Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.02.2016 20:28   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Миллий армия – унда матонатли халқимизнинг қиёфаси мужассам

Қадрли ёшлар, HUQUQ va BURCH ижтимоий-ҳуқуқий журналининг 2016 йил февраль ойидаги 1- сонида менинг мақолам чоп этилди.

Мазкур журнал муассислари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди саналиб, фойдаланувчиларга фақат обуна йўли билан етказилади.

Мақолам ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тарбия мавзусига дахлдор, фойдали маълумотларга эга бўлгани боис, сиз азиз ёшларга ҳам илинишни ният қилдим.

Марҳамат, танишиб чиқинг.





__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 25.02.2016 20:30   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Менинг эзгу орзуим шу-ки, армиямиз халқимиз, миллатимизнинг минг йиллар давомида шаклланган асл қиёфаси, азалий қадриятлари ва хислатларини ўзида мужассам этсин, унинг сафларида хизмат қиладиган фарзандларимиз ўзи туғилиб ўсган, вояга етган, ота-боболарининг хоки ётган муқаддас заминимизга бир умр садоқатли бўлсин.

Ислом Каримов


МИЛЛИЙ АРМИЯ – УНДА МАТОНАТЛИ ХАЛҚИМИЗНИНГ ҚИЁФАСИ МУЖАССАМ

Водийлик бўлганим учун бўлса керак, ёшлигимдан қалампирни жуда хуш кўраман, айниқса, Риштоннинг ўта аччиқ қалампир етиштиришга ихтисослашган Воҳим қишлоғиники бўлса. Буни билган ота-онам Калининградда, олий ҳарбий-денгиз билим юртидаги беш йиллик таҳсилим давомида қалампирнинг қуритилган шодаларидан менга муттасил жўнатиб туришган. Бундан ташқари, уйдагилар ҳовлимизда ўсган қандак ўрик ва ёнғоқ ҳосилидан ҳам мени бебаҳра қолдиришмаган, ҳар замонда икки-уч килодан жўнатиб туришарди. Мана шу мевалар орасида майда кесак ёпишиб қолган бир-икки дона ўрик-ёнғоқ учраб қолар эди. Афтидан, офтобда қуритиш жараёнида уларнинг бир чети тупроққа тегиб қолган. Бегона юртда ташлаб юборишга кўзим қиймай, ўша кесак бўлакларини авайлаб қириб олиб, гугурт қутисига йиғиб юрганман.

Бегона юрт кишига қадрдон бўлиб қолгани билан ҳеч қачон Ватан бўла олмайди! Уйимни соғинганимда, ҳарбий хизмат ташвишларидан, чарчаб, зерикканимда, бегона халқ вакиллари билан уларнинг тилида гап талашиш жонга теккан фурсатларда хонамга бекиниб олардим-да, уйимнинг ҳиди келиб турадиган гугурт қутиси ичидаги тупроққа термилиб ўтирар эдим. Хаёлан олисдаги Ватаним бағрига йўл олар, ота-онам, укаларим, қавм-қариндошларим, синфдош дўстларим билан ғойибона учрашиб, суҳбатлашар, дардимни тўкар эдим. Ишонасизми-йўқми, шу алфозда бироз ўтирсам, ўзимни анча енгил ҳис этар эдим.

Ҳозир ўйласам, юрт тупроғига, унинг тимсолида халқимга бўлган муҳаббат ана ўша йилларда, шахс сифатида эндигина шаклланаётган йигитлик давримда кучая бошлаган экан. Айниқса, «совет халқи» орасида авж ола бошлаган миллатчилик, айирмачилик кайфиятлари ҳарбий таълим муассасасининг кўп миллатли шахсий таркиби орасида ҳам сезила бошлаган замонда Ватанга қайтиб ўз юртим, халқимга хизмат қилиш истаги ўша муҳаббатнинг янада ортишига, умуман айтганда, ҳаётий позициям, дунёқарашим ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатган.

Олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаб, лейтенантлик погони елкамга тақилган кундан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўша даврда рўй бериши муқаррар бўлиб қолган ҳодиса юз берди – мажбурий сақлаб борилган Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи парчаланиб кетди. Табиийки, совет армияси ва ҳарбий-денгиз флоти ҳам барҳам топди.

Энди ҳар бири алоҳида мустақил давлатга айланган миллий республикалар, шу жумладан, Ўзбекистон олдида ҳам ниҳоятда жиддий масала – зудлик билан ўз давлати чегараларининг дахлсизлигини таъминлаш, миллий мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш масаласи юзага келди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 25.02.2016 20:31   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Мустақиллик ҳар бир халққа ўз кучи ва қудратига таянган ҳолда аждодларнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқариш, ҳеч кимга муте бўлмай яшашдек муқаддас ҳуқуқни беради. Бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш учун Ватанни ҳар қандай хавф-хатар ва хуружлардан сақлаш, ғанимларга муносиб зарба беришга қодир бўлган Қуролли Кучлар – миллий армияга эга бўлиш талаб этилади. Озодликнинг қадрини билмайдиган, уни ҳимоя қилишга қурби етмайдиган миллат ҳеч қачон эркин яшай олмайди. Мустақилликдай улуғ неъматнинг қадрига етмаган халқ кимгадир итоатда яшашга мажбур бўлади.

1991 йилнинг 31 августида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги Конституциявий қонун республикамизга ҳарбий сиёсат юритиш ҳуқуқини берган бўлса, «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Олий Кенгаш баёноти ўз Қуролли Кучларимизни ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йилнинг 6 сентябридаги «Мудофаа ишлари вазирлигини тузиш тўғрисида»ги фармони соҳанинг мустаҳкам пойдевори саналади (1992 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига айлантирилди).
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йилнинг 14 январидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида»ги қарори жуда муҳим тарихий аҳамиятга эга. Мазкур қарорга кўра республикамиз ҳудудидаги ҳарбий тузилмалар давлат тасарруфига олинди.

Ватандан йироқдаги минглаб миллатдошларим каби, она юртимда кечаётган жараёнларни ҳаяжон билан кузатиб борар эканман, юртдан келаётган бундай хушхабарларни эшитиб, туйган қувонч ва ифтихоримни ҳанузгача унутолмайман. Ҳарбий денгизчи сифатида дунёнинг қайси бурчагида бўлмай, доимо ўзим билан олиб юрадиган, она заминнинг бир сиқим тупроғи солинган ўша гугурт қутисини тез-тез очадиган бўлиб қолдим. Ватанга қайтиш истагида ёниб яшадим.
Керакли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ниҳоят 1992 йил бошида она Ватанимга қайтдим. Муқаддас заминимиз тупроғини ўз жойига қайтардим: ҳовлимиздаги ўрик қуритиладиган майдонга сочиб юбордим.
Мустақилликнинг биринчи йили. Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий аҳвол жуда оғир. Хусусан, армияда ҳам. Собиқ «марказ» билан алоқа батамом узилгач, Қуролли Кучларимиздаги таъминот ҳали талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ҳарбий интизом оқсаган, муддатли ҳарбий хизматчилар орасида ўзбошимчалик билан ҳарбий қисмни ташлаб кетиш, умумқўшин низомларга зид хатти-ҳаракатлар оқибатида жароҳатланиш ҳолатлари ниҳоятда кўпайиб кетган пайтлар.
Республикамиз ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизмат ўтаган офицерлар оммавий равишда ўз юртларига қайтиб кетишгани боис, кўплаб бўлинмаларда кадрлар танқислиги вужудга келди. Бўш ўринларга етарли даражада ҳарбий тажрибага эга бўлмаган захирадаги офицерлар тайинланган ҳолатлар ҳам бўлган.

Энг ачинарлиси, ҳали ўз юртига кетишга улгурмаган бошқа республикалик офицерларнинг аксарияти ўз хизмат мажбуриятларига виждонан ёндашмай қўйган, бир четда аҳволимизни истеҳзо билан кузатиб туришган. Улар орасида энди шаклланиб келаётган миллий ҳарбий назорат органларини чалғитишга уриниб, бойиб қолиш мақсадида жиноий ишларга қўл уришгача бориб етганлар бўлгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳам етмагандай, юртимизни тарк этган айрим нонкўр ҳарбийлар Ўзбекистонга, унинг армиясига нисбатан адоват руҳида фаолият юритиб, куракда турмайдиган уйдирмалар тўқишган.
Бу даврда Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбий-сиёсий вазият ниҳоятда мураккаблашиб, сепаратизм, диний экстремизм хавфи орта бошлаган эди. Халқаро терроризм таҳдиди нечоғли жиддий бўлганини бизга чегарадош айрим давлатлар сиёсий барқарорлигига путур етиб, фуқаролар уруши бўлиб ўтгани ҳам тасдиқлайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 25.02.2016 20:32   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Юрт хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир, замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техниканинг янги турлари билан қуролланган профессионал армия яратиш энг долзарб вазифалардан бири эди. Ана шундай бир шароитда Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Ислом Каримовнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида ягона давлат сиёсати асосида Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди. Юртбошимизнинг ташаббускорлиги, ғайрат-шижоати ва жасорати Қуролли Кучларнинг жамики шахсий таркибини руҳлантириб, ягона, улуғ мақсад йўлида жипслаштирди.

Қуролли Кучларнинг бутун шахсий таркиби, шу жумладан, юртга қайтган ўзбек офицерлари вазифалар ижросига жиддий киришди. Бу жараёнда Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Ахмедовнинг хизматларини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Машаққатли меҳнатлар қисқа муддат ичида ўз самарасини бера бошлади: миллий армиямизнинг жанговар қобилияти, бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларимизнинг жанговар шайлиги, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлик даражаси йилдан-йилга ошиб борди. Миллий ҳарбий кадрлар тайёрлаш дастури ишлаб чиқилиб, Қуролли Кучлар Академияси, олий ҳарбий таълим муассасалари, сержантлар тайёрлаш мактаблари ташкил этилди.

Ўзимизнинг ҳарбий низомларимиз ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Қуролли Кучларимиз фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базаси шакллана бошланди. Шахсий таркибнинг ҳарбий интизоми қатъий назоратга олиниб, уни юксак даражада сақлашга доир ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўрилди. Натижада собиқ совет армиясидан қолган, ўзбек тилида ўз номига эга бўлишга ҳам улгурмаган, кўплаб навқирон йигитларнинг умрига зомин бўлган ёки уларни майиб-мажруҳ қилган «дедовшина»дек тубан иллатга барҳам берилди. Шахсий таркибнинг маънавий-маърифий тайёргарлигига оид концепциялар тасдиқланиб, ижроси қатъий йўлга қўйилди.

Илгари ўзбек тилида деярли бўлмаган ҳарбий терминларни давлат тилида шакллантириш, тартибга солиб, бир хил қўллашга эришиш, мудофаа ва хавфсизлик соҳасининг асосини яратадиган энг муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат тилида юқори савияда тайёрлаш мақсадида мудофаа вазири Руслан Мирзаевнинг ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги таркибида Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат тилида тайёрлаш бўлими ташкил этилди. Ушбу бўлимга биринчи бўлиб раҳбарлик қилиш, соҳага оид минглаб саҳифа материалларни давлат тилига таржима қилиш менга ишониб топширилганини, халқаро ва миллий хавфсизликка оид ҳарбий терминларнинг иккита изоҳли луғатини яратиш насиб қилганини ўзим учун шараф деб биламан!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 25.02.2016 20:34   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Мудофаа манфаатлари учун давлат буюртмасини бажарадиган, хусусан, илмий-тадқиқот ва синов тадбирларини амалга оширишга ихтисослашган, бошқача қилиб айтганда, давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари учун мудофаага оид маҳсулотлар ишлаб чиқариб, хизмат кўрсатадиган саноат ташкилотлари, муассасалари, корхона ва заводларининг мажмуи, яъни ҳарбий саноат комплекси аста-секин, босқичма-босқич, муайян режа асосида яратила бошланди.

Бундай комплексга кўплаб юқори малакали олим ва муҳандисларимиз, ишчи ва хизматчиларимиз жалб этилди. Уларга замонавий жиҳозлар, хомашё ва материалларнинг энг сара навлари ажратилди. Ривожланган давлатларга бориб малака оширган, эгаллаган назарий билими ва бой тажрибасини амалиётга татбиқ этаётган юртдошларимиз, шу жумладан, ҳарбий мутахассисларимиз ўз ишининг ҳақиқий усталарига айланди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон истиқлол йилларида ўз миллий армиясини яратиш баробарида, унинг жанговар, ҳарбий-техник, ижтимоий, маънавий-маърифий, молиявий-иқтисодий таъминотини бекам-у кўст йўлга қўя олди.

Ҳарбий соҳада олиб борилган ислоҳотларнинг ўзига хослиги шундаки, улар ўзида миллий, принципиал жиҳатдан янги моделни мужассамлаштирди. Улар мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлади. Бугун юрагида Ватан туйғуси жўш урган полвон йигитларимиз учун армияда хизмат қилиш юксак мақсадлардан бирига айланди.
Ҳар йили 14 январь – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топган кун муносабати билан Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ватан ҳимоячиларига Байрам табригини йўллайди. Юртбошимизнинг бу галги табригида ҳам миллий армиямиз эришган ютуқлар, бу борада амалга оширилган ишлар ва ҳал этилиши лозим бўлган вазифаларга қаратилди.
Бугунги армиямиз халқимизнинг, миллатимизнинг минг йиллар давомида шаклланган қиёфасини, азалий қадриятларини ўзида мужассам этади. Унинг сафларида хизмат қилаётган фарзандларимиз аждодларимиз хоки ётган муқаддас тупроқ муҳофазаси учун кўксини қалқон қилишга қодир. Мана шунинг ўзи ҳам буюк саодат эмасми?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 25.02.2016 23:58   #6  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
нимагадир ҳаммаёқ жим...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 26.02.2016 13:06   #7  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Оффтоп:
нимагадир ҳаммаёқ жим...
Оффтоп:
Тинчликка нима етсин...


Мақолада мавзу яхши ёритилган. Раҳмат, Шокир ака.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 26.02.2016 13:34   #8  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Мақолада мавзу яхши ёритилган.
шунинг учунам ҳайронманда мавзуда ҳалиям тинчлигига...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 09.07.2016 09:20   #9  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Мана биз пайдо бўлдик узооооқ танаффусдан сўнг! Хувиллаб колган кадрдон шахарчага келгандек булдим.
Ответить 
"+" от:
Старый 13.01.2018 20:33   #10  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook


14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини нафақат ҳарбий хизматчилар, айни вақтда армия сафида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон йигитларимизнинг байрами деб қабул қилинган. Дунёда касб кўп, Ватан ҳимоячиси касби энг шарафли касблардан биридир. Ватан ҳимоячилари куни юртимизда кенг нишонланаётгани ҳар қандай ватанпарвар кишининг қалбини қувонтирмай қўймайди.

Муҳтарам юртдошлар, қуролдош дўстлар, қадрли Ватан ҳимоячилари ва Қуролли Кучларимиз фахрийлари! Барчангизни яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан табриклайман. Ҳар бирингизга Оллоҳдан узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат тилаб қоламан.

Шокир Долимов,
резервдаги подполковник
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Ответить

Метки
говно, тщеславие
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх