|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
05.12.2016 15:14 | #1671 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
12.12.2016 18:43 | #1672 |
|
ОЛИМ БЎЛИШ ОСОН, ОДАМ БЎЛИШ ҚИЙИН
Шаҳрисабзлик Комила исмли 12 ёшли қизалоқ қон суюқлиги (илик суюқлиги) касаллигига чалиниб, кўпдан буён азият чекаётган эди. Тошкент касалхоналарида кўп даволанди, унга ҳатто Маслаҳат.уз гуруҳидагилар ҳам қўлдан келганча ёрдам беришган. Аҳволи оғирлашган қизалоқ бундан 3 кун олдин Самарқанддаги касалхоналардан бирига олиб борилибди. Беморнинг аҳволини кўрган доктор қизалоқнинг онасига касал боланинг олдида ўшқирибди: - Нега тамом бўлган болани олиб келишдинг менга? Ўлади у, тамом вассалом! Ушбу сўзларни эшитган қизалоқ юм-юм йиғлабди. Унга қўшилиб онаси ҳам ҳўнграбди. - Болагинам, сен менга ўн бир йил болалик қилиб, кўзларимни қувонтирдинг. Бунинг учун сенга раҳмат. Лекин мен сени асрай олмадим. Яхши қарамаган, уришиб, кўнглингни оғритган бўлсам, кечир мени, - дебди. - Ўлим қандай бўлади, ойи? - Ёруғ бир жойдан ўтасан, дардга тўла танангдан халос бўлиб, енгил тортганча, чопқиллаб кетасан. Жаннатда ҳур қизлар сенга дугона бўлишади. Онанг бўла туриб, бундай гапларни айтаётганим учун кечир мени, қизалоғим. - Йўқ, аксинча, айтганингиз яхши бўлди. Анави духтирнинг гапидан қўрқиб кетган эдим, энди қўрқмайман... Кетгим келяпти... Бугун, 11 декабрдан 12 декабрга ўтар кечаси қизалоқ калимаи тоййибани такрор-такрор айтганча, юзида табассум ила омонатини Оллоҳга топширди. Шунчалик бефаросат бўласанми, доктор?!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
12.12.2016 20:27 | #1673 |
Гиппократ касамини ичган "ифлослар" орамизда оз эмас
__________________
http://laki1705.zn.uz/ |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
14.12.2016 20:13 | #1674 |
|
Алгоритм заводи олдидаги майдонга бугун Янги йил арчаси ўрнатила бошланибди. Автобусда ёнимда турган, афтидан 4-, ё 5- синфда ўқийдиган 5 – 6 нафар ўқувчи ўрнатилаётган арчанинг бўйи, ўтган йили ушбу майдонда нималар ўрнатилгани, байрам тадбирлари унча қизиқ бўлмай, баъзан майдон кимсасиз қолганини муҳокама қилиб кетишди.
- Сизларга бир саволим бор эди, мумкин бўлса, - мурожаат қилдим уларга мен. Болачалар диққат-эътиборини менга қаратишди. - Кўрган бўлсангиз керак, ҳар хил кино ва мультфильмларда, олтин чанаси йирик учар буғуларга қўшилган, елкасига совға тўла қоп ташлаб олган бурни қип-қизил Қорбобо осмон-фалакдан тушиб келиб, болаларга совға улашади, золимларни жазолаб, заифларга ёрдам беради, музлаб қолган қушча-ю, жониворларга жон ато этади, бахтсизларга бахт келтиради ва ҳоказо. Нима деб ўйлайсиз ўша Қорбобонинг қудрати кучлироқ-ми, ё кўзга мутлақо кўринмас Оллоҳнинг қудрати-ми? Болалар бир-бирига қараб, ҳайрон бўлганча, бироз сукут сақлаб туришди-да, охири улардан бири кулиб юборди. - Қорбобо йўқ нарса-ку, амаки! Хурсанд бўлиб кетдим. Боланинг отасига раҳмат айтиб, ўйинчоқми, қизиқ бир китобми, дардга шифоми, ҳаётда нима керак бўлса, ўша йўқ нарса – Қорбободан эмас, доимо Оллоҳдан сўраш кераклигини такрор эслатиб ўтдим. Ўйланиб қолдим: юртимизни ўрислар босиб олишидан олдин, уларнинг Қорбобоси халқимиз ҳаётида бўлмаган, албатта. Лекин ўзбек халқи григориан йил ҳисоби бўйича иш тутгани аниқ. Ўша йил бошланадиган санага қандай муносабатда бўлган экан?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
19.12.2016 17:59 | #1675 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
11.05.2017 17:21 | #1676 |
|
Бир вақтлар Кремль томонидан, совет режимининг жиноий иллатлари учун жавобгарлик ўзбекнинг гарданига қўйилган, миллатимизни сазойи қилган «ўзбеклар иши» қўзғатилган эди. Бунда, расмий Москва ич-ичидан чириб бораётган советлар юртида гуркураган оммавий жиноятларда бирон-бир бошқа миллатни айбламади, дейлик, ўрислар, белоруслар, эстонлар ёки арманлар иши қўзғатилмай, фақат «ўзбеклар иши» юритилди.
У қанақанги «иш» бўлганини кўпчилик яхши билади. Мен айтмоқчи бўлган гап бошқа. Москва «ўзбеклар иши»ни қўзғатгач, собиқ совет империяси ҳудудида тажовузкор аксилўзбек кайфияти қарор топди. Айниқса, бундай кайфият совет армияси ва ҳарбий-денгиз флотида жуда кучли авж олди. Ўзбек миллатига мансуб аскар ва матросларни ҳеч ким ҳимоя қилмади, улар беаёв ўлдирилиб, майиб-мажруҳ қилинди. Чунончи, 1989 йилнинг ўзида бирон-бир турдаги жанговар ҳаракатлар олиб бормаган совет армияси ва ҳарбий-денгиз флотида жами 430 нафар ўзбек миллатига мансуб ҳарбий хизматчи ўлдирилди! Юртимизда ўтаётган Хотира ва қадрлаш кунларида «ўзбеклар иши»нинг айбсиз қурбонлари бўлган ўша аскар ва матросларимизни ҳам ўз дуоларингизда эслаб ўтишингизни илтимос қилмоқчиман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
30.06.2017 20:13 | #1677 |
|
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР!
«Камолот» ЁИҲ нодавлат-нотижорат ташкилоти «Бирлашган ёшлар иттифоқи» давлат ташкилотига айлантирилди. «Ёшлар» телеканалининг 50 % акцияси «Узбекистон ёшлар иттифоқи»га берилди ва унга Озодбек Назарбеков директор этиб тайинланди. Вилоят ҳокимлари ва вилоят ИИБ раҳбарининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари «Бирлашган ёшлар иттифоқининг» вилоят кенггаши раиси тавсияси билан тайинланади. Йигитлар учун «Мард ўғлонлар» давлат мукофоти таъсис этилди. «Келажак бунёдкори» унвони таъсис этилди. Курсантлар мактабига «Темурбеклар мактаби» номи берилди. Ташкилотнинг бюджет маблағи икки баробарга оширилди. 30 июнь Ўзбекистонда «ЁШЛАР КУНИ» деб эълон қилинди. Юртимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирги кунда «Камолот» ЁИҲга нисбатан ёшларнинг ишончи сўниб бораётганини таъкидлаб, йиғилишга ҳозир бўлганлар билан суҳбат қурар экан, ташкилот номи ва фаолиятини тубдан ўзгартириш вақти етганини айтди. Шу муносабат билан «Камолот» ЁИҲ нодавлат-нотижорат ташкилоти фаолияти тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилди. Ҳар йили 9 май кунлари ўқувчи ва талаба-ёшларимизнинг муайян тоифаси анави лаънати авлиё Георгий тасмасини тақиб юрганини кўриб, ҳайрон бўлар эдим: «Камолот» ЁИҲ раҳбариятининг пешанасида кўзи, қалбида миллий ғурури, юрагида оз бўлса ҳам ватанпарварлик туйғуси бормикан, деб. Шу томондан ўйлаб қарасак, тўғри иш бўлган кўринади, қани...
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
02.12.2017 09:33 | #1678 |
|
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
19.02.2018 17:58 | #1679 |
|
Эшитишимча, анави бузуқилар ҳақидаги сериал тўхтатилибди.
Хонимлар ва жаноблар! Миллий маънавиятимиз, ўзбекона андишамиз, соғлом турмуш тарзимиз тантанаси муборак бўлсин!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
27.03.2018 11:25 | #1680 |
|
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимларини ҳақорат қилган фойдаланувчилар жавобгарликка тортиладиган бўлибди.
Жуда тўғри қарор. Ундай фойдаланувчилар, одатда, оғзи шалоқ, ёзадиган жумлаларида беадаб сўзлар аримайдиган ўрисзабон фойдаланувчилар орасида кўп топилади. https://news.mail.ru/society/32963801/?frommail=1
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|