Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > GLOBAL > Веб-ресурсы
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Веб-ресурсы Раздел только для интернет-ресурсов. На каждый ресурс - одна тема. Явно указывать в теме адрес ресурса и название


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 14.01.2012 19:16   #51  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook


Совет даврида тарихчилар, шу жумладан, мен ҳам, Муқанна бошчилигидаги қўзғолонни озодлик ҳаракати сифатида ижобий таърифлаган эдик. Ҳатто, иккинчи жаҳон уруши вақтида Муқанна озодликнинг рамзи сифатида саҳналаштирилган. Аслида эса, қўзғолон бошқача йўналишда борган. Маълумки, еттинчи асрнинг иккинчи ярмида Туркистонда ислом дини ҳали чуқур илдиз отмаган, зардўшт (оташпарастлик) динининг таъсири қўпорилмаган эди. Ҳатто, ислом динини қабул қилган кишилар орасида иккиланувчиларнинг сони оз бўлмаган. Бунинг устига, араб халифалигининг ҳукмронлиги аҳволни оғирлаштирди. Шундай шароитда, Муқанна деган шахс халқнинг норозилигидан фойдаланмоқчи бўлиб, ўзининг ғоялари билан сиёсий майдонда пайдо бўлди. Машҳур тарихчи Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида кўрсатилишича, Муқанна (Ҳошим Ибн Ҳаким) одамларни йиғиб: «Мен сизнинг ва бутун оламнинг худосиман, мен халққа ўзимни Одам (Ато) суратида, кейин Нуҳ суратида, кейин Иброҳим суратида, кейин Мусо суратида, кейин Исо суратида, кейин Муҳаммад Мустафо суратида кўрсатган зотман, энди мана ўзингиз кўриб турган суратдаман», деган.
Муқанна ислом дииини мутлақо инкор қилиб, ҳар бир вилоятга қуйидаги мазмунда нома ёзиб тарқатди: «Раҳимли ва меҳрибон Тангри номи билан саййидлар саййиди Ҳошим Ибн Ҳакимдан фалончи ўғли фалончига ҳамда худога бўлсин, ундан бошқа худо йўқ. У Одамнинг, Нуҳ, Иброҳим, Исо, Муҳаммад ва Абумуслимлариинг худосидир. Сўнгра (сўз шуки) қудрат эгалик, иззат ва ҳужжат Муқаннаникиднр. Менга имон келтиринг ва билингки, подшоҳлик менга хос, азизлик ва худолик меники ва мендан бошқа худо йўқ, кимки менга имон келтирса, жаннат ўшаники, кимки менга имои келтирмаса, дўзах уники».
Мазкур сатрлардан кўримиб турибдики, Муқанна ўз диний ғоялариии сиёсийлаштириб, подшолик тахтига даъвогар бўлган. Наршахийнинг кўрсатишича, Муқанна жодугарлик, кўзбўямачилик ва айёрликнинг пири ҳисобланиб, минглаб кишиларнинг бошини айлантирган. 776—785 йиллар мобайнида давом этган Муқанна қўзғолони вақтида минглаб кишилар ўлдирилди ва кўп жойлар вайрон қилинди. Шунингдек, қўзғолончилар томонидан кўп мусулмонлар қириб ташланди. Бундан ташқари, фожеа шундаки, Муқанна ғояларининг заминида мулкка ва хотинларга умумий эгалик қилиш ҳаракати ётган. Бу тарих ғилдирагини орқага суриш эди, холос. Шуларга қарамай, ислом динининг асл моҳиятини ва аҳамиятини ҳали яхши англамаган кишилар Муқаннага эргашиб, хонавайронликка мубтало бўлди. Хуллас, қўзғолонни озодлик ҳаракати сифатида эмас, балки ислом дини билан Муқаннанинг ғайритабиий диний ғоялари ўртасидаги кураш, деб баҳоланса ҳақиқат тўлиқ акс эттирилади.

давоми: http://e-tarix.uz/maqolalar/554-maqola.html
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх