|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
06.08.2012 16:05 | #161 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
06.08.2012 16:06 | #162 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
07.08.2012 16:39 | #163 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
07.08.2012 18:30 | #164 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
|
Албатта, таассуротлар бир талай. Лекин, шахсан, вақт борасида муаммоларга дуч келаётганлигимни қайд этишим зарур, иш билан бўлиб, "бош қашлашга вақт йўқ". Узримизни форумдошларимиз қабул қилади, деган умиддаман...
П.с. Фурсат бўлиши билан ўз фикрларимни билдириб ўтаман, очиғи, роман якуни билан бу ишни амалга оширишни кўнглимга тугиб қўйгандим.
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
07.08.2012 18:38 | #165 | |
|
Цитата:
Оффтоп: "Самум" ҳақида ҳам фикрингизни билдирмоқчи эдингиз.Адибнинг набираси Шеркон Қодирий ҳам роман ҳақида ҳануз эшитмаган эканлар. Уларга ҳам гарчи тўлиқ бўлмаса-да, романни етказдик. Яқин кунларда уларнинг ҳам роман ҳақидаги мулоҳазаларини билсак керак. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
07.08.2012 20:09 | #166 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
|
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) Последний раз редактировалось barlos; 07.08.2012 в 20:13. |
|
Ответить |
"+" от:
|
14.08.2012 17:26 | #167 | ||
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Цитата:
"Жинлар базми" асари ҳақида Ёзувчимиз Абдул Ҳамид Исмоил ўқувчиларимизга Абдулла Қодирийнинг сўнгги кунлари ҳақида маълумот бериш орқали тарихга мурожаат этиб, қўлларига қалам олиб жуда хайрли ишга уринибдилар. Буни албатта қўллаб-қувватлаш керак. Аввалидан айтиб қўяй, мен ёзувчи эмасман. Шунинг учун фикрларим оддий бўлиши табиий. Умуман олганда асар композицияси дуруст, қизиқарли. Асарда ёзувчининг тарихни яхши билиши сезилиб турибди. Умуман воқеликни тарих билан боғлаш асарга муваффақият келтиради. Шунга қарамай ёзувчимиз билан янги асарлари ҳақида бир оз ўртоқлашгим келди: 1. Асар чамамда шеърий қиссага ўхшаб кетаяпти. 2. Хонлик даври қаҳрамонларининг портретларини чизишга эътиборни кучайтириш керакмикан (имкон даражасида, албатта). 3. Ёзувчимизга Набижон Боқийнинг Абдулла Қодирийнинг қатлига оид 1937 йил давлат ҳужжатлари асосида ёзилган "Қатлнома" китобини ўқишни тавсия этардик. 4. Асардаги Ойхон-Пошша амакиваччаси Саид Қосим-хожага менимча номаҳрам ҳисобланади. Лекин, узум тараш воқеаси яхши топилган. Агар қиз номаҳрамдан қочиш керак бўлса, ушбу "Учрашув воқеаси"ни қайта ишлаш керак. Шуниси аҳамиятлики, муаллиф Қодирий ҳақларида анча маълумотга эга эканликлариёзганларидан сезилиб турибди. Яна бир фикр: Агар муаллиф Абдулла Қодирийнинг фелъетон ва ҳикоялари жамланган "Диёри бакр" номли янги китобларини ўқисалар , Қодирийни қайтадан кашф этишлари аниқ. Юқоридаги таъкидлар бизнинг шахсий фикримиз, албатта. Буларни муаллиф эътиборга олиш-олмаслик ихтиёрларида. Биз эса асарнинг давомини интиқлик билан кутиб қоламиз. Ҳурмат билан Шеркон Қодирий.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. Последний раз редактировалось Sherkon Qodiriy; 14.08.2012 в 17:34. |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
27.12.2012 10:47 | #168 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
|
Ҳар қандай янги асарни мутолаа қилиш, асар билан яқиндан танишиш ўқувчига ҳамиша ўзгача завқ ва ҳаяжон бахш этади. Адиб Ҳамид Исмоилнинг ўзбек халқининг бетакрор ёзувчиси, ўзбек адабиёти тараққиётига улкан янгилик олиб кирган, мислсиз истеъдодли адиби Абдулла Қодирийнинг сўнгги ҳаёти ва ижодини қамраб олган кенг қамровли “Жинлар базми” қиссасини мутолаа қилар эканман, асар менда яхши таассурот қолдирганини эътироф этишни жоиз, деб ўйлайман.
Асардаги мавзуга мос равишда танланган конфликт ва бадиий характернинг ўзига хослиги, воқеалар ривожининг табиийлиги ҳамда сюжетнинг жиддий тус олиши кўз олдингизда яққол намоён бўлади. Айниқса, ўқувчида ўша давр – ёзувчи яшаган ва қурбони бўлган “Жинлар базми”дан, улар қалбида нафрат ва ғазаб уйғонтирса, бироқ, адибнинг хаёлида ёзаётган асарини қоғозга тушира олмай хуноблиги, қонга беланган ҳолда ҳам ўз ритмидан чиқиб кетмасдан қаҳрамонлар билан сўзлашиши, дардлашиши киши руҳиятида аллақандай хотиржамлик, сокинлик бахш этгандек бўлади. Шунда... яна ваҳшийлик устига ваҳшийлик, инсоннинг шавқатсизларча қийноққа солиниши очиқ саҳналарда намоён этилиши, мураккаб тарзда тасвирланиши ўқувчини воқеалар ривожига бўлган қизиқишини янада орттиради. Менинг фикримча, асарнинг ютуғи шундаки, қиссанинг йўналиши А.Қодирийнинг асарлари йўналишига, тилига, характерига жуда ўхшашлигидадир. Шунингдек, қаҳрамонлар ҳаёти ва кечинмалари аниқ ва тиниқ рангларда чизилган. Оддий тилда айтилганда асар ичидаги “асар” ҳамма вақт ҳам кишини мавжуд ҳолатдан руҳан бошқа ҳолатга кўчиришга ҳамда ўзга ҳис-ҳаяжонга солиш хусусиятига эгадир. “Жинлар базми”да ҳам мана шу услуб қўлланиши натижасида шакл ва жанр янада жонланади. Назмий парчалар эса асарни безашда катта рол ўйнаган. Шуниси билан ушбу асар ўқимишли ва китобхонларда катта қизиқиш уйғотади. |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
04.01.2013 17:21 | #169 | |
Сообщений: 3,206
+ 8,401
1,731/955
– 287
262/136
|
Цитата:
Menga Abdulla Qodiriyni asarlaridan biri rus tilida kerak edi. Aniqrog`i, Абдулла Кадыри "Скорпион из Алтаря" ("Мехробдан Чаён" ni rus versiyasi) ni izlayapman. Hech kimda shu kitobni elektron formati yo'q mi? Katta rahmat, oldindan! |
|
|
Ответить |
|