Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.03.2011 10:15   #41  
Аватар для e-bek
Оффлайн
Сообщений: 26
+ 0  13/13
– 0  0/0

Uzbekistan
Бироқ, маҳшарга ҳали анча вақт бор. Ҳозирча эса ...
.. гуруҳ-гуруҳ кишилар ҳануз қўлларида қурол билан тўқнаш келмоқдалар, ҳар икки томон ҳам Ватан учун, дин учун, имон учун дея қон тўкмоқда.
... ҳанузгача асли мавжуд бўлмаган имон учун қасам ичмоқдалар, жон бермоқдалар...
... ҳанузгача инсонлар дарёдан оқиб келган бир тошдаги, бир қўйнинг юнгидаги, бир товуқнинг тухумидаги нақшлар муқаддас ёзувларни эслатгани боис, гуруҳ- гуруҳ бўлиб имонга кирмоқда ва айнан шу тарзда, гуруҳ-гуруҳ чиқиб кетмоқдалар...

Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи.
(
http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0)
Ответить 
"+" от:
Старый 30.03.2011 18:36   #42  
Аватар для e-bek
Оффлайн
Сообщений: 26
+ 0  13/13
– 0  0/0

Uzbekistan
...Сен ўзинг дунёда нима исташингни билмасанг, мен бечора қаердан ҳам билайин... Қара, оламда ҳамма нарса мукаммал бир тартиб билан ҳаракатланиб турибди. Баҳорда бу ердан турли-туман наботот униб чиқади. Саноғини Тангридан бошқа ҳеч ким билмайди. Шунча набототнинг униши учун керак бўлган сувни томчи-томчисигача ўлчови билан булутлар олиб келиб ёғдирса, ҳатто сен қудратини кўриб ҳайратланишинг ёки эски тупроқларнинг ичидаги бор-йўқ жасадлари билан ювиб, бошқа жойларга озуқа бўлиши учун олиб кетадиган ёхуд ҳар иккаласи учун ҳам бўронлар эсса, селлар оқса... Қуёш керагича қиздирса, дов-дарахту ўт-ўланнинг чангланиши учун қанча асалари ва ҳашарот керак бўлса, шунчаси яратилса-ю гулларни чанглантиришидан ташқари яна бол ҳам тўпласа ва ўзининг мавжудлиги ва ҳаёти билан яна унинг қудратидан хабар бериб турса... Сен айтаётган мўъжиза мана шу низомга қарши равишда, шу тартибни бузиб пайдо бўладиган ҳодисадир. Айт-чи, эй Тангримнинг бандаси, биргина менинг авлиё эканимга ишонишинг мана шу низомнинг бузилишига арзийдими?... Ҳаётингнинг бошидан охиригача, гўдаклигингдан то кексайгунинггача ҳаёт ҳикматини, Унинг марҳаматини англолмасдан, унинг пардалари ортидаги сирларига бир марта боқолмасдан дарбадар кезсанг-у, сенинг бу тутуминг мўъжиза талаб қилишингга ҳуқуқ бера оладими?”

Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи.
(
http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0)
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 30.03.2011 18:39   #43  
Аватар для e-bek
Оффлайн
Сообщений: 26
+ 0  13/13
– 0  0/0

Uzbekistan
...Узорида Аллоҳ калимаси бўлган тошбақанинг пайдо бўлиши хабари бир мўъжиза янглиғ яшин тезлигида тарқалди. Одатда мўъжизалар ва ғайриоддий нарсалар қандайдир улкан бир ҳодисанинг бошланишидан дарак бериб намоён бўлади. Тошбақа ҳам ниманингдир даракчиси экани аён.

Бироқ, ниманинг?..

...Боз устига, ғоятда узоқ умр кўрадиган ва одамни ҳайиқтирадиган қисмат соҳиби бўлмиш бу махлуқ кишида фалсафий хаёлларни ҳам уйғотарди. Чунки у ўзининг қисматини ортмоқлаб юрган кишиларни эслатарди. Ёхуд гуноҳлари елкасига юкланганларнинг тимсоли бўлиши ҳам мумкин – балки қиёмат кунида кимлардир ўз гуноҳларини елкасида худди шу беозор махлуқ сингари ортиб юрар?

Гуноҳларидан ҳам кўра... илмларини дейиш балки тўғрироқ бўлар? Чунки, барча халқларда ва барча замонларда тошбақага донишмандлик рамзи ўлароқ таъриф бериб келинмоқда-ку? Илмларини елкасига ортмоқлаб юрган, аммо у илмлардан самар топмайдиган, ғоят узоқ умр кўрадиган имилловчи бир жонзот...

Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи.
(http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0)
Ответить 
Старый 30.03.2011 18:47   #44  
Аватар для e-bek
Оффлайн
Сообщений: 26
+ 0  13/13
– 0  0/0

Uzbekistan
Шаъбоннинг бошларида тошбақага нимадир бўлди, у овкат емай қўйди. Ўтларнинг турли-туманини олдига солиб кўрдилар, сувини алмаштирдилар. Ҳатто ҳовузга муқаддас булоқ сувидан ҳам қуйдилар – тошбақа қараб қўймади. Ғамгин нигоҳини бир нуқтага тикканча қимир этмай ётаверди. Унинг ғамгинлигининг, бундай қисмат ила яратилишининг боисини очиқ-равшан қилиб изоҳлаб берадиган биронта кимса топилмади...

Исажон Султон. "Боқий дарбадар" романи.
(
http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=5634.0)
Ответить 
Старый 23.06.2011 20:35   #45  
Аватар для Bobir Samadov
Оффлайн
Guliston Davlat Universiteti
o'qituvchisi
AKA:_-_ MASTER _-_
Сообщений: 727
+ 348  207/161
– 3  23/18

UzbekistanОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью ICQОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью YahooОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью Skype™Аккаунт на TwitterМой мирFacebook
— ана, Ҳожи бобомнинг ўзлари ҳам келиб қолдилар. ўзларидан сўраб қўя қоламиз.
китоб ўқиётган бошини кўтарди:
— Ҳожи бобо, китобдаги бир масалага шубҳа қилиб қолдик. абу муслими соҳибқирон билан насири сайёри беор дашти хуросонда жанг қилганда ул жанобнинг бошларига-ку, насири сайёр тўқсон алти минг ботмонлик гурзигарон билан урган эди. шунда ул жаноб тиззагача ерга ботган эдиларми ёки белгачами? бултурги ўқиган нусхамизда тиззагача дейилган эди. бу йилгисида белгача деб ёзилган.
— тиззагача дегани тўғри,— деди Ҳожи бобо,— чунки қоидаи паҳлавонлик уч зарб бўлади. биринчи зарбда тиззагача, иккинчи зарбда белгача, учинчи зарбда елкагача. наузанбиллоҳ, бир зарбда ул сакбачча жанобни белларигача ерга ботирган бўлса, иккинчи зарбда қулокларигача ботириб, зўравонлик язид билан марвонихарда қолар эди, Ҳа, шунақа....

... николаю фаранг бир тамон. герман деган бир тамон, тоза уришаётган эмиш. гермон деган олтита тамонида кўзи бор, канотли бир тоифа эмиш... айникса ўрмаловчи бир тўп чикарган эмиш, бу тўпи аждар наслидан эмиш....

Гафур Гулом "Шум бола"
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan!
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх