Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Культура > Кино, видео
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Кино, видео ... телевидение и все, что с ними связано


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.10.2008 19:50   #1  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Arrow Кино-герой (кахрамон)

ассалому алайкум...

кино асардаги кахрамонлар хакида фикр алмашишни таклиф киламан...

биласизлар хозир кинолар "пачка-пачка" бўлиб чикмокда... нимаси ёмон дейсизми, асло ёмон демаймиз, балки шу кино-фильмларнинг оммага таъсири борлиги туфайли унинг яхши ва ёмон тарафларини бир тахлил килиб кўрсак...

хўш хозирги киноларнинг бош кахрамонлари кимлар экан?

киноларимиз миллий кадриятларимизга асосланганми ёки ўзга маданият, кадриятларимизга зид яшаш тарзи пропагандаси бўлиб колдими?

киноларда нега криминал элемент ва кирминал микросреда одамлари "мадх" этилгандай бўлади... яъни уларни ижобий талкин килиниши... мисол учун "бригада", бумер, крестный отец ва хк...
кинолардаги аксар ижтимоий мухит хам шу криминал ёки криминалга якинлар... сабаб...?

хозирги бош кинолардаги кахрамонлар

1, ёлғончи (авантюрист)
2, яширин агентлар
3, разедчиклар
4. ўзга сайёраликлар
5. роботлар
6. тарзан
7. ниндзя
8. полициячилар ва хк...

киноларнинг кўплари касос, бахтсиз мухаббат, котилликлар хакида... хўш нега шундай киноларга талаб катта... сабаби нима экан...
Ответить 
Старый 14.10.2008 09:50   #2  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
киноларимиз миллий кадриятларимизга асосланганми ёки ўзга маданият, кадриятларимизга зид яшаш тарзи пропагандаси бўлиб колдими?
Унақаси ҳам, бунақаси ҳам бор.
Бу - кўпроқ киноижодкорларнинг мақсадига боғлиқ. Чунки, кино олиш учун бел боғлаган (драматург, режиссёр, оператор ва бошқа) инсонларнинг дунёқараши ҳарқалай яхши шаклланган бўлади (ҳар қалай воқеалар тизгинини бир тартибга солиш осон иш эмас). Шунинг учун қадриятларимизга зид бўлган филмлар олинишида МАҚСАД биринчи ўринга чиқади. МАҚСАД - кам пул сарф этиб, бирор чет эл филми ғоясини кўчириб олиб, кино ишлаш, ёшлар эътиборини кинога жалб этиш, ҳар хил ахлоқсиз турмуши билан ном қозонган айрим хонандаларнинг яшаш тарзини ижобий ҳолат сифатида кўрсатиш ва шулар ёрдамида яхшигина пул топиш бўлганда исталган филм қадриятларимизга зид ҳаётни пропаганда қилувчи кинога айланади.


Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
хозирги бош кинолардаги кахрамонлар
1, ёлғончи (авантюрист)
2, яширин агентлар
3, разедчиклар
4. ўзга сайёраликлар
5. роботлар
6. тарзан
7. ниндзя
8. полициячилар ва хк...
киноларнинг кўплари касос, бахтсиз мухаббат, котилликлар хакида... хўш нега шундай киноларга талаб катта... сабаби нима экан...
Биринчидан, инсонлар одатий ҳаётдан узоқроқ бўлган нарсаларни кўришга қизиқиши сабабли бўлса керак.
Иккинчидан, ҳаёт тезлашиб кетяпти. Ўтириб олиб, бемалол мулоҳаза юритишга имкон йўқ. Телевизор, компютер ва бошқа кўнгилочар воситалар бирор дақиқа бўш қолишимизга имкон бермайди. Кўз очиб юмгунча тонг отиб, қоронғу тушади. Шу сабабли ҳамма нарсага тез, қисқа фурсатда эришишни хоҳлаймиз. Ўқимасдан катта амални эгаллашга, ишламасдан кўп пул топишга, жон куйдирмасдан жанонага эришишга (ва ҳок) интилиш кучайган. Бу йўлда эса ёлғончи (авантюрист), яширин агентлар, разедчиклар кино орқали яхшигина дарс беряпти. Чунки улар тўкин ҳаётга тез эришиш йўлларини "билишади". Балки шунинг учун, ҳозирги кун киномухлиси учун Отабекнинг Кумуш олдига неча кунлаб йўл босиб, отда келиши-ю, қайнотасининг уйга киритмаганига индамасдан ортига қайтишидан кўра, "кабриалет" машинада ўқдай учиб келиб, балдаги қизлар нигоҳини ўзига қаратган авантюристнинг тақдири қизиқроқдир...

Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 14.10.2008 в 09:54.
Ответить 
"+" от:
Старый 15.10.2008 00:04   #3  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Лутфулло ака гапларингизда "жон" бор...

Сўнги кунларда ўзбек ТВсидан кўрсатаётган "Турмуш чаррахоларида" деган телефильмлар туркими жуда зўр ва макул иш бўляптида...
Ответить 
Старый 15.10.2008 17:17   #4  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
хозирги бош кинолардаги кахрамонлар
Санаб ўтганларингиз ижобий қаҳрамонларми?
Мен эса ЭНГ салбий образни биламан! Бу - бойнинг боласи! Ижодкорларнинг фантазиясига қараб 99% фильмларда бойнинг боласи - такасалтанг, нашаванд, тантиқ, молпараст, ишёқмас бекорчи, номард ва ғаламис, қиморбоз, ароқхўр, худо урган безори, ота-онасини ҳурмат қилмайдиган каби бирор бир "ажойиб" фазилатга эга бўлиши шарт. Қолган ҳамма "оппоқ", айнан бойнинг боласи ёмон! Бойнинг боласи яхши бўлса ҳам - ё отаси, ё онаси ёмон!

"Реал ҳаётдан олинган" эмиш... Негадир мен ўша реал ҳаётда кўпинча бунинг аксига гувоҳ бўлаяпман...

Умуман олганда, ижод ахли томонидан бадавлатликни жамиятдаги салбий иллат сифатида талқин қилишга уриниш - ахмоқона ғоя. Шу ўринда Обид-Асомовнинг 20 йилча аввалги бир саҳнаси ёдимга тушиб кетди (Асомов - Ленин, Ботир Муҳаммадхўжаев - пиёниста. Пиёниста кайфда қизил майдондаги Ленин ҳайкали остида ухлаб қолиб, тушида "бобожон" билан мулоқот қилмоқда:
-Хўш бўтам, ҳаёт қандай, ҳаёт?
-Энди, бобожон, Сиз васият қилганингиздек "Йўқолсин бойлар!" дедик, бойлар йўқолди. "Яшасин камбағаллар!" дедик...
-Хўш-хўш?!
-Мана, ўтирибмиз, муздек бўли-и-и-б! "


Фикримча, фильмларда ниманидир ёмонлашга эмас (салбий иллатлар бундан мустасно), ниманидир шарафлашга интилиш керак (меҳнатни, инсонийлик фазитлатларни, маънавиятни, қадриятларни ва бошқ.).
Нега жамиятимиздаги минглаб ажойиб инсонлар (мисол учун мураббийлар, олимлар, фермерлар, қурувчилар, адиблар, машинистлар, учувчилар, фаррошлар, журналистлар, медиклар, дурадгорлар, тикувчилар, кончилар, ҳайдовчилар, давлат хизматчилари...) бош қаҳрамон бўлган бирорта пичоққа илинадиган фильм йўқ? Айнан БОШ ҚАҲРАМОН, бош қаҳрамоннинг кимидир эмас. Нима, арзимайдими? Ёки уларни ёш томошабинларга ўрнак қилиб кўрсатиш "урф"га тўғри келмайдими? Тўғри келмаса - хайф бундай "урф"га!

Ана шундай фильмлар кўпайса, "Асадбек"ка ўхшашни орзу қилиб сўлаги оқадиган ёки ҳўкиздек гавдасига "Ёз ифори" фильми расмлари туширилган футболкани кийиб юрадиган галварслар камаярмиди...

Последний раз редактировалось Maestro; 15.10.2008 в 17:36.
Ответить 
Старый 15.10.2008 17:42   #5  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение

Нега жамиятимиздаги минглаб ажойиб инсонлар (мисол учун мураббийлар, олимлар, фермерлар, қурувчилар, адиблар, машинистлар, учувчилар, фаррошлар, журналистлар, медиклар, дурадгорлар, тикувчилар, кончилар, ҳайдовчилар, давлат хизматчилари...) бош қаҳрамон бўлган бирорта пичоққа илинадиган фильм йўқ?
Оффтоп:
Чунки улар курук ойликка яшашади-да. Факат ойликка яшовчилар "кун кахрамони " эмас.
Ответить 
Старый 15.10.2008 18:09   #6  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Сўнги кунларда ўзбек ТВсидан кўрсатаётган "Турмуш чаррахоларида" деган телефильмлар туркими жуда зўр ва макул иш бўляптида...
ТВда кўпроқ ахборот жанридаги кўрсатувларини кузатиб бораман. Афсуски, ушбу телефилмларни кўрмаган эканман. Киноларни эса асосан кинотеатрда ва DVDда кўраман.
Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган филмларни ўзимизникилар яхши олишади. Фақат бунинг учун кўпроқ маблағ ажратилиши керак. Ижодкорларимиз ўз меҳнатларига яраша ҳақ олишса, қойилмақом қилиб бадиий ва ҳужжатли филмлар, сериаллар ишлаб беришларига ишонаман.
Ответить 
Старый 15.10.2008 18:16   #7  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Фикримча, фильмларда ниманидир ёмонлашга эмас (салбий иллатлар бундан мустасно), ниманидир шарафлашга интилиш керак (меҳнатни, инсонийлик фазитлатларни, маънавиятни, қадриятларни ва бошқ.).
Ёмонлик ва ёвузликни кўрсатиш қийин эмас, чунки у инсоннинг қалби тубида яшириниб ётади: шундоқ юзага чиқарсангиз бас - қаҳрамон образи тайёр. Инсонийлик фазилатлари мукаммал, маънавий баркамол, билимли қаҳрамонларни юзага чиқариш учун эса - эх-хе, қанча тер тўкиш керак...
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 15.10.2008 19:06   #8  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Чунки улар курук ойликка яшашади-да. Факат ойликка яшовчилар "кун кахрамони " эмас.
Умумхалк тушунчасида ягона яъни хамма бир овоздан тан оладиган кун кахрамони хали шакилланмаган бўлса керак... хозир киноларнинг кўплиги ва хар бир кинодаги "кахрамон" шундай изланишлар натижаси бўлса ажаб эмас... аммо менинг назаримда улар нотўғри тарафдан изламокда... улар излаган "кахрамон" асло у тарафда эмасдир...
Ответить 
Старый 17.10.2008 15:51   #9  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Чунки улар курук ойликка яшашади-да. Факат ойликка яшовчилар "кун кахрамони " эмас.
Умумхалк тушунчасида ягона яъни хамма бир овоздан тан оладиган кун кахрамони хали шакилланмаган бўлса керак... хозир киноларнинг кўплиги ва хар бир кинодаги "кахрамон" шундай изланишлар натижаси бўлса ажаб эмас... аммо менинг назаримда улар нотўғри тарафдан изламокда... улар излаган "кахрамон" асло у тарафда эмасдир...
Якинда Усмон Азим сценарийси асосида ишланган кинони кўриб колдим. Кинонинг номи "Йўколган одам". Филмнинг бош кахрамони билимли, акл-фаросатли ёш йигит ичкилик касофатида синфдошини пичоклаб кўяди. Бу килмишидан кўркиб, кишлокдан бош олиб чикиб кетади. Ёнида хеч кандай хужжати хам, пули хам йўк...
Асарнинг маъкул келган жихати шу бўлдики, атрофимизда яхшиликка кўл чўзувчи одамлар кўплиги очиб берилган. Йигитни танишмаса-да, унга иш бериб, яхши муомала килиб, ёрдам кўрсатгувчи одамлар топилади... Хуллас, асарда яхшилик асосий ўринга кўтарилган.
Бугун экранларга чикаётган киноларимизнинг кўпчилигида бунинг аксига гувох бўлаётган эдим: каерга борма ёвузлик, тугишган кишингдан хам яхшилик кўрмайсан...
Тўгри, хаётда ёвузлик учраб туради, лекин яхшилик, инсонийлик хам ундан зиёда бўлса, зиёдадирки, кам эмас!!!

Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 17.10.2008 в 15:55.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 27.09.2009 12:45   #10  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
киноларнинг кўплари касос, бахтсиз мухаббат, котилликлар хакида... хўш нега шундай киноларга талаб катта... сабаби нима экан... ?



Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх