|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
28.05.2010 18:02 | #1 | ||
|
“Заиф ақлим” тўғри етган бўлса, ушбу форумда бирон-бир мавзу очиш учун кам деганда 50 та “сообщение”ем бўлиши шарт эмиш. Бунга айнан “Гарри Поттер” ва шу каби асарлар таржимасига оид мавзу очиш ниятида уриниб кўриб, амин бўлдим. Мен, фалакнинг гардиши ила кечагина форум рўйхатидан ўтган бўлиб, “сообщение” кетидан “сообщение” йўллашга жисмонан вақтим йўқ (мен ҳарбий хизматчиман). Шу боис асарнинг таржима қилинган матнига “ссылка” бераман. (Маълумот учун: “Ссылка” атамаси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳужжатларида “ҳавола” деб қўлланилар экан). Қўлёзма ҳали хомаки бўлиб, муҳаррир ва мусаҳҳиҳ текширувидан ўтгани йўқ, албатта. Бироқ, умид қиламан-ки, сарфлаган вақтингизга ачинмайсиз. Шу билан бирга, ўз танқидий фикр-мулоҳазаларингизни ҳам аямайсиз деган умиддаман. Зеро асосли танқид – ёзувчи ва таржимон қаламининг янада ўткирланишига омил бўладиган қайроқ тошдир! (Қалай, зўр фикр айтдим-ми?)
Хонимлар ва жаноблар! Марҳамат “Гарри Поттер”! Фарзандларингиз билан биргаликда ўқинг ва завқланинг. http://www.dir.uz/ru/files/show/6559/g_potter_1_7.doc.html |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
28.05.2010 18:16 | #2 | ||
|
[MOD]Форумимиздаги "Ким нима ўқияпти?" мавзусида Dolimov аталмиш форумдошимиз таржимонлик маҳсуллари ҳисобланмиш "Гарри Потернинг саргузаштлари" асарининг биринчи қисмини таржима қилаётганликлари, бироқ ёзган хабарлари камлиги боис форумга жойлаштира олмаётганликлари ҳақида хабар қолдирибдилар.
Ушбу мавзуда уларнинг таржимонлик маҳоратлари билан танишамиз, муҳтарам форумдош![/MOD] |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
28.05.2010 18:56 | #3 |
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
|
Бошланиши ёмон эмас. Маслахатим, агарда китоб тарзида чиказмокчи булсангиз лотин алифбосига угириб чикарилса яхши буларди. Гарри Потерни купрок ёшлар укишади в у ёшлар купрок лотин алифбосидаги китобларни купрок укишади. Ижодингизга омад!
|
|
Ответить |
"+" от:
|
28.05.2010 18:57 | #4 |
|
Ассалому алайкум муҳтарам замондошим!
Менинг фаолиятим халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатлар, қуролли кураш воситалари ва бир қатор шу каби бошқа масалаларга доир матнлар билан боғлиқдир. Хизматдан бўш вақтда эса фарзандларимиз, юртимиз ёшлари учун фойдадан холи бўлмайдиган ишлар билан шуғулланишга аҳд қилдим. Худо менга умр, сиҳат-саломатлик ва сабр-тоқат берса, болаларимизнинг билим савияси ошиб, дунёқарашлари кенгайиб боришига хизмат қиладиган, мисол учун, географик луғат, болалар энциклопедияси каби қизиқарли материаллар тайёрлашни режалаштирганман. Бу борадаги илк қадамимни Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Джоанна Кэтлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, Мария Викторовна Спивак томонидан рус тилига таржима қилинган етти қисмли “Гарри Поттер” асарининг “Фалсафий тош” деб номланган биринчи қисмини давлат тилига ўгиришдан бошладим. Ушбу асар жуда машҳур бўлиб, жаҳоннинг кўп тилларига ўгирилганлигидан хабарингиз бор, албатта. Шундай экан, юртимиз ёшларининг ўз замондошларидан ортда қолишига йўл қўйиб бўлмайди. Асарни таржима қилар эканман, қўлимдан келганча жонажон ўзбек тилимизнинг чексиз бойлигидан унумли, самарали фойдаланиш, ёш китобхоннинг гўзал тилимизга бўлган эътибори, ҳурмати ва муҳаббатини қўллаб-қувватлашга уриндим. Асарни ўқиган бола мураккаб ҳаётнинг жуда кўп жиҳатлари, яхши-ёмонликлари, оқ-қораси, ёвузлик ва бағри тошлик билан эзгулик ва меҳр-шафқат ўртасидаги мангу курашдан оз бўлса-да хабардор бўлиши, кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлиши, дунёвий билими ошишига шубҳа йўқ. Бироқ, фарзандингиз ушбу асарни ўқишга киришар экан, у кўп сўзлар, атама ва иборалар мазмунини идрок этиш борасида қийинчиликларга дуч келиши муқаррар. Шу боис ота-оналарга (катталарга) олдиндан тайёргарлик кўришни хусусан, турли луғат ва энциклопедиялар билан қуролланиб олишни тавсия этаман. Асарнинг биринчи қисми жами 17 бобдан иборат бўлиб, ҳозирча унинг еттита бобини ҳукмингизга ҳавола этмоқдаман. Таржима матни борасида билдирилган ҳар қандай боадаб фикр-мулоҳазаларни кутиб қолиб, олдиндан миннатдорлик билдираман. Таржимон ҳам маълум маънода муаллифлик ҳуқуқига эга бўлишини ёдга солган ҳолда, ушбу ҳуқуққа ҳурмат билан қарашни илтимос қиламан. Таржима матнини чоп этиш борасидаги таклифларга қизиқиш билдираман. Марҳамат, ўқинг ва завқланинг! http://www.dir.uz/ru/files/show/6559/g_potter_1_7.doc.html tarjimon67@mail.ru perevod67@hotmail.com |
|
Ответить |
29.05.2010 00:51 | #6 |
Гарри Поттер саргузаштларининг ашаддий мухлиси (русчада 7 та қисмини 2-3 марта ўқиб чиққанман, аудиокитоб сифатидагисини ҳозир охиргисини тугатяпман) сифатида айтишим мумкинки, жуда зўр ишга қўл урибсиз. Энди бу ишни охиригача давом эттирасиз деган умиддаман. Чунки борган сари таржима қилиш қийинлашиб бораверади. Биринчи қисмлар асосан 11-13 ёшлиларга мўлжалланган бўлса, охиргиларини 18 ва ундан катта ёшдагилар ҳам қийинчилик билан ўқишади. Ундан ташқари, айтиб ўтганингиздек, бизнинг дунёқарашимиз асосида тушуниш қийин бўлган жойлари ҳам бор.
Сиз таржима қилган қисмларни ўқиб чиқиб фикр билдиришга ҳаракат қиламан. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
29.05.2010 03:23 | #7 |
|
Айнан мана шундай жойларига изоҳ бериб боряпман ва шу боис ота-оналарга (катталарга) олдиндан тайёргарлик кўришни хусусан, турли луғат ва энциклопедиялар билан қуролланиб олишни тавсия этмоқдаман. Кичик бир мисол келтираман: биринчи қисмнинг ўнинчи боби «Хэллоуин» деб номланади. Бу сўзнинг талқинидан бехабар айрим ўзбек китобхони учун эса: «Хэллоуин – ҳозирги Буюк Британия ва шимолий Франция ҳудудида яшаб ўтган қадимий кельт қабиласининг байрами. Муқаддас авлиёлар куни арафаси саналади», - деб изоҳ бериб ўтдим. Бундан ташқари фут, дюйм каби ўлчов бирликлари, Европа халқлари таомларининг номлари ва шу кабиларни ҳам матнда қолдириб, изоҳ бериб бормоқдаман. Таъкидлаб ўтишим жоизки, ҳозирча менинг “муҳарририм” сифатида Шоҳжаҳон исмли 8 ёшли ўғилчам “ишлаяпти”. Ҳар бир боб ниҳоясига етгач, унга ўқиб эшиттирмоқдаман, яъни асар таржимасини унда апробация қилиб бормоқдаман. Доно ўғлимнинг фикрича, асар қаҳрамонларининг номлари фильмдаги номларидан фарқ қилиб қолмаслиги шар эмиш. Ноилож бўйсунишга мажбурман. Зеро меҳнатим айни шу бола ва унинг тенгқур юртдошлари, қўшни давлатларда яшаётган ўзбекзабон замондошларига бағишланган. Мисол учун М. Спивак таржимасида қаҳрамонлардан бирининг номи Огрид бўлса, фильмда унинг исми Хагрид бўлади, китобда “мугл” дейилган бўлса, фильмда “магл” дейилади ва ҳ. к.
Таржима давом этар экан, 1-7- бобларига жузъий ўзгартиришлар киритилиб борилмоқда. “Фалсафий тош” ниҳоясига етгач, лотин имлосига ўгирилиб, кенг китобхонлар эътиборига ҳавола этаман (агар қизиқиш билдирсалар, албатта).
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
31.05.2010 00:38 | #9 |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Menda esa maxsus dastur bor, kiril alifbosidagi versiya tayyor bo'lgandan keyin word formatda e-mail da olsam, darrov lotin alifbosiga o'girib beraman, xudo xohlasa...
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
"+" от:
|
31.05.2010 17:46 | #10 | |
|
Цитата:
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|