|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Библиотеки ... в том числе электронные |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
20.12.2007 16:14 | #1 | ||
Xalq ta`limi vazirligi
Матбуот котиби
Сообщений: 32
+ 37
13/9
– 0
0/0
|
Ҳурматли иштирокчи!
Балки мавзуни ўқиб, юзингиз тиришар, у сизга ўта жўн ва сийқаси чиққандек туюлар. Мен сизни қувватлайман, сиз тамомила ҳақсиз. Матбуотда ҳам, РВ-ТВ да ҳам бу масала атрофида қизғин муҳокамалар бўлган, турли қарашлар ўртага ташланган ва турлича хулосалар чиқарилган. Бунинг устига танқид эшитиш кимгаям ёқади дейсиз. Ўзим ҳам катталар менга танбеҳ беришса, эриш туюлади. Сабабини бошқа-бошқа давр вакили эканлигимизда деб биламан ва ўз билганимдан қолмайман. Лекин ҳар доим ҳам ҳақлигингга ишонаверма деган гап ҳам бор-ку... Баъзан олдин нашр қилинган бадиий адабиётларни қўлимга олсам, бир нарса мени ҳайратлантирарди: китоб охирида 8-синф ўқувчилар учун, мактабнинг юқори синф ўқувчилари учун деган ёзувни ўқисам, ажабланарадим. Ахир мен бу китобларни университет талабаси бўлган давримда қўлимга ушлашим эди. Ҳа, чекка бир қишлоқдан бўлсам, бизгача етиб келмагандирда деб қўярдим. Ундай десам, пойтахт мактабларининг бирида дарс берган чоғларим кўз олдимдан ўтади: ўқувчиларим бу китобни ўқиган бўлишлари мумкинми? Йўқ, энг саводи чиққанроғи ҳам дарслик материалларидан нарига ўтмас эди. Демак, сабаб жўғрофик жиҳатдан қаерда жойлашишга унчалик ҳам боғлиқ эмас экан. Сиз хоҳлаган одам ўзи топиб олади китобни, узу-кун ётиб олиб китоб ўқийдиган болалар камми дея эътироз билдирасиз. Сиз тўппа-тўғри айтдингиз. Бу инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Лекин уларни санасак, бармоғим ортиб қолмайди деб ким айта олади. "Аргументы и факты" газетасида қизиқ бир маълумот ўқигандим, бундан қирқ йил олдин мамлакат аҳолисининг 90% ўз шахсий кутубхонасига эга бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 44% ни ташкил қилар экан. Бу кўрсаткич бизда қанчалик билмайман-у, лекин у қадар қувонарли эмаслиги аниқ. Акс ҳолда адабиётимизнинг кўзга кўринган мунаққидди Иброҳим Ғофуров "Ростдан ҳозир Вергилийни ким ўқийди? Ким ўқийди ҳозир Ҳомерни? Дантени ўқиётган бирорта марду майдон борми? Уларми? Фақат уларми? Навоийни ким ўқийди ҳозир?" дея куюнармиди. (мақола билан www.marifat.uz сайтида танишишингиз мумкин). Қодирий давридаги қироатхонлик кечалари бугун тарихга айланиб бормаяпдими? Китоб ўқиш бугун эскирган "одат" тусига кирмаяпдимикан. Бугунги ўқувчини қандай қилиб кутубхонага қайтариш мумкин? Хўш, сизчи, сиз охирги ўқиган китобингизни эслай оласизми? Последний раз редактировалось Bahriddin Shayvaliev; 21.12.2007 в 10:01. |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
21.12.2007 14:46 | #2 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Охирги бор "Шайтанат"нинг сўнгги қисмини ўқиганман.
Иш деймиз, ташвиш деймиз - хуллас бахона топамиз китоб ўқимаслик учун. Шахсан мен хозир биронта кутубхонага аъзо эмасман. Интернет бор-ку деб баъзан узимни овутаман. Аммо, гапнинг очиги Интернетдан бирон бадиий китобни кучириб олиб укиганимни хам эслай олмадим. |
|
Ответить |
21.12.2007 14:51 | #3 | |
ЦППМП
ЦППМП
Генеральный Директор
Сообщений: 321
+ 43
163/90
– 0
0/0
|
Цитата:
Ахолида китобхонлик чанқоғини уйғатиш учун менимча китоблар кўламини ва кармонбоблигини яратиш керак (мисол учун ўқувчи ёшлар учун чегирмалар). Менга деса ёшларга кутубхонага мажбурий обуна ташкил этиш зарур (ўз вақтида менга шундай чора кўрилган). |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
21.12.2007 15:37 | #4 |
|
Хурматли Бахриддин Шойвалиев!
Долзарб мавзуни кутарибсиз. Китобхонлик ва кироатхонлик хар бир даврда мухим ахамиятга эга булган. Француз файласуфи Дени Дидро:"Одамлар китоб укишдан тухтасалар фикрлашдан хам тухтайдилар"- деган эди. Инсон ахборотга эга булиши учун китоб укийди. Одамларнинг китоб укимай куйишларига асосий сабаб ахборот олиш воситалари - радио, ТВ, интернет кабиларнинг кириб келишида деб биламан. Улар бир канча булса хам хаммасининг уз урни бор. Хозир укувчилар китоб укимай куйди деб хамма айбни уларга куйиш нотугри. Катта арава каерга юрса, кичиги хам унга эргашади. Ёшларни китоб укишга кизикишини оиладан бошлаш керак. Бола аклини таний бошлагач ота-она унинг ёшига мос китоб укиб бериши лозим. Бу хол хамма оилаларда буляптими?! Йук. Ота-она китоб укиб беришга вакт топа олмайди. Ёки 4-5 ёшдаги боласига рангли расмли китоб олиб берган, у билан ана шу китобдаги расмларни мухокама килганларни биласизми?! Качонгача биз айбни ёшлардан кидирамиз. Узимиздан кидирайлик. Якинда укувчиларимга (13-14 ёшлиларга) хаётдаги муаммоларни кузатишлари асосида катралар ёзишни топширдим. Бир укувчим куйидагича катра ёзибди: "-Каердан хам сен пайдо булдинг, Сен пайдо булгандан бери одамлар мени укимай куйишди- дебди китоб компьютерга. - Узинг айбдорсан- жавоб берибди компьютер. - Одамлар сени укийвериб аклли булиб кетганидан мени ихтиро килишган". Китоб укишга булган хавас ёш хам, масофа хам танламайди. Китобхонлик, кироатхонлик кечалари кечалари хакида эслатдингиз. Хозирги гап-гаштакларда бирор китобни мухокама килишдан хам кура хал килинадиган "мухим масалалар" бор. Бугунги кундаги укувчи узига керакли булган маълумотларни бошка манбалардан олмокда. Бу укувчилар китоб укимай куйяпти деган гап эмас. Укувчилик йилларимизда биз китобларни узбек ёки рус тилларида укирдик. Бугунги кун укувчилари бадиий адабиётни, узига керакли булган маълумотни уша ёзувчининг она тилида - инглиз ёки француз тилида укиётганини гувохи булдим. Инсон канчалик куп маълумотга эга булса тафаккур килади. Бу маълумотларни урганиши асосида киёслайди, тахлил килади. Укув йилининг бошида китоб укишга кизикиши булмаган укувчилар хам юкоридаги укувчилардан колишмасликка харакат килмокдалар. Танаффус пайтида хам уларнинг бирор бир асарни мухокама килаётганларини куриб кувонаман. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
21.12.2007 15:58 | #6 |
|
Инсон хар доим бирор янгиликни билишга интилади. Шунга кура укийдиган адабиётларим:
- бадиий адабиёт (дам олиш учун); - илмий адабиёт (сохамга оид); - утиладиган дарс мавзуларига оид адабиётлар; - газета ва журналлар. Куни кеча "Маърифат фидойиси - Субутой Долимов" ва озарбайжонлик адиб Чингиз Абдуллаевнинг "Три цвета крови" китобларини укидим. Алишер Навоий номли Давлат кутубхонаси, Фанлар Академиясининг кутубхонасидаги китоблардан доимий равишда фойдаланаман. Илмий ишларни кузатиб бораман. |
|
Ответить |
"+" от:
|
25.12.2007 11:19 | #7 |
Xalq ta`limi vazirligi
Матбуот котиби
Сообщений: 32
+ 37
13/9
– 0
0/0
|
Роз Товнсенд маълумот олиш каналларини қуйидаги шаклда бўлиб чиққан:
Инсон,
Демак, энг яхши чора - МУТОЛАА!!! Балки сиз бошқа фикрдадирсиз, мархамат! |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|