Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Библиотеки
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 18.11.2012 16:15   #21  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Қодирийнинг "Ўтган кунлар"и
ХХ асрда бўлган воқеа эсимга тушди: иншонинг бир жойида Қодирийнинг "Ўтган кунлар"и деб ёзганим учун дакки эшитганман, унинг бундай асари йўқ деб. Шундан бери доим "Ўткан кунлар" деб ёзаман, устознинг гапи тўғри бўлса керак деб.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 19.11.2012 12:10   #22  
Аватар для lolaxon
Оффлайн
Сообщений: 27
+ 533  43/17
– 6  0/0

Uzbekistan
Анча йил аввал, мактаблик чогимда Хамид Гуломнинг (ишкилиб адашмаётган булай) "Бинафша атри" номли асарини укиган эдим. Шунингдек Мирмухсиннинг "Илдизлар ва япроклар" асарини хам севиб укиб чикканман. Шу асарларни яна кайта укиб чикардим, афсус манбаларга эга эмасман.
Ответить 
Старый 19.11.2012 12:16   #23  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 450
+ 1,515  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Ustoz Посмотреть сообщение
Negadir Jyul Vernning asarlarini bu ro`yhatda ko`rmadim. Men o`zim Kapitan Nemo bilan butun dunyoni suv ostida aylanib chiqqanim
Мана шу асарни уйда иш кўплигидан бувижонимникига қочиб ўтиб кетиб ўқиганман. Ширин хотираларни эсга солди, раҳмат ёзганингиз учун.
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Булгаков: "Уста ва Маргарита"
Бу асарни ўқиб тугатганимда, агар киносини ишласалар қандай чиқишини тасаввур қилиб юрганман.
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Для меня хорошо написанные произведении никогда не устареют
Яхши асарлар кўп албатта, баъзида шундай бир ажойиб асарни бир неча йилдан кейин қайта қўлингга олиб ўқир экансан сенга бир пайтлари кўринмаган қирраларини тушуниб, ўзингга янгилик оласан.
Ёки олдин ўқиган бўлсанг ҳам ёш ўтган сари ўқиганингда ақлинг кириб қолган бўладими...

Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмс ҳақидаги асари менинг китоб жавонимдаги севимли китоблари қаторида турган, "Ўткан кунлар" дан кейин...

Ха-а, яхши китоблар кўп, "Шум бола" ни айтинг..., шу кунларда форумни айланиб шум болани Хиндистонга бориши хақидаги асарни бошланишига кўзим тушди, кеийн тўхтаб қолибди.
Хурматли огох инсонлар, илтимо-ос, агар маълумотга эга булсангиз шу хақида бироз...
Жавоб учун олдиндан ка-атта раҳмат.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.

Последний раз редактировалось Биллур; 19.11.2012 в 12:25.
Ответить 
Старый 19.11.2012 12:22   #24  
Real ID Group
Аватар для Nargiza Saidova
Оффлайн
AKA:Zercalo
Сообщений: 2,295
+ 1,577  1,238/680
– 33  60/46

UzbekistanFacebook
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Достоевскийнинг "Жиноят ва жазо"сини бир пайтлар ўқишни бошлагандим. Лекин рус тили она тилиси бўлмаган одам учун бу китобни рус тилида ўқиш оғирлик қиларкан.
менга шарк адабиётини рус тилида укиш, ва аксинча гарб адабиётини узбек тилида укиш кийинлик тугдиради. Толстойнинг "Анна Каренина"сини узбек тилида укиганман..тугриси жуда кийин булган, лекин таржима яхши килинганлиги учунми (хар холда Максуд Шайхзода) охирига етказгандим. Алишер Навоий рубоийларини туплами рус тилида бир кулимга тушиб колганди. Икки бетдан уёгига утолганим йук
__________________
Все об ИСО и менеджменте
Ответить 
Старый 19.11.2012 12:41   #25  
Аватар для lolaxon
Оффлайн
Сообщений: 27
+ 533  43/17
– 6  0/0

Uzbekistan
Канийди иложи булса-ю, полиглот булсангиз ва хар бир етук асарни асл тилида укисангиз.
Навоий ва Умар Хайём асаларини узимизни она тилимизда укишга хеч нима етмаса керак.
Артур Конан Дойлнинг "Красным по белому" асарини купчилик укиган булса керак, албатта, аммо хориж адабиётини укишни шу асардан бошлашни тавсия килган булар эдим.
Ответить 
"+" от:
Старый 19.11.2012 15:37   #26  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,969
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nargiza Saidova Посмотреть сообщение
менга шарк адабиётини рус тилида укиш, ва аксинча гарб адабиётини узбек тилида укиш кийинлик тугдиради. Толстойнинг "Анна Каренина"сини узбек тилида укиганман.
Тилни яхши билсангиз албатта оригиналини ўқиган маъқул. Лекин, рус тилини менга ўхшаб чалакам-чатти билган одам индамай таржимасини ўқиб қўя қолган маъқул бўлса керак.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 19.11.2012 16:00   #27  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от lolaxon Посмотреть сообщение
Канийди иложи булса-ю, полиглот булсангиз ва хар бир етук асарни асл тилида укисангиз.
Навоий ва Умар Хайём асаларини узимизни она тилимизда укишга хеч нима етмаса керак.
Артур Конан Дойлнинг "Красным по белому" асарини купчилик укиган булса керак, албатта, аммо хориж адабиётини укишни шу асардан бошлашни тавсия килган булар эдим.
Фикрингизга қўшиламан, лекин шундай таржималар борки, оригиналидан ҳам чиройли қилинган, уларни ҳам тан олмай иложимиз йўқ. Хусусан, "Чолиқуши"ни туркчада ўқиб ўзбекчада (Мирзакалон Исмоилий таржимаси) ўқигандек маза қилмаганман. Худди шундай, Жек Лондоннинг "Мартин Иден"и ҳам русчага (адашмасам, Заяицкий Сергей Сергеевич томонидан) жуда маҳорат билан таржима қилинган, инглизчаси менга зерикарлироқ туюлган...
__________________
Мой ЖЖ

Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 19.11.2012 в 16:04.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 19.11.2012 16:09   #28  
Аватар для lolaxon
Оффлайн
Сообщений: 27
+ 533  43/17
– 6  0/0

Uzbekistan
Сиз айтган фикрни мени хам хаёлимдан утди-ю, аммо рус тилидан бошка (хориж) тилларни яхши билмаганим учун хам буни ёзишга истихола килдим. Мана масалан дубляжда хам баъзи санъаткорларимиз овоз берган фильмларни иккала тилдаги куриб солиштирганда хам купинча шундай холатга дуч келамиз. Устоз санъаткор Диас Рахматовнинг рус актери Георгий Вицин кахрамонларига шунака зур овоз берганларки, беихтиёр шу Вицин узи узбек булса керак-ов деган хаёл утади.
Масалан охирги укиган китобим Анатолий Рыбаковнинг "Дети Арбата" асари рус тилидан бошка тилда укилиши унча марокли булмаса керак деб уйлайман.Колин Маккалоунинг "Поющие в терновнике" асари рус тилига жуда яхши таржима килинганлиги учун (шахсан мени фикрим, мен аллбатта адабиётшунос ва тилшунос эмасман) равон укилади.

Последний раз редактировалось lolaxon; 19.11.2012 в 16:12.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 19.11.2012 16:46   #29  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Таржиманинг яхши ёки унча яхши чиқмаганини ўша тилларни мукаммал билган кишигина айтиши мумкин. Жуда бўлмаса таржима ҳақидаги фикрларни йиғган адабиётшунос ёки тилшунос айтиши мумкин. Бошқа бир ҳолат, ушбу асар бир тилга, масалан ўзбек тилига қайта қайта таржима қилинган бўлса ва сиз бу таржималарни қайта қайта ўқиган бўлсангиз, шунда таржиманинг ютуқ ва камчиликларини кўришингиз мумкин.
Масудбекнинг фикрига келсак, Масудбекдан сўрамоқчи эдим, эслаб кўрингчи, бу асарларнинг қайси вариантини биринчи ўқиган эдингиз. Асарлар ва унинг таржимаоари ҳақида гап кетганда асарни қайси тилда биринчи ўқиганлик катта ўрин тутади.

Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 19.11.2012 в 16:50.
Ответить 
"+" от:
Старый 19.11.2012 17:21   #30  
Аватар для lolaxon
Оффлайн
Сообщений: 27
+ 533  43/17
– 6  0/0

Uzbekistan
Агар постнинг биринчи абзаци менга аталган булса, ёзганимга диккат билан эътибор килганингизга умид киламан: мен рус тилини яхши биламан (бу мактаниш эмас). Тилшунос ва адабиётшунос эмаслигимни айтганман. "Таржима яхши" деганим - менинг шахсий фикримлигини хам билдирдим. Яна хам аникроги "таржима шахсан менга маъкул ва ёкди" деганим булади.

Последний раз редактировалось lolaxon; 19.11.2012 в 17:25.
Ответить 
"+" от:
Ответить

Метки
адабиёт
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх