Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.06.2018 12:35   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  251/133

UzbekistanFacebook
22 июнь ва 9 май саналари ҳақида мулоҳазалар

22 ИЮНЬ ВА 9 МАЙ САНАЛАРИ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР

Нима учун Сталин раҳбарлигидаги совет режими фашизм устидан қозонилган ғалабани, яъни 9 май санасини 1945 йилдан кейинги 20 йил давомида байрам сифатида кўрмади, оммавий хурсандчилик куни сифатида нишонламади?

Нима сабабдан Ғалаба байрами шарафига уюштирилган ҳарбий парад ғалабадан сўнг фақат бир марта – 1945 йил 24 июнь куни Москванинг Қизил майдонида ўтказилган бўлиб, кейинги 20 йил давомида (Н. С. Хрушев даврида) фақат салют бериб борилди?

Тахмин қилинишича бунга Иосиф Сталиннинг ва ундан кейин ҳукм сурган совет раҳбарларининг виждони йўл қўймаган. Зеро, ҳали жанггоҳларда олинган оғир жароҳатлар, халқ бошдан кечирган руҳий ларза, фронтчи-жангчиларнинг қалбларидаги чуқур яралар битмаган, дунё халқлари ҳаётидаги мисли кўрилмаган фожиа ҳеч кимга қувонч бахш этмаган, йўқотиш ва талафотлар азоби босилмаган, уруш балоси нима эканлиги унутилмаган эди.

Келинг, дастлаб Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи (ССРИ) томонидан 1941-1945 йилларда Германия фашистларига қарши олиб борилган урушни, яъни Иккинчи жаҳон урушининг асосий таркибий қисми саналиб, совет империяси давридаги қарамлик ҳаётини қўмсаб яшайдиган ёки миллий мустақиллигимиз тикланганини тан олишни истамайдиган тоифа томонидан ҳамон «Улуғ Ватан уруши» дея аталадиган урушни, хусусан, унинг 1941 – 1942 йилларда кечган фожиали ҳодисаларини эсга олайлик.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.06.2018 12:37   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  251/133

UzbekistanFacebook
1941 йил 22 июнь куни фашистлар Германияси ва унинг Европадаги иттифоқчилари ССРИга қарши уруш бошлади. Ушбу уруш 1945 йил 9 майга қадар, яъни 1418 кун давом этиб, муросасиз, мисли кўрилмаган шафқатсизлик-ла, кечди.

Ушбу уруш учта даврга бўлиниб, саккизта ҳарбий кампания, 17 та стратегик мудофаа ва 38 та стратегик ҳужум операцияларидан ташкил топди.

Гитлерчилар Германияси мазкур урушга ўзининг ва ўзи истило қилган Ғарбий Европа давлатларининг ҳарбий-иқтисодий имкониятларига таянган ҳолда ҳозирлик кўрди, Германия қуролли кучлари шахсий таркибининг сони бу вақтга келиб 7,3 млн кишига етказилди.
ССРИга ҳужум қилинган фурсатда Германия ва унинг иттифоқчиларига мансуб:
- жами 5 млн кишидан иборат 182 та дивизия ва 20 та бригада;
- 4400 та танк ва артиллерия қуроллари;
- 47,2 мингта тўп ва миномёт;
- 4440 та жанговар самолёт;
- 192 тадан ортиқ жанговар кема қўлланилган.

Санаб ўтилган ушбу кучлар учта армия гуруҳига, хусусан «Шимол», «Марказ» ва «Жануб» армияларига мужассам этилган бўлиб, Ленинград, Москва ва Киев стратегик йўналишларига қаратилган.

Гитлернинг 1940 йил 18 декабрдаги 21- сонли директиваси билан тасдиқланган Германия стратегик («Барбаросса») режасида яшин тезлигида ўтадиган битта кампания билан ССРИнинг узил-кесил тор-мор қилиниши кўзда тутилган. Бунда Қизил Армиянинг асосий кучлари Днепр, Ғарбий Двина чизиғининг чап томонидаги чегара олди ҳудудларда яксон этилиши, шундан сўнг Москва, Ленинград, Киев ва Донбасс забт этилиб, Волга, Архангельск маррасига чиқилиши режалаштирилган.

Бу вақтда Совет Иттифоқи ғарбда, кейинчалик фронтларга айлантирилган тўртта ҳарбий округ тузган бўлиб, улар таркибига:
- жами 3,1 млн кишидан иборат 186 та дивизия;
- 12,8 мингта танк (улардан 2242 таси носоз, 1,8 мингтаси эса КВ-1 ва Т-34 русумли янги танклар);
- 47,2 мингта тўп ва миномётлар;
- 7,5 мингта жанговар самолёт (улардан 1,5 мингтаси янги русумли жанговар самолётлар) кирган.

Чегара олди ҳудудларда уюштирилган тажовузни бартараф этиб, Жанубий-Ғарбий, Ғарбий, сўнгра Шимолий-Ғарбий йўналишларда зудлик билан қатъий ҳужумга ўтиш –- ўша даврда Қизил Армия қўмононлиги томонидан қабул қилинган уруш олиб бориладиган стратегик режа бўлган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.06.2018 12:44   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  251/133

UzbekistanFacebook
Уруш немис қўшинларининг 1941 йил 22 июнь куни ССРИ ҳудудига бостириб кириши билан бошланди ва ўз ичига учта даврни қамраб олди. Ушбу даврлар вақт бўйича Иккинчи жаҳон урушининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи даврларига мос келади.
Италия, Руминия, Венгрия ва Финляндия давлатлари ҳам ушбу уруш бошланишида фашистлар Германияси томонида иштирок этди.

Урушнинг БОШЛАНҒИЧ ДАВРИДА совет қўшинлари чегара олди жангларида катта талафот кўрди. Гитлерчилар армияси советларнинг Ғарбий, Шимолий-Ғарбий ва Жанубий-Ғарбий фронтларига мансуб йирик кучларни қуршовга олиб, йўқ қилишга муваффақ бўлди.

1941 йил 9 июлга келиб фашистлар Болтиқ бўйининг катта қисмини, Белоруссиянинг ғарбий ҳудудини, Украинанинг чап соҳилини эгаллаб, Ленинград, Смоленск, Киев ва Каменец-Подольскийнинг олис бўсағаларига етиб борди.

1941 йилнинг 10 июлидан 10 сентябрига қадар Ғарбий йўналишдаги Смоленск остоналарида жуда муҳим жанглар бўлиб ўтди. Натижада гитлерчилар Иккинчи жаҳон уруши давомида биринчи марта тўхтатилиб, асосий ҳаракатларни қанотларга олиб ўтишга мажбур бўлди.

1941 йилнинг август-октябрь ойларида немис-фашист қўшинлари Ленинград остонасига етиб келди, бироқ шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлмади. Жами 800 кун давом этган Ленинград учун жанг бошланди. Жанубий-Ғарбий ва Жанубий йўналишларда фронт бўйлаб зарба бериб, Киевни забт эта олмаган гитлерчилар армияси, асосий ҳаракатларини советларнинг Марказий ва Жанубий-Ғарбий фронтлари қўшинларига қарши йўналтирди. Гомель томонидан жанубга, Кременчуг плацдармидан шимолга қарата қанотлардан қудратли ҳужум бошлади. Натижада Днепрда мудофаа жангларини олиб бораётган совет қўшинларининг орқа томонига чиқиб олди, уларнинг йирик қисмини қуршовга олиб, Донбассга ёриб ўтди ва Одессани қамал қилди. Шундан сўнг Қрим яриморолининг катта қисмини эгаллаб, Севастопольга етиб борди.

1941 йилнинг октябрь ойида немис-фашист қўмондонлиги ғарбий йўналишдаги кучларини гуруҳларга қайта бўлиб чиқиб, Москвага биринчи, 1941 йилнинг ноябрь ойида эса иккинчи ҳал этадиган ҳужум («Тайфун» операциясини) уюштирди. Энди Москва учун жанг бошланди. Гитлерчилар армияси советлар пойтахтининг яқин остонасига қадар етиб келиш, шимолий-ғарбда Тихвинни эгаллаш, Ленинградни батамом қамал қилиш, жанубда эса Ростов-Донни забт этишга муваффақ бўлди.

1941 йил декабрь ойининг бошида Қизил Армия дастлаб Тихвин ва Ростов остоналарида, 1941 йилнинг 5 декабрь куни эса Москва бўсағасида қарши ҳужумга кўтарилди. Натижада Германия қўшинининг асосий зарбдор туркумлари янчиб ташланди.
Стратегик ташаббусни қўлга киритган Қизил Армия шимолий-ғарбий, ғарбий, жанубий-ғарбий ва жанубий йўналишларда умумий стратегик ҳужум бошлади. Ушбу ҳужум давомида гитлерчилар катта талафот кўриб, 150-400 км нарига чекинди.

Шунга қарамай, Германия қўмондонлиги ўз кучини тиклашга, қуролли кучлар таркибини кўпайтириб, 1942 йилнинг баҳор ва ёз ойларида совет-герман фронтининг жанубий қанотида янги қудратли ҳужум уюштиришга эришди. Қрим ва Харьков остоналаридаги совет қўшинлари катта талафот кўриб, Севастополни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Шундан сўнг, Германиянинг сон жиҳатдан катта қўшини томонидан берилган зарбалар остида, яъни немис-фашист қўшинларининг «Тулки ови», «Фридерикус 1», «Фридерикус 2», «Вильгельм», «Блау 1», «Блау 2», «Блау 3», «Брауншвейг» ва «Эдельвейс» операциялари натижасида Қизил Армия Воронеж ва Сталинград остига ҳамда Кавказ тоғ тизмаси этакларигача чекинишга мажбур бўлди.

Ўта оғир вазият қарор топди. Урушга қадар ССРИ аҳолисининг 42 фоизи яшаган, саноат маҳсулотларининг учдан икки қисми ишлаб чиқарилган ҳудудлар бой берилди. ССРИ яна ҳалокат ёқасига келиб қолди.

Урушнинг ИККИНЧИ ДАВРИ, яъни совет қўшинларининг Сталинград остонасида 1942 йил 19 ноябрь кунги қарши ҳужуми билан бошланиб, тарих саҳифаларида «Урушдаги туб бурилиш» дея ном олган даври ҳамда 1944 йилнинг 1 январидан бошланиб 1945 йилнинг 9 майигача чўзилган УЧИНЧИ ДАВРИ ҳақида тўхталиб ўтирмадим. Зеро, мазкур мавзуда гап бошқа масала тўғрисида, хусусан, нима учун Сталин 1945 йилдан кейин ғалаба куни нишонланишини бекор қилгани ҳақида бормоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.06.2018 12:48   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  251/133

UzbekistanFacebook
Тилларда достон бўлган Қизил Армия ҳар томон тумтарақай бўлиб, гитлерчиларга оммавий равишда асир тушган 1941 йилнинг даҳшатли ёзини ҳамда Германия қўшинлари Волга дарёсигача етиб келган 1942 йилни Сталин жуда яхши эслаб қолган.

Ўша йиллардаги жанг майдонлари совет жангчиларининг мурдаларига шу қадар тўлиб кетган эдики, Германияда немис пулемётчиларини невроздан даволашга ихтисослашган махсус сиҳатгоҳлар фаолиятини йўлга қўйишга тўғри келган. Чунки бостириб келаётган ёки қатл этиш керак бўлган минг-минглаб совет жангчиларига қарата пулемётдан ўт очган немис аскарлари ақлдан озиш даражасига етган. Жангни ана шундай бошқаришган ўша даврнинг «буюк» ўрис командирлари...

Қон ютган фронтчи-аскарлар совет қўмондонлигининг бундай жиноий хатосини кечирмаслигини, қулай фурсат етгудай бўлса жонини суғуриб олишлари мумкинлигини ҳам Сталин жуда яхши билган.

Иккинчи жаҳон урушининг 1941 – 1942 йилларида омон қолган фронтчилар бошдан ўтган ўша даҳшатли кунлар ҳақида урушдан кейин ҳам гапиришмаган. Уларнинг аксарияти урушнинг дастлабки даври ҳақидаги саволларга жавоб бермай, арағини ичиб, махоркасини тутатиб, бир нуқтага узоқ тикилганча тек ўтиришган. Чунки у кунларни эслашнинг ўзи дўзах азоби билан баробар бўлган. Лекин фронтчи-аскарлар ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан қўрқишмаган. Кейинчалик «инсонпарвар» совет ҳукумати ногирон фронтчиларнинг кўпини, асосан подшипник маҳкамланган тахта устида ўтириб (киноларда кўрган бўлсангиз керак), ясама аравасини ғилдиратиб юрган қўл-оёқсиз, майиб-мажруҳ жангчиларни кўчадан олиб ташлаб, «фронтчилар сиҳатгоҳи» деб номланган, аслида эса концлагердан ҳеч қандай фарқ қилмаган Валаамга ўхшаш жойларга тиққан (вақт ўтиб, ўша концлагерлар ҳақида ҳужжатли фильмлар ҳам олинган).
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.06.2018 12:53   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  251/133

UzbekistanFacebook
Йиллар ўтиб, замон ўзгарди. Энди совет империяси тарғиботчиларининг янги авлоди 9 май санасидан байрам «ясашди» ва мисли кўрилмаган ушбу фожиа Брежнев давридан бошлаб ҳамма қувониши шарт бўлган «тантана»га айлантирилди. ССРИ парчаланиб кетгач эса, ушбу санани нишонлаш таомили шундай шаклларни касб этиб бордики, бугунги Россияда 9 май оммавий ижтимоий-сиёсий жазава-ю ичкиликбозликсиз ўтишини тасаввур қилиб бўлмайди (ўрисларнинг бир комедиясида уларнинг подшоси ўз қўшинларини урушга юбориб, чўчқадай тўйиб ичгач: «Ҳамма рақсга тушсин!» дея фармон бергани эсга тушади беихтиёр).

Бошқача қилиб айтганда, совет халқининг фашизм балоси устидан қон кечиб эришган умумий ғалабаси беҳурмат қилиниб, динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи бўлмиш анави авлиё Георгий тасмаси билан боғланган сиёсий тарғибот тадбирига айлантирилди, 1941 – 1942 йилларда совет империяси раҳнамоларининг хатоси туфайли фашистлар томонидан қириб ташланиб, устидан шунчаки тупроқ тортилган ёш йигитлар хотирасига ҳурмат масаласи «байрамона» ҳал этилди.

Бугунги авлоднинг айрим вакиллари урушда ҳалок бўлган боболарининг қабрини қидириб топиш масаласини кўтариб боришади. Аслида урушнинг дастлабки даврида ҳеч қандай қабр, ҳеч қандай мозор бўлмаган.
1941 – 1942 йилларда фашистлар томонидан асир олинган минг-минглаб совет жангчилари асосан чуқур қазилган, устидан айланасига бир неча қатор тиканли сим ўралган кенг хандақларда сақланган. Уларнинг аксарияти очлик ва касалликдан ўлиб, ўша хандақларнинг ўзига кўмиб борилган.

Гап шундаки, 1941 – 1942 йилларда шиддат-ла илгарилаб бораётган гитлерчилар армиясининг фронт орти таъминоти талаб даражасида фаолият юритишга улгурмай қолган, озиқ-овқат маҳсулоти, ўқ-дори турлари немисларнинг ўзига ўз вақтида етказиб берилмаган. Бинобарин, совет асирларига бериладиган егулик захираси бўлиши кўзда тутилмаган. Катта хандақда очлик, касаллик ва ташналикдан битта қолмай ўлиб кетаётган совет асирлари устида қоровуллик хизмати ташкиллаштирилган холос, уларга ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмаган. Муқаррар ажал чангалида қолган ўша асирлар бошдан кечирган руҳий ларзалар-у, мудҳиш кечинмалар ҳақида, фикримча, гапирмаса ҳам бўлаверади. Германия архивларида топилган ҳужжатларга қараганда, совет армияси шахсий таркиби бу даражада оммавий асир олиниши фашистлар учун кутилмаган ҳолат бўлиб, немис армияси миллионлаб совет асирларини боқишга тайёр бўлмаган.

Ўз қўмондонлигидан чекинмаслик буйруғини олган совет қўшинлари окопдан чиқмай ётган. Чекинадиган бўлса Сталиннинг буйруғига биноан орқада турган НКВД бўлинмалари томонидан отиб ташланган. Немис қуршовидан омон чиққан ҳарбий хизматчилар, одатда, Ватан хоини сифатида отиб ташланган ёки хизматни давом этиши учун жазо батальонларига ҳукм қилинган. Шундай экан, 1941 – 1942 йилларда деярли ҳеч қандай қаршиликка учрамай бостириб келаётган гитлерчилар армияси чекинмаслик буйруғини олган совет жангчиларини окопда ётган жойида отиб, милтиқ найзаси билан сўйиб бораверган. Асир олинганлар эса юқорида айтилгандек, даҳшатли ўлим топган.

Ўрислар юртининг ери баҳор фаслида муздан эригач совет жангчиларининг лойдан бўртиб чиққан суяклари ҳалигача топилиб туради.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.06.2018 12:57   #6  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  251/133

UzbekistanFacebook
Ҳар қандай уруш – даҳшат-ла кечадиган ижтимоий ҳодиса бўлиб, унда ажал шафқатсиз ҳукм суради. Шундай экан, ундай ғалабани байрам қилиб бўлмайди. Буни ҳатто золим Сталин ҳам тушуниб етган, совет халқи, шу жумладан, ўзбек халқи томонидан фашизм устидан қозонилган умумий ғалаба урушдан кейинги 20 йил давомида байрам сифатида нишонланмаган.

Бинобарин, 22 июнь билан 9 май саналари юртимизда Ватан эрки, Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги учун жон фидо қилган ватандошларимиз хотирланиб, ҳақига дуо ўқиладиган саналардир.

Қадрли ёшлар, бировнинг юртида, ёт маданият вакиллари томонидан амал қилинадиган, сиз-у бизнинг миллий менталитетимизга мутлақо тўғри келмайдиган қилиқларни такрорламанг, ўша кунлари арақни тўйиб ичиб, жазаваси тутган ёввойилардай бақир-чақир қиладиган тоифадан ўрнак олманг. Зеро, миллий бағрикенглик ва байналмилаллик (интернационализм) тушунчалари бундай бадахлоқ қилиқларда намоён бўлмайди. 2005 йили ўрис миллатчилари томонидан ғалабанинг расмий рамзига айлантирилган анави чиркин рангли авлиё Георгий латтасини эса қўлингизга ола кўрманг. Яхшиси юрт байроғини эъзозланг, ўзимизнинг миллий-маданий анъаналаримизга амал қилинг, 22 июнь ва 9 май саналарини бетакрор юртимизда, маънан гўзал, хушахлоқ халқимизда қабул қилингандай Хотира ва қадрлаш куни сифатида кўринг ва даҳшатли уруш қурбонлари ҳақига қўлдан келганча тиловат қилиб, Оллоҳнинг раҳматини сўраб қўйинг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 22.06.2018 10:01   #7  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  251/133

UzbekistanFacebook
Бугун 22 июнь. Боболаримизни хотирлайлик.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 22.06.2018 11:08   #8  
Аватар для YangierBola
Онлайн
Сообщений: 812
+ 278  247/169
– 24  31/27

Uzbekistan
Ответить 
Старый 10.07.2018 15:38   #9  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  251/133

UzbekistanFacebook
Бундай нарсалардан сўнг совет режимини «Ёвузлик империяси» демай бўладими?!

https://www.facebook.com/anegdotik/v...8650187480243/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх