Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Библиотеки
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 31.08.2010 11:13   #1  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 968
+ 977  465/247
– 32  17/12

Uzbekistan
Мактаб дарсликлари хакида

Мазкур тексни бир мактаб кутубхонасида ишлайдиган дустимни илтимосига кура езаяпман.

Узр рус тилида унча яхши ёзолмайман, якинда эшитишим буйича яна янги дарсликлар чикканмиш. Мактабларда шу вактгача ижарага бериб келинган дарсликлар энди яроксиз булиб колиб янги дарслик чикибди. Эскисини барчасини макалатурага топширишибди. Бу нима макалатура режасини бажаришми еки кимнидир ишлаб чикарган китобини утказишми. Китобларни хар иккисини куриб чикдим унча айтарли фарки йук ранги фарк килади тугри. Олдинги ижарага бериб келинган китобларни ичида яхши сакланганлари куп эди буларни хеч булмаса оилавий шароити огир болаларга таркатиш мумкинку! Чунки хамма хам янги китоб сотиб ололмайди.
Яна бир нарса мактаб кундалиги уч ойда 3 марта узгарди. Июнь ойида сотувга чиккан рейтинг кундалиги бекор булиб август ойида бахога мулжалланган кундалик сотишди. Энди эса укитувчилар мактаб узи кундалик таркатиши яъни хам бахо хам баллга мулжалланган кундалик чикканлиги уни факат мактабдан сотиб олиш кераклиги хакида айтишмокда .
Нима юкоридагиларни кузи кайди, нима учун ота-оналарни бунчалик овора килиш керак. Бу саволларга жавоб бера оладиганлар борми.
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.

Последний раз редактировалось Abdusalim Nursaidov; 31.08.2010 в 11:15. Причина: ошибка
Ответить 
Старый 01.09.2010 00:37   #2  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Vaqti bilan hammasi o'z o'rniga tushadi deb umid qilamiz

Kitoblar bilan reja mos kelmayapti. yangi kitoblar bilan ta'minlanish ham qanotlanarli emas. Umumiy namunaviy reja bor, lekin kitob bo'lmaganlikdan unga asosan yillik reja tuzish muammo bo'lyapti. Kitobni ko'zdan kechirib pedagogik jihatdan mavzularni analiz qilib darslarga taqsimlanmasa, mavhum holicha taqsimlansa natija qanday bo'ladi. Meni oyimlar o'qituvchi maorif a'lochisi, 1977 yildan beri maorif sohasida ishlaydi. Men bilan darslarni rejalashtirishda va qanday metodika qo'llash kerakligi borasida maslahatlashib turadi. Men yangiliklar haqida ma'lumotlar yig'ib, qog'ozbozlik ishlarida yordamlashaman. Yuqorida aytilgan kitob va reja orasidagi muammolar, reja tuzishda ancha qiyinchiliklar tug'dirmoqda.
__________________
Nur bor joyda soya bor.

Последний раз редактировалось Fayzbek; 01.09.2010 в 00:41.
Ответить 
Старый 07.09.2010 23:31   #3  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Darsliklarda xatoliklar ko'p.
Оффтоп:
Avvalo tenderni "nastroyka" qilish kerak.

Bo'lmasa abiturientlar qiynalib qolishadi.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 15.12.2011 10:09   #4  
Аватар для Alouddin
Оффлайн
"Megabyte" jurnali
редактор
Сообщений: 99
+ 48  129/44
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Alouddin с помощью Skype™Мой КругМой мирFacebook
Алоҳида мавзу очишга ҳозирча ҳаққим йўқ. Шунинг учун ушбу мавзуга жойлаштирдим.


Тўрт жумлада 15та хато!


Орамизда ўқитувчилар бўлишса, айтишсин, иншода шунча хатога йўл қўйган ўқувчига қандай баҳо қўйилади?
Ўқувчи-ку, майли, бугун хато қилган бўлса, эртага тўғрилаб олар. Аммо ана шундай саводсизлик ўқитувчилар, яна бошланғич синф ўқитувчилари, ундан ҳам ёмони – туман халқ таълими бўлими методистларининг “ижод намуналари”да кузатилса-чи?
...Кеча ишдан қайтганимда 1- синфда ўқийдиган қизим “Адажон, бугун битта сифатсиз дафтар олиб келдим”,- деб кутиб олди. Ёш бола сифатли-сифатсизнинг фарқига борарканми, деб ўйладиму, лекин қизимнинг қўлидаги дафтарни кўргач...
Бу “ижод маҳсули”ни кўриб, қизимнинг диди борлигидан қувонган бўлсам, шунчалик савиясиз нарсани ёш болаларга уялмай тиқиштирганликларидан хафа бўлиб кетдим.
68 бетлик бу қўлланма 1- синф ўқувчилари учун “Она тили, ўқиш, математика, атрофимиздаги олам фанларидан узвийлаштирилган назорат ишлари дафтари” экан.
Дастлаб кўзимга ташланган жиҳатлар босманинг сифатсизлиги (кечирасизу, бундай сифатсиз матбаа ишини фақат ҳожатхона қоғозларининг ўрамларида учратганман) ва шрифтларнинг бетартиб ишлатилганлиги бўлди – жумла бир шрифтда бошланиб, бошқасида якунланишини, матбуот ходими сифатида, ҳеч ҳазм қила олмадим.
Лекин булар ҳали ҳолва экан.
Қўлланма муқовасидаги ёзувларни ўқий бошладим (у ерда қандай бўлса, шундайлигича келтираман):
Toskent shahar, _______________ tumani
_______________________-sonli maktabning
1-« » sinf oquvchisi ___________________
__________________________________ning
ONA TILI, O’QISH, MATEMATIKA, ATROFIMIZDAGI
OLAM FANLARIDAN UZVIYLASHTIRILGAN
NAZORAT ISHLARI DAFTARI
Мактабда устозлар, ҳеч бўлмаса манзилингни тўғри ёзишни ўрганиб ол, бўлмаса армиядан ёзган хатинг бошқа ёққа кетиб қолади, дейишарди. Қўлланма муаллифлари муаллимларининг гапларига қулоқ солмаганлар шекилли, пойтахтимиз номидаёқ хатога йўл қўйибдилар. “Оқувчи” ҳақида индамай қўя қолай-да, дафтарни варақлашни бошлай.
Муқованинг ички тарафига яна бош ҳарфлар билан шундай ёзиб қўйилган:
NAZORAT ISHLARI I- SINF UCHUN “BOSHLANG’ICH TA’LIM O’QUV FANLARIDAN UZVIYLASHTIRILGAN NAZORAT ISHLARI TO’PLAMI” NOMLI TAVSIYADAN OLINDI.
Тўғриси, гапнинг маънисига етиш учун икки қайта ўқишга тўғри келди. Пастроқда ғализлик яна давом этади:
Shayxontohyr tuman Xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik taminlash va tashkil etish bulimining 19 avgust 2011 yil Avgust kengashi qarori bilan nashrga tavsiya etildi.
Савол туғилади: бу “булим” мустақил ташкилотми ёки, ҳарқалай, туман Халқ таълими бўлимининг таркибидами? Гапдаги бошқа хатою нуқсонлар орасида бу савол кўринмай ҳам кетади.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.12.2011 в 10:51.
Ответить 
Старый 15.12.2011 10:10   #5  
Аватар для Alouddin
Оффлайн
"Megabyte" jurnali
редактор
Сообщений: 99
+ 48  129/44
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Alouddin с помощью Skype™Мой КругМой мирFacebook
Кейинги бетга ўтамиз:
Shayxontohyr tuman Xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik taminlash va tashkil etish bolimi Metodika xonasining Muvofiqlashtiruvchi kengashi tomonidan BOSHLANG’ICH SINF O’QUVCHILARI uchun qo’llanma sifatida tavsiya etiladi.
Ҳар қалай, муаллифлар ўз устиларида ишлаганлари кўриниб турибди – аввалги жумладаги “булим” сўзини имконлари (балки савияларидир?) етганча тўғрилаб, бу сафар “болими” деб ёзибдилар.
Аммо, бошқа бир савол туғилади: ўзининг Мувофиқлаштирувчи кенгашига эга “Методика хонаси” қандай ташкилот бўлди?
Майли-да, ҳаммасига кўниб, кўрга ҳассадек қилиб ёзиб қўйилган BOSHLANG’ICH SINF O’QUVCHILARI учун қўлланмани варақлай бошладим. Ишонасизми, ёзилганларнинг ярми ўқитувчиларга аталган, 1- синф болаларига тушунарсиз бўлган “Ўқув материаллари”, “Мақсад”, “Назорат шакли”, “Текшириши лозим бўлган БКМ элементлари номи ва сони” кабилардан иборат. Балки бу бошланғич синф ЎҚИТУВЧИЛАРИ учун қўлланмадир, деган хаёлга бордим. Қайтадан муқовага кўз югуртирдим – йўқ, “1- синф ўқувчиларига” деб ёзиб қўйилган.
Тўғриси, дафтардаги топшириқлар, тестларни ижикилаб ўқиб ўтирмадим, аниқроғи – ўқий олмадим. Сабаб?
Сабаби – негадир барча матнлар курсивда, “ёғли” шрифтда берилган (чоп этишда бўёқ етишмаганидан оч чиққан саҳифалар – ҳисоб эмас). Ҳарфлар, қаторлар ораси шунақанги зички, 1- синф ўқувчиси тугул, мен ҳам зўрға ўқий олдим.
Бечора ўқувчилар – улар бу “чумоли изларини” ўқишгина эмас, берилган “назорат ишлари”ни ечишлари, тестларга жавоб топишлари ҳам керак!
Ўлганнинг устига чиқиб тепгандек, ўзи кўкимтир қоғозга кўк рангли катак-чизиқлар тортилиб, унинг устига матнлар ҳам яна шу кўк рангда чоп этилганига нима дейсиз?
Хуллас, қизимнинг гапида жон бор экан. Дафтар ҳақиқатда сифатсиз.
1- синф боласи ҳам қабул қила олмаган бу қўлланма тузувчилари – РТМ Бошланғич таълим бўлими бошлиғи Н.Аҳмедова; Низомий номидаги ТДПУ доценти, педагогика фанлари номзоди Х.Ғуломова; педагогика фанлари номзоди, доцент Н.Бикбаева; Тошкент шаҳар 90- мактаб ўқитувчиси Н.Абдурахмонова; Тошкент шаҳар 250- мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Д.Нуриддинова.
...Гапимизни 15та хатога қандай баҳо қўйишдан бошлагандик. Сиз неча қўйган бўлардингиз? Сизни билмадиму, аммо қўлланма муаллифлари ўз ишларини 4000... сўмга баҳолабдилар. Камтарга камол-а, нима дедингиз?
Сўнгсўз
Аслида бу ерда дардимни достон қилиш ниятим йўқ эди. Дафтарни чоп этган нашриётга, жилла қурса, босмахонага қўнғироқ қилиб, фикрларимни айтмоқчи эдим, холос. Афсуски, дафтарда на унисининг, на бунисининг манзили, телефон рақамлари кўрсатилган. “Г.Б.Максудова, 2011” ёзуви бор, холос.
У аёлни качон топаману, кандай килиб фикримни етказаман? Ана шу ўйлар билан фикр-мулоҳазаларимни шу ерда келтиришга жазм этдим. Гапларим эгасини топиб олар…

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.12.2011 в 10:57.
Ответить 
Старый 15.12.2011 10:22   #6  
Аватар для Alouddin
Оффлайн
"Megabyte" jurnali
редактор
Сообщений: 99
+ 48  129/44
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Alouddin с помощью Skype™Мой КругМой мирFacebook
Гапим қуруқ бўлмаслиги учун:


(телефонда суратга олганим учун сифатли чиқмади)
Изображения
Тип файла: jpg DSC00011.JPG (284.9 Кб, 25 просмотров)
Тип файла: jpg DSC00013.JPG (242.6 Кб, 16 просмотров)
Тип файла: jpg DSC00014.JPG (365.6 Кб, 17 просмотров)
Тип файла: jpg DSC00016.JPG (290.5 Кб, 14 просмотров)
Тип файла: jpg DSC00020.JPG (342.4 Кб, 16 просмотров)
Тип файла: jpg DSC00021.JPG (307.4 Кб, 11 просмотров)
Ответить 
Старый 15.12.2011 10:57   #7  
Real ID Group
Аватар для Kadambay Saytov
Оффлайн
Сообщений: 2,020
+ 2,256  3,581/975
– 17  63/59

Uzbekistan
Alouddin,
Ассалому алайкум!
Таълимга берган эътиборингиз учун ташаккур!
Юқорида баён этилган матнни тегишли мутахассисларга топширдик. Улар ўқиб чиқишди, расмларингизни кўришмоқда.
Агар сир бўлмаса: Тошкент шаҳрининг қайси тумани ва умумтаълим мактабида бундай ҳолатга йўл қўйилганлиги тўғрисда маълумот берсангиз, бизга янада ёрдам берган бўлардингиз.
Саломат бўлинг!
__________________
Всё что ни делается - к лучшему!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 15.12.2011 11:22   #8  
Аватар для Alouddin
Оффлайн
"Megabyte" jurnali
редактор
Сообщений: 99
+ 48  129/44
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Alouddin с помощью Skype™Мой КругМой мирFacebook
Дустим, мактаб директорию ўқитувчисининг бу ерда нима айби бор… У бечораларнинг кўзи учиб турибдими, ота-оналарнинг кўзига «ўқдай» кўриниб, ана шунақа савдо-сотиқ билан шуғулланишга… Ҳамма гап ҳалиги афсонавий «Методика хонаси»да бўлса керак, менимча…
Халқ таълими ривожи йўлидаги ишларингизга омад тилайман.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 15.12.2011 в 11:46.
Ответить 
Старый 16.12.2011 17:45   #9  
Real ID Group
Аватар для Kadambay Saytov
Оффлайн
Сообщений: 2,020
+ 2,256  3,581/975
– 17  63/59

Uzbekistan
Ҳурматли Alouddin, !
Шайхонтохур тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими вакили (методхона мудири), Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси вакили, Республика таълим маркази вакили ҳамда вазирликнинг тегишли раҳбарлари иштирокида сиз баён этган махсулот муҳокама этилди. Рухсатсиз бундай қўлланмани чоп этган ва татбиқ этганларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилмоқда.
Ҳар бир ватандошимиз халқ таълими равнақига ва ривожига қўшаётган хиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз.
Эътиборингиз учун ташаккур!
__________________
Всё что ни делается - к лучшему!
Ответить 
Старый 20.12.2011 09:22   #10  
Аватар для dili
Оффлайн
School
teacher
AKA:neposeda
Сообщений: 283
+ 492  214/110
– 9  7/6

UzbekistanМой КругМой мирFacebook
мактаб дарсликлари ҳақида

Алоуддин сиз кўтарган масала жуда долзарб. Мен Сизга худди ўша Шайхонтохур ТХТМФМТТЭБнинг "Ўқитувчининг дарс ишланма дафтари"даги йўл қўйилган хатоларга эътиборингизни қаратаман. Хатоларни кўрсатиш учун уларни Caps Lock тугмачаси ёрдамида ёзишга қарор қилдим. Дафтарнинг 1-саҳифасида "Дарс" тушунчаси изоҳлаб берилган:"узлуксиз таълим муассасаларида амалга ошириладиган таълимнинг АССОСИЙ шакли", "ўқув ишларининг АССОСИЙ ташкилий шакли, мантиқий тугалланган, ЯХТЛИ ўқув- тарбиявий жараённинг аниқ вақт билан чекланган қисми". Бу 1- саҳифада!!! Давоми худди шу йўсинда: Ватанга САДОАТ(Ватанга садоқат деб ўқишингиз керак), ҲИКАЯ (Сиз уни ҳикоя деб ўқишингиз керак). Дарс таҳлили учун чоп этилга дафтарда ҳам имло хатолари жуда кўп. Гап сотиб олинаётган дафтарларнинг нархида эмас балким сифатида. Ўқитувчи учун турли қўшимча адабиётлар ва қўлланмалар зарур. Лекин улар ўқитувчини САВОДСИЗЛИК сари етакламасдан келажак авлодга билим беришда ёрдамчи бўлиши керак.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх