|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
10.12.2011 07:31 | #21 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Жуда тўғри! Айрим мураббий ўртасидаги шунақа мунсабатларни кўрганда бир донишманднинг қуйидаги ўгити ёдга тушади:
Доно инсон ўзгалардан ибрат олади, нодондан ўзгалар "ибрат олади" (яъни, ёмонликнинг бир касрини кўриб хулоса чиқаради)... |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
12.12.2011 06:30 | #23 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Тунни кўрмасдан кундузнинг қадрига етмагандек гап-да!
Мен баъзи ҳолларда айрим нодонлардан жуда ранжигандим. Яхшигина муваффақиятларга эришгач, негадир ўшалардан ҳам хурсанд бўлдим. Улар доимо ҳушёр юришга "мажбур" қиладилар... |
|
Ответить |
13.12.2011 07:29 | #24 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Кеча 28-автобусга бир қария (уни отахон деб эъзозлаб гапиришдан тилимни тийдим) чиққани ҳамоно бирйўла икки йигитча шарт ўрниларидан туриб жой беришди. Қария бир оғиз "баракалла!" деб қўйиш ўрнига "кўп тарбиясизлар жой беришни билмайди..." деб роса жавраса, денг.
"Мана, сизга жой беришди-ку!" дедим ахийри муроса қилиб. "Ман буларни айтганим йў-ў-қ,- деди чўзиб оғзидан туфук сачратганча.- Бошқа тарбиясизларни айтаяпман..." "Улар сизнинг ёшлик пайтдаги ҳолатингизга ўхшаган бўлса керак-да" демоқчи бўлдим-у... жанжал чиқишидан истиҳола қилдим. Тўртинчи бекатга тушиб қолаётганимда ҳамон қария "мароқ билан" жавраётган эди... Ана сизга муносабат! |
|
Ответить |
23.12.2011 05:42 | #30 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Интернетнинг, инчунин, форумимизнинг ҳам бағри жуда кенг! Фақат, ўша кенгликдан бағрикенглик билан фойдаланиш ўзимизга боғлиқ, деб ўйлайман.
Имконият чексиз-у, зукко муаллифларимиз камроқ чамамда... Бу борада русийзабон дўстларимга ҳавасим келади. Бу - буюк ўзбек тилини тарғиб қилиш, имижини (нуфузини) ошириш йўлидаги бир ижодий изланиш бўлса керак-да! Бунинг нимаси ёмон? Наинки Ўзбекистонда, бутун дунёда ўзбек тилини меҳр ва иштиёқ билан ўрганаётганлар сони тобора ортиб бормоқда! Айтайлик, кураш майдонида олис Англиядан инглиз ишқибозларининг "ёнбош!" деб қийқиришини ёнбошлаб кузатишимни бир тасаввур қилинг! Ўша лаҳзада ҳаяжондан ёнбошлолмай қоламан!!! |
|
Ответить |
|