Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Библиотеки
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.11.2012 18:09   #31  
Real ID Group
Аватар для Nargiza Saidova
Оффлайн
AKA:Zercalo
Сообщений: 2,295
+ 1,577  1,238/680
– 33  60/46

UzbekistanFacebook
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от lolaxon Посмотреть сообщение
Мана масалан дубляжда хам баъзи санъаткорларимиз овоз берган фильмларни иккала тилдаги куриб солиштирганда хам купинча шундай холатга дуч келамиз.
"служебный роман" "Ирония судьбы", "Операция Ы" ва "Иван Васильевич уз касбини узгартиради"ни мен хам узбек тилида куришни купрок ёктираман. Узбек тили комедия учун узи жуда муттаносиб, енгил киноя билан гапириш купчиликка хос, комедияларда шунинг учун булса керак оригиналдан кура эффекти купрок чикадими-ей.
__________________
Все об ИСО и менеджменте
Ответить 
3 "+" от:
Старый 19.11.2012 21:56   #32  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Таржиманинг яхши ёки унча яхши чиқмаганини ўша тилларни мукаммал билган кишигина айтиши мумкин. Жуда бўлмаса таржима ҳақидаги фикрларни йиғган адабиётшунос ёки тилшунос айтиши мумкин. Бошқа бир ҳолат, ушбу асар бир тилга, масалан ўзбек тилига қайта қайта таржима қилинган бўлса ва сиз бу таржималарни қайта қайта ўқиган бўлсангиз, шунда таржиманинг ютуқ ва камчиликларини кўришингиз мумкин.
Масудбекнинг фикрига келсак, Масудбекдан сўрамоқчи эдим, эслаб кўрингчи, бу асарларнинг қайси вариантини биринчи ўқиган эдингиз. Асарлар ва унинг таржимаоари ҳақида гап кетганда асарни қайси тилда биринчи ўқиганлик катта ўрин тутади.
Албатта, гапингизда жон бор, асарнинг қайси тилда биринчи ўқиганлиги муҳимроқдир. "Чолиқуши"ни аввал ўзбекча, сўнгра туркча ўқиганман. Туркчада бир қанча асарлар ўқиганман аввал, шу сабаб, маълум маънода баҳо бера оламан, деб ўйлайман. Бу асарнинг кўп жойларини солиштирганман икки тилда, бироқ ўзбекчада қочирма гаплар, киноялар, тасвирлар жозибалироқ чиққан.

"Мартин Иден"га келсак, мен уни илк марта ўзбекча, сўнг русча ва кейин инглизча ўқиганман... Инлиз тилини бадиий китоб ўқиш ва унга баҳо бериш даражасида биламан, деб ўйлайман. Шундан хулоса қиладиган бўлсам, русчага таржимаси кучлироқ чиққан.

Масалан, "Да Винчи сири"ни аввал русча ўқиган бўлсам-да, инглизчаси яхшироқ таъсир қилган... Шу сабаб ҳам юқоридаги фикримни ёзган эдим. Сиз ҳам ўз тажрибангиз билан ўртоқлашсангиз, бизга дарс бўлар эди...

"Уруш ва тинчлик", "Жиноят ва жазо"нинг ўзбекчаси қўлимга тушмади ҳечам. Топсам, уларни ўқиб чиқиб, русчаси билан чоғиштириб, фикримни ёзар эдим. "Жиноят ва жазо" - менинг ёқтирган асарларимдан бири.
__________________
Мой ЖЖ

Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 19.11.2012 в 22:00.
Ответить 
"+" от:
Старый 20.11.2012 00:10   #33  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Сиз ҳам ўз тажрибангиз билан ўртоқлашсангиз, бизга дарс бўлар эди...
Мен бу борада биринчи ўринда адабиётчи сифатида эмас, психолог сифатида фикр билдирган эдим. Психологиядаги биринчи таъсурот тушунчаси орқали сизга у ёки бу китоб ва унинг таржимаси яқинроқ ва кучлироқ кўриниши ҳақида. Мен масалан инглиз тилида китоб ўқий олмайман, аммо Оскар Уайлднинг "Портрет Дориана Грея" асари рус тилига яхши таржима қилинган, деб айта оламан. Бу ўринда менинг бу фикрга келишимга бошқаларнинг фикри таъсирини сезиб турган бўлсангиз керак.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.12.2012 17:44   #34  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Тутқич бермас вақт ёхуд шуҳрат хижолат...

(Филология фанлари номзоди, доцент Узоқ Жўрақулов билан суҳбат)

Гўзал Солиҳова: - Домла, бугун мамлакатимиз ёшларининг китобхонлик даражаси пасайиб кетди тарзидаги ташвишли гаплар тез-тез қулоққа чалиняпти. Менимча, бу муаммо фақат бизда эмас, балки бутун дунёда бор. Ҳатто бизда бошқа мамлакатлардагига қараганда китобхонлик масаласи бир қадар ижобийроққа ўхшайди. Шахсан сиз бу хусусда қандай фикрдасиз?
У.Жўрақулов: - Дунё миқёсида китобхонлик муаммосининг томир отаётгани бор гап. Айниқса янги асрда инсоният бу борада “рекорд”га эришди. Ушбу муаммо, умумий миқёсда, аср табиати ҳамда одамларнинг вақтга муносабати билан боғлиқ, деб ўйлайман. Ўзингиз ўйлаб кўринг, XIV – XVII аср одами эҳтиёжлари ва ташвишлари, қувончлари ва муаммоларини ўз елкасига, нари борса от-араваларга юклар, макон ва замонни мана шу воситалар ёрдамида ишғол этар, шунда ҳам унинг вақти бемалол эди. Оила аъзолари, қариндош-уруғлари, дўстлари ҳолидан хабар олиш, мулоқот қилиш, хусусан, китоб ўқишгада вақт топарди. XVIII – XX асрларда одамлар велосепидни, машинани, поезд ва самалётни ихтиро қилишди, “юк”ларини шу каби замонавий техника воситалари “елкаси”га ортишди. Натижада сўз ва ҳаракат тезлиги олдингидан ўнлаб баробар ошди. Мантиқан қараганда, бундай натижа инсоннинг вақтини тежаши, тежалган вақт эса одамгарчилик, маънавият, маърифат йўлида хизмат қилиши лозим эди. XX асрнинг сўнгги чораги, XXI аср бошларига келиб, инсоният макон ва замон устидан мислсиз ғалабаларга эришди. Аввал бирор ишга йиллаб, ойлаб, соатлаб вақт сарфлаган бўлса, энди ўша вақт бирликлари дақиқа ва сонияларга айланди. Бугун у замонавий информацион технологиялар ёрдамида, дунёнинг хоҳланган нуқтаси билан, вақтнинг энг кичик бирликларида боғланиши, истаган ишини битириши мумкин. Аммо ақл ва мантиқни лол қолдирадиган нарса шуки, одамларнинг тирикчилик ташвишларидан орттирган, маънавият учун иқтисод қилган вақти кун сайин, соат сайин қисқариб боряпти. (Мен бу ўринда “тирикчилик” деганда умуман жисм манфаати учун югуриб-елаётган, дунё ташвишлари билан овора инсонни назарда тутяпман. Бу ташвишга банди одам эса гўзалликни кўра олмайди. Зотан гўзаллик қалб хотиржамлигини талаб қилади.) Китобхонликнинг дунё миқёсида, хусусан, бизда бу қадар аянчли аҳволга тушганининг бирламчи ва мантиқан изоҳлаш қийин бўлган сабаби менимча шу. Иккинчи сабаб, шундай улкан издиҳом ичидан юлқиниб чиқиб, самовий юксакликларга кўтарила олишга имкон топа олмаётган ижодкор билан боғлиқ. Одамларга асл ҳолатини тасвирлаб бериш учун ижодкор дегани издиҳомдан баландда бўлиши шарт. Бу романтика эмас, ижоднинг бирламчи шарти холос. Тўфонда чирпирак бўлиб кетаётган одам, у қанчалик истеъдодли, ижодкор бўлмасин, ўша тўфонни сўз билан тасвирлаб берши мумкин эмас. Бугунги ёзувчи, шоирларнинг, айниқса модернизм адабиёти вакиллари ёзган асарларнинг таҳлили шундай хулосага олиб келади. Шу маънода, кейинги аср адабиёти том маънода одамлардан узоқлашди. Чигаллик шундаки, макон ва замон ҳамда оламон хаоси ичида ҳаракат қилаётган ижодкор ҳам, у ёзган асар ҳам одамзотдан “бегоналашди”. Буни кейинчалик модернизм назариётчилари (тўғрироғи тарғиботчилари) “санъатнинг гуманизмдан айро тушиши”, деган мужмал жумлаларда талқин этдилар. Аммо номи талқин бўлгани билан унинг оддий одамларга тушунарли жойи йўқ эди. Мана шу икки нарса ўзаро уйғунлашиб улкан бир комплексни барпо қилди. Оқибат нафақат одамларнинг китобхонлик даражасига, балки одамлигига ҳам путур ета бошлади. Бугун китобхонлик борасида туғилаётган кўламдор ташвишлар фақат адабиётга эмас, юксак маънавий тушунчаларга, энг ачинарлиси, одамлик ва одамгарчилик тушунчаларига ҳам даҳл қилишга ўтди. Бизда аҳвол бир қадар яхшироқ деган гапингизда эса жон бор. Жаҳонга қиёсан олганда бу фикр ўзини оқлайди. Бунинг ҳам иккита сабабани кўрсатишим мумкин. Аввало, ўзбек жамияти ва маънавияти ҳали тўлалигича жаҳон миқёсидаги ижтимоий-маданий хаос оқимига тўла тушиб кетмаган. Аммо бундай хавф йўқ дейиш ҳам нотўғри. Бунинг айрим нишоналари кўринаётганини ҳам инкор этиб бўлмайди. Аммо бизнинг минг йиллик маданий, адабий анъаналаримиз бор. Бундай анъаналар бир томондан ғайримаънавий оқимга қарши маълум қалқон вазифасини бажараётган бўлса, бошқа томондан унинг ўзи ҳам антигуманистик хаос хавфи остида турибди. Яқин йилларгача мавжуд бўлган “навоийхонлик”, “бедилхонлик”, “фузулийхонлик”, “машрабхонлик”, “қодирийхонлик” анъаналарининг йўқолиб бораётгани мени қаттиқ ташвишга солади. XX асрнинг 60-80-йиллардан бошлаб ўзбек китобхонлари орасида оммавий тарзда Ғарб адабиётига ружу қўйиш кузатилади. Ушбу факт бир томондан жаҳон адабиётини англаш маъносида ижобий аҳамият касб этса, иккинчи томондан миллий китобхонлик анъаналарининг сусайишига олиб келди. Чунки замонавий Ғарб адабиёти намуналари ўта шахсий масалалар ҳақида баҳс олиб борар, миллий калорит эса бундай асарларни оммавий тарзда ўқишни қабул қила олмасди. Натижада ўзбек китобхонлари орасида бўлиниш юз берди. Анъанавий китобхонлик оқими ожизлашди. Мана шу анъана, гарчи бир қадар ожиз бўлсада, бугунги кунда ҳам маълум таъсир қувватини сақлаб турибди. Сиз назарда тутаётган қисман ижобий ҳолатни, менимча, шундай изоҳлаш мумкин.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.12.2012 17:44   #35  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Г.С.: - Ҳозирги кунда адабиёт тирикчилик манбаига айланиб боряпти, деган фикрга қандай қарайсиз?
У.Ж.: - Бугун оммавий тарзда ўқилаётган хусусий газеталарга нисбатан олсак, фикрингиз маълум маънода тасдиқини топиши мумкин. Кимдир айнан тирикчилик учун олди-қочди асарлар ёзаётгани ҳам, бошқа биров уни нашр этиб, мўмайгина даромадга эришаётгани ҳам бор гап. Энг ёмони бундай “асар”лар ўз ўқувчиларига ҳам эгалиги. Бу ўринда “ёзувчи” ва “ношир”нинг мақсадлари уйғун ва аниқ – моддий фойда олиш. Аммо бундан ўқувчи нима олади? Фойдами ёки зарарми? Мана сиз қўйган саволнинг моҳияти ва долзарблиги қаерда. Мен китоб савдосига, унинг маълум даромад манбаига айланишига қарши эмасман. Қани бизда ҳам бу соҳа гуркираб ривож олса. Китоб бизнеси мамлакатимизнинг муҳим иқтисодий соҳасига айланса. Афсуски, бизда айнан шу нарса, яъни китоб савдосининг ўзи йўқ. Китоб савдоси бизнес даражасига кўтарилган жамиятда уч томонлама манфаат бўлади:иқтисодга, халққа ва ёзувчига. Аввало, маблағининг маълум улушини китоб сотиб олишга сарфлаётган миллат маънавий савияси юксак миллат ҳисобланади. Иккинчидан, бундан давлат ва халқнинг иқтисодий, маънавий, маърифий даражаси юксалади. Учинчидан, бу муаллиф учун ҳам иқтисодий, ҳам маънавий рағбат вазифасини бажаради. Ёдингизда бўлса, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романи қаҳрамони Саидий ижодий фантазияга берилиб, ўз китоблари орқасидан доллар, фунт-стерлинг, лира, иенлар оқиб келаётганини, данғиллама иморатлар қуриб, турмуш фаравонлигига эришганини тасаввур қилади. Буни яқин кунларгача Саидий табиатидаги худбинлик билан изоҳлаб келдик. Айни кунларда эса бу масалани четлаб ўтаяпмиз холос. Лекин моҳиятига кўра бу у қадар қўрқинчли ҳолат эмас. Аввало ёзувчи ҳам одам. Унинг ҳам барчамиз сингари моддий фаравонликда яшашга ҳаққи бор. Қолаверса, турмуш ташвишидан фориғ бўлган одам тирикчиликдан юксакроқ нарсалар ҳақида ўйлашга кўпроқ мойил бўлади. Энг муҳими, ёзувчининг китобини сотиб олаётган одам биринчи навбатда ёзувчини, шунинг баробарида адабиётни эътироф этган бўлмайдими? Ўзбек ёзувчиси ёзган китобни инглизлар, испанлар, итальянлар, америкаликлар, япон ва хитойликлар сотиб олишса, бу улуарнинг ўзбек адабиётини тан олганлари бўлмайдими? Кўряпсизми, бу масала нақадар нозиклигини.
Г.С.: - Унда сиз назарда тутаётган, ҳалол ва ҳар жиҳатдан манфаатли китоб бизнесини йўлга қўйиш учун нима лозим бўлади?
У.Ж.: - Бунда, ақли ожизимча, учта одамнинг мустаҳкам ҳамкорлиги лозим бўлади. Буларнинг бири истеъдодли ёзувчи, иккинчиси, профессионал ношир, учинчиси, инсофли савдогар. Уларни фақат моддий манфаат эмас, маънавий-маърифий маслокдошлик ришталари боғлаб туриши керак. Бизда азалдан китоб савдоси мана шу мезонлар асосида ривожланган, шу йўл билан маърифий, маданий ютуқларга эришиб келинган. Бугун айни масалада аҳвол жуда ачинарли. Бунда барча оғирлик муаллифнинг зиммасига тушгани жуда ёмон. Бугунги муаллиф китобини нашр эттиришда ҳам бир ноширдан ортиқ меҳнат қилади, тер тўкади. Китобини сотиш эса ўз-ўзидан ёзувчининг зиммасида. Энди ўйлаб кўринг, бундай ижодга бегона жараёнларни яшаб ўтган муаллиф яна ижодий кайфиятга қайтиши учун кучни қаердан олади?
Г.С.: - Кейинги пайтларда китоб чиқаришни сохта шон шуҳрат топиш, мукофатлар олиш манбаига айлантираётган ёшлар ҳақида нима дейсиз?
У.Ж.: - Биласизми, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан “Шуҳратда офат бор” деган ҳадис келади. Бу том маънодаги шуҳрат ҳақида айтилган гап. Энди сохта, ёлғон шуҳрат ҳақида ўзингиз ўйлаб кўраверинг. Бундай шуҳрат, менимча, фақат хижолат келтиради. Бугун моддий имконияти борлигидан шон-шуҳратнинг турли даражаларини кўзлаб болаларига ҳомийлик қилаётган ота-оналарнинг ҳам, бундан уялма-нетмай фойдаланаётган болаларнинг ҳам фожиаси ўзи билан. Бу тоифа менга қийшиқ ойнага тикилганча ўзининг гўзаллигига маҳлиё бўлиб ўтирган тасқара кампирни эслатади. Бу том маънода ўз-ўзига хиёнатдан бошқа нарса эмас. Хиёнат, айниқса ўзингга қилган хиёнатинг, ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Шундай экан, уларни келажакда киноя ва хижолат кутади. Бундайлар жамиятнинг очиқ-ойдин танқидидан қутилиб қолган тақдирда ҳам, носвоой ёки писта ўраб сотилаётган “асарлари”ни кўрганларидаги шармандаликдан қутила олмайдилар. Бунга сира шубҳа қилмайман. Шундай экан айни ҳолатдан сиз эмас, уларнинг ўзлари ташвишланишсин.

20.03.2009.
Ответить 
Реклама и уведомления
Ответить

Метки
адабиёт
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх