, бир-бирининг келажаги яхши бўлишига умид қилишса» (фурсатдан фойдаланиб, шу кунларда қайсидир газетангизда ёзилган ушу чиройли иборани қўлладим), нега энди улар бирга ишламаслиги, дўст ва шерик сифатида умумий вазифаларни ҳал этишмаслиги керак экан? Нега энди улар умумий меҳнат қуролидан, ўз ишининг маҳсулдорлигини оширганча, фойдаланмасликлари керак? Чиндан ҳам, нега улар бундай иш тутмаслиги керак экан? Зеро, ҳар қандай бошқа ҳолатда Тинчлик Масканини қуриб битказишнинг иложи бўлмайди, қурилган тақдирда ҳам, кўп ўтмай нураб, қулайди. Бу билан биз ўтган урушда ҳеч қандай сабоқ олмаганимизга, шафқатсиз уруш мактабидан учинчи марта ўтишга тўғри келишига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз. Ундай сабоқ эса яқинда ўтган уруш мактабидан юз чандон қимматга тушади. Ана ўшанда қайғули ўрта аср даври кириб келади, илм-фаннинг ёрқин қанотини қоққан тош асри қайтади, башариятга беҳисоб моддий фаровонликни ваъда қилган тафаккур ютуқлари эса инсониятнинг батамом йўқ бўлишига омил бўлади.

Такрор айтаман, билиб қўйингки, вақтимиз ниҳоятда тиғиз. Ҳодисалар ривожи ўзибўларчиликка ташлаб қўйилишига, вазиятни ўнглашга жуда кеч бўладиган фурсат етишига йўл қўя олмаймиз. Агар бунинг учун бизга устуворлик берадиган, хусусан, иккала давлатимизнинг ўзаро хавфсизлигини мустаҳкамлайдиган устуворлик берадиган мен айтган биродарлик иттифоқини таъсис этиш талаб этилса, келинг, шундай иш тутайликки, бундай буюк ҳодиса ҳақида бутун дунё хабар топсин ва ушбу иттифоқ мустаҳкам тинчлик пойдевори солинишида ўзининг сезиларли ролини ўйнасин. Келинг, оқиллик йўлини танлайлик. Зеро, касални даволагандан кўра, олдини олган афзалдир.

Урушдан кейинги бугунги ҳаёт саҳнасига, яқиндагина ёрқин ёришиб турган иттифоқдошлик ғалабаси устига қора кўланка тушди. Яқин келажакда Совет Россияси ва унинг раҳбарлигидаги халқаро коммунистик жамиятдан нималар кутиш мумкинлигини, экспансионистик интилишларининг, бутун дунёни ўз эътиқодларига киргизишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг чегаралари қаерга бориб етишини, агар бундай чегаралар бўлиши кўзда тутилган бўлса, албатта, ҳеч ким билмайди. Шахсан мен қаҳрамонона ўрис халқига қойил қолиб, уруш даврида ўртоқлашган маршал Сталинга ҳурмат-ла қарайман. Британияда – ишончим комилки, Америкада ҳам – Совет Россиясининг барча халқларини хуш кўришади. Кўпдан-кўп ихтилофлар ва ушбу ихтилофлар билан боғлиқ равишда юзага келаётган муаммолар мавжудлигига қарамай, ўрислар билан йўлга қўйилган дўстона муносабатларни келгусида ҳам мустаҳкамлаб бориш ниятидамиз. Ўрисларнинг ўз ғарбий чегараларини хавфсизлантириш ва бу билан Германия томонидан уюштириладиган янги тажовузга барҳам бериш истаги тушунарли, албатта. Россия дунёнинг етакчи давлатлари орасидаги ҳақли ўрнини эгаллаганидан хурсандмиз. Унинг байроғини бепоён денгиз хавзаларида кўраётганимиздан мамнунмиз. Муҳими, ўрис халқи билан Атлантиканинг иккала томонидаги қардош халқларимиз ўртасидаги алоқалар тобора доимий ва мустаҳкам тавсифга эга бўлиб бораётганидан хурсандмиз. Айни вақтда, эътиборингизни Европада қарор топган бугунги ҳолатга доир тасаввур туғдирадиган айрим фактларга қаратишни, уларни сизга ўз қарашимдан келиб чиққан ҳолда баён этишни ўз бурчим деб биламан ва бу масалада эътироз билдирмаслигингизга умид қиламан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:27   #10  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,855
+ 6,216  7,268/2,043
– 77  283/147

UzbekistanFacebook
Европада Болтиқ денгизидаги Штеттиндан Адриатика денгизидаги Триестгача бутун қитъа орқали ўтган темир парда тортилди. Марказий ва Шарқий Европадаги тарихи асрлар оша шаклланиб келган давлатларнинг пойтахтлари: Варшава, Берлин, Прага, Вена, Будапешт, Белград, Бухарест, София парданинг нариги томонида қолиб кетди. Ушбу шонли пойтахт шаҳарлар, уларнинг атрофидаги шаҳар ва қишлоқлар жамики аҳолиси билан бирга одоб-ла айтадиган бўлсам, совет таъсири остида қолди. Бу таъсир турли шаклларда намоён бўлиб, ҳеч ким ундан қочиб қутула олмайди. Боз устига, ушбу давлатларнинг бари Москванинг сезиларли назорати, кўп ҳолларда эса тазйиқи остида кун кўрмоқда. Фақат қадимий ва ҳамиша гўзал Грециянинг пойтахти Афинагагина Буюк Британия, Қўшма Штатлар ва Франциянинг кузатуви остида ўтган эркин, тенг ҳуқуқли сайловларда ўз келажагини ўзи ҳал қилишига имкон берилди. Россия рағбатлантириб, фаолиятини назорат қилаётган Польша ҳукумати Германияга нисбатан ниҳоятда мудҳиш, аксарият қисми асоссиз қўпол санкциялар қўлламоқда. Ушбу санкцияларда немислар оммавий равишда, мисли кўрилмаган кўламда депортация қилиниши, Польша ҳудудидан миллионлаб немислар қувиб чиқарилиши кўзда тутилган. Шарқий Европа давлатларининг ҳеч қачон аъзолар сони билан фарқ қилмаган коммунистик партиялари ўз давлатларининг ҳаётида партия аъзоларининг сонига мутаносиб келмаган даражада, ҳаддан ортиқ роль ўйнайдиган бўлиб, энди умуман назорат қилинмайдиган ҳокимиятни қўлга киритишга уринишмоқда. Мазкур давлатларнинг ҳукуматларига полициячи ҳукумат деган номдан ўзга ном бериб бўлмайди. Уларда ҳақиқий демократия борлигига, ҳар қалай ҳозирча, Чехословакия истисно қилинса, шубҳа бор.

Туркия билан Эрон Москванинг ҳудудий даъволари ва бу билан боғлиқ тазйиқларидан чинакам ташвишга тушиб қолган. Берлинда эса ўрислар коммунистик партияга ўхшаш нарса тузиб, уни Германиянинг ўрислар назорати остидаги оккупацион ҳудудида ҳукмрон партияга айлантиришга уринишмоқда. Шу мақсадда ўрислар сўл қарашга эга бир қатор немис етакчиларига алоҳида ҳомийлик қилишмоқда. Ваҳоланки, ўтган йилнинг июнь ойида сўнгги жанглар ниҳоясига етгач, АҚШ ва Буюк Британия қўшинлари илгари келишилган битимга мувофиқ ғарбга 150 миля нарига, узунлиги 400 миля келадиган фронт чизиғи бўйлаб чекинишди ва бу билан улкан ҳудудни, гарчи у ғарб давлатлари армиялари томонидан забт этилган бўлса-да, ўрис иттифоқчимизга топширишди. Энди агар совет ҳукумати Ғарбнинг истагига қарши ўз оккупация ҳудудида коммунистик Германия тузумини қуришга уринадиган бўлса, Британия ва Америка ҳудудларида янги ва ниҳоятда жиддий муаммолар пайдо бўлишига олиб келади. Чунки урушда енгилган немислар бундай вазиятда советлар ва ғарб демократияси давлатлари ўртасидаги савдо мавзусига айланиб қолишлари мумкинлигини кўришади. Мен баён этган фактлардан қандай хулоса чиқарилмасин (буларнинг бари бекорчилигимдан ўйлаб топилган уйдирма эмас, ҳақиқий фатлардир), биз қурмоқчи бўлиб, урушда қон тўккан демократик Европа эмаслигини аён кўриб турибмиз. Мустаҳкам тинчлик кафолатига айланиши керак бўлган Европа ҳам эмас бу.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх