Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Библиотеки
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.06.2015 14:45   #541  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Эркин Аъзамнинг "Шовқин" романини ўқиб чиқдим.
Роман нима мақсадда ёзилганини тушунолмадим. Бир тарафдан, 70-80 йилларда ўзбек киносидаги муҳит, айрим таниш "арбоб"ларнинг ҳаёт тарзи хроникаси дейиш мумкин.
Бошқа тарафдан, романни иккинчи номини "Масковдаги ишқий саргузаштлар" деб қўйса ҳам бўларди.

Хуллас, роман ниманидир кўзлаб ёзила бошлангану, кейин воқеалар шовқинида мақсадни йўқотиб қўйган кўринади.
Ответить 
"+" от:
Старый 30.06.2015 14:48   #542  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Энди Исажон Султоннинг "Озод" романини ўқияпман. Муаллиф романни Озод Шарафиддинов хотирасига бағишлашини кўриб, китобни олдим. Лекин...
Ответить 
"+" от:
Старый 01.07.2015 17:24   #543  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Коэльонинг "Алхимик"и битта ривоят асосида яратилиб, маълум вақт машҳур бўлди. Айтматовнинг "Асрга татигулик куни" утмиш, замона, келажакни қамраб олсада, манқурт тўғрисидаги ривояти билан эсда қолди.

Умуман, шарқда наср ҳам назм ҳам ривоят асосида қурилгани маълум. "Шоҳнома", "Минг бир кеча", "Калила ва Димна", "Мантиқ ут тайр" ни эслаш кифоя манимча.

Хуллас, "Озод" романи ҳам ривоятлар асосига қурилган.
Ответить 
Старый 03.07.2015 14:16   #544  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бахтиёр Абдулғафурнинг асарини бир нафасда ўқиб чиқдим. "Оламлар кураши"да "Доктор Моро ороли"даги одам-ҳайвон аралашмасидаги гибрид махлуқотларни, "Ширин қовунлар мамлакати"даги Акромвой каби қизиқувчан ва қатъиятли Рустамни, сеҳрли эртаклардаги девларни, "Гамми айиқлари"даги гоблинларни, "Гарри Потернинг саргузаштлари"даги баъзи элементларни ҳам учратдим, улар билан номоддий оламда, ер ости салтанатида бирга сайёҳат қилдим, бир зум бўлса-да болаликка қайтдим. Бахтиёрнинг ютуғи, "Инсон қалбида ёмонлик, зулм, қаҳр кўпайса, ундан ёвузлик тимсоли малика Нурния озуқа олиши, ушбу иллатларга ружу қўйган инсонлар қанчалик кўпайса, шунчалар қудратга тўлиб боришивни маҳорат билан очиб берганлигида, виртуал ҳаёт билан реал ҳаётнинг анча фарқи борлигини китобхонга етказиб беришга ҳаракат қилганида.
Китоб муаллифи таъкидлаганидек, ҳар бир исоннинг қалбидаги эзгулик жавҳари йўқолмасин, акс ҳолда у англаб етмайдиган махлуққа айланади. Бугунги ахборотлар уммонида чўкиб кетаётган инсон фақат ақлига бўйсунса, қалби ўлиши, ўзлигини унутишидан Ўзи асрасин. Асар бир бонгдек. Иложи бўлса ушбу қиссани мактаб дарслигига киритиш керак.
Ушбу китобни топдим. Иккитасини сотиб олдим.
Ажойиб асар экан. Укишни давом этамиз...
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
"+" от:
Старый 25.07.2015 13:13   #545  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Саломат Вафонинг "Номсиз кема" хикоялар тўпламини ўқияпман.

Айрим хикояларни ўқиганда "Оворанинг кўрган-кечирланлари" дек қора бўёқлар кўпайиб кетгандек туюлди. Лекин бошқа тарафдан кундалик хаётда, яқин ёки танишларимиз турмушида хамма нарса силлиқмаску, муаммолар етиб ортади. Манимча, бу асарларни мустақиллик даври реализми дейиш мумкин.

Маълумки, "мустабид тузум" даврида одамлар давлат химоясида ёки қарамогида бўлишга, бепул олий маълумот, бепул медицина, ижтимоий химоя, иш билан таъминланганлик одатий хол эканлигига ўрганиб қолгандик. Мустақилликка эришгач, русчасига айтганда иждивенчестводан воз кечиш, давлатнинг вазифаси иқтисодий мустақилликга эришиш, бош ислохотчи булиш эканлиги айтилди. Шунга кўра хар ким ишбилармон бўлиши, иш жойини ўзи топиши ва охир оқибат, тан олиш керакки жамиятимизда ягона қадрият моддий бойлик орттириш, пул топиш бўлиб қолди.

Саломат Вафонинг хикояларида худди шу реализм тасвирланади.
Ответить 
Старый 07.10.2015 12:27   #546  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Garri Pottet 1-kitob. Sh.Dolimov tarjimasi. Qo'limizga yetib keldi, kam bo'lmasin.
Muso Toshmuhammad o'g'li Oybekning "Bolalik xotiralari" kitobini oqiyapman. Maktab davrlarida o'qigandim.
Bilaman ajoyib asar, hayotimiz qanday o'zgargan, baxtlimiz o'zbeklar...
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 13.10.2015 12:05   #547  
Аватар для Sihat-Salomatlik
Оффлайн
Сообщений: 50
+ 9  22/12
– 0  6/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Эркин Аъзамнинг "Шов?ин" романини ў?иб чи?дим. Роман нима ма?садда ёзилганини тушунолмадим. Бир тарафдан, 70-80 йилларда ўзбек киносидаги му?ит, айрим таниш "арбоб"ларнинг ?аёт тарзи хроникаси дейиш мумкин. Бош?а тарафдан, романни иккинчи номини "Масковдаги иш?ий саргузаштлар" деб ?ўйса ?ам бўларди.
90-йиллардан кейин ёзилган асарлар ичида буна?алари кам эмас. Ўзим мактаб адабиёт дарслигига киритилган ёзувчиларнинг "иш?ий-эротик" ру?да ёзилган ?иссаларнинг бир нечтасини ў?иганман, лекин афсус бу асарларнинг номлари эсимда ?олмабди, балки бу яхшиликкадир... Менимча, бундай асарлар ёзилишига сабаб ёзишга арзигулик мавзуга ?ўл уролмаслик ёки бўлмаса иш?ий мавзудаги ?алам ўткирлигини ў?увчиларга намойиш этиш бўлса керак. Ёзувчилар даврасини оддий одам тушуниши ?ийин, балки иш?ий асарларда ?андайдир фалсафа уру?и бор деб ?исобланар.
__________________
http://sihat-salomatlik.zn.uz - тиббий мақолалар тушунарли тилда
Ответить 
Старый 14.10.2015 16:10   #548  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Саломат Вафонинг "Номсиз кема" хикоялар тўпламини ўқияпман.

Маълумки, "мустабид тузум" даврида одамлар давлат химоясида ёки қарамогида бўлишга, бепул олий маълумот, бепул медицина, ижтимоий химоя, иш билан таъминланганлик одатий хол эканлигига ўрганиб қолгандик. Мустақилликка эришгач, русчасига айтганда иждивенчестводан воз кечиш, давлатнинг вазифаси иқтисодий мустақилликга эришиш, бош ислохотчи булиш эканлиги айтилди. Шунга кўра хар ким ишбилармон бўлиши, иш жойини ўзи топиши ва охир оқибат, тан олиш керакки жамиятимизда ягона қадрият моддий бойлик орттириш, пул топиш бўлиб қолди.

Саломат Вафонинг хикояларида худди шу реализм тасвирланади.
Ҳақиқатдан ҳам адибанинг ҳикояларида қандай бўлса, шундай-реал тарзда, ҳаётни бежаб-бўяб кўрсатмай тасвирлаш услуби мавжуд. "Номсиз кема"ни ўқиш жараёнида - онасининг сўнгги дийдорига тўя олмаган фарзанд, ҳаёт ташвишларига ўралашиб қолган инсонлар тақдири, чегара ўртасида онанинг байроқ сифатида ҳилпираб турган рўмоли тимсоли, чегаранинг симли тўсиқларида кўзлари жовдираб онасининг тобутини кузатаётган, дард-аламга тўла асар қаҳрамони қиёфаси- буларнинг барча-барчаси кинотасмадек кўз олдингиздан ўтади. "Номсиз кема"ни ўқиётганда маҳзун мусиқа кишига ҳамроҳ бўлади.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.10.2015 в 11:20.
Ответить 
"+" от:
Старый 14.10.2015 17:00   #549  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
"Номсиз кема"ни ўқиётганда
Хикояларнинг бирида Россиядан ишлаб кайтаетган ота ва угилнинг муносабатлари, йулдаги саргардонликлар жуда таъсирчан езилган. Асосийси, буларни хаммаси одамларнинг реал кундалик хаети.
Ответить 
"+" от:
Старый 15.10.2015 11:24   #550  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Хикояларнинг бирида Россиядан ишлаб кайтаетган ота ва угилнинг муносабатлари, йулдаги саргардонликлар жуда таъсирчан езилган. Асосийси, буларни хаммаси одамларнинг реал кундалик хаети.
Тўғри, адиба ҳаётида реализм етакчи ўринда туради. "Ғужум" ва "Ҳазорасп"ида у асотир ва реал ҳаёт унсурларидан моҳирона фойдаланган. Муҳими эса, рамзлар остида "нимкоса"ларни кўп топса бўлади. Ҳаёт фақат ёрқин ранглардан иборат эмас-ку...
Ҳикояларни ўқиб "бўғилиб" кетасиз. Ҳикоя қаҳрамонларига ачинасиз, ҳамдард бўласиз.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх